Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 12 sahifa

17.02.2021 11:59:32
Биз шундай бир паллага келдикки, муваффақиятни аниқлайдиган ягона омил - бу илм, тафаккур ва заковат бўлмоқда. Бугунги кун, бугунги дунёда илмнинг нақадар кучли ва аҳамиятли эканлигини инкор қилиб бўлмайди.

Илмли одамлар мазмунлироқ ва узоқроқ умр кечирадилар, уларга муваффақият ёр бўлади.

"Заковат" эса илм улашиладиган, тарғиб қилинадиган муҳим майдончалардан саналади. Мен ёшларимизни "Заковат" клуби - zakovat.tv'га қўшилишга чорлаб қоламан.

#zakovatdakuch
17.02.2021 11:13:50
2020 йилда коррупциявий жиноят содир этган 1 723 нафар мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилган — Бош прокуратура.
17.02.2021 10:04:17
​🔺2021 йил 16 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79497 (+36) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌32 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 11 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77993 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 882 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.
17.02.2021 01:31:44
Япония ҳукуматида ташкил этиладиган ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим мамлакатда қанча ёлғиз кишилар борлигини ҳисоблаб чиқади. Бу мақсадда умуммиллий аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Япониянинг ёлғизлик ва яккаланиш масалалари бўйича вазири Тэцуси Сакамото ёлғизлик масалалари бўйича махсус бўлим ташкил этилиши ҳақида 16 февралда маълум қилди. Бўлим жорий ҳафта охиригача ташкил этилади. Унинг таркибига соғлиқни сақлаш, меҳнат ва ижтимоий таъминот ҳамда таълим, спорт, фан ва технологиялар вазирликларининг 10 ходими киради.

Улар мамлакатда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари сонининг ошиши ва коронавирус пандемияси ортида янада чуқурлашаётган болалар ўртасидаги ночорлик масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланишади.

16.02.2021 22:35:15
💉 Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли сони 4 млн 112 минг 668 нафарни ташкил этади

Биринчи навбатда коронавирусга қарши эмланадиган аҳоли қатламлари:

▫️65-74 ёшгача бўлган қариялар – 1 млн 85 минг 797 нафар;
▫️75 ёшдан 84 ёшгача бўлган кексалар – 388 минг 686 нафар;
▫️85 ёш ва ундан юқори кексалар – 139 минг 280 нафар;
▫️Тиббиёт ходимлари – 447 минг 976 нафар;
▫️Сурункали касалликлари бор аҳоли (18-65 ёш) – 888 190 нафар;
▫️Мактаб ўқитувчилари – 689 минг 383 нафар;
▫️Мактабгача таълим муассасаси ходимлари – 223 минг 426 нафар;
▫️Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари – 180 минг нафар.

Ўзбекистонда эмлаш жараёнига 3138та эмлаш пунктлари, 862та мобил бригадалар (ҳар бирида 1 нафар оилавий шифокор, 1 нафар вакцинатор ва 1 нафар муолажа ҳамшираси мавжуд) жалб этилган.

Ушбу фуқаролар ўзлари яшайдиган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ташкил этилган эмлаш хоналарида эмланади.

16.02.2021 18:44:55
Сўнгги йилларда ўзбек фильмлари ва сериалларида маиший мавзулар атрофидаги сюжетлар устувордек бўлиб қолганди.

Албатта бундай мавзулар билан катта аудиторияни қамраб олиш қийин. Камига улар экспортга ҳам ярамайди.

Куни кеча "Мендирман Жалолиддин" номли сериалнинг бир қисмини томоша қилдик... Таассуротлар кўп. Лекин асосий айтмоқчи бўлганим биринчи марта тарихий шахслар ҳақида тарихда қоладиган юқори даражадаги ўзбек фильмини кўра олдим.

Сериал экспортга ҳам ярайди. Ўзбек ва турк актерлари иштирокидаги фильм ажойиб ҳамкорлик ва маҳоратни юзага чиқарган. Сценария, тасвир, жой, ижро маҳорати, овоз... менимча ҳаммаси нисбатан юқори даражада.

Кўз тегмасин ва бундай ишлар давомли бўлсин.

Фильмни яратишда билвосита ва бевосита иштирок этган, қўллаб қувватлаб турган барчани табриклайман, сизларнинг ҳаракатингиз ўзини оқлабди!

