Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 10 sahifa

22.02.2021 17:26:39
Исроил ҳукуматининг маълум қилишича, дастлабки маълумотлар таҳлили BioNTech/Pfizer вакцинаси ҳар қандай инфекциянинг олдини олишда 89%лик, симптомли инфекцияларга қарши эса 94%лик самарадорлик кўрсатган.

22.02.2021 14:59:37
Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида сўзлаган нутқидан:

«Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий превентив механизмни жорий этиш доирасида биз одамнинг қадр-қимматини ерга урадиган, инсонийликка зид бўлган қийноқларнинг ҳар қандай кўринишига бундан буён ҳам мутлақо йўл қўймаймиз.
Қийноқларга қарши конвенциянинг Факультатив протоколини ратификация қиламиз».

22.02.2021 14:56:14
⚡️Ўзбекистонда БМТ шафелигида Ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон конференцияси ўтказилади.

22.02.2021 12:23:46
Инсбрук тиббиёт университети олимлари таъкидлашича, беморда коронавирус биринчи марта аниқлангандан бошлаб ушбу вирусга қарши иммунитет саккиз ойгача сақланиб қолади.
____

Учёные Медицинского университета Инсбрука заявили, что иммунитет к коронавирусу сохраняется до восьми месяцев с момента первого обнаружения вируса у пациента.

22.02.2021 12:15:01
​🔺2021 йил 21 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79681 (+27) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌3 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌6 нафари Тошкент вилоятида,
📌17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 7 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 9 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78171 (+19) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 888 нафар бемордан 153 нафари оғир, 28 нафари эса ўта оғир аҳволда.

22.02.2021 12:09:45
⚡️Бугун, 22 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтадиган БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида иштирок этади.

Президент форумнинг ялпи қисмида нутқ сўзлайди.

21.02.2021 23:34:33
Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали — vacancy.argos.uz фаолиятини йўлга қўйди.

Порталда давлат органлари, ташкилотлари ва маҳаллий ҳокимликлардаги вакант лавозимларга муносиб кадрларни танлаб олиш мақсадида очиқ танловлар эълон қилиб борилади.

Порталнинг Telegram'даги расмий каналида вакант лавозимлар ҳақида ҳар куни хабар бериб борилади. Бўш иш ўринларига электрон шаклда ҳужжат топшириш мумкин.

Порталнинг расмий каналига уланиш — https://t.me/vacancy_argos
21.02.2021 21:01:52
🇷🇺Россияда H5N6 парранда гриппи инсонга юқиши ҳолати қайд этилди. Бу дунёдаги илк ҳолат

Парранда гриппи вируси Россия жанубидаги паррандачилик фабрикасининг 7 нафар ходимида аниқланган, бу ерда 2020 йил декабрида қушлар орасида грипп эпидемияси тарқалганди.

21.02.2021 14:23:11
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг 2-қисмини бугун соат 20:30да «Миллий» телеканалида томоша қилинг!


Тарихий сериал 14-февральдан бошлаб ҳар якшанба, соат 20:30да «Миллий» телеканалида намойиш этиб борилади.

Сериалнинг Telegram'даги расмий каналига обуна бўлинг!

👉🏻 https://t.me/joinchat/V3PpBgAG3yzvFCOU
21.02.2021 13:31:22
Россияда COVID-19’га қарши «КовиВак» деб номланган учинчи вакцина рўйхатдан ўтказилди

Россия коронавирусга қарши профилактика учун учта вакцинага эга дунёдаги ягона давлатга айланди.

20.02.2021 20:13:31
Дунё бўйича коронавирусга қарши эмланганлар сони 200 миллиондан ошди

Бу кўрсаткич сайёра аҳолисининг 2,6 фоизини ташкил этади. Барча эмланганларнинг 65 фоизи АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистонга тўғри келади.

АҚШда мамлакат аҳолисининг 18,5 фоизга яқини - 60 млн киши эмланган. Хитойда 40,5 млн киши эмланган (3 фоиз). Буюк Британияда Норманд ороллари ва Мэн оролини қўшиб ҳисоблаганда 17,5 млн киши эмланган (26,4 фоиз). Ҳиндистонда 10,7 млн киши эмланган (аҳолининг 1 фоиздан камроғи).

Аҳоли орасида эмланганлар улуши бўйича эса Исроил биринчи ўринда (80,3 фоиз), кейинги ўринларда БАА (49,8 фоиз) ва Сейшел ороллари (56,8 фоиз) жойлашган.

20.02.2021 19:55:28
Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати қанчага тушиши маълум қилинди

«Тез тиббий ёрдамга бўладиган кўп мурожаатларда беморлар қон босимини, ҳароратини ўлчаб қўйишни сўрашади. Улар мурожаат жойига бориб-келиш харажатини эътиборга олишмайди. Лекин бу, албатта, бюджетга ўз таъсирини кўрсатади.

Тез тиббий ёрдам машинасининг битта хонадонга бориб-келиш харажати ҳозирги кунда 150 минг сўмга тушяпти ва бу, албатта, давлат бюджетига қўшимча юкламадир», деди соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов.

20.02.2021 16:55:16
«Ko‘ngil ko‘zi» лойиҳасининг хайрия акцияси доирасида республикадаги ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчилари оммавий текширувдан ўтказилди ва кўриш қобилиятини тиклаш ёки максимал даражада яхшилаш имкони бўлган болаларни операция қилиш бошланди. Даволаш имкони бўлмаган болаларга эса кўзнинг нотўғри ривожланиши билан боғлиқ асоратлардан қочишда ёрдам берилади.

Бугун Тошкентга Жиззахдан 11 нафар жасур ва қатъиятли беморлар олиб келинди. Уларнинг тўққиз нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилади, икки нафарига эса кўз протезлари қўйилади.

