ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЭКОКЛАВ
ECOCLAV
Препаратнинг савдо номи: Экоклав
Таъсир этувчи моддалар (ХПН): амоксициллин + клавуланат кислотаси
Дори шакли: ичга қабул қилиш учун суспензия тайёрлаш учун кукун
Таркиби:
Тайёр суспензиянинг ҳар 5 мл (бир ўлчов қошиқ) қуйидагиларни сақлайди:
фаол моддалар: амоксициллин тригидрати (амоксициллинга қайта ҳисоблаганда) – 125 мг ёки 250 мг, клавуланат калий + кремний диоксиди (1:1) (клавуланат кислотасига қайта ҳисоблаганда) – 31,25 мг ёки 62,5 мг;
ёрдамчи моддалар: лактулоза, аспартам, ксантан камеди, кросповидон (коллидон CL-M), сувсиз лимон кислотаси, натрий цитрат дигидрати, натрий бензоати, тальк, маннитол (маннит), қулупнай ароматизатори.
Таърифи: оқ ёки деяри оқ рангли, кучсиз мева ҳидли кукун. Сувда эритилганидан кейин деярли оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган мева хидли суспензия ҳосил бўлади.
Фармакотерапевтик гуруҳи: антибиотик – яримсинтетик пенициллин бета-лактамазалар ингибитори билан мажмуада.
АТХ коди: J01CR02.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Амоксициллин ва бета-лактамазалар ингибитори – клавуланат кислотасининг мажмуавий препаратидир. Амоксициллин – кенг таъсир доирасига эга яримсинтетик антибиотик; сезгир бактерияларнинг ўсиш босқичида хужайра девори синтезини сусайтириб, бактерицид таъсир қилади. Клавуланат кислотаси бактериал бета-лактамазаларга юқори яқинликка эга ва улар билан барқарор комплекс ҳосил қилади. Шундай қилиб, амоксициллининг бета-лактамазалар томонидан парчаланишини олди олинади, антибиотикнинг бактерицид таъсири эса сақланиб қолади. Клавуланат кислотаси Ричмонд-Сайкс таснифи бўйича бета-лактамазаларнинг II-V турларини ингибиция қилади ва Pseudomonas aeruginosa, Serratia spp., Аnobacter spp. ишлаб чиқарувчи бета-лактамазаларнинг I турига нисбатан фаол эмас.
Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуавий препарати in vitro шароитда текширишлар ва клиник тадқиқотларнинг натижалари бўйича қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол:
Граммусбат аэроб микроорганизмлар:
Staphylococcus aureus бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Грамманфий аэроб микроорганизмлар:
Enterobacter spp. (Enterobacter нинг кўпчилик штаммлари in vitro шароитда чидамлилигига қарамасдан, сийдик чиқариш тизимининг бу қўзғатувчи томонидан чақирилгин инфекцион касалликларини даволашда препаратнинг самарадорлиги клиник исботланган);
Escherichia coli (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Haemophilus influenzae (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Klebsiellа spp. (бета-лактамазаларни ишлаб чиқарувчи барча маълум бўлган штаммлари);
Moraxella catarralis бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
in vitro шароитда текширишларнинг натижалари бўйича амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуасига қуйидаги микроорганизмларнинг сезувчанлиги кўрсатилган:
Граммусбат аэроб микроорганизмлар:
Enterococcus facealis**;
Staphylococcus еpidernidis (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Staphylococcus saprophuticus (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Streptococcus pneumoniae (бета-лактамазаларни ҳосил қилмайдиган);
Streptococcus pyogenes** (бета-лактамазаларни ҳосил қилмайдиган);
Streptococcus spp. Viridans** бета-лактамазаларни ҳосил қилмайдиган);
Грамманфий аэроб бактериялар:
Eikenella corrodens бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Neisseria gonorrhoeae** (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Proteus mirabilis** (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Анаэроб микроорганизмлар:
Bacteroides spp., Bacteroides fragilis (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Fusobacterium spp. (бета-лактамазаларни ҳосил қилувчи ва ҳосил қилмайдиган штаммлари);
Peptostreptococcus spp. (бета-лактамазаларни ҳосил қилмайдиган).
ИЗОҲ:** – (бу қўзғатувчилар билан чақирилган қатор инфекцияларни даволашда амоксициллиннинг самарадорлиги клиник исботланган).
Фармакокинетикаси
Сўрилиши. Ичга қабул қилинганидан кейин препаратнинг иккала компоненти меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади. Препарат овқатланишни бошида қабул қилинган ҳолда унинг иккала фаол компонентини сўрилиши оптимал бўлади.
