📜 Инструкция по применению Рингацет Плюс
💊 Состав препарата Рингацет Плюс
✅ Применение препарата Рингацет Плюс
📅 Условия хранения Рингацет Плюс
⏳ Срок годности Рингацет Плюс

ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА

РИНГАЦЕТ ПЛЮС

RINGACETUM РLUS

 

Препаратнинг савдо номи:Рингацет Плюс.

Таъсир этувчи моддалар (ХПН): глюкоза, натрий хлорид, калий хлорид, кальций хлорид, натрий ацетат.

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

фаол моддалар:

глюкоза сувсиз моддага қайта ҳисобланганда                50 г;

натрий хлориди                                                                  6 г;

калий хлориди                                                                    0,3 г;

кальций хлориди дигидрати                                             0,2 г;

натрий ацетати тригидрати                                                           3,8 г.

ёрдамчи моддалар: хлорид кислотаси, pHни 4,4 гача етказиш учун1 M; инъекция учун сув 1000 мл гача.

Таърифи: тиниқ рангсиз ёки бир оз сарғиш суюқлик.

Фармакотерапевтик гуруҳи:Электролитлар углеводлар билан мажмуада.

АТХ коди: B05BB02

 

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамикаси

Рингацет Плюс қоннинг асосий ионларини изотоник концентрацияларда мувозанатлаштирилган аралашмасини сақловчи мажмуавий, тузли, плазма ўрнини босувчи эритмадир. Бундан ташқари, эритма 5% ли глюкоза шаклидаги углеводларни сақлайди.

Рингацет Плюс метаболик ацидозни бартараф этади, қоннинг кислота-ишқор ҳолати ва сув-электролит таркибини нормаллаштиради. Препаратнинг даволовчи самараси айланаётган қон ҳажми (АҚҲ) ни вақтинча ошиши, натрий, калий ва кальций ионлари танқислигини тўлдирилиши, шунингдек ацетат ионларини бикарбонат ионларига айланиши билан боғлиқ.

Рингацет Плюс диурезни кучайтиради, антиагрегант хусусиятга эга, микроциркуляцияни яхшилайди, дезинтоксикацион, шокка қарши таъсир кўрсатади.

Натрий хлориди – электролит, регидратацион ва дезинтоксикацион таъсир кўрсатади. Турли патологик ҳолатларда натрий ва хлор ионлари танқислигини бартараф этади. Гомеостазни сақлаб турувчи ўта муҳим элементдир. Хлорид хужайрадан ташқари бўшлиқдаги энг асосий анион ҳисобланади, мембрана потенциалига жавоб беради, натрий метаболизми билан узвий боғлиқ. Организмнинг кислота-ишқор мувозанати ўзгаришлари хлоридлар концентрациясини ўзгариши билан боғлиқ.

Калий хлориди – электролит, сув-электролит мувозанатини тиклайди. Манфий хроно- ва батмотроп таъсирларини намоён этади, юқори дозаларда – манфий ино-, дромотроп ва ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Нерв импульслари ўтказилиш жараёнида иштирок этади. Мушак дистрофияси ва миостениясида скелет мушаклари қисқариш жараёнларини яхшилайди.

Кальций хлориди – электролит, кальций ионлари танқислигини бартараф этади. Кальций ионлари нерв импульсларини ўтказиш жараёнини амалга ошириш, скелет ва силлиқ мушакларни қисқариши, миокард фаолияти, суяк тўқимасини шаклланиши, қон ивиши учун зарурдир. Хужайра ва қон томир девори ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланиш реакциялари ривожланишини олдини олади, организмнинг инфекцияларга чидамлилигини оширади ва фагоцитозни сезиларли даражада кучайтиради.

