📜 Инструкция по применению Уропирин
💊 Состав препарата Уропирин
✅ Применение препарата Уропирин
📅 Условия хранения Уропирин
⏳ Срок годности Уропирин

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

УРОПИРИН 

UROPYRIN

 

Препаратнинг савдо номи: Уропирин

Таъсир этувчи модда (ХПН): феназопиридин

Дори шакли: қобиқ билан қопланган таблеткалар

Таркиби: 

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди:

фаол модда: 100 мг феназопиридин гидрохлориди,

ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, кальций карбонати, гуммиарабик, тальк,

қобиғининг таркиби: сахароза, темир оксиди (Е 172), опаглос 6000 (карнауб муми, сорбат -20, тозаланган сув, сорбин кислотаси).

Таърифи: думалоқ, икки ёқлама қавариқ юзали, жигарранг қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Фармакотерапевтик гуруҳи: урологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар.

АТХ коди: G04BХ06.

 

Фармакологик хусусиятлари

Фармакодинамикаси 

Феназопиридин қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг яллиғланиш касалликларида оғриқ қолдириш учун қўлланадиган анальгетикдир. Феназопиридин сийдик билан чиқарилади, ва ўша ерда сийдик чиқариш йўлларининг шиллиқ қаватида маҳаллий оғриқ қолдирувчи самарани чақиради. Препаратнинг бўлиши мумкин бўлган таъсир механизми циклооксигеназани танламасдан ингибиция қилиш ҳисобланади.

Фармакокинетикаси

Феназопиридин гидрохлориди меъда-ичак йўлларидан сўрилади. 90% дан ортиғи ўн икки бармоқ ичакда сўрилади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 20% ни ташкил этади. Препаратнинг тизимли таъсири жуда оз. Асосан сийдик билан чиқарилади, 65% дан ортиғи ўзгармаган феназопиридин кўринишида ва 18% парацетамол кўринишида чиқарилади. Бошланғич босқичида препаратнинг тақсимланиш ҳажми паст бўлади. Препарат буйрак орқали бевосита сийдик билан 6 соатдан кейин тезда чиқарилади. Кейинги 24 соат давомида 90% сийдик билан чиқарилади, 65% ўзгармаган ҳолда, 35% эса, жигар томонидан фаол бўлмаган метаболитларга айлантирилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 13,5 соатни ташкил этади.

 

Қўлланилиши

  • қовуқ ва сийдик чиқариш йўлларининг жароҳат, жарроҳлик аралашуви, эндоскопик муолажалар, ёки зонд ёки катетер қўйиш оқибатидаги яллиғланиш касалликларидаги оғриқ, ачишишни симптоматик даволаш учун қўлланади. 

 

Қўллаш усули ва дозалари

Таблеткаларни чайнаш тавсия этилмайди.

Катталар ва 12 ёшдан катта ўсмирлар: 2 таблеткадан овқат вақтида ёки овқатдан кейин кунига 3 марта қабул қилиш буюрилади.

6 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар: 4 мг/кг суткада 3 марта буюрилади.

Болалар учун максимал даволаш давомийлиги 2 кунни ташкил қилиш керак.

Сийдик чиқариш йўлларининг инфекцияларини антибактериал препаратлар билан даволаш билан бирга қўлланганда Уропирин билан даволаш 2 кундан ошмаслиги керак.

Уропиринни фақат ишлатилганида максимал даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади.

 

Ножўя таъсирлари

  • бош оғриғи, бош айланиши
  • иситма
  • кўнгил айнаши, қусиш, диарея
  • тери тошмаси, қичишиш ва ўта юқори сезувчанликнинг бошқа реакциялари
  • нафасни сусайиши
  • тери ва кўз пигментациясини сарғиш рангга бўялиши билан ўзгариши
  • юз, қўл-оёқларни шиши
  • узоқ муддат қўлланганда тирноқларни сарғайиши кузатилади.

Нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилиш лозим!

 

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • препаратнинг фаол моддасига ва ёрдамчи компонентларига юқори сузевчанлик;
  • глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги,
  • буйрак ва жигар фаолиятини оғир бузилишлари,
  • анемия, метгемоглобинемия, 
  • 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

 

Махсус кўрсатмалар

Глюкоза-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги бўлган беморларда препарат эритроцитларни гемолизига олиб келиши мумкин. Препарат метгемоглобинемияни келтириб чиқариши мумкин. Препаратни қўллаганда сийдик тўқ зарғалдоқ ёки қизғиш рангга (ишқорий реакцияда) бўялиши мумкин.

Ҳомиладорлик ва лактация даври

Ҳомиладорликда препарат фақат қатъий кўрсатмалар бўйича, ва фақат она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўлланиши лозим.

Дори воситасини транспорт воситалари ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хос хусусиятлари 

Аниқланмаган.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. 

 

Дозани ошириб юборилиши

Симптомлари: препаратнинг ножўя таъсирларини кучайиши кузатилади.

Даволаш: препаратни бекор қилиш, қусишни чақириш ва препаратни организмдан чиқариб юборишга қаратилган бошқа чора-тадбирларни ўтказиш, шунингдек симптоматик даволашни ўтказиш керак.

 

Чиқарилиш шакли

Таблеткалар 100 мг дан, ўрамда №30. Ўрамни давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутисига жойланади.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда. 

 

Яроқлилик муддати

5 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Шифокор рецепти бўйича.

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.