Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 53 sahifa

24.09.2020 21:24:36
❗️Коронавирус ҳаво орқали қандай тарқалади

Олимлар бир неча ой давомида коронавирусни инсонлар мулоқот қилганда ёки аксирганда ҳосил бўладиган бир неча соат давомида ҳавода туриши мумкин бўлган нафас олиш йўлларининг майда томчилари яъни аэрозоллар орқали юқиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирдилар.

Олимларнинг фикрига кўра, Covid-19 билан касалланган инсонлар кўп миқдордаги вирусни олиб юриши мумкинлиги сабабли, яхши шамоллатилмайдиган хонада хавфсиз масофа мавжуд бўлмайди. Вентилятор ёки шамоллатиш тизимидаги ҳаво оқимлари ҳаво томчиларини 2 метрдан кўпроқ масофага ёйиши мумкин.

Вирус ҳаво орқали тарқалиши каби, корхона ва мактабларни қайта очиш масаласида ҳам муаммо ҳисобланади. "Далиллар шуни кўрсатадики, вирусни ҳаво томчилари орқали юқтириш осон содир бўлади ва бу пандемия учун муҳим ҳаракатланувчи куч бўлиши мумкин." - The Conversation

👉Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 19:37:03
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
24.09.2020 18:04:14
⚡️ Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 50 минг нафардан ошди

Яна 167 кишида коронавирус қайд этилди. Жами касалланганлар сони — 53 834 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍152 нафари Тошкент шаҳрида,

📍15 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

📈 Бугун айни пайтга қадар 398 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаро соғайган. Касалликдан фориғ бўлганларнинг жами сони 50 230 нафарни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 17:14:56
❓22 ёшдаман, менда юрак етишмовчилиги бор. Коронавируснинг юракка салбий томонлари қандай ва иккиламчи касалликда иситма чиқмаслиги ёки симптомсиз ўтиши ростми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠Коронавирус касаллиги ҳар қандай иккиламчи (ёндош) касаллиги бор одамларда оғир кечиши мумкин, шу жумладан юрак етишмовчилиги бор беморларда ўпканинг зарарланиши билан боғлиқ муаммолар тез-тез юзага келиши мумкин.

Шунинг учун ҳам бундай ёндош касаллиги бор шахсларда COVID-19 бирмунча оғир кечиши кузатилмоқда. Шу сабабли Сиз COVID-19ни юқтирмаслик учун карантин чора-тадбирларига тўлиқ риоя этинг, тиббиёт ходимлари тавсияларига оғишмай амал қилиш, заруратсиз кўчага чиқмаслик, ортиқча мулоқотларга киришмаслик, жамоат жойларига боришдан ўзингизни тийиш орқали касаллик юқиб қолишидан сақланишингиз мумкин бўлади.

☝️Лекин ҳамма ёндош касаллиги бор шахсларда COVID-19 оғир кечади деган фикрни олға суришни зинҳор ҳоҳламаган бўлардим. Албатта шу ўринда вируснинг патогенлик ва вирулентлик даражаси ҳам алоҳида аҳамиятга эга.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 16:10:54
«Бахтли кунлар ҳали олдинда»


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 15:01:28
❓Коронавирус бўқоқ безларини қўзғатиши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Коронавирус янги, нотаниш вируслиги ҳақида 9 ойдан бери айтиб келинмоқда. Қолаверса шу кунгача коронавируснинг оқибатлари, асоратлари тўлиқ ўрганилмаган.

Айнан касалликнинг бўқоқ безларига таъсири бўйича аниқ кузатувлар натижаси ҳақида маълумотлар қўл остимиздаги адабиётларда пайдо бўлса биз уни албатта Сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Шу билан бирга таъкидлаш жоизки, соҳа мутахассисларнинг фикрича Ўзбекистон шароитида COVID-19 билан касаллангандан кейин бўқоқ бези билан боғлиқ асоратлар жуда кам сондаги беморларда кузатилган.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/9119


