Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 50 sahifa

29.09.2020 17:48:28
⚡️ Пассив турмуш тарзи юрак-қон томир тизими, ўпка ва мия фаолиятини ёмонлаштиради

Жонс Хопкинс университети тиббиёт марказининг пульмонологи Панагис Галиацатоснинг таъкидлашича, уйда ўтирган одамлар деярли ҳаракат қилмайди, қон оқимининг ўпкага етиб бориши секинлашади ва бу инсонга фақат зарар келтиради. "Жисмоний машқлар - юрак ва ўпка фаолиятини яхшилашнинг ягона калитидир - бунинг ўрнини ҳеч қандай дори боса олмайди", - дея таъкидлайди олим.

Айниқса, ўзини яккалаш даврида озиқ-овқат истеъмол қилиш тартиби мавжуд бўлмай, инсонлар мунтазам овқатланишади, бу эса ортиқча вазнга олиб келади. Нотр-Дам университети анатомия ва физиология профессори Жайлс Дуффилднинг айтишича, одатда одамлар юқори калорияли овқатларни соат 10:00 дан 15:00 гача истеъмол қилишга ҳаракат қилишади, карантин даврида эса бу вақт оралиғи куннинг иккинчи ярмига ўтиб қолади, бу эса инсулин даражасининг кескин ортишига олиб келади.

Уйда бўлганларида одамлар гаджетлардан жуда кўп фойдаланишади. Бунда улар олдинга эгилиб ўтирадилар, елкалар тушиб, умуртқа поғона ва бўйин эгилиб қолади. Тананинг бундай ҳолати қоматга салбий таъсир кўрсатади. Эпидемиолог ва Калифорния университети профессори Брендон Брауннинг таъкидлашича, умуртқа ўз ҳолига қайтиши учун иш вақтида ҳар соатда бир марта туриб, ҳаракатланиш, тортилиш ёки ҳеч бўлмаса текис ерга ётиш лозим.

Шунингдек, ўзини яккалаш даврида уйқунинг сифати ва миқдори ёмонлашади, сабаби одамлар деразалар ва пардаларни ёпиб қўядилар. Шу билан бирга, одамлар исталган пайтда етарлича ухлаб олиш мумкин деган янглиш фикр сабаб кўнгилочар машғулотлар ва ишга берилиб кетишади. Инсон уйда бўлади, лекин ухлай олмайди.

Одамларда миянинг фаолияти секинлашиб бормоқда. Жисмоний машқлар пайтида қондаги токсинларни парчалайдиган ва уларнинг мияга киришига тўсқинлик қиладиган кимёвий реакциялар амалга ошади. Спорт билан шуғулланмаслик токсинларнинг парчаланишини сусайтираади ва улар мияда тўплана бошлайди - CNN

👉Коротко о главном UZ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 17:20:37
⚡️Тошкент шаҳри ва вилоятида яна184 кишида коронавирус аниқланди. Жами касалланганлар сони 56 252 кишига етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍176 нафари Тошкент шаҳрида,

📍8 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

📈 Бугун айни пайтга қадар 393 киши коронавирусдан фориғ бўлди. Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирусни енгиб ўтганлар сони 52 859 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 16:53:53
❓Менга Covid-19 ни енгил турини юқтирибсиз дейишди. Бугун 14 кун бўлди уйда даволандим ва СЭОМга намуна топширдим яхши чиқди. Уйда дадамга ҳам касаллик юқиб қолибди. Айтингчи, тўлиқ даволанмасдан касаллик бошқаларга яна юқиши мумкинми?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

🔎 Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, беморлар Covid-19 дан тўлиқ соғайганидан кейин ҳам маълум бир муддат давомида уларда вируслар сақланиб қолиши мумкин. Бунга мисол тариқасида шуни кўрсатиш мумкинки баъзи ҳолларда касалликдан соғайиб, клиник белгилари тўлиқ йўқолиб кетган шахсларда ҳам лаборатория (10-20 маротабагача) мусбат натижаи бериши мумкин.

