Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 4 sahifa

12.03.2021 18:20:59
Zakovat klubi tashkil qilgan breyn-ring turniri finalchisi Furqat Qurbonovning Zakovat hamda TikTok haqidagi fikrlari

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower


Kanalimizga obuna bo'ling:
➖ @zakovat
12.03.2021 18:00:58
Андижон вилоятида 1,3 млрд сўм, Бухоро вилоятида 3,2 млрд сўм, Самарқанд вилоятида 2,5 млрд сўм, Фарғона вилоятида 5,2 млрд сўм маблағ бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб туришга йўналтирилган — Сенат.

12.03.2021 12:58:23
⚡️ЮНEСКО Ўзбекистондаги ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллари ажратади

2020—2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150 та мактаб ва 600дан ортиқ ўқитувчилар малака оширишга жалб этилади.

12.03.2021 11:59:26
⚡️2021 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда. Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

▫️14 май — жума
▫️2 сентябрь — пайшанба
▫️3 сентябрь — жума
▫️31 декабрь — жума.

11.03.2021 22:36:25
Қадрли билимдонлар, «Заковат»нинг навбатдаги баҳслари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Эртага, 12 мартдан бошлаб www.zakovat.tv сайтимиз орқали Самарқандда бўлиб ўтадиган, ўйинларимизга рўйхатдан ўтишингиз мумкин!

Тайёргарликни бошланг ва албатта, бизни Самарқандда кутинг! Биз Самарқандга кетяпмиз.

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
11.03.2021 22:29:04
Бугун «Заковат»нинг биринчи финали бўлиб ўтди. Ғалаба қозонган Фаррух Рафиқов жамоасини чин дилдан табриклаймиз!

Интеллектуал ўйинларда қатнашган барча иштирокчиларга раҳмат!

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
11.03.2021 22:27:03
⚡️Дания, Норвегия ва Исландия AstraZeneca вакцинасидан фойдаланишни тўхтатди, эмланганларда қон қуюқлашиши кузатилган, бир киши вафот этган.

11.03.2021 18:58:13
Бугун «Заковат»да пойтахт ва Тошкент вилояти босқичи чемпионлари аниқланади.

Финалда Фаррух Рафиқов жамоаси ва “Ксенофонт шогирдлари” жамоаси ўзаро беллашади.

Биринчи ўринни олган жамоага 100 млн сўм, иккинчи ўринга - 20 млн сўм, учинчи ўринга - 10 млн сўм пул мукофоти топширилади.

Ушбу ўйинни «Миллий» телеканали орқали соат 20:00да тўғридан тўғри томоша қилинг.

#ZakovatdaKuch
#UzbekPower
11.03.2021 15:22:05
Яширин камера кўрсатган реаллик. Шифокорлар нега пулга рецепт ёзади?

Kun.uz ҳомийлигидаги SUBYEKTIV лойиҳаси фармкомпаниялар шифокорларни "сотиб олиши" муаммосини ўрганди.

Муаллиф "медпредставитель" қиёфасига кириб, шифокорларга рецепт учун пул таклиф қилди ва буни яширин камерага ёзиб олди. Хўш, муаммо илдизи қаерда?

👉 Мақолани ўқиш

📹 Тўлиқ видеони кўриш
11.03.2021 14:42:50
⚡️Бу йил кириш имтиҳонларида тест топшириладиган фанлар расман тасдиқланди

Бу йил кириш имтиҳонларида максимал балл 280,5 балл бўлади. Учта мажбурий фан блокидан имтиҳон олиниши аниқ бўлди: она тили, математика ва Ўзбекистон тарихидан жами 45та савол бўлиб, уларнинг ҳар бирига 2,1 баллдан берилади, бакалавриат йўналишига мос фанларга 3,1 баллдан берилади.

Фанлар мажмуаси

11.03.2021 13:59:53
13 март куни Ўзбекистонда “Наврўз” умумхалқ байрами олдидан умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади.

11.03.2021 13:36:01
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
11.03.2021 11:56:27
⚡️1 апрелдан “Темир дафтар” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган муҳтож оилалар фарзандлари “ВС” тоифали ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича бепул ўқитилиши йўлга қўйилади — “Ватанпарвар” ташкилоти.

10.03.2021 19:17:46
Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказади

Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.

10.03.2021 19:13:41
⚡️1 сентябрдан янги транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди

Бу борада Ҳукуматнинг тегишли қарори қабул қилинди. Шунингдек, сентябрдан хорижий давлатларга чиқадиган транспортлардан ташқари барча транспортларга техник кўрикдан ўтгани тўғрисидаги талонларни бериш амалиёти бекор қилинади.

10.03.2021 16:57:46
⚡️Март ойининг иккинчи қисмида — 15-20 март кунларида Ўзбекистонга COVAX дастури бўйича 660 минг доза AstraZeneca вакцинаси келтирилади.

10.03.2021 16:55:45
Ўзбекистонда эмланган аҳолига эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев маълум қилди.

«Бу жараёнда муҳим аҳамиятга эга шприц таъминоти, хавфсиз қутилар таъминоти ва бошқалар учун республикамизда 6 млрд сўмдан зиёд маблағлар ажратилган ва харидлар амалга ошириляпти. 10 мингдан ортиқ вакцинаторлар, патронаж ҳамширалари, 33 мингдан ортиқ шифокорлар вакцинацияга тайёргарлик кўришяпти.

Биринчи навбатда, эмланадиган аҳоли вакилларини электрон рўйхатга олиш ишлари олиб бориляпти. Янги emlash.uz деб номланган сайт яратилди. Вакцина олган фуқаролар бу сайтда рўйхатдан ўтказиб борилади. Уларга эмланганлик ҳақида тегишли сертификат ҳам берилади», деди Баҳодир Юсупалиев.

10.03.2021 15:28:15
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков Ўзбекистонда вирусдан ҳимояланиш учун тавсия этиладиган ниқоблардан яқин орада воз кечиш режаси йўқлигини маълум қилди.

10.03.2021 10:43:07
​🔺2021 йил 9 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80268 (+21) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌2 нафари Андижон вилоятида,
📌3 нафари Хоразм вилоятида,
📌5 нафари Тошкент вилоятида,
📌11 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 8 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 6 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 39 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 78994 (+55) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 652 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

09.03.2021 18:03:49
Навоийдаги олтин кони дунёда энг йирик кон деб топилди

Навоийдаги Мурунтов йирик конлар 10лигида 1-рақамли деб топилди. Унинг захираси 4 минг тонна (150 млн унсия) деб баҳоланмоқда.

АҚШнинг Карлин, Россиянинг Олимпиада олтин конлари эса кейинги ўринларни банд қилган.

<< < 1 2 3 4 5 6 7 >