125 мг+31,25 мг доза қабул қилинганидан кейин:
- амоксициллиннинг Сmax – 1,96 мкг/мл, клавуланат кислотасиники – 0,77 мкг/мл;
- амоксициллиннинг Tmax – 1,5 соат, клавуланат кислотасиники – 1,0 соат;
- амоксициллиннинг AUC – 9,19 мг·соат/л, клавуланат кислотасиники – 2,60 мг·соат/л.
Препарат қўлланганида қон зардобидаги амоксициллиннинг концентрацияси, амоксициллиннинг бир ўзини эквивалент дозаларини перорал қабул қилишдаги шундайлар билан ўхшаш.
Тақсимланиши. Препаратнинг иккали компонентлари яхши тақсимланиш ҳажми билан характерланади – амоксициллин ва клавуланат кислотасининг терапевтик концентрациялари турли аъзолар ва тўқималарда, интерстициал суюқликда: ўпкада, ўрта қулоқда, қорин бўшлиғи аъзоларида, кичик чаноқ аъзоларида (простата бези, бачадон, тухумдонлар), тери; ёғ, суяк ва мушак тўқималарида; плеврал, синовиал ва перитонеал суюқликларда; плазмада, сафрода, йирингли ажралмаларда, балғамда, бронхиал секретида ҳосил бўлади.
Амоксициллин ва клавуланат кислотаси плазма оқсиллари билан мувофиқ 18% ва 25% га ўртача боғланиш даражасига эга.
Препаратнинг иккала компоненти йўлдош тўсиғи орқали ўтади, лекин ҳомилага салбий таъсири ҳақида маълумотлар чоп этилмаган.
Амоксициллин ва клавуланат кислотаси кўкрак сутида паст концентрацияларда аниқланади.
Метаболизми, чиқарилиши. Амоксициллиннинг тахминан 60-70% буйраклар орқали найчалар секрецияси ва калавалар фильтрацияси йўли билан ўзгармаган ҳолда, тахминан 1-25% нофаол пенициллат кислотаси кўринишида чиқарилади. Калавуланат кислотаси жигарда фаол метаболизмга учрайди ва калавалар фильтрацияси (40-65%) йўли билан, қисман метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кам қисми ичак орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида амоксициллин ва клавуланат кислотасининг клиренси камаяди, шунинг учун дозага тузатиш киритиш талаб этилади.
Қўлланилиши
Препаратга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцион-яллиғланиш касалликларида:
- қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (бронхит, пневмония);
- ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (синусит, тонзиллит, ўрта отит);
- сийдик-жинсий тизими ва кичик чаноқ аъзоларининг инфекциялари (пиелонефрит, пиелит, цистит, уретрит, бактериал простатит, цервицит, сальпингит, сальпингоофарит, эндометрит, бактериал вагинит, септик аборт, юмшоқ шанкр, гонорея);
- тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар, абсцесс, флегмона, жароҳат инфекцияси);
- суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Ичга буюрилади.
Дозалаш тартиби пациентнинг тана вазнига, инфекцион жараённи кечиш оғирлигига ва жойлашишига, шунингдек қўзғатувчининг сезгирлигига қараб шахсий равишда белгиланади.
Антибактериал даволашнинг минимал курси – 5 кун. Даволашни клиник вазиятни қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ортиқ давом эттириш мумкин эмас. Ўткир асоратланмаган ўрта отитни даволаш давомийлиги 5-7 кун, 2 ёшгача бўлган болаларда – 7-10 кунни ташкил қилади.
Бир марталик доза ёш ва тана вазнига қараб белгиланади (амоксициллин бўйича ҳисобланади):
- 3 ойликкача бўлган болалар – суткада 30 мг/кг 2 қабулда;
- 3 ойлик ва ундан катта болалар:
- паст дозалари (тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларини, шунингдек сурункали тонзиллитни даволаш учун) – суткада 20 мг/кг 3 қабулда:
- юқори дозалари (ўрта отит, синусит, қуйи нафас йўлларининг инфекциялари, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари) – суткада 40 мг/кг 3 қабулда.
Тана вазни 40 кг ва кўпроқ бўлган болаларга катталардаги каби дозалар буюрилади.
Катталарда ютиш қийинлигида суспензияни қўллаш мумкин.
Катталар учун тавсия этиладиган дозалаш тартиби: 20 мл суспензия 125 мг+31,25 мг/5 мл дозада ёки 10 мл суспензия 250 мг+62,5 мг/5 мл дозада суткада 2-3 марта.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун амоксициллиннинг максимал суткалик дозаси
6 г, 12 ёшгача бўлган болалар учун – тана вазнига 45 мг/кг.