👉 @deputat_kusherbayev
16.02.2021 12:41:29
Британияда коронавируснинг яна бир янги варианти аниқланди

Британияда коронавируснинг 10та давлатда, жумладан, Дания, Австралия ва АҚШда тарқалишга улгурган янги мутацияси аниқланди. Олимларни янги мутация вирусни антитаналарга нисбатан бардошлироқ қиладиган хусусиятга эгалиги ташвишлантирмоқда.

Янги штамм B1525 деб ном олган. Эдинбурглик мутахассислар ушбу штаммни Дания, Британия, Нигерия, АҚШ, Франция, Гана, Канада, Австралия, Иордания ва Испанияда олинган намуналарни таҳлил қилиш ёрдамида аниқлашган.

Маълумотларга кўра, ушбу штамм билан илк касалланиш ҳолатлари 2020 йил декабрь ойига тўғри келмоқда.

16.02.2021 11:40:01
Ўзбекистонда биринчи навбатда, ёши катта, сурункали касаллиги бор, фуқароларга биринчи хизмат кўрсатувчи соҳа ходимларини (шифокор, ўқитувчи, ИИО ходимлари ва бошқа) жорий йил охиригича коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ эмлаш режалаштирилган — Махсус комиссия.

16.02.2021 11:34:50
⚡️Ҳукумат аҳолининг катта қисмини 2021 йил охиригича коронавирусга қарши тўлиқ эмлашни режалаштирган — Махсус комиссия

Ижтимоий ҳимояга мухтож, ёши катта ва аҳолининг бошқа заиф қатламлари вакилларини вакцина билан эмлаш бепул, яъни бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режа қилинган.

16.02.2021 11:28:53
Халқаро Вакциналар Иттифоқи (GAVI) томонидан Ўзбекистонга 2.5 млн.га яқин Astra-Zeneca вакциналарини бепул етказиб берилиши бўйича ҳам музокаралар якунланмоқда. Музокаралар якунига қараб, ушбу вакциналарнинг дастлабки 800 минг донаси жорий йилнинг март ойларида Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда.

16.02.2021 11:26:01
Хитой вакцинасининг Ўзбекистонда ўтказилаётган клиник синовларининг дастлабки натижаларига кўра, эмланганлар орасида 1-даражали ножўя таъсирлар 5 нафар шахсда (0,3%) кузатилган.

15.02.2021 19:30:05
ЖССТнинг маълумотларига кўра, COVID-19'нинг оғир кўринишини бошдан ўтказган беморлар 3-6 ойгача ўзини ёмон ҳис қилишлари мумкин. Бундай узоқ муддатга чўзилган касалланиш жараёни ҳорғинлик, ҳолсизлик ёки фикрлаш қобилияти, ҳотира каби когнитив вазифаларнинг сусайишига олиб келиши мумкинлиги айтилмоқда.

Хабарга кўра, бу соғлиқни сақлаш тизимига жиддий хавф туғдириши мумкин.

ЖССТ раҳбарининг ўринбосари Сумия Сваминатаннинг таъкидлашича, коронавируснинг бир турини бошдан ўтказган инсонларда кейинчалик вируснинг бошқа бир тури билан яна касалланиш ҳолатлари кузатилмоқда.

15.02.2021 19:10:17
Ўзбекистонда зудлик билан илм, билимдонлар, олимлар, тадқиқотлар, тажрибалар, лабораториялар, ўрганишлар, янгиликлар, кашфиётлар трендга чиқиши керак. Чунки, бугун шундоқ ҳам кеч, эртага эса ундан ҳам кеч бўлади. Вақт бизга қарши ишлаяпти. Бошқа томондан, ҳечдан кўра кеч яхши. Қуруқ гапда ўтган алломаларимиз билан керилиб, ғазалхонлигу баҳру-байтлар қилиб, шеърлар тўқиб, ўзимизни юпатиб юрганимиз билан биримиз икки бўлмайди. Тағин биз ўтмиши буюк, келажаги буюк, ўртаси куюк бўлиб қолмайлик бу кетишда, Оллоҳ асрасин. Шунга эришиш керакки, биздан олдингилар ризо, кейингилар фахрлансин.

