Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 5 sahifa

09.03.2021 15:11:53
Давлат статистика қўмитаси 2021 йил 6 март ҳолатига республикамиздаги аёллар ва эркаклар сонини маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистонда аёллар сони 17 235 889 нафарни, эркаклар сони 17 430 019 нафарни ташкил этмоқда.

09.03.2021 15:06:07
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 11-12 март кунлари давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлади.

Ташриф дастурига мувофиқ Жапаров Олий Мажлиснинг иккала палатаси раҳбарлари ва Бош вазир билан учрашувлар ўтказади.

09.03.2021 12:46:25
💉 Коронавирусдан тузалганларга ҳам эмланиш тавсия этилади

Коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалганларга ҳам қайта касалланиш эҳтимолининг борлиги сабабли эмланиш тавсия этилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов маълум қилди.

«Ушбу вируснинг ўзгарувчан эканлиги, доимий равишда мутацияга учраши, Covid-19 билан боғлиқ хавфлар юқорилиги ва коронавирус билан қайта касалланиш эҳтимоли борлиги сабабли, ушбу касаллик билан аввал касалланган бўлишидан қатъи назар, эмланиш тавсия этилади», деди Ботир Қурбонов.

09.03.2021 11:59:11
Ўзбекистон Япониядан ¥15 млрд ва $195 млн миқдорида кредитлар олишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасига асосан, Япония халқаро ҳамкорлик агентлигидан (JICA) умумий қиймати 333,4 млн долларлик иккита кредит жалб қилишни режалаштирмоқда.

09.03.2021 10:38:04
​​​🔺2021 йил 8 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80247 (+28) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌2 нафари Самарқанд вилоятида,
📌1 нафари Тошкент вилоятида,
📌23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Тошкент вилоятида 5 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 19 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78939 (+24) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 686 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

08.03.2021 16:13:17
«Заковат» бу — тўсиқларни ёриб ўтувчи, иродали ва кучли билимдонлар клубидир.

#UzbekPower
#ZakovatdaKuch
08.03.2021 13:47:52
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз аёллар!

С праздником, дорогие женщины!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
07.03.2021 23:49:54
«Заковат» клубининг асосий саралаш ўйинларини кўришга бордик. Ўйинлар жуда қизғин ўтяпти. Рақобат кучли. Йиғилган иштирокчилар орасида тасодифан таниш йигитча — Мирсаидни кўриб қолдим. У кўзи ожизлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиси.

Биз AОКAда ишлаб юрган давримизда бу мактабни оталиққа олиб, «Кўнгил кўзи» лойиҳасини бошлаган эдик.

Мирсаид билан учрашувларнинг бирида танишиб қолганмиз. У ўшанда ўзининг орзулари ҳақида гапириб, келажакда дипломат бўламан, деганди. Буни қарангки, 2020 йилда Мирсаид ЖИДУ талабаси бўлибди. Эшитиб, қувониб кетдим.

Бўлажак дипломат «Заковат»нинг бошқа қатнашчиларидан қолишмай, ҳамма билан баробар саралаш ўйинларида фаол иштирок этди.

Мирсаиддан: «Орзуларингизга етишда Сизга нима мотивация беради?» — деб сўрадим. «Мен учун ҳеч қандай тўсиқнинг йўқлиги», — деб жавоб берди.

«Заковат» ҳақиқатда тўсиқларни ёриб ўтувчи, иродали ва кучли билимдонлар клубидир.

Барча иштирокчиларга омад тилайман!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
@SShMirziyoyeva
07.03.2021 17:54:26
Қорақалпоғистонда 5 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тўрткўл туманида беш киши ис газидан заҳарланди. Воқеа юзасидан 6 март куни соат 11:30 ларда Тўрткўл тумани ИИБга хабар келиб тушган.

Оқибатда Тўрткўл тумани, «Янгиобод» МФЙда яшовчи фуқаро И.У. (эркак) ва унинг қизлари Р.С. (2003 й.), Р.А.( 2010 й.) ва ўғли Р.М. (2005 й.) ҳамда ушбу хонадонга меҳмонга келган А.Ш. вафот этган.