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун клавуланат кислотасининг максимал дозаси
600 мг, 12 ёшгача бўлган болалар учун – тана вазнига 10 мг/кг.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентлар:
Дозага тузатиш киритиш амоксициллиннинг тавсия этилган максимал дозаси креатинин клиренсининг қийматига асосланган.
- Болалар
Креатинин клиренси минутига 30 мл дан юқори бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди;
Креатинин клиренси минутига 10-30 мл – 15 мг/3,75 мг/кг суткада 2 марта, максимал доза 500 мг+125 мг (20 мл суспензия 125 мг+31,25 мг/5 мл дозада ёки 10 мл суспензия
250 мг+62,5 мг/5 мл дозада суткада 2 марта;
Креатинин клиренси минутига 10 мл – 15 мг/3,75 мг/кг суткада 1 марта, максимал доза
500 мг+125 мг (20 мл суспензия 125 мг+31,25 мг/5 мл дозада ёки 10 мл суспензия
250 мг+62,5 мг/5 мл дозада).
- Катталар
Креатинин клиренси минутига 30 мл дан юқори бўлганида дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди;
Креатинин клиренси минутига 10-30 мл – 500 мг+125 мг (20 мл суспензия
125 мг+31,25 мг/5 мл дозада ёки 10 мл суспензия 250 мг+62,5 мг/5 мл дозада) сткада 2 марта;
Креатинин клиренси минутига 10 мл – 500мг+125 мг (20 мл суспензия 125 мг+31,25 мг/
5 мл дозада ёки 10 мл суспензия 250 мг+62,5 мг/5 мл дозада) суткада 1 марта.
Гемодиализда бўлган пациентлар:
Дозага тузатиш киритиш амоксициллиннинг тавсия этилган максимал дозасига асосланган
- Болалар – 15 мг/3,75 мг/кг суткада 1 марта.
Гемодиализ сеанси олдидан 15 мг/3,75 мг/кг қўшимча бир дозани қабул қилиш керак.
Қонда препаратнинг фаол компонентларининг концентрациясини тиклаш учун
15 мг/3,75 мг/кг иккинчи қўшимча дозани гемодиализ сеансидан кейин қабул қилиш керак.
- Катталар – 500 мг+125 мг (20 мл суспензия 125 мг+31,25 мг/5 мл дозада ёки 10 мл суспензия 250 мг+62,5 мг/5 мл дозада) хар 24 соатда бир марта.
Диализ сеанси вақтида қўшимча 1 доза ва диализ сеанси охирида яна бир доза (амоксициллин ва клавуланат кислотасининг зардобдаги пасайган концентрацияларини компенсация қилиш учун).
Суспензияни тайёрлаш усули:
Суспензия бевосита қўллаш олдидан тайёрланади.
Флакондаги кукун олдин силкитилади, сўнгра катта бўлмаган миқдорда қайнатилган ва хона ҳароратигача совутилган сув қўшиб, бир хил суспензия олингунича аралаштирилади, сўнгра сув флакондаги белгигача қўшилади. Суспензияни аниқ дозалаш учун дозаланган икки томонлама қошиқчадан фойдаланиш керак, уни ҳар бир қўллашдан кейин сув билан яхшилаб чайиш керак. Суюлтирилганидан кейин суспензияни совутгичда 7 кунгача сақлаш мумкин, музлатиш мумкин эмас.
Ножўя таъсирлари
Препарат яхши ўзлаштирилади. Ножўя таъсирлари кам ҳолларда пайдо бўлади, асосан кучсиз ифодаланган ва ўткинчи характерга эга бўлади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея, гастрит, стоматит, глоссит, холестатик сариқлик, гепатит, жигар етишмовчилиги (кўпроқ кексаларда, эркакларда, узоқ муддатли даволашда), колит (шу жумладан сохтамембраноз колит), қора “тукли” тил, тиш эмалини қорайиши, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, билирубин миқдорини ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши.
Қон яратиш аъзолари томонидан: протромбин вақти ва қон кетиши вақтини қайтувчан ошиши, тромбоцитопения, тромбоцитоз, эозинофилия, лейкопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия.
Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ўта юқори фаоллик, хавотирлик, хулқни ўзгариши, тиришишлар.
Аллергик реакциялар: эшакеми, эритематоз тошмалар, кўп шаклли экссудатив эритема, анафилактик шок, ангионевротик шиши, эксфолиатив дерматит, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), аллергик васкулит, зардоб касаллиги билан ўхшаш синдром, ўткир ёйилган экзантематоз пустулёз.
Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими томонидан: интерстициал нефрит, кристаллурия, гематурия.