Буни ҳисобга олган ҳолда даволанишдан кейин ҳам яна 2 ҳафталик реабилитация чора-тадбирлари белгиланади. Шунинг учун тўлиқ даволанмаган бемордан унинг атрофидагиларга касалликни юқиши эҳтимоли сақланиб қолади.

Манба: https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/9248


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 15:34:30
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 799 594 (+ 12 402)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 434 514 (+ 4 670)
⚡️Вафот этганлар ➖31 350 (+ 127)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 159 573 (+ 8 135)
2. 🇺🇦 Украина ➖201 305 (+ 2 671)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 833 (+ 110)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 77 946 (+ 337)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖56 068 (+ 475)
6. 🇲🇩 Молдова ➖51 194 (+ 319)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖49 574 (+ 174)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖46 355 (+ 104)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖40 061 (+ 38)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 685 (+ 39)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 799 594 (+ 12 402)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 434 514 (+ 4 670)
⚡️Погибших ➖31 350 (+ 127)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 159 573 (+ 8 135)
2. 🇺🇦 Украина ➖201 305 (+ 2 671)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 833 (+ 110)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖77 946 (+ 337)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖56 068 (+ 475)
6. 🇲🇩 Молдова ➖51 194 (+ 319)
7. 🇦🇲 Армения ➖49 574 (+ 174)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖46 355 (+ 104)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖40 061 (+ 38)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 685 (+ 39)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 14:37:29
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Мирза Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Раҳматуллоҳ домла Сайфиддинов коронавирус касаллигидан сақланиш, карантин қоидаларига амал қилишга оид муҳим эслатмалар, кўрсатма ва тавсияларга қатъий амал қилишга чақирди.

Ўзингиз ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлманг!

Манба: Дин ишлари бўйича қўмита


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 10:57:14
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 33 552 166 (+ 244 803)
⚡️Соғайганлар ➖ 24 880 949 (+ 242 469)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 006 379 (+ 3 978)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 361 611 (+ 40 268)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 145 291 (+ 70 589)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 748 327 (+ 16 018)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 159 573 (+ 8 135)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 818 203 (+ 5 147)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 808 714 (+ 3 412)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 748 266 (+ 13 068)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 733 717 (+ 3 400)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 723 132 (+ 11 807)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 671 669 (+ 903)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 33 552 166 (+ 244 803)
⚡️Выздоровевших ➖ 24 880 949 (+ 242 469)
⚡️Погибших ➖ 1 006 379 (+ 3 978)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖7 361 611 (+ 40 268)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 145 291 (+ 70 589)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 748 327 (+ 16 018)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 159 573 (+ 8 135)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 818 203 (+ 5 147)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 808 714 (+ 3 412)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 748 266 (+ 13 068)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 733 717 (+ 3 400)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 723 132 (+ 11 807)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 671 669 (+ 903)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 10:03:49
🦠Коронавирус инфекциясига чалинганлар 56 минг нафардан ошди

🔺2020 йил 29 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 56 068 (+190) нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

📍120 нафари Тошкент шаҳрида,

📍 30 нафари Наманган вилоятида,

📍12 нафари Андижон вилоятида,

📍10 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍 8 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍6 нафари Фарғона вилоятида,

📍4 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 23:50:39
⚡️Бугун Ўзбекистонда 477 кишида касаллик қайд этилди. 501 киши эса соғайди

Бугун 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 461 нафарга етди. Даволанаётган 2 951 нафар бемордан 670 нафари оғир, 272 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Кун давомида Тошкент шаҳри, Наманган, Бухоро, Андижон, Тошкент, Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида 501 нафар бемор тузалди.