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 13:05:51
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 738 765 (+ 12 063)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 399 344 (+ 9 781)
⚡️Вафот этганлар ➖30 399 (+ 231)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 122 241 (+ 6 431)
2. 🇺🇦 Украина ➖188 106 (+ 3 372)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 529 (+ 79)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 76 357 (+ 253)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖53 667 (+ 616)
6. 🇲🇩 Молдова ➖48 232 (+ 786)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖47 877 (+ 210)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖45 757 (+ 127)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖39 524 (+ 146)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 432 (+ 44)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 738 765 (+ 12 063)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 399 344 (+ 9 781)
⚡️Погибших ➖30 399 (+ 231)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 122 241 (+ 6 431)
2. 🇺🇦 Украина ➖188 106 (+ 3 372)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 529 (+ 79)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖76 357 (+ 253)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖53 667 (+ 616)
6. 🇲🇩 Молдова ➖48 232 (+ 786)
7. 🇦🇲 Армения ➖47 877 (+ 210)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖45 757 (+ 127)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖39 524 (+ 146)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 432 (+ 44)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 12:40:46
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 32 097 341 (+ 327 270)
⚡️Соғайганлар ➖ 23 680 153 (+ 291 343)
⚡️Вафот этганлар ➖ 981 967 (+ 7 012)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 139 553 (+ 41 616)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 5 732 518 (+ 92 022)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 627 780 (+ 32 445)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 122 241 (+ 6 431)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 784 268 (+ 6 731)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 782 695 (+ 6 149)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 710 049 (+ 9 469)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 693 556 (+ 11 289)
9. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 665 188 (+ 1 906)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 664 799 (+ 12 625)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 32 097 341 (+ 327 270)
⚡️Выздоровевших ➖ 23 680 153 (+ 291 343)
⚡️Погибших ➖ 981 967 (+ 7 012)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖7 139 553 (+ 41 616)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 5 732 518 (+ 92 022)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 627 780 (+ 32 445)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 122 241 (+ 6 431)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 784 268 (+ 6 731)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 782 695 (+ 6 149)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 710 049 (+ 9 469)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 693 556 (+ 11 289)
9. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 665 188 (+ 1 906)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 664 799 (+ 12 625)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 12:16:34
🌐 Интернетда «расмий» мақомини «қурол» қилиб олиб асоссиз, шубҳали хабарлар билан одамларни чалғитиб қўяётган манбалар тобора кўпайиб бормоқда.

🇺🇿 Бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан асосли маълумотларни тарқатувчи «Расмий хабарлар/Официальные новости» телеграм каналида ахборотни қайта текширишга ҳожат қолмайди.

⚡️Ишончли манбани танланг. «Расмий хабарлар» каналини кузатиб боринг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
24.09.2020 11:22:11
⚡️ДТМ: Тест синовлари натижалари бўйича ишлар якунланди

Давлат тест маркази томонидан барча абитуриентларнинг тест синовида тўплаган натижалари бўйича ишлар якунига етган.

Лекин жорий йилда кўплаб имтиёзлар (ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари, ИИВ органи ходимлари фарзандлари, ҳарбий қисм қўмондонлиги тавсияномаси, хотин-қизлар ва Сўх тумани учун ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари ва бошқалар) ҳам тест синовлари орқали талабаликка қабул қилинадиган таълим йўналишларига, ҳам касбий (ижодий) имтиҳон орқали қабул қилинадиган таълим йўналишларига татбиқ этилаётганлиги ҳамда касбий (ижодий) имтиҳонлар 20 сентябрга қадар давом этганлиги сабабли, танлов натижаларини ҳисоблаш ишлари энди якунланмоқда.

Ҳозирда барча олий таълим муассасаларидан касбий (ижодий) имтиҳон натижалари ягона базага йиғилмоқда ва бу натижалар тест синовлари натижалари билан бирга ҳисобланмоқда.

📌 Мазкур жараён якунига етгач, абитуриентларнинг талабаликка тавсия этилгани ёки этилмагани бўйича белгиланган тартибда тасдиқланган танлов натижаси Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
24.09.2020 10:04:48
⚡️Яна 10 ҳудудда 220 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 53 667 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍101 нафар Тошкент шаҳрида,

📍35 нафар Қашқадарё вилоятида,

📍19 нафар Сурхондарё вилоятида,

📍13 нафар Бухоро вилоятида,

📍13 нафар Жиззах вилоятида,

📍12 нафар Самарқанд вилоятида,

📍12 нафар Сирдарё вилоятида,

📍7 нафар Фарғона вилоятида,

📍5 нафар Навоий вилоятида,

📍3 нафар Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 23:43:04
Бугун Ўзбекистонда 590 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 444 нафарга етди. Даволанаётган 3 171 нафар бемордан 632 нафари оғир, 294 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Самарқанд, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 608 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 53 447 нафар бемордан 49 832 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 23:39:24
⚡️Генеральный директор ЮНЕСКО Одри Азуле: «Я приветствую инициативу Президента Мирзиёева по проведению международного культурного форума по Центральной Азии в Хиве в 2021 году».