Бошқалар: кандидоз, суперинфекция ривожланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан цефалоспоринлар ва бошқа бета-лактамли антибиотикларга хам), инфекцион мононуклеоз, анамнездаги амоксициллин/клавуланат кислотасини қўллаш натижасидаги сариқлик ёки жигар фаолиятини бузилишини эпизодлари, фенилкетонурияда (аспартам сақлайди) қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуавий препаратларини пробенецид билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Пробенецид амоксициллиннинг найчалар секрециясини пасайтиради, шунинг учун уларни бирга қўллаш зардобда амоксициллиннинг концентрациясини ошишига ва персистенциясига олиб келиши мумкин, бунда клавуланат кислотасининг зардобдаги концентрацияси ўзгармайди.
Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва найчалар секрециясини блокловчи бошқа дори воситалари амоксициллиннинг концентрациясини оширади (клавуланат кислотаси асосан калавалар фильтрацияси йўли билан чиқарилади).
Антацидлар, глюкозамин, сурги воситалари амоксициллиннинг сўрилишини секинлаштирали ва пасайтиради; аскорбин кислотаси – оширади.
Аллопуринол тери тошмаси пайдо бўлиши хавфини оширади.
Бошқа кенг таъсир доирали антибиотиклар каби, амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуавий препарати, перорал контрацептивларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин, бу хақида пациентларни хабардор қилиш керак.
Адабиётларда аценокумарол ёки варфарин ва амоксициллин бирга қўлланганида пациентларда халқаро нормаллаштирилган нисбатни (ХНН) ошишини камдан-кам ҳоллари таърифланган. Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуавий препаратини билвосита антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида, препарат буюрилганида ёки бекор қилинганида протромбин вақти ёки ХНН синчиклаб мониторинг қилиниши керак.
Эҳтиёткорлик чоралари
Оғир жигар етишмовчилигида, меъда-ичак йўлларининг касалликларида (шу жумладан анамнездаги пенициллинларни қўллаш билан боғлиқ бўлган колит), сурункали буйрак етишмовчилиги.
Ҳомиладорлик ва лактация давридва қўлланиши
Амоксициллин ва клавуланат кислотасининг мажмуавий препаратини ҳомиладорликда фақат,уни қабул қилишдан она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолларда буюриш тавсия этилади.
Препаратни эмизиш вақтида қўллаш мумкин. Бу препаратнинг фаол ингредиентларининг жуда оз миқдорида кўкрак сутига ўтиши билан боғлиқ бўлган сенсибилизация хавфидан ташқари, эмизикли чақалоқларда ҳеч қандай бошқа нохуш самаралар аниқланган эмас.
Махсус кўрсатмалар
Препарат овқатланишни бошида қабул қилинганида меъда-ичак симптомларининг яққоллиги камаяди.
Курсли даволашда қон яратиш аъзолари, жигар ва буйракнинг функционал ҳолатини назорат қилиш керак.
Қўзғатувчининг резистент шаклларини селекцияси ҳисобига суперинфекция ривожланиши мумкин.
Сийдикда глюкозани аниқлашда сохтамусбат натижалар олиниши мумкин. Бундай ҳолда сийдикда глюкозани аниқлашнинг глюкозооксидаз усулини қўллаш тавсия этилади.
Пенициллинларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда цефалоспорин антибиотикларига кесишган аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Инфекцион мононуклеозга гумон қилинган холда препаратни қўллаш мумкин эмас, чунки бу касаллиги бўлган пациентларда амоксициллин қизамиқсимон тери тошмасини чақириши мумкин, бу касаллик ташхисини аниқлашни қийинлаштиради.
Транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсири
Марказий нерв тизими томонидан ножўя самаралар ривожланиши эҳтимолини ҳисобга олиб, транспорт воситаларини бошқаришда ва ҳаракатланувчи механизмлар билан ишлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: меъда-ичак йўлларининг фаолиятини ва сув-электролит балансини бузилиши.
Даволаш: симптоматик. Гемодиализ самарали.
Чиқарилиш шакли
25 г дан 125 мл ҳажмли, белгиси ва буралувчи пластмасса қопқоғи бўлган жигарранг шиша флаконларда.
Флаконга ўзи ёпишадиган этикетка ёпиштирилади.
Ҳар бир флакон дозаловчи икки ёқлама қошиқча (кичик ҳажм – 2,5 мл, катта ҳажм – 5 мл) ва қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Тайёр суспензия 2-8оС ҳароратда зич ёпилган флаконда сақланади.
Яроқлилик муддати
2 йил. Тайёр суспензия – 7 кун.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича берилади