📊 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 878 нафар бемордан 52 466 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 19:31:29
❓Яқинда коронавирус инфекцияси билан оғриб тузалдим. Қанча вақтдан кейин гриппга қарши вакцина олишим мумкин? Вакцина зарарли эмасми? — ЖАВОБ

❓Коронавирус инфекцияси ич кетиши шаклида ўтиши мумкинми? — ЖАВОБ

❓Яқинда коронавирус инфекциясидан тузалдим. Буйрагим, бўғинларим ва белимда оғриқ бор. Касаллик асорати бўлиши мумкинми? — ЖАВОБ

❓Касаллик бўйича ўлим кўрсаткичлари сони ва касалланиш ҳолатлари аҳолидан яшириляптими? — ЖАВОБ

❓Икки ойлик чақалоғимда яқинда полиомелит вакцинасини олдик. Шундан кейин 5 кун бўлди, ҳарорати 37,5 даражагача кўтарилмоқда. Коронавирус инфекциясини эмлаш вақтида юқтириб олган бўлишимиз мумкинми? — ЖАВОБ

❓Профилактика мақсадида оиламиз билан 2 ойдан бери витамин Д, витамин C, рух ва магний қабул қилмоқдамиз. Яна қанча вақт буларни қабул қилишимиз мумкин? — ЖАВОБ

❓ Коронавирус билан касалланган вақтда хирургик ёрдам керак бўлиб қолса, қайси шифохонага мурожаат қилишимиз мумкин? — ЖАВОБ


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 18:36:11
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇳 ЖССТ прогнозларига кўра, дунёда коронавирус қурбонлари сони 2 миллион кишига етиши мумкин. Аввалроқ ташкилот гриппга қарши эмлаш одамларни COVID-19 дан қутқармайди, балки пандемияга қарши курашда ёрдам беради, чунки бу соғлиқни сақлаш тизимидаги қўшимча юкни енгиллаштиради, деб маълум қилган эди - DW

🇷🇺 "Иқтисодиёт Олий мактаблари" мутахассисларининг намунавий ҳисоб-китобларига кўра, пандемиянинг фуқаролар даромадларига салбий таъсири туфайли, Россия ўрта тоифаси ишчи вакилларининг 6,1 фоизи камбағаллар тоифасига ўтдилар - РБК

🇨🇳 Хитой ички саёҳатларда сезиларли жонланишни кутмоқда, баъзи рейслар учун чипталар сотиб бўлинган. Сайёҳлик платформалари эса меҳмонхоналарни олдиндан банд қилиш кескин ортгани ҳақида хабар қилмоқда - Reuters

🇮🇳 Душанба куни соғлиқни сақлаш вазирлигидан олинган маълумотларига кўра, Ҳиндистонда коронавирус билан касалланганлар сони 6 миллиондан ошди - Reuters

🇮🇳 Ҳиндистон Бош вазири Ҳиндистонда вакциналарни ишлаб чиқариш ва етказиб бериш имкониятлари COVID-19 билан курашшда бутун инсониятга ёрдам бериш учун ишлатилишини маълум қилди - Asia Nikkei

🌐🇸🇦 G20 етакчилари саммити 21-22 ноябрь кунлари виртуал режимда бўлиб ўтади - Reuters

🇯🇵 Япония октябрь ойидан бошлаб хорижий сайёҳлар ташрифи учун чегара назоратини юмшатади - Japan Times

👉Коротко о главном UZ

——————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇳Согласно прогнозам ВОЗ, число жертв коронавируса в мире может достигнуть 2 миллионов. Ранее организация заявила, что прививка от гриппа не спасет людей от COVID-19, однако окажет помощь в борьбе с пандемией, так как поможет снять дополнительную нагрузку на систему здравоохранения - DW

🇷🇺Согласно модельным расчетам экспертов "Высшей школы экономики" из-за негативного влияния пандемии на доходы граждан, 6,1% работающих представителей российского среднего класса перешли в категорию бедных - РБК