⚡️ЮНEСКО Бош директори Одри Азулe: "Мен Президент Мирзиёевнинг 2021 йилда Хивада Марказий Осиё бўйича халқаро маданий форум ўтказиш ташаббусини мамнуният билан қабул қиламан".

@aoka_uz
23.09.2020 23:34:54
⚡️Бугун Ўзбекистонда 608 киши коронавирусдан тузалди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 447 (+172) нафарни ташкил этмоқда.

✔️ Янги касалланиш ҳолатларининг 124 нафари Тошкент вилоятида, 48 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 337 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 98 нафар, Андижон вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 14 нафар, Қашқадарё вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 4 нафар ҳамда Навоий вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

❗️Шундай қилиб, юртимизда 49 832 (+608) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 3 171 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 21:52:34
Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати томонидан тайёрланган "Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!" номли тарғибот ролигини (турли конфессия вакиллари иштирокида) "Ўзбекистон 24", "Севимли", "Му5", "Узрепорт" телеканаллари орқали томоша қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
23.09.2020 20:30:58
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 726 702 (+ 14 433)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 389 563 (+ 10 996)
⚡️Вафот этганлар ➖30 168 (+ 343)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 115 810 (+ 6 215)
2. 🇺🇦 Украина ➖184 734 (+ 3,497)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 450 (+ 76)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 76 104 (+ 206)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖53 051 (+ 560)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖47 667 (+ 115)
7. 🇲🇩 Молдова ➖47 446 (+ 650)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖45 630 (+ 88)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖39 378 (+ 98)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 432 (+ 44)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 726 702 (+ 14 433)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 389 563 (+ 10 996)
⚡️Погибших ➖30 168 (+ 343)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 115 810 (+ 6 215)
2. 🇺🇦 Украина ➖184 734 (+ 3,497)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 450 (+ 76)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 76 104 (+ 206)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖53 051 (+ 560)
6. 🇦🇲 Армения ➖47 667 (+ 115)
7. 🇲🇩 Молдова ➖47 446 (+ 650)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖45 630 (+ 88)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖39 378 (+ 98)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 432 (+ 44)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 20:17:52
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси: Карантин чораларини юмшатилиши пахта мавсуми билан боғлиқ эмас

Коронавирус касаллигини кенг тарқалиб кетишини олдини олиш мақсадида етти мингга яқин қўшимча ўринлар тайёрлаб қўйилган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова «Шифобахшуз» каналига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Карантин чораларини юмшатилишининг сабаби, айни вақтга келиб соғлиқни сақлаш тизими касалликка кураши курашга тайёр бўлди. Агар касаллик ортиб кетса ҳам, бунга тизимни кучи етади. Қўшимча 6700 та шифо ўринлари тайёрлаб, моддий техника билан жиҳозланган. Уч мингга яқин малакали шифокорлар қўшимча куч сифатида тайёргарликдан ўтказилди», – деди мутахассис.

Батафсил: https://t.me/shifobaxshuz/172


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 18:33:15
Президент Шавкат Мирзиёев: «Бундай глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади.

Шу йўлда барчамиз ҳукуматлар, парламентлар ва фуқаролик жамиятларининг ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, умумий масъулият тамойилларини мустаҳкамлаш, халқаро шерикликни мувофиқ ҳолда ривожлантириш, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг мақоми ва салоҳиятини ошириш, ваколатларини кенгайтириш лозимлигини чуқур англадик.

Мақсадимиз – ҳар бир инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини, саломатлиги ва фаровонлигини таъминлайдиган адолатли глобал тизимни биргаликда яратишдир.

Бу борада биз Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқишни таклиф этамиз. Ушбу ҳужжатда ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро ҳамкорлари олдидаги мажбуриятлари акс этиши лозим».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 17:16:22
⚡️Яна 224 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 53275 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍 164 нафари Тошкент шаҳрида,

📍56 нафари Наманган вилоятида,

📍4 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

📈Шунингдек, бугун айни пайтга қадар 425 киши коронавирусдан соғайди ва уларнинг жами сони 49 649 кишига етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
23.09.2020 14:08:43
❓Covid-19 енгил тури билан касалланиб тузалгандан сўнг оила аъзоларидан қанча вақт давомида изоляцияда бўлиши керак?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

⛔️ Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиққан тақдирда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.

Бемор билан мулоқотда бўлганларда ҳам 14 кун карантин даврида касалллик белгилари аниқланмаса улар ҳам уй шароитидаги карантинидан чиқарилади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/9089


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 50 51 52 53 54 55 56 >