ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
ТОРРОКС
TORROKS
Препаратнинг савдо номи: Торрокс
Дори шакли: инфузия учун эритма
Таркиби:
№ | Аминокислота | Ёрлиғидаги кўрсатма
г/100 мл |
Спецификация |
1. | L-Аспарагин кислотаси | 0,250 | Бр.Ф. |
2. | L-Треонин | 0,250 | АҚШ Ф. |
3. | L-Серин | 0,100 | АҚШ Ф. |
4. | L-Глутамин кислотаси | 0,075 | АҚШ Ф. |
5. | Глицин | 0,760 | Бр.Ф. |
6. | L-Алании | 0,200 | АҚШ Ф. |
7. | L-Валин | 0,360 | АҚШ Ф. |
8. | L-Метионин | 0,225 | АҚШ Ф. |
9. | L-Изолейцин | 0,352 | АҚШ Ф. |
10. | L-Лейцин | 0,490 | АҚШ Ф. |
11. | L-Тирозин | 0,025 | АҚШ Ф. |
12. | L-Фенилаланин | 0,533 | АҚШ Ф. |
13. | L-Гистидин | 0,250 | Бр.Ф. |
14. | L-Триптофан | 0,090 | АҚШ Ф. |
15. | L-Лизин гидрохлориди | 0,430 | АҚШ Ф. |
16. | L-Аргинин | 0,500 | АҚШ Ф. |
17. | L-Пролин | 0,100 | АҚШ Ф. |
18. | L-Цистеин | 0,010 | Бр.Ф. |
19. | Сорбитол | 5,000 | Бр.Ф. |
20. | Натрий метабисульфити | 0,020 | Бр.Ф. |
21. | Натрий гидроксиди | 0,140 | Бр.Ф. |
22. | Инъекция учун сув | Q.S. | Бр.Ф. |
Таърифи: тиниқ, рангсиз ёки оч сариқ эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: парентерал озиқлантириш учун препарат, аминокислоталар.
АТХ коди: В05ВА10
Фармакологик хусусиятлари
“ТОРРОКС” оқсилга эҳтиёжи паст, нормал ёки юқори бўлган турли патологияли беморларни, энтерал озиқланиш самарасиз ёки иложи бўлмаган ҳолларда парентерал озиқлантириш учун мўлжалланган. “ТОРРОКС” да сақланувчи алмаштириб бўладиган ва алмаштириб бўлмайдиган L-аминокислоталар табиий физиологик бирикмалардир. Овқат билан тушадиган ва оқсилларнинг парчаланиши йўли билан олинадиган аминокислоталар каби, парентерал юбориладиган аминокислоталар ҳам қон плазмасининг эркин аминокислоталарининг умумий таркибига тушади, ундан хужайраларга оқсилларнинг синтези учун ва турли метаболик йўлларига кетади.
Барча аминокислоталар L-шаклларда бўлиб, бу уларнинг оқсил биосинтезида тўғридан-тўғри иштирок этиш имкониятини таъминлайди. Барча саккизта алмаштириб бўлмайдиган, шунингдек шартли равишда алмаштириб бўладиган L-аргинин ва L-гистидин сақлайди. L-аргинин аммиакни мочевинага айланишига ёрдам беради, жигарда оқсилларнинг катаболизмида ҳосил бўладиган аммонийнинг заҳарли ионларини боғлайди.
Бу препаратларда энергиянинг асосий манбаи сорбитолдир, у жигарда фруктоза-6-фосфатга фосфорланади. Сорбитол ва фруктозани ўзлаштирилишида инсулин иштирок этмайди, бу уларни инсулинга боғлиқ бўлмаган энергия манбаига айлантиради – улар қўлланганида глюкоза сақловчи парентерал озиқланиш учун препаратлар ишлатилганида учраши мумкин бўлган гипергликемик ацидоз пайдо бўлмайди. Бундан ташқари, сорбитол глюкозага қараганда аминокислоталарнинг энг яхши эритувчисидир, чунки альдегид ва кетон гуруҳларни сақламайди, аминогурухлар билан ўзаро таъсир қилмайди ва аминокислоталарнинг ўзлаштирилишини пасайтирмайди.
Фармакокинетикаси
Парентерал юборилган аминокислоталар организмда оқсил синтези жараёнида ишлатилади. Бу жараёнда ишлатилмайдиган аминокислоталар мочевинани ҳосил бўлиши билан дезаминацияга учрайдилар, у сўнгра сийдик билан чиқарилади. Аминокислоталарнинг Т1/2 (соғлом одамларда) 5-15 минутни ташкил қилади. Аминокислоталарнинг қондаги концентрацияси тез оширилганида, улар биотрансформацияланишга улгурмай, организм томонидан ўзлаштирилмай, сийдик билан чиқиши мумкин.
“ТОРРОКС” организмда флавинмононуклеотид ферментига биотрансформацияланади, сўнгра эса флавинадениндинулеотидга. “ТОРРОКС” метаболитлари плазма оқсиллари билан 60% га боғланади. “ТОРРОКС” сийдик билан, қисман метаболитлари шаклида чиқарилади. Сорбитол дастлаб жигарда фруктозагача метаболизмга учрайди, лекин дарҳол глюкозагача метаболизмга учраши ҳам мумкин.
Қўлланилиши
- Энтерал озиқланишнинг имкони йўқлигида;
- овқат ҳазм қилиш аъзоларининг оғир касалликларида (меъда-ичак йўлларининг обструкцияси, камсўрилиш синдроми, ичакнинг яллиғланиш касалликлари, панкреатит, ичак оқмалари);
- жароҳатларда;
- куйишларда;
- сепсисда;
- хавфли ўсмаларда операциядан олдинги ва кейинги даврда парентерал озиқлантириш учун қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Пациентнинг ҳолатига қараб индивидуал равишда белгиланади.
Дозалаш пациентнинг ёши, тана вазни ва ҳолатига қараб, аминокислотани талаб этилишига мувофиқ буюрилиши керак.
Препарат в/и инфузия кўринишида (юбориш тезлиги минутига 3-4 мл) суткада тана вазнига қараб қўлланилади, бу суткада 1-2 г аминокислота/кг га мувофиқ келади.
Ножўя таъсирлари
Овқат ҳазм қилиш тизими: жигар ферментларининг фаоллигини ошиши.
Маҳаллий реакциялар: препарат юборилган жойда терини таъсирланиши, тромбофлебит.
Аминокислоталар қон таркибини ўзгартириши ва қонда аммиакнинг миқдорини ошириши мумкин. Кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқлар, чарчоқлик ҳисси, эшакеми, артериал гипертензия, тахикардия, парестезиялар, нафасни бузилиши, терлаш ва тана ҳароратини ошиши пайдо бўлиши мумкин.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
- протеинлар синтезини бузилиши;
- буйрак функциясини яққол бузилишлари;
- жигар функциясини яққол бузилишлари;
- юрак етишмовчилигининг оғир шакллари;
- фруктозани ўзлаштираолмаслик;
- метанол билан заҳарланиш;
- гиперкалиемия;
- ацидоз.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Аргининни тиазид диуретиклар ва аминофиллин билан бир вақтда юбориш қонда инсулин миқдорини оширади.
Аргинин спиронолактон билан бир вақтда қўлланганида оғир гиперкалиемия бўлиши мумкин. Бирга қўлланганида изониазид, пенициллин, перорал контрацептивлар пиридоксиннинг метаболизмини пасайтиради. Бир вақтда қўлланганида “ТОРРОКС” доксициклиннинг, тетрациклиннинг, окситетрациклиннинг, эритромициннинг ва линкомициннинг фаоллигини аҳамияти камайтирди.
Препарат юборилганида аргининни тиопентал билан номутаносиблигини ҳисобга олиш керак.
Эритмага амикацин, ампицллин, цефотаксим, цефтриаксон, хлорамфеникол, клиндамицин, доксициклин, эритромицин глюцептати ёки лактобионати кўринишида, гентамицин, нетилмицин, пенициллин, пиперацилин, тетрациклин, торбамицин, ванкомицинларни қўшиш мумкин. Бундай эритмалар хона ҳароратида 6-24 соатгача барқарор бўлиб қолади.
Шунингдек эритмага аминофиллин, кальций глюконати, хлорпромазин, циметидин, низатидин, фамотидин, ранитидин, циклофосфамид, цитарабин, дигоксин, допамин, фторурацил, фолат кислотаси, фуросемид, гепарин, инсулин, пропранолол, норадреналин, лидокаин, морфин, метотрексат, метилдопа, метилпреднизолон, метоклопамид, фитоменадионни қўшиш мумкин. Бундай эритмаларнинг хона ҳароратидаги барқарорлиги – 24 соатгача.
Махсус кўрсатмалар
Сепсисда, ноаниқ генезли артериал гипертензияда, жигар касалликларида, шунингдек суюқликни юбориш чеклаш керак бўлган беморларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Препаратни буюришда, препаратнинг таркибига кирувчи аргинин қон плазмасида фосфорнинг концентрациясини камайишини ва калийнинг концентрациясини ошишини, айниқса қандли диабети бўлган пациентларда чақириши мумкин. Шунинг учун ҳар қандай турдаги қандли диабети бўлган беморларга “ТОРРОКС” ни фақат инсулинотерапия фонида буюриш мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши: “ТОРРОКС” препаратини ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш мумкинлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши
Симптомлари: ножўя таъсирларини кучайиши.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Чиқарилиш шакли
100 мл, 200 мл ва 500 мл дан резина тиқинли, алюминий қопқоқча билан зич ёпилган шиша флаконларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепти бўйича.