Жами 478 нафар бола операция қилиниб, уларда 630 та жарроҳлик амалиёти ўтказилади.

Биз ҳар бир бола учун курашамиз ва уларга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга соламиз.

#kongilkozi

@SShMirziyoyeva
20.02.2021 16:34:14
Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессияси ишида иштирок этади.
Коронавирус пандемияси муносабати билан кенгашнинг навбатдаги йиғилиши Женева шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтказилади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мамлакатимизда демократик янгиланишларни чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш доирасидаги ишларнинг асосий вазифаларига батафсил тўхталади.

Президент Шавкат Мирзиёев 22 февраля примет участие в работе 46-й сессии Совета ООН по правам человека.
В связи с пандемией коронавируса нынешнее заседание совета будет проходить в городе Женеве в формате видеоконференции.
В своем выступлении глава нашего государства подробно остановится на приоритетах углубления демократических преобразований в стране и основных направлениях работы в рамках Совета по правам человека.

#Mirziyoyev #IHK #sessiya #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
20.02.2021 14:00:19
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев: «Вакцинанинг энг яхшисини, пулидан қатъи назар, халқимизга керакли миқдорда олиб келамиз».

20.02.2021 13:54:28
⚡️Американинг «Pfizer» фармацевтика компанияси коронавирусга қарши вакцинасини Цельсий бўйича -25°...-15° даража ҳароратда ҳам сақлаш мумкинлигини маълум қилди

Умуман олганда, барча вакциналарни сақлаш учун стандарт ҳарорат: -46°...-36°C. Фармацевтика музлатгич камераларининг кўпи бундай имкониятга эга.

«Бугун биз ўз тадқиқотларимизни АҚШ озиқ-овқат ва дори-дармонлар бошқармаси билан муҳокама қилдик. Янги маълумотлар бизнинг Covid-19га қарши вакцинамизни -25°C дан -15°C гача ҳароратда ҳам сақлаш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бу фармацевтика музлатгич камералари ва оддий совутгичлар учун стандарт ҳарорат», — дейилади «Pfizer» хабарида.

Маълумот учун: компания шу пайтгача «Pfizer» вакциналарини -70°C дан юқори бўлмаган ўта паст ҳароратда сақлаш кераклигини уқтириб келган.

20.02.2021 13:47:05
Ўзбекистонда пневмонияни аниқлаш ва кўкрак бези саратонига ташхис қўйишда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади

«Сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича 2021–2022 йилларда амалга ошириладиган тажриба-синов лойиҳалар рўйхати тасдиқланган.

Жумладан, соғлиқни сақлаш соҳасида: инсон ўпкасининг компьютер томографияси таҳлили асосида пневмонияни аниқлаш ҳамда маммография таҳлили асосида кўкрак бези саратонига илк босқичда ташхис қўйишда сунъий интеллект технологиялари қўлланилади.

20.02.2021 11:34:10
Камбағаллик ва касалликларга қарши курашиш ташкилоти ONE Campaign ҳисоботига кўра, ривожланган мамлакатлар коронавирусга қарши вакциналарни керагидан ортиқ ҳажмда сотиб олмоқда

Айни пайтгача АҚШ, Европа Иттифоқи, Австралия, Канада ва Япония 3 миллиард доза коронавирусга қарши вакцина сотиб олган, бу ушбу мамлакатлар аҳолисини эмлаш учун керагидан 1 миллиард дозага ортиқ ҳисобланади.

Ташкилот АҚШ ва Буюк Британияни пандемияга қарши глобал курашиш учун ортиқча дозаларни улашишга чақирди. Агар шундай қилинмаса, миллиардлаб одамлар коронавирусга қарши зарур ҳимояга эга бўла олмайди, бу эса пандемияни янада узайтиради.

20.02.2021 07:48:13
«Мендирман Жалолиддин» сериалининг 2-қисми тизери эълон қилинди

Тарихий сериал 14 февралдан бошлаб ҳар якшанба соат 20:30да «Миллий» телеканалида намойиш этиб борилмоқда. Янги қисмлар тизери сериалнинг Telegram'даги расмий каналида эълон қилинади.

👉 @mendirman_official
19.02.2021 19:00:20
Президент Шавкат Мирзиёев ёлғиз кексалар билан учрашди

Президент 14 нафар қариялар яшаётган “Саховат” уйига борди ва нуронийлар билан суҳбатлашди. Бино аввал пахта тозалаш заводининг дала ҳовлиси бўлган. Интернат уйи 50 ўринга мулжалланган. 14 нафар қарияни Фарғонага кўчирамиз дейишгач, улар рози бўлмаган ва Президентга мактуб йўллашган.

Шавкат Мирзиёев:

- Менга Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси бирдек қадрли. Сизларга соғлиқ ва узоқ умр тилайман. Бугун жуда оғир кун бўлди, кўп масалаларни муҳокама қилдик. Самолётга ўтириб, қайтиш олдидан кўнглимдан сизлар ўтдингиз. Ўз кўзим билан кўриб, узоқ йиллик муаммони ҳал қилмасак бўлмасди. Менга “Саховат” уйларига эҳтиёжи бўлган нуронийлардан жуда кўп хатлар келади. Шуларни инобатга олиб, ижтимоий ҳимояни кучайтирамиз. 4 ой ичида Наманган шаҳрида “Саховат” уйи учун янги бино қуриб берилади. Сизлар муносиб шароитларда яшайсиз, даволанасиз. Ҳаммангиз янги бинога кўчиб ўтганингизда, албатта, сизларга мақбул бўлдими-йўқми, менга хабар беринг.

<< < 7 8 9 10 11 12 13 >