Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 6 sahifa

05.03.2021 13:48:12
Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилди  

Исроил коронавирусга қарши тезкор ва самарали эмлаш кампаниясини ўтказгани эвазига дунёда коронавирус устидан ғалаба қозонган биринчи давлатга айланди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху айтиб ўтди. 

The Times Of Israel нашрининг хабар беришича, Нетаньяху АҚШ телеканалига коронавирусга қарши эмланганларга берилувчи “яшил COVID-паспортлар” ҳақида интервью берган.

“Исроил “корона”дан чиққан биринчи давлатга айланди. Ушбу “яшил паспорт” билан ресторан, театр, спорт тадбирларига бора оласиз”, деб таъкидлаб ўтган Исроил етакчиси.

Унинг айтишича, Исроил март охиригача мамлакатнинг барча катта ёшли аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни ва апрелга келиб чегараларни тўлиқ очишни режалаштирмоқда.

05.03.2021 13:35:47
​​Joriy yilning 8-may kuni "O‘zbekiston" Xalqaro anjumanlar saroyida ilk marotaba pianinochi va bastakor Kirill Rihterning konsert dasturi bo‘lib o‘tadi.

Toshkentdagi dastur Alyona Zinovyeva (skripkachi) va Avgust Krepak (violonchel ustasi) bilan birgalikda ijro etiladi.

Rihter - rus minimalizmining vakili. Uning portfoliosida fortepiano, kichik ansambllar va simfonik orkestrlar uchun asarlar, mualliflik filmlari uchun musiqa, fantastik blokbasterlar va zamonaviy xoreografiya spektakllari mavjud. U Gamburgdagi Reeperbahn, Braytonda The Great Escape, Rotterdamda Classical:Next kabi festivallarda Rossiya vakili sifatida ishtirok etgan. Uning musiqasi Royal Albert Hall, Volksbuhne, Elbphilharmonie kabi mashhur sahnalarda yangragan.

Yangiliklarni bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimizda kuzatib boring.

■ ■ ■

8 мая в Международном дворце форумов "Узбекистан" впервые состоится концерт пианиста и композитора Кирилла Рихтера.

В Ташкенте программа будет исполнена совместно с Алёной Зиновьевой (скрипка) и Августом Крепаком (виолончель).

Рихтер - представитель российского минимализма. В его портфолио сочинения для фортепиано, камерных составов и симфонических оркестров, музыка для авторского кино, фантастических блокбастеров, спектаклей современной хореографии. Он представлял Россию на фестивалях Reeperbahn в Гамбурге, The Great Escape в Брайтоне, Classical:Next в Роттердаме. Список площадок, на которых звучит его музыка, включает знаменитые Royal Albert Hall, Volksbuhne, Elbphilharmonie и др.

Следите за новостями на наших страницах в социальных сетях.

Сайт acdf.uz

Instagram | YouTube | Facebook
05.03.2021 13:11:15
75 километр йўл босиб, Попдан Наманганга бориб мактабда дарс бериб келаётган, Муниса Мелибоевага имтиёзли сертификат берилди.

Муниса Мелибоева ушбу сертификат билан Қўқон – Наманган йўналишидаги шаҳарлараро қатновчи электропоездларида Поп – Наманган ва Наманган – Поп йўналишида 2021 йилнинг 31 декабрига қадар бепул юриши мумкин.

Муниса Мелибоева ҳақидаги репортаж: https://www.youtube.com/watch?v=0CsFMTwUJqc

05.03.2021 09:02:54
Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

05.03.2021 00:42:22
❗️Қор кўчкиси хавфи туфайли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Бугун, 5 март тунги соат 00:01 дан Қамчиқ довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга «Тошкент-Ўш» халқаро автомагистралининг ушбу қисмида кузатилган кучли қор ёғиши сабаб бўлди. Aйни соатларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Қамчиқ довонида профилактика ишлари олиб борилмоқда.

04.03.2021 22:48:55
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари:

• Украина бош вазири мамлакатда пандемиянинг учинчи тўлқини бошланганлигини эълон қилди. Денис Шмигаль пандемиянинг тўртинчи ва бешинчи тўлқинлари ҳам бўлиши мумкинлигини айтди.

• Жанубий Кореяда AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмлангандан кейин яна 3 киши вафот этди. Ушбу вакцинани олгандан кейин вафот этганлар сони 5 нафарга етди.

• Хитойда коронавирусга қарши 17та вакцина клиник синовлар босқичидан ўтказилмоқда.

