ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ЖЕМЧУЖНЫЙ КАЛЬЦИЙ®
JEMCHUJNIY KALSIY®
Препаратнинг савдо номи: Жемчужный кальций®
Дори шакли: капсулалар
Таркиби:
1 капсула қуйидагиларни сақлайди:
фаол модда: табиий марварид кукуни – 300 мг (300 мг табиий кукун қуйидагиларни сақлайди: кальций карбонати – 0,27 г, микроэлементлар (магний, мис, рух, темир) ва аминокислоталар (аспарагин, триптофан, серин, глютамин, пролин, глицин, аланин, цистеин, валин, метионин, изолейцин, лейцин, тирозин, фенилаланин, лизин, гистидин, триптофан, аргинин) – 0,03 г);
Таърифи: цилиндрик шаклли, корпуси ва оқ рангли қалпоқчаси билан қаттиқ капсулалар. Капсула ичидагиси – оқ рангли, деярли хидсиз ва таъмсиз, майда дисперсияланган кукун.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Минерал қўшилмалар. Кальций препаратлари
АТХ коди: А12А
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Кальций – организмда электролитлар мувозанатини тутиб туриш ва бошқарувчи механизмларни адекват фаолияти учун ҳаёт учун зарур минерал элементдир. Ионизацияланган кальций суяк тўқималарини шаклланишида иштирок этади, тишларни минерализацияси, нерв ўтказувчанлигини бошқариш, мушаклар қисқарувчанлиги, турғун юрак фаолиятини тутиб туриш учун зарур ва қон ивиши тизими компоненти ҳисобланади.
Кальций (ионизацияланган шаклда ва комплекслар шаклида) хужайралар бўлиниши ва дифференциациясида, нерв импульсларини ўтказувчанлигида ва қисқарувчанлик-бўшашиш циклида (тропин билан бирга) силлиқ ва кўндаланг тарғил мушакларни ўтказувчанлигида, селектив кальций каналлари иштирокида трасмембрана ионли реакцияларда, нейроселектив аъзолар фаолиятида, қуйи гормонлар, ферментлар ва бошқа оқсиллар ишлаб чиқарилиши ва шу жумладан оқсил бўлмаган биологик фаол моддалар самарадорлигида мухим роль ўйнайди.
Кальцийни шу қадар турли жараёнларда иштироки уни иккиламчи ўтказувчиси сифатида универсал фаолияти томонидан намоён қилади,
турли типдаги хужайраларда биологик сигнални ўтказувчанлиги ва реализациясини амалга оширилади.
Фармакокинетикаси
Кальций сўрилиши ўн икки бармоқли ичакда, ингичка ва йўғон ичакда юз беради. Бу жараён икки механизм иштирокида амалга оширилади: озуқа билан организмга кирадиган элементларнинг камида 10% сўрилишида иштирок этадиган фаол сўрилиш ва пассив диффузия. Тизимли қон айланишига сўриладиган кальций аъзо ва тизимларга тақсимланади, энг аввало суяк тўқималарига киради.
Физиологик шароитда буйракда сўрилмаган ва сийдикка ўтган, шу жумладан 80–100 мг ичакка сафро ва панкреатик секрет билан ўтувчи кальцийни организмдан чиқарилиши (суткада 250–300 мг қабул қилганда), 140–180 мг ни ташкил қилади.
Қўлланилиши
- турли сабабларга кўра озуқа рационида, яъни сут ичмайдиган ва сутли махсулотларни қабул қилмайдиган, етарлича кальций миқдори олмайдиган шахсларга олдини олиш мақсадида
- кальцийга юқори эҳтиёж билан кузатилувчи ҳолатлар: ҳомиладорлик ва эмизиш даври
- рахит ва остеомаляция (асосий даволашга қўшимча сифатида)
- келиб чиқиши турлича бўлган остеопороз
- ҳайз кўришдан олдин ва кейин суякларни деминерализацияси
- аллергик реакциялар (ёрдамчи даволаш сифатида)
- уйқусизлик, қўзғалувчанлик, хавотирлик, қўрқув, чарчоқлик билан кузатилувчи неврастенияни енгил шакллари
- латент кечувчи тетания
- реконвалесценция даврида касалликлардан кейин кекса шахсларда кальцийни ўзлаштирилиши қийинлашиши
- тутқаноқ синдромидаги тиришишларни мажмуавий даволашда
- организмдан кальцийни элиминациясини кучайишида мажмуавий даволаш таркибида (узоқ иммобилизацияда)
- турли патологияларда қон томирлар деворини ўтказувчанлигини нормаллаштириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Катталарга ичга, 1-2 капсуладан кунига 2 марта, овқат вақтида ёки овқатдан кейин.
Болаларга ичга, 0,5-1 капсуладан кунига 2 марта овқат вақтида ёки овқатдан кейин.
Даволаш давомийлиги пациентнинг ҳолатига боғлиқ ҳолда ва 1 ойдан 6 ойгача ўзгариб туради.
Зарур бўлганда даволаш курсини қайтариш керак. Даволаш курслари орасидаги танаффусларни узайишини шифокор белгилайди.
Махсус парҳезга риоя қилиш талаб қилинмайди.
Ножўя таъсирлари
- айрим холларда аллергик реакциялар кутилиши мумкин (қичишиш, тошма, эшакеми) ёки капсула қобиғи компонентларига нисбатан организмни шахсий ўзлаштираолмаслиги
- қабзият, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диарея, диспепсия
Қўллаш мумкин бўлмаган холатлар
- гиперкальциемия
- яққол гиперкальциурияда қўллашда қўллаш мумкин эмас.
- пациентда юқорида кўрсатилган қўллаш мумкин бўлмаган холатлар бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак.
Дориларнинг ўзаро таъсири
- кальций тетрациклин антибиотикларини, фтор препаратларини, хинолонларни бир вақтда қабул қилганда сўрилишини камайтириши мумкин
- кальцийни юқори дозаларда перорал буюрилганда дигоксинни аритмоген таъсирини ошиши мумкин
- тиазид диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда гиперкальциемия риволаниши мумкин, чунки тиазид диуретиклар кальцийни сийдик билан чиқарилишини камайтиради
- фуросемид ва бошқа тугунли диуретиклар кальцийни буйрак орқали чиқарилишини оширади
- биофосфонатларни бир вақтда қўллаганда, бифосфонатлар кальцийни қабул қилишдан 1 соат олдин буюриш керак
- глюкокортикостероидлар кальций сўрилишини камайтиради
- левотироксинни самарадорлиги левотироксинни сўрилишини пасайиши туфайли “Жемчужний кальций”ни бир вақтда қабул қилганда камайиши мумкин.
Махсус кўрсатмалар
Препаратни узоқ қўллаганда сийдик ва қонда кальцийни концентрациясини назорат қилиш керак.
Юрак гликозидларини ва/ёки фуросемидни бир вақтда қабул қилувчи пациентларда қон зардобида кальций ва креатинин концентрациясини назорат қилиш керак.
Гиперкальциемия ҳолларида ёки буйрак фаолиятини бузилишлари белгиларида препаратни қўллашни тўхтатиб туриш керак.
Дори воситасини автотранспортни ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини хусусиятлари
Таъсир қилмайди.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Кузатилмаган.
Чиқарилиш шакли
0,3 г дан капсулалар №30 пластик флаконларда, қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.
Сақлаш шароити
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.
Яроқлилик муддати
3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецептсиз.