Koronavirus Info xabarlari 9 sahifa
25.02.2021 13:10:31
⚡️1 мартдан маҳалла фаолиятида фаол иштирок этиб келаётган фуқароларга коммунал хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича БҲМнинг 50 %и миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари тўлаб берилади — Ҳукумат қарори.25.02.2021 12:55:18
⚡️IELTS, TOEFL ва бошқа халқаро имтиҳонларда юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари Ёшлар ишлари агентлиги ҳисобидан қоплаб берилиши режалаштирилмоқдаМуҳокама учун эълон қилинган Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари тўлиқ қоплаб берилишига оид тартиб жорий этилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги имтиҳон харажатини қоплаб берувчи ташкилот этиб белгиланади.
2021 йил 1 майдан бошлаб имтиҳон топширувчи:
▫️IELTS – 7 ва ундан юқори;
▫️TOEFL – 95 ва ундан юқори;
▫️GMAT – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
▫️GRЕ – Имтиҳон натижалари (Verbal/Quantative)
бўйича 75 percentile ва ундан юқори;
▫️SAT – 1200 ва ундан юқори натижани қайд этганда имтиҳон учун сарфланган Ёшлар ишлари агентлиги маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Шунингдек, 2022 йил 1 январдан бошлаб Cambridge Assessment English (CAE, CPE, BEC), Test DAF ва бошқа шу каби Халқаро имтиҳон тизимларида юқори натижа қайд этган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қопланади.
Компенсация тўлаб бериш бўйича аризалар давлат хизматини кўрсатиш Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали рўйхатга олинади.
25.02.2021 10:38:59
❗️Ҳар бир ҳудудларда интеллектуал кастинг ва турнирлар ўтказилади.✅ Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти учун интеллектуал кастинг 28 февраль куни «Humo Arena» саройида бўлиб ўтади
Аввалроқ хабар берганимиздек, «Заковат» интеллектуал клубига аъзо бўлиш истагида www.zakovat.tv сайти орқали 13 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди. Шундан 11 111 нафар талабгор якка тартибда ариза топширган бўлса, 1 932 киши 322 та жамоага бирлашган ҳолда рўйхатдан ўтди.
Ҳудудий турнирлар ҳақида
Талабгорларнинг 72 фоизи Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан рўйхатдан ўтганлигини ҳисобга олиб, ҳудудий турнирлар ташкил этишга қарор қилинди. Шу орқали минглаб инсонларни узоқ масофалардан Тошкент шаҳрига келиб-кетишидаги овогарчиликнинг олди олинади, деган умиддамиз.
Тенглик бўлиши учун ҳудудий турнирларда ҳам худди Тошкентдагидек ғолиб жамоага 100 млн сўм пул мукофоти берилади. Асосий шартларидан бири, битта жамоа ёки шахс фақат битта ҳудудий турнирда қатнаша олади. Масалан, Тошкент минтақасида иштирок этган жамоа (шахс) бошқа ҳудудлардаги турнирларга қўйилмайди.
Ҳудудий турнирлар ўтказилиш жадвали
Ҳудудий турнирларни тахминан қуйидаги муддатларда ўтказиш режалаштирилмоқда:
Самарқанд вилояти – март ойида;
Қашқадарё, Сурхондарё ва Навоий вилоятлари – апрель ойида;
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятлари – май ойида;
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари – июнь ойида;
Сирдарё ва Жиззах вилоятлари – июль ойида.
Тошкент минтақаси учун интеллектуал кастинг
Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилояти учун интеллектуал кастинг 28 февраль куни соат 17:00 да «Humo Arena» саройида бўлиб ўтади. Саройга кириш 15:00 дан бошланади.
Бунда рўйхатдан ўтиш жараёнида яшаш жойи сифатида иккита ҳудуддан бирини – Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятини танлаган иштирокчиларнинг телефон рақамига SMS тарзда тадбир учун электрон таклифнома юборилади. Шунингдек, www.zakovat.tv сайти орқали ҳам тегишли шахсий маълумотларини киритган ҳолда электрон таклифномани юклаб олиш имкони яратилади.
Интеллектуал кастинг фақат якка тартибда рўйхатдан ўтганлар учун ўтказилади. Жамоа бўлиб рўйхатдан ўтганлар кастингдан ўтмайди, аммо улар ўша куни меҳмон сифатида иштирок этишлари мумкин.
Батафсил маълумотлар билан @zakovat каналида танишишингиз мумкин.
24.02.2021 20:43:59
❗️ИИВ ЙҲХББ барча йўл ҳаракати қатнашчиларига мурожаат қилди24.02.2021 15:40:08
«Ўзбекистон бўйича 16 та вакцина омбори қуриб битказилиб, 29 та махсус совуткичлар вакцина омборларига ўрнатилди. Қолган 5 та вакцина омборхонаси эса 2021 йилнинг биринчи чораги охиригача қуриб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Йил якунига қадар миллий омборхона ҳам қуриб битказилади — Нурмат Атабеков, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари.24.02.2021 12:16:50
⚡️Икки ва ундан ортиқ фарзандлари тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилаларга имтиёзли таълим кредити берилади. Ҳукуматнинг тегишли қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди: https://regulation.gov.uz/uz/d/29720Қарор лойиҳасига кўра, таълим кредитлари республикада фаолият кўрсатаётган барча олий таълим муассасалари — давлат, нодавлат, қўшма таълим дастурлари ва хорижий давлатлар олий таълим муассасалари филиалларида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларига, уларнинг ота-оналари ёки васийларига берилади.
Кредит фоизларини кредит ажратилгандан сўнг кейинги ойнинг 1 санасидан бошлаб ойма-ой тўлаш, асосий қарзни эса талабанинг ўқиши расман тугагач, уч ой ўтгандан кейин тўлаш назарда тутилмоқда.
24.02.2021 12:04:44
🔺2021 йил 23 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79749 (+32) нафарни ташкил этмоқда.🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌10 нафари Тошкент вилоятида,
📌20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 9 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 8 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 31 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78252 (+67) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 875 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
24.02.2021 11:06:37
Дунёда коронавирусдан ўлим даражаси бир ҳафта ичида 20 фоизга, инфекцияни юқтириб олганлар сони эса 11 фоизга камайди.23.02.2021 16:04:43
Сиз билан ҳис-туйғуларимни бўлишишни жуда ҳам истайман!Кеча биз Республика кўз микрохирургияси марказида 11 нафар бемор — Жиззахдаги заиф кўрувчи болаларга ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчилари билан учрашдик.
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳаси шифокорлар кўмагида кўз нурини қайтаришга ёрдам беришда давом этмоқда ва кун сайин қувончли хабарлар сони ортмоқда, мен уларнинг ҳар бирини сизга сўзлаб беришни истардим.
Масалан, операция ёрдамида Исомиддиннинг кўриш қобилияти 1%дан 30%га ошди, Отабекдаги туғма нуқсон даволанди, Зайнурада эса эстетик жарроҳлик амалиёти ўтказилди, замонавий протез қўйилди ва унинг юзи, умуман, бошқача қиёфа касб этди. Улар бахтиёр, мен ҳам уларни кўриб бахтлиман.
Бу ҳақда кўп гапириш мумкин, яхшиси видеони кўринг.
Бу болаларнинг ҳар бирини хаёлан бағрингизга босинг, улар бунга лойиқдирлар!
#kongilkozi
@SShMirziyoyeva
23.02.2021 15:52:59
Масс-медиа фонди Бош прокуратура томонидан ишлаб чиқилган ва Regulation порталида муҳокамага қўйилган янги Жиноят кодекси лойиҳасида журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарликнинг белгиланишини қатъий қўллаб-қувватлайди. Бу Президентнинг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366 сонли қарорида келтирилган эди. Ушбу чора журналистларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва Ўзбекистонда сўз эркинлигини таъминлаш сари навбатдаги қадам бўлади.
https://regulation.gov.uz/uz/d/29646
___
Фонд масс-медиа всячески поддерживает установление уголовной ответственности за воспрепятствование законной деятельности журналистов в проекте нового Уголовного кодекса, разработанного Генпрокуратурой и выставленного на обсуждение на портале Regulation.
Это предусматривалось Постановлением Президента №ПП-4366 от 27 июня 2019 года. Данная мера будет способствовать укреплению прав журналистов и станет очередным шагом в деле обеспечения свободы слова в Узбекистане.
https://regulation.gov.uz/uz/d/29646
@allamjonov_ki
23.02.2021 14:56:11
⚡️«Ажратилган маблағларнинг ноқонуний ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида барча соғлиқни сақлаш муассасаларига ҳамда эмлаш пунктларига Давлат молиявий назорати департаменти ходимлари бириктирилади» — Аҳадбек Ҳайдаров, молия вазири ўринбосари.❗️Жорий йилда коронавирусга қарши вакцина сотиб олиш учун 3 трлн сўм бюджет маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.