• Германияда карантин муддати 28 мартгача узайтирилади.

• Бельгияда AstraZeneca вакцинаси учун ёш билан боғлиқ чекловлар бекор қилинди
Бельгия ҳукумати AstraZeneca компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан 55 ёшдан ошганларни ҳам эмлаш учун рухсат берди.

04.03.2021 14:36:52
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.

04.03.2021 14:32:02
Ўзбекистон аэропортларида экспресс-тест ўтказаётган лабораториялар тендер орқали танланади

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Ўзбекистон аэропортларида коронавирусга қарши ўтказилаётган экспресс-тестлар жараёни борасида кўплаб шикоятлар келиб тушаётганини маълум қилди.

Шу сабабли Ўзбекистонга кириб келувчи шахсларга арзон ва сифатли коронавирусга антиген экспресс-тест текширувларини ташкил этиш мақсадида Республика махсус комиссияси томонидан танлов асосида, жамоатчиликка эълон берган ҳолда лабораторияларни қайта жалб этиш чоралари кўрилади.

04.03.2021 11:24:07
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

Ўзбекистонликлар Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади. Бу президентнинг “2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилган.

▫️20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
▫️21 март – якшанба (байрам куни);
▫️22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

Шунингдек, бу йил 8 март куни душанбага тўғри келади. Шу боис, ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади.

03.03.2021 22:55:08
Бухорода имтиёзли кредит асосида муҳтож оилаларга тарқатиладиган «контейнер уй»

Бухорода Бухоро вилояти ҳокимлиги, божхона бошқармаси ҳамда «Ремонт механика» заводи ҳамкорлигида ишчи гуруҳи тузилиб, ҳозирги кунга қадар республиканинг турли ҳудудларидан 1000 донага яқин контейнер йиғилмоқда.

Улар замонавий кўринишда таъмирланиб ва жиҳозланиб, имтиёзли кредит асосида вилоятдаги ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга тарқатилади.

03.03.2021 20:15:46
Муҳтож оилалар уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос — Президент

Жорий йилда ипотека кредити бўйича 6 ойлик имтиёзли давр киритилади. Шаҳарларда дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилади.

Паст даромадли, уйга муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилади. Яъни, аҳоли уй олиш учун дастлабки бадалнинг 5 фоизини тўлайди, холос.

Кредит олган аҳоли учун фоиз тўловларининг Тошкент шаҳрида 12 фоизи, бошқа ҳудудларда 10 фоизидан юқори қисмига субсидия берилади.

03.03.2021 18:50:41
⚡️Ҳокимларга бир квадрат метр уй нархини 4 млн сўмдан оширмаслик чораларини кўриш бўйича топшириқ берилди

«Биз бугунги кунга қадар бунақа ҳажмдаги қурилиш дастурини амалга оширмаганмиз.
Шунинг учун, ҳар бир вилоят ҳокими уй-жой масаласида шахсан ўзи ичига кириб, аниқ ҳисоб-китобга эга бўлиши керак.

Энг катта масала — бу уй-жойларнинг нархини адолатли шакллантириш. Бугунги нарх-наводан одамларимиз рози эмас ва ҳокимлар буни ичига кирмагани ҳам, рост.

Шунинг учун, вилоят ва туман ҳокимлари бир квадрат метр уй нархини 4 миллион сўмдан оширмаслик учун барча зарур чораларни кўриши керак.
Бунда, ҳар бир туман, шаҳар ва вилоят ҳокими ўз ҳудудида қурилиш таннархи ичига кириб, қайси қурилиш материалларини арзонроқ ва яқинроқдан олиш мумкин, цемент ва металл нархини қандай пасайтирса бўлади, деган саволларнинг жавобини топиши керак», деди давлат раҳбари.

03.03.2021 18:08:17
«Вақф» фонди: Коронавирус сабаб вафот этган имом-ноибнинг оиласига уй ҳадя қилинди

«Вақф» хайрия жамоат фонди Қўнғирот тумани «Ҳаким Сулаймон» жоме масжиди имом-ноиби сифатида фаолият юритган, пандемия даврида коронавирус сабаб вафот этган Маҳаммад-Али қори Мамутовнинг оила аъзолари — аёли ва уч нафар вояга етмаган гўдак фарзандларига Нукус шаҳридаги янги кўп қаватли уйлардан 3 хонали хонадонни ҳомийларни жалб қилган ҳолда ҳадя қилинган.

