Koronavirus Info xabarlari 11 sahifa
19.02.2021 17:27:59
⚡️Шавкат Мирзиёев Наманган шаҳри марказидан 18 км масофадаги Бунёдкор маҳалласига келди. Президент фуқаролар йиғини биноси ва маҳалла инфратузилмасининг аҳволи билан танишди, давлат раҳбари аҳоли билан мулоқот қилди.19.02.2021 17:18:42
⚡️Президент Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига ташриф буюрдиДавлат раҳбари маҳалла раиси билан суҳбат қилиб, ички ишлар бўлими ҳолати қониқарсиз ҳолатда эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг президент аҳоли бн суҳбатлашди. Аҳоли ҳоким ва маҳалла раисидан норози эканлигини билдирди.
19.02.2021 13:36:07
⚡️Шавкат Мирзиёев вазир ва давлат идоралари раҳбарларига муаммоли ҳудудларда аҳоли билан бирга яшаб, масалаларни ҳал этишни буюрди. «Ўша уйда ётасизлар, ётиб, ўша уйнинг ишини қилиб, кейин чиқиб кетасизлар», — деди давлат раҳбари.
19.02.2021 13:09:00
«Қирғизистон билан Сўх ва бошқа чегаралар масалалари муҳокама қилиняпти» — ПрезидентШавкат Мирзиёевнинг Намангандаги сессияда маълум қилишича, қирғиз раҳбарияти билан чегаралар ва Сўх масаласи муҳокама қилинмоқда.
«Бизнинг муносабатларимиз 5 йил аввалгига қараганда кескин фарқ қилади. Бу масалалар устида жиддий ишлаймиз», — деди давлат раҳбари.
19.02.2021 11:20:04
Алишер Усмонов ўз ҳисобидан Ўзбекистонга 500 минг вакцина олиб берадиБу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Наманган вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.
Давлат раҳбарининг айтишича, биринчи босқичда 1 млн вакцина олиб келиниши режа қилинган.
«Алишер Бурхонович 1 млн вакцинадан 500 мингини ўзимни ҳисобимдан олиб бераман, деди. ”Мен Наманганни яхши кўраман, биринчи 50 мингини уларга бергин” деб илтимос қилди. Бу эмлаш масаласини ҳам кўриб чиқаяпмиз», – деди президент.
19.02.2021 10:53:46
⚡️Шавкат Мирзиёев илк марта ўзбекистонлик журналистларга интервью бердиШавкат Мирзиёев Kun.uz мухбирининг: «Барча тадбирларда, вилоятларга ташрифларда катта-катта ислоҳотлар мўлжалланади, янги режалар тузилади. Фикрингизча, мана шу ислоҳотлар халқимизни рози қиладиган, сизнинг кўнглингиз тўладиган даражада амалга ошишига нималар тўсқинлик қиляпти?» деган саволига жавобан учта долзарб муаммони санаб ўтди.
«Вазирларни тез ўзгартиряпман, сабаби шу – аравани торта олмаяпти. Демак, биринчи масала бу — кадрлар.
Бизнинг оёғимизга кишан бўлаётган иккинчи муаммо — бу коррупция.
Учинчи масала — бу жойлардаги раҳбарларнинг ўша ислоҳотлар моҳиятини тушуниб етмаётгани. Бу ҳам халқимизни кўп ўйлантиради.
Айтишингиз мумкин, ўша раҳбарларни сиз ўзингиз амалга қўясиз-ку, деб. Мен масалан битта ҳокимни тавсия қилгунча камида ўн кишидан биттасини танлайман. Узоқ вақт билимга эътибор бермаганимиз туфайли кадрлар масаласи шундай, бунинг ечими вақт талаб қилади.
Бу саволингизга мен вақти келиб бошқача жавоб бераман. Саволдаги масалалар ечими учун вақт керак, сизларнинг ҳам ёрдамингиз керак. Оммавий ахборот воситалари ходимлари – менинг ёрдамчим. Мавжуд муаммоларни рўй-рост ёритишларинг керак», — деди давлат раҳбари.