Ушбу ҳолат юзасидан Тўрткўл туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикасининг ЖКнинг 259-моддаси 2-қисми «а, б» бандлари (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Туман ИИБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

07.03.2021 12:36:06
Covid-19’га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди? Нурмат Отабеков изоҳ берди

Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. ОИВ инфекциясига ёки аутоиммун касалликларига чалинган шахсларни, анамнезда оғир аллергик реакциялари мавжуд бўлган шахсларни, ҳомиладорларни, эмизикли аёлларни 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди.

Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14 кун) тугаганидан кейин, шифокор кўригидан сўнг эмланади.

❗️Ҳар қандай ҳолатда ҳам эмлаш тўғрисидаги қарор тиббий кўрик натижасида қабул қилинади.

Манба

07.03.2021 12:00:21
ЮНИСEФ: 168 миллиондан ортиқ бола қарийб бир йил давомида мактабга бормаган

ЮНИСEФ таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, СOVID-19 пандемияси сабабли ўрнатилган карантин чекловлари натижасида дунё бўйлаб 168 миллиондан ортиқ бола бир йилдан бери мактабга бормаган. Бундан ташқари, 214 миллионга яқин ўқувчи ёки дунёдаги ҳар етти боладан бири кундузги таълимнинг тўртдан уч қисмида қатнашмаган.

07.03.2021 11:50:26
⚡️Коронавирус келиб чиқиши ҳақида ҳисобот шу ой тақдим этилади

ЖССТ раҳбари Хитойнинг Уҳан шаҳрида давом этган бир ойлик текширувнинг сўнгги ва батафсил натижалари маълум қилинишини айтди.

Хитойда коронавирус пандемиясининг келиб чиқишини тадқиқ қилаётган ҳалқаро инспекция ўз ҳисоботини 15 мартдан бир ҳафта ўтиб эълон қилади. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари маълум қилди.

07.03.2021 11:38:31
​​🔺2021 йил 6 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80176 (+51) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌1 нафари Хоразм вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌44 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Сирдарё вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 1 нафар,
📌Тошкент вилоятида 8 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78884 (+82) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 670 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

06.03.2021 16:49:30
Дуо 🤲
06.03.2021 08:28:56
Японлар вируслардан ҳимояловчи пластик карта ишлаб чиқишди

Карталарда қўлланган вирусларга қарши восита 24 соат давомида уларнинг сиртидаги вирус зарраларини 99 фоиздан кўпроққа камайтиради.

Восита карта тайёрланган материал ичига киритилгани сабабли карта сирти тирналган ёки зарарланган бўлса ҳам вирусларга қарши хусусияти сақланиб қолади.

05.03.2021 20:39:05
Бугун, 5 март куни соат 21:00 да «Миллий ТВ»да 28 февраль куни «Humo Arena»да бўлиб ўтган «Заковат» кўрсатувини тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

@allamjonov_ki
05.03.2021 20:32:17
⚡️Наманган шаҳри таркибида яна бир туман — Янги Наманган тумани ташкил этилади.

05.03.2021 15:42:23
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларини маънавий ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссия тавсиясига мувофиқ, бир гуруҳ депутатларга махсус мақомлар берилди

Булар:

👉 Шуҳрат Тоғаймуратович Полвонов — “Адолатли депутат”;

👉 Мақсуда Азизовна Варисова — “Меҳнаткаш депутат”;

👉 Расул Хидралиевич Кушербаев — “Халқпарвар депутат”;

👉 Полянте Грамитонович Свешников — “Фахрий депутат”.

05.03.2021 15:33:24
⚡️1 июлдан ҚҚС тўловчиси бўлган чорвачилик, паррандачилик ва балиқчилик хўжаликларига бюджетдан тегишли миқдорда субсидия ажратилади — Президент қарори.

05.03.2021 13:49:45
“O’zbekfilm” kinostudiyasiga qarashli pavilyon

6-7-mart kunlari Zakovat klubi tomonidan tashkil etilayotgan intellektual turnir o’tkaziladigan joy.

Mo’ljal: “Zamin” to’yxonasi, Chilonzor kichik sanoat zonasi

Eng yaqin metro bekatlari: “Novza” yoki “Milliy bog’”


Klub yangiliklari:
➖ @zakovat
<< < 2 3 4 5 6 7 8 >