03.03.2021 16:38:01
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси туфайли вафот этганлар сони 622 нафарни ташкил қилиб, мазкур ўлим ҳолатлари махсус лаборатория ҳамда патологоанатомик текширувида ҳам тасдиғини топгандан сўнг қайд этилган — ССВ.

03.03.2021 14:09:21
🇺🇿Ўзбекистонда COVID-19га қарши эмлаш - энг долзарб маълумот

💉Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлашга тайёргарлик кўрилмоқда: “Спутник V” ва ZF-UZ-VAC 2001 препаратлари рўйхатдан ўтказилди ва биринчи навбатда эмланадиган фуқаролар тоифалари белгиланди.

Вакциналар ва бўлажак эмлаш кампанияси ҳақида батафсил маълумот - инфографикамизда.

Пандемиядан сўнг чегаралар қачон очилади, республикада оммавий эмлаш қачон бошланади? - булар ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлишни истайсизми – унда, шу канал орқали билиб олишингиз мумкин.

Обуна бўлинг, ўқинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!

👉https://t.me/sputnikuzbek

@Sputnikuzbek
03.03.2021 13:31:11
⚡️Бугун, 3 март куни президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади.

Йиғилишда президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда.

03.03.2021 13:10:35
2020 йилда аҳоли даромади кескин камайган

Марказий банк 2020 йилнинг IV чораги бўйича Аҳолининг истеъмол кайфияти шарҳини эълон қилди. Сўровда жами 5717 та респондент иштирок этган. 

Респондентларнинг 70 фоизи 2020 йилда ўз даромадларининг кескин камайганини таъкидлаган бўлса, фақатгина 15 фоизи даромадларининг ошганлигини маълум қилган.

03.03.2021 12:20:14
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари:

• Украина президенти Владимир Зеленский Оксфорд университети ва AstraZeneca компанияси коронавирусга қарши ишлаб чиққан Covishield вакцинаси билан эмланди.

• COVAX ёз фаслигача 142 мамлакатга қарийб 240 млн доза вакцина тарқатади. Май охирига қадар 237 миллион доза AstraZeneca ва 1,2 миллион доза Pfizer-BioNTech вакцинасини етказиб бериш режалаштирилган.

• Хитой ёз ўрталаригача ярим миллиард кишини коронавирусга қарши эмлашни режалаштирмоқда. Ҳозирда Хитойда аҳолининг 3,5 фоизи ёки 51 миллион киши коронавирусга қарши эмланган.

• Америкаликларнинг 40 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланишни истамаслиги маълум бўлди.

03.03.2021 12:12:11
Олий таълимда қизлар сонини 50 фоизга етказишимиз керак – Танзила Норбоева

“Аёллар дафтари” бўйича 6 млн нафардан ортиқ аёллар билан бевосита суҳбатлар ўтказилди ва оғир аҳволдагилари бу дафтарга киритилди. “Халқ банки”ни “Аёллар банки”га айланди, деб айтишимиз мумкин. Чунки аёлларни қўллаб-қувватлаш шу банк орқали амалга оширилмоқда ва бунинг учун қўшимча 1 трлн сўм маблағ ажратилди. Хорижий ҳамкорларимиз ҳам 2,7 млн доллар миқдорида грант беряпти.

Бу йил эҳтиёжманд оилаларнинг 2 минг нафар қизлари олий таълим муассасаларида бепул ўқитилади, ўтган йили улар сони 950 нафар эди. Улар сонини ошириб бориш масаласи шахсан давлат раҳбари назоратида турибди. Биз олий таълим олувчилар орасида қизларни 50 фоизга етказишга ҳаракат қилишимиз керак”, – деди Сенат раиси.

02.03.2021 22:05:16
❗️Сергей Лавров «Спутник V» вакцинаси Ўзбекистонда рўйхатга олинганини айтмоқда. Лекин вакцина Ўзбекистонда фақат сертификацияланган

Сергей Лавров «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйиш масаласи ўрганилаётганлигини маълум қилди.

Лавровнинг айтишича, вакцина Ўзбекистонда тезлаштирилган тартибда рўйхатдан ўтказилган.

Лекин Фармацевтика агентлигининг «Газета.uz»га маълум қилишича, «Спутник V» вакцинаси фақат сертификациядан ўтган. Сертификация қилиш жараёни ҳар бир олиб кириладиган партия учун амалга оширилади.

<< < 3 4 5 6 7 8 9 >