🇨🇳 Китай ожидает значительного оживления во внутренних поездках, некоторые рейсы распроданы, а туристические платформы сообщают о резком росте бронирования отелей - Reuters

🇮🇳 Число случаев коронавируса в Индии превысило 6 миллионов, согласно данным министерства здравоохранения, полученным в понедельник - Reuters

🇮🇳 Премьер-министр Индии сообщил, что возможности Индии по производству и доставке вакцин будут использованы для оказания помощи всему человечеству в борьбе Covid-19 - Asia Nikkei

🌐🇸🇦 Саммит лидеров G20 пройдет в виртуальном режиме 21-22 ноября - Reuters

🇯🇵 С октября Япония ослабляет пограничный контроль для въезда туристов из за рубежа - Japan Times

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 17:15:29
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 52 мингдан ошди

Яна 183 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди, касалланганлар сони 55 776 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари:

📍146 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Бухоро вилоятида,

📍13 нафари Андижон вилоятида,

📍4 нафари Навоий вилоятида,

📍4 нафари Тошкент аҳоли орасида аниқланган.

✅ Бугун айни пайтга қадар 359 киши касалликдан тузалди ва инфекцияни енгиб ўтганларнинг жами сони 52 324 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 16:40:49
Бугун АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Шуҳрат Боймуродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳоли мурожаати ва саволлари юзасидан жавоб қайтарилди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Коронавирус инфекциясини юқтирган одамда касаллик аломатлари бўлмаса ҳам атрофидагиларга юқтириши мумкинми?

➖Албатта, юқтириши мумкин. Мутахассислар томонидан бир неча маротаба такрорланганидек, коронавирус инфекциясини симптомсиз кечираётган беморлар ҳам вирус юқишига сабабчи бўлишади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ҳид ва таъм сезмай қолиш фақат коронавирус билан касалланган ҳолатда учрайдими?

➖Йўқ, албатта. Коронавирус билан касалланмаган беморларда ҳам ҳид ва таъм йўқолиши белгилари бўлиши мумкин. бу айниқса асаб тизими билан боғлиқ касалликларда кўпроқ учрайди.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Мен 2 ой олдин COVID-19 билан касалланиб шифохонада даволаниб чиқдим. Қайтадан касалланишим мумкинми?

➖Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавирус инфекцияси билан касалланиб тузалган беморларда турғун иммунитет шаклланади. Баъзи олимларнинг фиркича, турғун иммунитет 2 ойгача, охирги изланишларга кўра олти ойгача сақланиб қолиши аниқланган. Тадқиқотларда коронавирус билан қайта касалланиш ҳолатлари тасдиқланмаган.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Ўқитувчилар мажбуран грипга қарши эмланди. Бу COVID-19 дан қандай ҳимоя қилиши мумкин?

Грипп ҳам коронавирус каби вирус тури ҳисобланади ва ҳар мавсумда қайталанди.

➖Гриппга қарши эмлаш чоралари кўрилганда гриппга чалиниш хавфининг олди лдинади. Бироқ бу коронавирус инфекциясидан ҳимоя қилмайди. Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ўтказилмагунча уни юқтириш хавфи сақланиб қолади.
〰️〰️〰️〰️

❓COVID-19 эмизикли болаларга она сути орқали юқиши мумкинми?

➖Олти ойлик кузатувларда коронавирус инфекциясининг она сути орқали онадан болага юқиши тасдиқланмаган.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓Вирус билан касалланиш ҳолати очиқ ҳавода камдан-кам ҳолатда учраса, нега очиқ ҳавода тиббий ниқоблардан фойдаланиш керак?

