Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 7 sahifa

02.03.2021 19:50:22
❗️«Болалар елкаси елкасига тегиб ухлаган. Майдон кичкина» — Абдуқодир Тошқулов

Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Юнусобод туманида вафот этган 5 нафар талаба ва қурилишда вафот этган бир нафар талаба, бу нохуш ҳолат сабаблари ҳақида маълумот берди.

Вазирнинг қайд этишича, тергов-суриштирув жараёнлари ҳали тугамаган. Лекин барча ректорлар жаноза тадбирларида қатнашиб, марҳумларнинг ота-оналарига моддий, маънавий ёрдам берган.

02.03.2021 19:31:12
⚡️Термизда «Меҳр-4» операция ўтказилиб, 24 нафар ватандош Афғонистондан олиб кирилди

Бугун, 2 март куни Сурхондарё вилоятини Афғонистон Ислом Республикаси билан боғлаб турувчи Ҳайратон кўпригида «Меҳр-4» операцияси амалга оширилди.

02.03.2021 18:06:10
"Халқ билан" лойиҳасининг навбатдаги сони. Унинг каҳрамонлари Президент билан учрашуви ҳақида сўзлаб беришади.

Очередной выпуск нового проекта "С народом". Его герои расскажут о своей встрече с Президентом

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
02.03.2021 17:37:57
❗️Ишчи гуруҳлар тузилиб, маҳаллаларда талабабай юриш бошланди — Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов.

02.03.2021 14:10:30
🇺🇿💉Узбекистан на пороге вакцинации

В республике вовсю готовятся к вакцинации населения от коронавируса: прошли регистрацию препараты "Спутник V " и ZF-UZ-VAC 2001, а также определены категории граждан, которые получат долгожданную защиту в первую очередь.

Подробности о вакцинах и детали будущей прививочной кампании – в инфографике Sputnik Узбекистан.

@SputnikUzbekistan
02.03.2021 13:40:26
Юридик университет талабаси қурилиш объектида вафот этди. У шу ерда яшаб ишлаган

Тошкент давлат юридик университетининг 3-босқич талабаси Баҳодир Бозоров ўзи ҳам ишлаб, ҳам яшаётган, қурилиши тугалланмаган бино ҳудудида йиқилиб, вафот этди.

02.03.2021 13:38:03
Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди ва икки нафар Қозоғистон элчихонаси ходимлари ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг 1-дозаси билан эмланди.

02.03.2021 12:43:56
⚡️Наманганда президент билан суратга тушган қизалоқ ўз оиласига қайтди

Намангандаги 26-Меҳрибонлик уйида президент кўтариб суратга тушган қизалоқ ва унинг ука-сингиллари ана шу учрашувдан сўнг ўз онаси бағрига қайтди.

02.03.2021 11:32:58
Бухоро вилояти ҳокимининг штаби Олот тумани “Давлатбой” маҳалласида жойлаштирилган.

Ҳокимлик ахборот хизматининг ёзишича, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов шу ерда яшаб, олотликларнинг муаммоларини ўрганмоқда.

01.03.2021 22:11:15
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга қарши илк вакцина — ZF-UZ-VAC 2001 давлат рўйхатидан ўтказилди.

01.03.2021 19:13:14
Бу фақат бошланиши! Келаётган ўйинларда барчага омад!

___

Это только начало! Удачи всем в грядущих играх!

#zakovatdakuch
#uzbekpower
01.03.2021 17:15:44
❗️Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан талабалар яшаш шароити ва харакатланиши мониторингини йўлга қўйиш ва бу борадаги ишларни такомиллаштириш бўйича Ишчи гуруҳлар тузилиб, жорий йилнинг 1 мартидан ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Б. Мусаев бошчилигида ўтказилган мажлисда маълум қилинган.

01.03.2021 16:45:38
ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан таъкидлашича, дунё аҳолисининг 10%идан камроғида COVID-19 га қарши антитаналар бор.
____

По заявлению главного научного сотрудника ВОЗ Сумия Сваминатан, менее 10% населения мира имеют антитела к COVID-19.

01.03.2021 14:33:15
⚡️Ўзбекистонда Президент гранти стипендияси ва қизлар учун махсус стипендия жорий этилади. Бу бўйича Ҳукуматнинг қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

• Президент гранти стипендияси 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёшлар учун бутун ўқиш даври давомида тўланади.

• Қизлар учур махсус стипендия 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида “аъло” баҳоларга ўқиётган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қизларга ойма-ой тўланади.

01.03.2021 12:42:43
Бугун, 1 мартдан бошлаб тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус камералар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилди.

Камералар ўрнатиладиган ерлар электрон аукционга қўйилади.

01.03.2021 12:40:50
⚡️«Сардоба» сув омборини қайта тиклаш вазифаси Сув хўжалиги вазирлигига берилди. Бунга россиялик мутахассислар жалб қилинган.

28.02.2021 20:16:55
Бош прокуратура “Шовотландия” кафесидаги ёнғинда ҳалок бўлган 5 киши ҳақида маълумот берди

Кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Чилонзор туманида жойлашган “Шовотландия” кафеси қасддан ёқиб юборилди. Ҳодиса натижасида 5 киши ҳалок бўлди.

