📜 Инструкция по применению Токсивенол таблеткалар
💊 Состав препарата Токсивенол таблеткалар
✅ Применение препарата Токсивенол таблеткалар
📅 Условия хранения Токсивенол таблеткалар
⏳ Срок годности Токсивенол таблеткалар

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

ТОКСИВЕНОЛ

TOXIVENOL

 

Препаратнинг савдо номи: Токсивенол

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): троксерутин, карбазохром

Дори шакли: плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол моддалар: 300 мг троксерутин, 3 мг карбазохром;

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмал, тальк, повидон К30, сувсиз коллоид кремний диоксиди, магний стеарати;

қобиғининг таркиби: оч жигарранг Опадри® 85F270028 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, макрогол, тальк, темир (II) оксиди, темир (III) оксиди, темир (II,III) оксиди); тиниқ Опадри® 85F190000 (қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол, тальк).

Таърифи: думалоқ, икки томонлама қавариқ, сут-жигарранг рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротекторлар. Капиллярларнинг ўтказувчанлигини пасайтирувчи препаратлар. Гемостатик восита.

АТХ коди: С05СА54

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Троксерутин ва карбазохром компонентларидан таркиб топган оптимал мажмуа препаратнинг юқори фармакологик самарадорлигини таъминлайди, бу капиллярларнинг сустлиги ошганида қон-томир касалликлари ва қон кетиши синдромини мақсадга мувофиқ равишда даволаш имконини беради.

Троксерутин, шунингдек Р4 витамини сифатида маълум, у қон-томирларнинг резистентлигини кучайтириб (қон-томирларни ҳимоя таъсири) ва ўтказувчанлигини камайтириб, қоннинг суюқ компонентини тўқималарга ўтишига тўсқинлик қилади (шишга қарши ва ўтказмаслик таъсири). Препаратнинг фармакологик самараси кейинчалик фаоллашиб, қон-томирлар деворининг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган мукополисахарид – гиалурон кислотасини ишлаб чиқарадиган гиалуронни сусайиши ва мембраналар ўтказувчанлигининг ҳимоя фаолиятини бажарадиган С витаминининг таъсирини кучайишини таъминлайди. Бундан ташқари, қон-томирларни кенгайтирувчи ва шишни ривожланишини чақирадиган модда гистаминни ажралиб чиқишини пасайиши кузатилади.

Карбазохром – иккиламчи аминогуруҳи ва о-дифенол гуруҳларини йўқлиги туфайли, симпатомиметик фаолликка эга бўлмаган адреналиннинг оксидланиш маҳсулоти – ортохинондир. Қон кетаётган соҳадаги майда қон-томирларига маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири қон кетиши давомийлигини қисқаришига таъсир қилади. Бундай кўриниш артериал босим ошмасдан ва юрак фаолиятига таъсир қилмасдан амалга ошади. Капиллярларнинг мустаҳкамлиги ва ўтказувчанлигига, шунингдек қон-томирларнинг тонуси ва қисқарувчи кучига карбазохромни яққол тарзда таъсир қилиши аниқланган.

Фармакокинетикаси

Ичга қабул қилинганидан сўнг овқат ҳазм қилиш йўлларидан тез сўрилади. Қон плазмасида троксерутин максимал концентрациясига 1 соатдан кейин эришилади ва 81,00±2,94 нг/мл ни ташкил этади, биологик ярим парчаланиш даври – 8,73±0,88 соатни ташкил этади.

Плазма протеинлари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил этади. Жигарда моно-, ди- ва тригидроксиэтилрутозидлар, глюкуронидларнинг аглюкогон шакллари ва арилсирка кислотасининг ҳосилалари ҳосил бўлгунигача метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври 10 соатдан 25 соатгача бўлган вақт орасида ўзгариб туради. Сийдик билан тахминан 25%, сафро билан – тахминан 70% чиқарилади.

Қон плазмасида карбазохромнинг концентрацияси қабул қилингандан сўнг 10 минутдан кейин аниқланади, қон плазмасида ўртача чўққи концетрацияси 21,0±8,4 нг/мл ни ташкил этади, чўққи концентрациясига эришиш вақти эса 1,2±0,5 соатни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври, ўртача ушланиш вақти ва 2 соатдан 8 соатгача бўлган вақт оралиғидаги концентрациясига боғлиқ эгри чизиқ остидаги майдон мувофиқ равишда 2,5±0,9 соат, 4,1±1,1 соат ва 65,9±25,3 соат нг/мл ни ташкил этади.

Қўлланилиши

  • сурункали веноз етишмовчилик, веналарни варикоз кенгайиши, юзаки тромбофлебит, перифлебит, жароҳатдан кейинги шиш, гематомалар, сурункали веноз етишмовчиликда трофик бузилишлар (дерматитлар, трофик яралар);
  • геморроидал тугунлар;
  • диабетик ангиопатия;
  • ретинопатияда қўлланади.

Қўллаш усули ва дозалари

Препарат ичга овқат вақтида қабул қилинади.

Даволашни бошида 1 таблеткадан кунига 2-3 марта қабул қилинади. Самараси одатда 2 ҳафта давомида ривожланади, шундан сўнг даволаш айнан шу дозада давом эттирилади ёки самарани бир маромда сақлаб турувчи минимал доза – 1 таблеткадан кунига 1 мартагача пасайтирилади. Даволаш курси ўртача 3-4 ҳафтани ташкил этади, янада узоқроқ даволаниш зарурияти индивидуал равишда аниқланади.

Ножўя таъсирлари

Умуман олганда препарат яхши ўзлаштирилади; ножўя реакциялар одатда енгил ва қисқа муддатли бўлади.

Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда кам ҳолларда (< 1/10000).

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда – меъданинг  фаолиятини бузилиши бўлиши мумкин.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
  • меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги;
  • сурункали гастрит зўрайиш босқичи;
  • 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга қўллаш мумкин эмас.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Препарат қон томирлар деворининг структураси ва ўтказувчанлигига аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.

Махсус кўрсатмалар

Агар препаратни қўллаш вақтида касалликнинг симптомларини яққоллиги камаймаса, шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Буйрак етишмовчилигида препаратни узоқ вақт эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

 

Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши

Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди.

Педиатрияда қўлланиши

18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган.

Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири

Даволаниш вақтида препарат психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Препаратнинг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юбориш симптомлари кузатилмаган.

Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.

Чиқарилиш шакли

Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқнмаси билан бирга картон қутига жойланган.

Сақлаш шароити

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

5 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича берилади.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.