➖Коронавирус инфекцияси гапирганда мулоқотда бўлганда оғиз ва бурун бўшлиғидан чиқиб очиқ икки метр масофагача ҳавода учиб кейин чўкади. Очиқ ҳавода юқиш эҳтимоли кам. Лекин одам гавжум бўладиган жойларда, яъни ижтимоий мулоқот бўладиган жойларда коронавирус юқиши хавфи юқори. Шунга кўра очиқ ҳавода ҳам ниқоб тақиш тавсия этилади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓COVID-19 пневмонияси билан касалланиб тузалдим. Сочим кўп тўкиляпти, касаллик оқибати бўлиши мумкинми?

➖Коронавирус инфекциясига чалиниб тузалганидан кейинги оқибатлар ҳақида жуда кўплаб саволлар туғиляпти. Соч тўкилиши ҳам коронавирус оқибатларидан бири бўлиши мумкин. Сиз тери мутахасиссислиги бўйича шифокрога мурожаат қилишингиз керак бўлади.
〰️〰️〰️〰️〰️

❓3 кун олдин COVID-19га ПЗР тест топширгандим, натижа мусбат чиқди. Фақат бурун битиши ва қон босими кўтарилиши бор. Қайси шифокорга учрашишим керак?

➖Бундай ҳолатда оилавий поликлиника шифокорига мурожаат қиласиз. Агар тана ҳарорати юқори бўлиб, нафас етишмаслиги кузатилса тез ёрдам чақиришингиз керак бўлади.

Каналга уланиш: 👇
t.me/Rasmiy_xabarlar_Official
28.09.2020 15:09:38
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 33 307 363 (+ 260 322)
⚡️Соғайганлар ➖ 24 638 480 (+ 234 511)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 002 401 (+ 4 116)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 321 343 (+ 33 782)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 074 702 (+ 84 121)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 732 309 (+ 14 194)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 151 438 (+ 7 867)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 813 056 (+ 7 018)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 805 302 (+ 5 160)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 735 198 (+ 0)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 730 317 (+ 9 459)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 711 325 (+ 8 841)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 670 766 (+ 1 268)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 33 307 363 (+ 260 322)
⚡️Выздоровевших ➖ 24 638 480 (+ 234 511)
⚡️Погибших ➖ 1 002 401 (+ 4 116)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖7 321 343 (+ 33 782)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 074 702 (+ 84 121)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 732 309 (+ 14 194)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 151 438 (+ 7 867)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 813 056 (+ 7 018)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 805 302 (+ 5 160)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 735 198 (+ 0)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 730 317 (+ 9 459)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 711 325 (+ 8 841)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 670 766 (+ 1 268)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 12:54:35
⚡️ Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июлдаги “Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

✅ 2021 йил 1 мартга қадар, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситаларини ишлаб чиқариш учун ишлатиладиган дори моддалари (субстанциялар) импорт қилинганда давлат рўйхатидан ўтказилмасдан ва мажбурий сертификатлаштирилмасдан божхона расмийлаштирувини амалга ошириш ва реализация қилишга рухсат берилади ҳамда қўшилган қиймат солиғидан озод этилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 12:12:54
⚡️COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига ўзгартириш киритилди

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган дори воситалари ва биологик фаол моддалар рўйхатига, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 сентябрдаги 582-сон Қарори билан ўзгартириш киритилиб, рўйхатга:

➖ Грипп вакцинаси (ЎРВИ),
➖ Коронавирус вакцинаси (COVID-19),
➖ Пневмококк вакцинаси,
➖ Бария сульфат (Barii sulfas),
➖ Панкурония бромид / Пипекурония бромид / Атракурия бесилат,
➖ Цефепим + тазобактам,
➖ Нитроглицерин қўшилди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 11:12:15
🎯 Олимлар коронавируснинг «катта ҳийла»сини аниқлади

Коронавируснинг оғир кечишида организмни вируслардан ҳимоя қилишга ёрдам берадиган интерферон етишмовчилиги ҳал қилувчи рол ўйнаши мумкин. «РБК»нинг Science журналига таяниб хабар беришича, икки гуруҳ америкалик олимлар шундай хулосага келди.