23.02.2021 13:05:37
АҚШ президенти Жо Байден мамлакатда COVID-19 асоратларидан вафот этган 500 минг фуқаро хотирлаш муносабати билан АҚШда беш кунлик мотам эълон қилди.23.02.2021 12:50:07
Эмланишдан бош торганларга ҳеч қандай чора кўрилмайди Олий Мажлис қонунчилик палатаси йиғилишида биринчи навбатда ва ихтиёрийлик асосида эмланадиган шахслар, вакцинация жараёнидан ўтишни истамаса уларга нисбатан чора кўрилиши мумкинми деган саволга бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев муносабат билдирди:
«Ихтиёрий эмланишдан бош тортадиган бўлса, уларга ҳеч қандай чора кўрилмайди. Эмланиш ихтиёрий бўлгандан кейин, ундан воз кечилса, фақатгина эмлашнинг афзаллиги тушунтирилади. Лекин эмланиш ниятида бўлмаган одамга иш фаолиятида, меҳнат фаолиятида ҳеч қандай таъсир чоралари кўрилмайди», — деди Беҳзод Мусаев.
23.02.2021 12:22:54
Янги таҳрирдаги Жиноят кодекси лойиҳасига кўра, айрим турдаги жиноятлар декриминализация қилинмоқда, яъни жиноят қонунчилигидан чиқарилмоқда:⛔️ рақобатчини обрўсизлантириш;
⛔️ рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш;
⛔️ савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш;
⛔️ сохта тадбиркорлик;
⛔️ жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик;
⛔️ диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш;
⛔️ ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш;
⛔️ диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш.
Қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик ўрнатилмоқда:
✅ инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш;
✅ ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш;
✅ ўзбошимчалик билан жазолаш;
✅ митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш;
✅ шантаж;
✅ инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш;
✅ нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги;
✅ ота ёки онанинг ўз чақалоғини сотиши;
✅ журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш.
23.02.2021 11:52:41
🔺2021 йил 22 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79717 (+36) нафарни ташкил этмоқда.🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Фарғона вилоятида,
📌15 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 2 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 2 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 8 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78185 (+14) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 910 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
23.02.2021 11:18:43
Буюк Британия бош вазири мамлакатда карантин чекловлари 8 мартдан бекор қилинишини эълон қилдиБуюк Британияда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини туфайли қўлланган чеклов чораларининг бекор қилиниши 8 март куни мактабларнинг очилиши билан бошланади.
23.02.2021 10:17:50
Германияда коронавирус мутациясини юқтирганлар сони кескин ошмоқда«Рақамлар ўсиб бормоқда, янада хавфли ва янада юқумлироқ мутациялар кўпайиб бормоқда, В117 янги аниқланган ҳолатларнинг (юқумли касалликларнинг) 20-25 фоизини ташкил қилмоқда», деган Германия Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Стеффен Сеиберт.
23.02.2021 10:00:35
⚡️Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевнинг депутатларга маълум қилишича, Ўзбекистон ҳукумати 8 та йирик вакцина ишлаб чиқарувчига 3 млн дозадан вакцина харид қилиш бўйича мурожаат этган. Аммо ҳаммаси ҳам ижобий жавоб бермаган. Ҳозирча 4 млн киши бепул эмланиши, параллел равишда пулли эмлаш ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда.
22.02.2021 19:29:26
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус билан касалланиб, уни енгиб ўтганларга ҳам вакцина билан эмланишни тавсия қилди. Таъкидланишича, бемор агар ушбу вирус билан олдин тўқнаш келган бўлса, вақцина иммун тизими жавобини янада кучайтиради.Вакцина коронавирусни енгган инсонлар организми учун таниш бўлган антиген олиб киради. Шу сабаб, эмлаш ушбу касалликка кўрсатиладиган қаршиликни фақат кучайтирди, дея маълум қилди ЖССТ раҳбари ўринбосари Сумия Сваминатан.
22.02.2021 18:20:05
⚡️Uzbekistan Airports ва Uzbekistan Airways компаниялари раҳбарияти алмашди — манбаБош вазир Абдулла Арипов Uzbekistan Airports компанияси раҳбари сифатида Раъно Жўраевани таништирган. Транспорт вазири Илҳом Маҳкамовга Uzbekistan Airways компанияси бошқаруви ҳам юклатилган.