Глюкоза сув танқислигини тезда бартараф этади, организмдаги турли ҳил моддалар алмашинуви жараёнларида иштирок этади, калориялар манбаи ҳисобланади, осон метаболизмга учрайди, организмдан оқсил ва азот йўқотилишини камайтириши мумкин, етарли дозаларда гликогенни чўкишига ёрдам беради ва кетозни камайтиради ёки бартараф этади. Организмдаги оксидланиш-қайтарилиш жараёнларини кучайтиради, жигарнинг антитоксик фаолиятини яхшилайди, юрак мушагининг қисқариш фаолиятини яхшилайди, осон ўзлаштириладиган углеводлар манбаи ҳисобланганлиги туфайли, бир қатор патологик ҳолатларда организмнинг заҳиралари ҳисобига кечувчи энергия сарф этилишининг бир қисмини қисман тўлдиради. Глюкозанинг калорик қиймати тахминан 16 кДж ёки 3.75 ккал/г. Организмни глюкоза билан таъминлаш, нерв тизими тўқималари, эритроцитлар ва буйракнинг мағиз қисмининг фаолият кўрсатиши учун зарурдир.

 

Фармакокинетикаси

Рингацет Плюс вена ичига юборилганлиги сабабли компонентларининг биокира олишлиги 100% ни ташкил қилади. Препарат қон томир ҳавзасида қисқа вақт ушланиб туради ва интерстициал ҳамда ҳужайра ичи секторига ўтади.

Инфузия вақтида глюкоза биринчи навбатда қон томир ичидаги бўшлиққа ўтади, ундан кейин эса, ҳужайра ичидаги бўшлиққа ўтади.

Натрий ва хлорид асосан ҳужайрадан ташқари бўшлиққа ўтади, калий эса ҳужайра ичида жойлашади. Калий ҳужайрадан ташқари суюқлик ва ҳужайралараро бўшлиқда мувозанатга эришади. Динамик модда ҳисобланиб, организмнинг талабига мувофиқ доимо ҳужайра ичи ва ҳужайрадан ташқаридаги бўшлиқ оралиғида кўчиб юради.

Глюкоза – организм орқали бутунлай ўзлаштирилади, буйрак орқали чиқарилмайди.

Юбориш вақтида ацетат экскрецияси билан сийдик кўпаяди. Бироқ унинг организм тўқимасидаги метаболизми шунчалик тез кечадики, унинг жуда оз миқдоригина сийдикка ўтади.

Ўзига ҳос клиник ҳолатларидаги фармакокинетикаси

Сурункали буйрак етишмовчилиги (СБЕ) да препаратнинг буйрак орқали чиқариладиган миқдори камайиши мумкин.

Қўлланилиши

  • келиб чиқиши турлича бўлган дегидратация (узоқ муддатли қусиш, диарея (ич кетиши), анча катта куйишлар, совуқ қотишлар, ўткир шиддатли қон кетишлар, коллапс, шок ҳолатлари);
  • суюқлик ва электролитларни йўқотилиши билан кечувчи юқумли касалликларда инфузион терапия сифатида;
  • постоперацион, посттравматик даврларда энергетик эҳтиёжни қисман қоплаш орқали организмни суюқлик ва электролитлар билан таъминлаш учун;
  • келиб чиқиши турлича бўлган интоксикация (комплекс даволаш таркибида);
  • оғир беморлардаги метаболик ацидоз;
  • ўткир тарқалган перитонит ва ичак тутилишида, ичак оқмалари бўлган беморларда (комплекс даволаш таркибида) қўлланилади.

Қўллаш усули ва дозалари

Вена ичига (в/и) секин, оқим билан ёки томчилатиб юборилади.

Доза касалликнинг оғирлик даражаси, организмнинг ҳолати, лаборатор текширув натижалари, пациентнинг ёши, вазни ва буйрак функциясига боғлиқдир. Инфузион терапия ўтказилганда унга бўлган ҳақиқий эҳтиёж электролит баланси ва плазмадаги электролитлар концентрациясини мониторингига қараб белгиланади.

Юборишдан олдин эритмани 36-38°С ҳароратгача иситиш керак.