Бош прокуратура маълумотига кўра, кафедаги ёнғинда 1998 йилда туғилган Ж.Ж. (ўғил бола), 1998 йилда туғилган Х.Х. (ўғил бола), 1961 йилда туғилган Б.А. (аёл киши), 1999 йилда туғилган М.Б. (қиз бола) ва 1996 йилда туғилган Ш.А. (қиз бола) ҳалок бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 173-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

28.02.2021 19:54:06
​"Заковат" ўйинларининг интеллектуал кастинги очилиш маросимида Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов сўзга чиқди.

Мунавварқори Абдурашидхонов 100 йил аввал ёзган сатрлар билан нутқини бошлаган К.Алламжонов, очиғи, жуда таъсирли сўзлади:

".. Мен, Қорақамишлик, 90-йилларнинг боласиман.  Адамлар оддий автослесарь, ойим 3-туғруқхонада ҳамшира бўлиб ишлаганлар. Мактабда ўртача ўқиганман. Шўхроқ бўлганман. Лицейимиз директори доим “сени мактабдан ҳайдайман”, деб пўписа қиларди.
Аммо онам мени олий маълумотли, зиёли одам бўлишимни орзу қилардилар. Бувим  эса доим: “Шу болам министр бўлади”, дердилар.  
Лекин бу гапга ҳеч ким ишонмасди. Чунки аксарият одамларимиз ишчи ёки оддий деҳқон оиласининг боласида бундай имконият йўқ деб ҳисоблайди. Мен эса ҳеч қачон, ҳеч қандай вазиятда, ҳатто институтдан ҳайдалганимда ҳам таслим бўлмаганман! 
Ўшанда ойим: “Оҳ, болам-а! Майли сиқилма, рабочийни боласи рабочий бўларканде”, деганларида, ичим зил кетган. Ундан кўра бир тарсаки туширсалар яхши бўларди. 
Телевидениедан арзимаган лавҳани деб ҳайдашганда ҳам,  бизнесим касод бўлиб, ақлга сиғмайдиган даражада зарар кўрганимда ҳам, обрўим, шаънимни ер билан яксон қилишмоқчи бўлганида ҳам енгилмаганман!  Фақат яхши ният ва тинимсиз ҳаракат ва, асосийси, Аллоҳга таваккал қилиш билангина ўйлаган натижаларимга эришиб келяпман."

"...Ўқиб, шаҳар оберармидинг?, “Поддержка қиладиган кимимиз бор, нимангга ишоняпсан?”, “Ҳадеб китоб титгандан кўра, бор мол-ҳолга қарасангчи”, деган гапларни кўп оилаларда эшитамиз. Балки ўзимизга ҳам айтилгандир бундай гаплар. 
Шунақа гапларни эшитган бола қадди букик, бўйни эгик, ҳаётдан ҳафсаласи пир бўлиб вояга етиши аниқ!
Ўзига ишончи бўлмаган, бировга қарам миллат ана шундай шаклланади!

Биз қандай мақсадлар билан, нима учун яшаймиз ўзи, деган саволга жавоб ҳар доимгидек ўша-ўша: “участка” қуриш, “иномарка” миниш, қарзга ботиб бўлса ҳам, дабдабали тўй қилиш... Уёғига – чойхонабозлик. Ҳаётимиз мазмуни - шу.   

Ваҳоланки, биз илм-фан соҳасида катта ютуқларга эришган даврлар ҳам бўлган.
Биринчи телевизион сигнал 1928 йили дунёда илк бор бизда синовдан ўтказилган. Сунъий йўлдошларга ўрнатиладиган қора қути ҳам, Ой ҳамда Венерага учирилган космик кемаларнинг тупроқни бурғулаш мосламалари ҳам Тошкентда ишлаб чиқарилган. 

Дунёнинг 86-космонавти Жонибеков ҳам бугунги Бўстонлиқ тумани Искандар қишлоғининг оддий оиласида туғилган. У 5 маротаба космик кема командири сифатида учиб, рекорд ўрнатган."

У нутқини "ким сизни илм йўлидан шаҳдингизни сўндирмоқчи бўлса, унга ҳеч қачон қулоқ солманг" деб якунлади.

#zakovatdakuch
28.02.2021 17:44:22
Британияда мактаб ўқувчиси бўлган барча оилаларга бир ҳафтада икки маротаба COVID-19 тестидан ўтиш таклиф қилинди. Мамлакатда мактаблар 8 мартдан бошлаб очилади.
____

В Британии всем семьям со школьниками предложено делать тесты на COVID-19 дважды в неделю. С 8 марта в стране открываются школы.

28.02.2021 12:46:23
Юнусободдаги уйдан 5 нафар талабанинг жасади топилди — Бош прокуратура

Кеча, 27 февраль куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонларнинг бирида 5 нафар талабанинг жасади топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Соат 20:50 ларда Юнусобод тумани, “Фирдавсий” МФЙ, Инжобод кўчасидаги уйда ижарада яшаб келган Тошкент Ахборот технологиялари университети 2-босқич талабалари М.У., Р.С., Д.Ғ. ва Сингапур университети 2-босқич талабаси О.И. ҳамда “Инха” университети 1-босқич талабаси С.Х.нинг мурдаси номаълум моддадан ўткир заҳарланиш аломатлари билан топилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд тиббиёт экспертизасининг 27 февраль кунги дастлабки хулосасига кўра, жабланувчиларнинг ўлими номаълум моддадан ўткир заҳарланиш натижасида юз берган.

<< < 4 5 6 7 8 9 10 >