19.02.2021 09:46:35
АҚШдаги Колумбия университети ва Хитойдаги Сунь Ятсен университети олимлари барча маълум коронавируслар, жумладан SARS-CoV-2’нинг мутация қилган вариантларига антитаналарни аниқловчи юқори аниқликдаги универсал тестни ишлаб чиқишди. 19.02.2021 09:26:42
Президент ҳалиям картошка катта ҳажмда импорт қилинаётганини танқид қилди“Картошкани ҳалигача жуда катта ҳажмда импорт қиляпмиз. 1,8 млн тоннага эҳтиёжимиз бор, шунга яраша ер ҳам ажратилган, аммо ҳосилдорлик паст. Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевга топшириқ – картошкачилик бўйича жиддий шуғулланиш, ҳосилдорликни кўтариш керак”, – дея Шавкат Мирзиёевнинг Намангандаги сўзларини келтирмоқда Kun.uz.
19.02.2021 09:11:34
«Қандай ёқимли!» — Президент масжиддан янграётган азон ҳақида18.02.2021 20:37:53
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти илк бор журналистларнинг саволларига бевосита жавоб берди. ОАВ вакиллари давлат раҳбарига унинг Наманган вилоятига сафари ҳақида саволлар бердилар.__
⚡️⚡️⚡️Президент Узбекистана впервые провел пресс-подход. Представители СМИ смогли задать вопросы главе государства о его поездке в Наманганскую область.
@maxsus_rakurs
18.02.2021 17:15:03
⚡️Журналист ва блогерлар ҳам коронавирусга қарши бепул эмланадиКоронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков Ўзбекистонда биринчи навбатда коронавирусга қарши вакцина олувчилар рўйхати кенгайгани ҳақида маълум қилди. Унинг маълум қилишича, журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари, жамоат транспорти ходимлари (метрополитен, темир йўл, аэропорт ходимлари), чет давлатларда таҳсил олувчи талабалар, меҳнат мигрантлари ҳам кетма-кетликда эмланади.
18.02.2021 16:32:53
«Керак бўлса, 10 минг доллар маош олсин». Президент – экспортни намунали йўлга қўйган мутасаддилар ҳақида. Президент айни вақтда Наманган вилоятида:
«Мана, ёшларга имконият яратиб беряпмиз, ерлар ажратяпмиз. Бундан мақсад нима? Иш жойи, даромади бўлган, қорни тўқ, усти бут ёшларнинг кўнгли ҳам хотиржам бўлади.
Ёшлар масаласида шунча йил қарсакбозлик қилдик, баландпарвоз гаплар гапирдик. Лекин уларга тўғри йўл кўрсатмадик, иш ўринлари яратмадик.
Биргина лимончиликни олайлик. Қани менга айтинглар-чи, ҳозир шунча лимон етиштириляпти, лекин бирор катта омборда шу мева қолиб кетган жойи борми? Йўқ. Сабаби, бозорда талаб бор. Пандемия даврида ўзимизда нархи қанча кўтарилиб кетди, ундан ташқари Ўзбекистон лимонига хорижда ҳам талаб катта.
Тайёр маҳсулот экспорти билан шуғулланаётган мутасаддиларнинг маошини бонус шаклида қилиш керак. Яъни қанча кўп натижа кўрсатса, шунча кўп маош олсин. Керак бўлса, 10 минг доллар олсин, менинг ҳеч қаршилигим йўқ, аксинча фақат хурсанд бўламан. 1 млн сўм маош берадиган пайт эмас ҳозир бу соҳада», – деди давлат раҳбари.
18.02.2021 13:15:55
Солиқ можаролари юзасидан Сенат баёнотиХабарингиз бор, шу кунларда Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўловларини ноқонуний равишда камайтириш мақсадида шубҳали операцияларни амалга оширган 396 та тадбиркорлик субъектларининг рўйхати эълон қилингани ва улар билан муносабатларга киришган тадбиркорларга ҚҚС суммасига ўзгартириш киритиш ва қайта аниқлаштирилган ҳисоботларни тақдим этиш юзасидан хабарномалар юборилгани жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинмоқда.
Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан мазкур ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар мутасаддиларига сўров юборилди ва назоратга олинди. Тез орада сўров натижалари, хусусан, ушбу ҳолатга қонуний чора кўрилиши ҳақида батафсил маълумот берилади.
Сенат Ахборот хизмати
18.02.2021 11:35:06
АҚШда коронавируснинг иккита штамми бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган янги гибрид мутацияси аниқландиЯнги мутацияни Лос-Аламос миллий лабораторияси ходими Бетт Корбер аниқлаган. Унинг айтишича, гибрид штамм вируснинг “британча” ва “американча” мутациялари бирлашиши оқибатида ҳосил бўлган.
17.02.2021 21:15:02
АҚШнинг Висконсин университети докторанти, таниқли иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов ва kpi.com, wing.ae каби IT-лойиҳалар асосчиси Музаффар Карабаевлар “Заковат” клуби ҳақида яхши фикрлар билдиришибди.Соврин жамғармаси 100 млн. сўмлик “Заковат” мусобақаларида сиз ҳам иштирок этиб, ўз билимингизни синовдан ўтказинг.
Шошилинг! Рўйхатга олиш 3 кундан кейин якунланади.
Рўйхатдан ўтиш учун ҳавола: zakovat.tv
17.02.2021 15:58:21
Коронавирусга қарши эмлаш пунктларида кунига 70 киши эмланади — Нурмат Отабеков «Коронавирусга қарши эмланган шахслар патронаж тиббиёт ходимлари томонидан, эмлангандан сўнг 30 дақиқа давомида, кейинчалик 3 кун давомида уйига ташриф буюриш йўли билан мунтазам суриштириб борилади, уларнинг соғлиғи кўздан кечирилиб, 64/х ҳужжат билан расмийлаштирилади» — деди Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков.
17.02.2021 14:02:41
Шимолий Корея Pfizer вакцинаси маълумотларига ҳакерлик ҳужумида айбланмоқда▪️Бу айбни Жанубий Корея Интеллектуал мулк агентлиги қўймоқда. Лекин айнан қандай маълумот, қачон ўғирлангани аниқ эмас. Ҳозирча Pfizer компаниясининг ўзи бунга муносабат билдирмаган.
Шимолий Кореяда ҳали коронавируснинг бирор ҳолати расман эълон қилинмаган. Лекин мамлакат AstraZeneca билан 2 млн доза вакцина етказиб бериш бўйича битим имзолаган. Вакциналар етказиб берилиши кейинги ҳафталарда амалга оширилади.
17.02.2021 13:59:46
Сардоба сув омбори қайта қурилади▪️Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг ёпиқ қарори қабул қилинган, дея қурилиш вазирлиги вакили Насрулло Бобоев маълум қилди.
Бобоев объектда тиклаш ишлари 2 босқичда амалга оширилиши ва қурилишни илмий ўрганишга хорижлик мутахассислар жалб қилинганини маълум қилди. Бироқ қурилиш муддатлари ҳали очиқланмади.
17.02.2021 13:56:38
Ўзбекистонда коронавирусни даволайдиган 12 та марказ қолган ▪️Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда британча штамм кенг тарқалаётгани учун шифохоналар қайта очилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайяпти. Коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159 та марказдан фақат 12 таси қолган, Самарқанд ва Навоийда бундай комплекслар тўлиқ ёпилган.
17.02.2021 13:42:42
⚡️Спутник V вакцинасини Ўзбекистонда қўллашга рухсат этилди — Махсус комиссияРоссиянинг Гамалея илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган “Спутник V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари натижалари асосида Ўзбекистонда сертификатлаштирилган ҳолда оммавий қўллаш жараёнига рухсат этилган.
Бугунги кунда ушбу вакцинадан 1 миллион доза харид қилиш юзасидан амалий чоралар кўрилмоқда.