#uzbekpower
#zakovatdakuch

@allamjonov_ki
15.02.2021 17:57:39
⚡️Санитария-эпидемиология хизмати СOVID-19 инфекциясига қарши вакцина ишлаб чиқарувчи 12 та етакчи корхоналар билан ушбу вакциналарни харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормормоқда.

15.02.2021 15:51:11
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш март ойининг биринчи ярмида бошланади

15.02.2021 13:12:28
Россия коронавирус инфекциясининг “британча” турини аниқлаш учун дунёдаги биринчи тест тизимини ишлаб чиқди ва рўйхатдан ўтказди.

15.02.2021 11:35:38
​​​🔺2021 йил 14 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79442 (+26) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Тошкент вилоятида,
📌22 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77928 (+38) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 892 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

14.02.2021 21:49:06
Гвинея ҳукумати мамлакат жануби-шарқида Эбола безгаги эпидемияси бошланганини эълон қилди

Касаллик Нзерекоре префектураси ва Гуеке шаҳрида бошланган. Шу сабабли эпидемияга қарши бир қатор чоралар киритишга, жумладан, Эболага чалинганлар билан алоқада бўлганларни аниқлаб, уларни яккалашга қарор қилинган.

Таъкидланишича, бундай чоралар Эбола безгаги белгилари билан вафот этган 4 кишининг қони таҳлили натижалари олингандан кейин қабул қилинган. Натижалар вафот этганларнинг 3 нафарида вирус борлигини тасдиқлаган.

14.02.2021 19:34:09
​Худо хоҳласа, бугун, 14 февраль куни соат 20:30 да “Миллий” телеканалида узоқ кутилган «Мендирман Жалолиддин» сериалимизнинг премьераси бўлади.

Сериал эфирга узатилмасданоқ одамларда катта қизиқиш уйғотди ва қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Бу – табиий. Тўлақонли кино кўринишидаги тарихий сериал олиш амалиёти бизда деярли йўлга қўйилмаган. Демак, бу – биз учун янгилик. Янги ҳаво эса ҳар қандай жамиятни доим тўлқинлантиради.

Сериалимиз кимгадир ёқиши, кимгадир маъқул келмаслиги ҳам табиий ҳолат. Биз премьерадан сўнг фикрлар турли-туман бўлишга тайёрмиз. Одамлар ўз мулоҳазасини эркин билдириши жамиятнинг очиқлиги белгисидир.

Масалан, энг кўп савол фильмда нега бош ролга турк актёри таклиф этилгани ҳақида бўлди. Асосий мақсад сериал орқали актёрларни танитиш эмас, балки таниқли актёрлар орқали жаҳонга миллатимиз қаҳрамонларини намоён қилишдир.

Сериал тўқима образлар ва воқеалар билан бойитилди. Сериалларнинг асосий мақсади — томошабинларда тарихий қаҳрамонларга, тарихий воқеаларга қизиқиш уйғотиш. Одамлар ўзимизнинг бой тарихимизга қизиқиб, уни ўрганишлари — сериалнинг энг катта мақсади. Сериал, ҳужжатли филмлардан шуниси билан фарқ қилади.

“Анча бюджет маблағи совурилибди”, деган гаплар ҳам бўлди. Aммо бу таъна асоссиз. Сериал тўлиқ ҳомийлар кўмагида ишланди. Бунинг учун бош ҳомий “Orient Finans Bank”га миннатдорлик билдирамиз.

Азизлар, бугун “Мендирман Жалолиддин” фильми ижодкорлари ва бу лойиҳани қўллаб-қувватлаган барча учун узоқ кутилган байрам! Келинг, маза қилиб сериални томоша қилайлик. Сериалимиз сизга ёқади, деган умиддамиз.

#MendirmanJaloliddin

@SShMirziyoyeva
14.02.2021 11:29:53
​​​🔺2021 йил 13 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79416 (+35) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Бухоро вилоятида,
📌1 нафари Жиззах вилоятида,
📌1 нафари Наманган вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌3 нафари Тошкент вилоятида,
📌24 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 5 нафар,
📌Хоразм вилоятида 4 нафар,
📌Тошкент вилоятида 15 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 36 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77890 (+61) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 904 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

<< < 9 10 11 12 13 14 15 >