Катталар. Суткалик дозаси – 5-20 мл/кг, зарурат туғилганида 30-40 мл/кг гача ошириш мумкин. Максимал суткалик доза: суткада 1 кг тана вазнига 40 мл ни ташкил этади. Минутига 60-80 томчи тезликда юборилади.

Болалар учун суткалик доза 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил килади, юбориш тезлиги минутига 30-60 томчи.

Эритма 3-5 кун давомида ишлатилиши мумкин, даволаш давомийлиги беморнинг клиник ҳолати ва лаборатор текширув кўрсаткичларига қараб аниқланади.

 

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар: тери тошмаси, эшакеми, иситма.

Юрак-қон томир тизими томонидан:тахикардия, АБ (артериал босим) ни ошиши.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: диспепсия: кўнгил айниши, қусиш.

Моддалар алмашинуви томонидан: сув-электролит балансининг бузилиши: гипергидратация, метаболик алкалоз, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гипернатриемия – юқори миқдорларда юборилганда.

Бошқалар: веналарни таъсирланиши ва инъекция жойидаги тромбофлебит.

Эслатма: дозалар ва юбориш тезлиги бўйича барча тавсияларга амал қилинса, ножўя таъсирлари кузатилмайди.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

  • ўта юқори сезувчанлик;
  • гипергидратация;
  • гиперкалиемия;
  • гиперкальциемия;
  • гипернатриемия;
  • гиперхлоремия
  • анурия;
  • катта миқдорларда суюқлик юбориш мумкин бўлмаган ҳолатлар: мия шиши, ўпка шиши, эклампсия;
  • тарқалган шишлар;
  • метаболик алкалоз;
  • декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги;
  • оғир буйрак етишмовчилиги;
  • 6 ТБ/соат дозадаги инсулин билан тўхтатиб бўлмайдиган гипергликемияда қўллаш мумкин эмас.

Эҳтиёткорлик билан:

  • декомпенсацияланган жигар етишмовчилиги;
  • артериал гипертензия.

Дориларнинг ўзаро таъсири

Рингацет Плюс эритмасини калий препаратлари, суксаметоний, такролимус, циклоспорин, калийни тежовчи диуретик ва ААФ ингибиторлари билан бирга қўлланилганида организмда калийнинг тутилиш ҳавфи, гиперкалиемияни ривожланиши кучаяди.

Рингацет Плюс эритмасини ностероид яллиғланишга қарши воситалар, андрогенлар, анаболик гормонлар, эстрогенлар, кортикотропин, минералкортикоидлар, вазодилататорлар, ганглиоблокаторлар билан бир вақтда қўлланилганида организмда натрийни тутилиш ҳавфи ошади.

Бирга қўлланилганида ангишвонагул гликозидларининг таъсири кучаяди, бу оғир юрак аритмияси ва ўлимга олиб келиши мумкин. Шунингдек D витамини билан бир вақтда қўлланилганида гиперкальциемияни чақириши мумкин.

Юрак гликозидлари билан мажмуада қўлланганида уларнинг токсик таъсирини ривожланиш ҳавфи ошади.

Инфузион терапия самарадорлигини ошириш учун препаратни қон плазмаси қуйилаётган вақтда бирга қуйиш мумкин.

Рингацет Плюс, эритма компонентлари билан эримайдиган чўкма ҳосил қилиши мумкин бўлган препаратлар билан фармацевтик жиҳатдан номутаносиб (кальций ионларини сақлайди ва анорганик фосфат, бикарбонат/карбонат ёки оксалат қўшилганда чўкма ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин).

 

Махсус кўрсатмалар

Қўлланиладиган эритма тиниқ, ҳона ҳароратида, флакон эса – герметик бўлиши керак.

Хиралашган эритмани ёки шикастланган сиғимдаги эритмани юбориш мумкин эмас.

Клиник мониторинг қон зардобидаги электролитлар ва сув баланси назоратини ўз ичига олиши лозим. Гипертензия бўлган ҳолларда эритмани буюриш индивидуал олиб борилиши керак.