Тадқиқотлар COVID-19 оғир кечаётган айрим беморларда интерферон реакцияси генетик четга чиқиш туфайли ёки интерфероннинг ўзига ҳужум қиладиган номақбул антитана туфайли бузилганини кўрсатган.

Бундан ташқари, олимлар интерферонга ҳужум қилувчи антитана топилган мижозларнинг 94 фоизи эркаклар эканлиги аниқланган. Science’да таъкидланишича, бу ҳам эркаклар касалликни аёлларга қараганда оғирроқ ўтказишини тушунишга ёрдам беради.

Журналда қайд этилишича, олимларнинг бундай хулосалари бевосита амалий аҳамиятга эга. Узоқ вақт давомида бошқа касалликларни даволаш учун ишлатилган синтетик интерферонлар хавф остида бўлган гуруҳга кирувчи айрим мижозларга ёрдам бериши мумкин.

Science’даги хабарларга изоҳ берган Ла-Ҳойадаги иммунология институти (АҚШ) вирусологи Шейн Кротти интерфероннинг кечикиб реакция бериши коронавируснинг «ҳийласи» бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

«Унинг моҳияти маълум бир вақт давомида бошланғич туғма иммунитет реакциясидан қочиш ва хусусан, I турдаги интерфероннинг эрта реакциясининг олдини олишдан иборат», — деган вирусолог Bloomberg билан суҳбатда.

👉 @shifobaxshuz 👈


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 10:09:33
🦠Бир кечада тўртта ҳудудда яна 192 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 55 593 (+192) нафарни ташкил этмоқда.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

📍147 нафари Тошкент шаҳрида,

📍35 нафари Наманган вилоятида,

📍9 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍1 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔺 Ҳозирда мамлакатимизда 3 168 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 09:47:11
⚡️⚡️Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар қайси ҳужжатларни ОТМга тақдим этишлари зарур?

Батафсил👉https://t.me/aoka_uz

☝️ Эслатма: Карантин шароитини инобатга олган ҳолда анъанавий ўқиш бошланишидан олдин ОТМ ушбу ҳужжатларни талаб қилиши мумкин эмас .


#ниқобтақинг
#масофасақланг
28.09.2020 02:48:02
🌐 Интернетда «расмий» мақомини «қурол» қилиб олиб асоссиз, шубҳали хабарлар билан одамларни чалғитиб қўяётган манбалар тобора кўпайиб бормоқда.

🇺🇿 Бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан асосли маълумотларни тарқатувчи «Расмий хабарлар/Официальные новости» телеграм каналида ахборотни қайта текширишга ҳожат қолмайди.

⚡️Ишончли манбани танланг. «Расмий хабарлар» каналини кузатиб боринг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
27.09.2020 23:49:44
❓Астматик ва эпилептиклар ниқобни қандай тақишлари мумкин?

Татьяна Руженцова, Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи:

🌀Астматиклар учун ниқобларни қўллаш зарарли эмас. Агар бирор сабабга кўра инсон ниқоб тақиши мумкин бўлмаса, унда бу инсон жамоат жойлари, дўконларга бормаслиги, транспорт воситаларига чиқмаслиги керак.

❓Кўп марталик ниқоб қандай қилиб вирусдан ҳимоя қилиши мумкин?

Кўп марталик ниқоблар юзасидан саволлар кўп. Агар ниқоб яхши ўрганилмаган материалдан тайёрланган бўлса ва турли заррачалар, шу жумладан, вирусни ўтказса, бундай ниқобдан фойда йўқ.

❗️Ниқоб сотиб олаётганимизда унинг тиббий мақсадларда фойдаланилиши борасидаги ҳужжатларини текширишимиз лозим. Агар ниқоб материалининг аниқ таркиби ва унинг самараси ҳақида билмасак, номаълум ишлаб чиқарувчи томонидан тайёрланган ниқобларни ишлатмаслик керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 47 48 49 50 51 52 53 >