Препаратнинг ион таркиби айрим гуруҳ беморларида эҳтиёткорлик билан қўллаш заруратини белгилайди.

Натрий ионларини қуйидагиларда: буйрак ва юрак-қон томир етишмовчилиги, димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморларда, айниқса операциядан кейинги даврда, кекса ёшдаги беморларда, шунингдек натрийни тутилиши ва шишлар билан кечувчи клиник ҳолатлари бўлган пациентларда; кортикостероидлар ёки кортикотропинни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Калий ионларини қуйидагиларда: юрак касалликлари, буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда ҳамда калийни тежовчи диуретиклар, ААФ ингибиторлари ва калий препаратларини қабул қилаётган пациентларда – гиперкалиемияни ривожланиш ҳавфи бўлганлиги туфайли эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Юрак гликозидлари (дигиталис) қабул қилаётган шахсларда, қон препаратлари бир вақтда буюрилганда эса – коагуляцияни ривожланиш ҳавфи бўлганлиги туфайли, ЭКГ-назоратини ўтказиш лозим.

Псевдо агглютинация ҳавфи туфайли, қон юборилган системалар ёрдамида эритмани қон билан бирга, ундан олдин ёки кейин юборилмаслик керак.

Эритмани постоперацион, постравматик ёки глюкозага толерантлик бузилган бошқа ҳолатларда юборишни, глюкоза концентрациясини доимий мониторинги шароитида ўтказиш лозим. Зарурат туғилганида инсулин буюриш тавсия қилинади.

Яққол гиперволемияда коллоид эритмалар, қон ва унинг таркибий қисмлари билан бир вақтда даволаш тавсия қилинади (препаратнинг давомли бўлмаган таъсири туфайли).

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Рингацет Плюсни ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Хомиладорлик даврида она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Эклампсияда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Юбориладиган суюқлик ҳажмини, электролитлар концентрацияси ва кислота-ишқор мувозанатини доимий мониторинги ўтказилган ҳолда, препаратни кўрсатмалар бўйича қўлланганда асоратлар кузатилмайди.

Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

Дозани ошириб юборилиши

Суюқлик ҳажмини ортиб кетиши ва электролитлар дозасини ошириб юборилиши кузатилиши мумкин.

Симптомлари: электролит бузилишлари – гипергидратация, гиперкалиемия, гиперкальциемия, гипернатриемия, гиперхлоремия, тери тургорини ошиши билан кечувчи алкалоз, вена қон ҳавзасида димланиш ва умумий шишларни ривожланиши, кейинчалик ўпка шишини ривожланиши, ножўя реакцияларни кучайиши.

Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш, симптоматик даволашни ўтказиш, қон плазмаси электролитларини доимий мониторинги билан бирга диуретикларни буюриш; электролит мувозанатини мувофиқлаштириш, зарурат туғилганида гемодиализ.

Глюкоза дозасини ошириб юборилиши.

Симптомлари: гипергликемия, глюкозурия, дегидратация, зардобнинг гиперосмолярлиги, гипергликемик ёки гиперосмоляр кома.

Даволаш: инфузияни дарҳол тўхтатиш, регидратация ўтказиш, қонда глюкоза даражасини доимий назорати остида инсулин буюриш; йўқотилган электролитлар ўрнини тўлдириш, кислота-ишқор мувозанатини мониторингини ўтказиш.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма, 100, 250, 500 флаконларда.

 

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

 

Яроқлилик муддати

2 йил.

 

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

 

ИМЕЮТСЯ ПРОТИВОКАЗАНИЯ. НЕОБХОДИМО ОЗНАКОМИТЬСЯ С ИНСТРУКЦИЕЙ
ПО ПРИМЕНЕНИЮ ИЛИ ПОЛУЧИТЬ КОНСУЛЬТАЦИЮ СПЕЦИАЛИСТА

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их применению и использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов.