Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 51 sahifa

27.09.2020 23:44:04
⚡️Бугун коронавирусдан соғайганлар сони касаликка чалинганлардан ошди

🔺27 сентябрь куни мамлакатда 448 ҳолатда касаллик қайд этилди.

❗️Шу билан бирга, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 459 нафарга етди.

✅Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Самарқанд, Фарғона, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида 507 нафар бемор тузалди.

📈Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 55 401 нафар бемордан 51 965 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.09.2020 22:34:45
❓Ниқоб тақиш фақат бемор учун зарурми?

Татьяна Руженцова, Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи:

❗️Йўқ, ниқобларни беморлар ҳам, улар билан алоқада бўладиганлар ҳам тақишлари керак.

Ҳаммамиз ниқоб таққан тақдиримиздагина юқори даражадаги ҳимоя юзага келади.

🔺Таъкидлаш керакки, энг катта хавф жамоат жойларида - дўконлар, транспорт, одамлар кўп тўпланадиган жойлар, майдонлар, бекатлар, пиёда ўтиш йўлакларида юзага келади. Бу инсонларнинг бир қисми симптомсиз вирус ташувчи бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда касалликни юқтириш хавфи юқори.

✔️Шундай экан, бундай жойларда ўзингиз ҳам тасодифий ташувчи бўлиб қолмаслигингиз ва вирусни юқтириб олмаслигингиз учун ниқоб тақиш тавсия этилади.

❓Касалликни юқтириб, тузалганлар нима учун ниқоб тақишлари керак?

📉Гап шундаки, тузалганларнинг кўпчилигида ҳимоя антитаначалари 2-3 ой ичида сусайишига гувоҳ бўляпмиз. Антитаначалар сусайса, ҳимоя ҳам сусайишини яхши тушунамиз.

⛔️Баъзи тузалганларда эса касалликнинг бошидан буён антитаначалар умуман шаклланмайди ҳам.

Бундай кишилар инфекцияга таъсирчан бўлишади. Вируснинг бошқа турларини юқтириб олишлари ҳам мумкин. Бу ҳолат ҳозир ўрганилмоқда.

Афсуски, биз кузатиш учун жуда кичик бўлган муддатга эгамиз. Касалликнинг рецидив, тўлқинсимон кечиши ҳолатлари муҳокама қилинмоқда. Бу ҳозирча касаллик қайталанишининг камдан-кам ҳолатлари бўлиши мумкин.

❗️Таъкидлаш керакки, тадқиқотлар олиб борилаётган бир пайтда фуқаролар, хусусан, касалликдан тузалганлар ҳам ўзларини иложи борича асрашлари керак.

Шунингдек, ниқоблар грипп, пневмококк ва бошқа қўзғатувчилардан ҳам ҳимоя қилишини унутмаслик керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.09.2020 21:23:58
😷 Нега бугунги кунда жамоат жойларида ниқоб тақиш жуда муҳим. У ҳақиқатдан ҳимоя қилади(ми)?

Тиббиёт фанлари доктори, Роспотребнадзор эпидемиология илмий тадқиқотлар марказий институти бўлим бошлиғи Татьяна Руженцова тиббий ниқоблар тўғрисидаги энг муҳим саволларга жавоб берди:

❓Вирус тиббий ниқоб тешикчаларидан ўтиб кетиши мумкинми?

🧬Тадқиқотларга кўра, ниқоб таққанда касаллик юқтириш эҳтимоли 1,8 баробар камаяди.

🗣Биламизки, вирус нафас орқали, айниқса, йўталиш, гаплашиш чоғида ажралиб чиқади ва бу заррачаларни ниқоб яхши ушлаб қолади.

❓Ниқоб орқали нафас олиш қийин ва зарарли. Қандай йўл тутиш керак?

📍Ниқоб орқали нафас олиш қийин эмас.

🌀Агар бирор турдаги ниқоб ноқулайлик туғдирса, бошқа материалдан тайёрланган ниқоб ва респираторлардан фойдаланиб кўриш керак.

Баъзи инсонлар муайян материалга таъсирчан бўлиши мумкин. Оддий уч қаватли бир марталик ниқоб, кўп марталик, ҳужжат ва сертификатга эга ниқоб ва респираторлардан бирини танлаш лозим.

⚡️Ниқоблар тури орасида респираторлар клапанли ва клапансиз бўлиши мумкин. Агар биз клапанли респиратордан фойдалансак, нафас чиқариш жараёни тўсиқсиз амалга ошади ва нафас учун енгиллик ҳосил бўлади.

☝️Аммо бунда бемордан инфекция тарқалишида ҳам тўсиқ бўлмаслигини унутмаслик лозим.

🔹Шунинг учун агар инсон касалликка чалинган ёки ташувчи бўлса, клапанли респиратордан фойдаланмаслиги зарур.

🔘Респираторнинг юз қисмида қулай жойлашиши, тирқишлар қолмаслигига эътибор беринг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.09.2020 19:11:24
⚡️Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига 20 августдан 20 сентябргача бўлган муддат бўйича иш ҳақи тўланади

📎 2020 йил 24 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори эълон қилинди.

💰Мазкур қарорга кўра, ҳодимларга иш ҳажмидан келиб чиқиб, кунбай ишлаш шароитида ҳар 30 кунлик давр учун иш юкламасини инобатга олган ҳолда ҳар ойлик иш фаолияти якуни бўйича қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус тўлов белгиланди:

🔹врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

🔹бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

🔹провизор-фармацевт ходимларга – 10 миллион сўм;

🔹дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимларига – 8 миллион сўм;

🔹бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

💸 Шунингдек, анестезиолог-реаниматолог врачларга ҳам махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари ҳисоб-китоб қилинади ва тўлаб берилади.

Стационар тиббиёт муассасалари ҳамда лабораторияларга жалб килинган ходимларга махсус тўловлар:

📌ходим жорий йилнинг 20 август кунигача фаолият юритган бўлса, унинг 14 кунлик фаолияти якуни бўйича ҳисоб-китоб килинган бўлиши керак. Бунда, 14 кунлик фаолияти якунига кадар амалда бўлган шартлар сақлаб колинади.

📌ходим жорий йилнинг 20 август кунидан кейин жалб қилинган бўлса, 30 кунлик давр учун ҳар ой якуни бўйича ҳисоб-китоб килинади.

📊Бундан ташқари, мазкур қарор қабул қилинган сана, яъни 2020 йилнинг 24 сентябрига қадар махсус тўловлар амалга оширилишида врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм, ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга 15 миллион сўм, кичик тиббиёт ходимларига 10 миллион сўм ва бошқа ҳодимларга 5 миллион сўм амалда бўлган миқдорлари сақлаб қолинади.

✅ Шунингдек, коронавирус инфекцияси билан касалланган беморлар жойлаштирилган стационар даволаш муассасалари рахбарлари ва бевосита даволаш ишлари билан шуғулланувчи унинг ўринбосарларига врачлар учун белгиланган махсус тўлов, яъни 25 миллион сўм миқдоридаги тўлов татбиқ этилади.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақлан
27.09.2020 17:12:44
⚡️ Сўнгги соатларда яна 188 кишида коронавирус аниқланди. 371 киши соғайди

Коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 55 320 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари:

✔️ 163 нафари Тошкент шаҳрида,

✔️ 15 нафари Андижон вилоятида,

✔️ 10 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

🔎 Бугун айни пайтга қадар:
371 киши соғайди ва касалликни енгиб ўтганлар сони 51 829 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақлан
27.09.2020 10:49:46
❓Covid-19 енгил тури билан касалланиб тузалгандан сўнг оила аъзоларидан қанча вақт давомида изоляцияда бўлиши керак?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

⛔️Касалланиб даволангандан кейин ПЗР тест таҳлили манфий чиқганда бемор юқумли эмас, яъни инфекция манбаи ҳисобланмайди.

Бемор билан мулоқотда бўлганларда ҳам 14 кун карантин даврида касалллик белгилари аниқланмаса улар ҳам уй шароитидаги карантинидан чиқарилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
27.09.2020 10:23:04
🦠Ўтган тунда коронавирусга чалинганлар сони 179 тага ортди. Жами беморлар сони
55 132 нафар.

⚡️Янги касалланиш ҳолатлари:

📍97 нафари Тошкент шаҳрида,

📍27 нафари Наманган вилоятида,

📍17 нафари Самарқанд вилоятида,

📍12 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍12 нафари Фарғона вилоятида,

📍7 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍7 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 23:48:09
⚡️ЮРТИМИЗДА КОРОНАВИРУСДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 51 МИНГ НАФАРДАН ОШДИ

🔺Бугун мамлакатда 491 та коронавирус ҳолати қайд этилди.

🔸Шунингдек, 4 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.

🟢Бугун 8 та ҳудудда 504 киши тузалди.

✅Ҳозирги вақтда 54 953 нафар бемордан
51 458 киши соғайган, даволаниш кўрсаткичи эса 93 фоизни ташкил этмоқда.

🔴Даволанаётган 3 041 бемордан 719 таси оғир, 294 нафари ўта оғир аҳволда.

Манба



#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 22:20:31
⚡️Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов Президентнинг мамлакатда оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимовнинг таъкидлашича, мамлакатда ҳозиргача аҳолининг турмуш тарзига етарлича эътибор қаратилмаган. "Ўзбекистонда семизликдан азият чекувчилар ва юрак қон-томир касалликларидан ўлим ҳолатлари кўрсаткичи юқори".

"Аммо одамлардан бирор нима талаб қилишдан олдин уларга шароит яратиб беришимиз лозим. Муаммони мажмуавий тарзда кўриб чиқиш керак. Агар одамлар ишга велосипедда ёки пиёда боришса, бу соғлом бўлиш учун етарли кунлик жисмоний ҳаракатдир".

А.А.Абдуҳакимов "Янги нафас" лойиҳасининг тайёрланаётгани ҳақида маълум қилди. Унга кўра, бир кунда 10 минг, бир ойда 300 минг ва бир йилда 3,5 млн.дан кам бўлмаган қадам юрган одам барча давлат хизматлари учун 50 фоизлик чегирма ва спорт муассасалари учун абонементга эга бўлади.

Президент қарори лойиҳасида мамлакатнинг ҳар бир туманида велосипед йўлкаси ва сайр қилиш учун "саломатлик йўли"ни қуриш кўзда тутилган.

"Инфратузилмани шунчаки яратиш эмас, балки уни назорат қилиш ҳам керак. Сайр қилиш ва велосипедда юриш йўлаклари ноқонуний тарзда тўсиб қўйилиши, уларда қурилишлар амалга оширилиши ва машиналар тўхташ жойига айланиб қолишига йўл қўймаслик зарур".

Қарорда белгиланишича, ИИВ бир ой мобайнида пиёда ўтиш жойларида рўй берадиган ҳалокатлар сони кескин камайишини таъминлаши лозим.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, параллел равишда соғлом овқатланиш бўйича ҳам ҳужжат тайёрланмоқда. "Тўғри овқатланиш маданиятини жорий этиш бўйича олдимизда жуда катта иш турибди. Давлат инсон тўғри овқатланиши, оқсиллар, ёғ миқдори, углеводлар балансини тушуниши, колорияларни ҳисобланишидан манфаатдор. Шунда у камроқ касалликка чалинади ва уни даволаш зарур бўлмайди".

Манба: Makarenko.uz


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 21:40:00
🇺🇿 Заместитель Премьер-министра А.Абдухакимов рассказал о новом постановлении Президента о развитии массового спорта и здорового образа жизни в стране

Заместитель Премьер-министра Узбекистана, А.А Абдухакимов, отметил, что до сих пор в стране не уделялось достаточно внимания здоровому образу жизни населения. "В Узбекистане высокий процент страдающих ожирением - и смертности от сердечно-сосудистых заболеваний".

"Но прежде чем требовать от людей что-то, мы должны создать им условия. Нужно рассматривать проблему в комплексе. Если человек будет ездить на работу на велосипеде, или ходить пешком - это уже достаточная дневная физическая нагрузка, чтобы быть здоровым".

А.А Абдухакимов сообщил о подготовке проекта "Новое дыхание" согласно которому, человек, который будет проходить не менее десяти тысяч шагов в день, триста тысяч в месяц и трех с половиной миллионов в год - будет получать 50% скидку на все госуслуги и абонемент на пользование спортивных учреждений.

Проект постановления Президента предполагает строительство велосипедной дорожки и "дороги здоровья" для прогулок в каждом районе страны.

"Важно не просто построить инфраструктуру - но и следить за ней. Чтобы дорожки для прогулок и велосипедов не ограждались кем-то незаконно, на них не возводились постройки, не парковали машины".

Постановлением предписывается, что МВД должно в течение месяца резко сократить количество аварий на пешеходных переходах.

Нужно переориентировать сознание с автомобилизации не пешеходный город. Автомобиль - это не ценность. Я думаю, что тут не стоит бояться критики.

Давайте сделаем первый шаг, позовем известных урбанистов, блогеров. Например Илью Варламова - пусть критикует, покажет слабые места в организации вело-пешеходной инфраструктуры. Его публикации про Самарканд лично я уделил большое внимание, и мы с руководством Самарканда и области исправили ошибки.

Помимо прогулок и велосипедов, большое внимание будет уделено развитию спорта, которым можно заниматься возле дома в свободное время. Решено отдать приоритет бегу, ходьбе, мини-футболу, велоспорту, бадминтону, волейболу, стритболу и фитнесу.

Также, заместитель Премьер-министра отметил, что параллельно готовится документ по здоровому питанию. "Предстоит огромная, титаническая работа по внедрению культуры правильного питания. Для государства выгодно, чтобы человек питался правильно - понимал баланс белков, жиров и углеводов, считал калории. Тогда он будет меньше болеть - его не нужно будет лечить".

Источник: Makarenko.uz


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 19:53:57
🌐 Интернетда «расмий» мақомини «қурол» қилиб олиб асоссиз, шубҳали хабарлар билан одамларни чалғитиб қўяётган манбалар тобора кўпайиб бормоқда.

🇺🇿 Бевосита давлат органлари ва ташкилотларидан асосли маълумотларни тарқатувчи «Расмий хабарлар/Официальные новости» телеграм каналида ахборотни қайта текширишга ҳожат қолмайди.

⚡️Ишончли манбани танланг. «Расмий хабарлар» каналини кузатиб боринг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
26.09.2020 18:42:11
🔹 10 шагов к здоровью школьника

🔹Профилактика заболеваний в школе


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 18:11:42
🔹Ўқувчилар саломатлиги сари 10 қадам

🔹Мактабда касалликларнинг олдини олиш қоидалари


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 17:47:20
🔺Тошкент шаҳри ва вилоятида 159 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Умумий беморлар сони 54 819 нафарни ташкил этмоқда.

⚡️ Янги касалланиш ҳолатлари:

📍149 нафари Тошкент шаҳрида,

📍10 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

📊 Бугун айни пайтга қадар:
📌Тошкент шаҳрида 214 нафар,
📌Тошкент вилоятида 108 нафар,
📌Андижон вилоятида 16 нафар,
📌Жиззах вилоятида 16 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 10 нафар
📌Хоразм вилоятида 4 нафар бемор тузалди.

🔺Ҳозирда мамлакатимизнинг 14 ҳудудидаги даволаш муассасаларида 3045 нафар бемор ушбу касаллик ташхиси билан даволанмоқда.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 16:29:48
🦠Коронавирус инфекцияси мавсумий касалликка айланиши мумкинми?

😷 2020 йилнинг 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 коронавирус инфекциясини пандемия деб эълон қилди. 2020 йилнинг апрелидан бошлаб дунёда коронавирус сабаб ўлим кўрсаткичи 7,2 фоиздан 3,2 фоизга тушди.

Бунга фақатгина даволаш усулларининг ривожлангани эмас, балки вирулент хусусиятларнинг сусайгани ҳам сабаб бўлиши мумкин. Вирулентликнинг сусайиши фонида инфекция тарқалишининг ошиши янги вируснинг инсонга мослашишининг асосий кўриниши бўлиши ва тахминларга кўра SARS-CoV-2 ЎРВИнинг мавсумий қўзғатувчиларига айланишига сабаб бўлиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 15:38:05
🦠ОИТС касаллиги билан рўйхатда турадиган шахсларда коронавирус касаллиги қандай кечади?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️- ОИВ инфекцияси мавжуд бўлган ва касаллик ривожланганларда, шунингдек, паст даражада CD4 геноми мавжуд бўлган ва вирус юкламаси юқори бўлганларда, бундан ташқари антиретровирус даво олмайдиган беморлар касалликларнинг асоратлари ва инфекция юқиш юқори хавф гуруҳига кирадилар.

😷Барча ОИВ мавжуд бўлган ёки назорат қилиш қийин бўлган ОИВ бўлганда қўшимча эҳтиёт чораларини кўриш лозим.

❗️Ҳозирги кунда ОИВ мавжуд бўлганлар ва оддий аҳоли орасида COVID-19 билан зарарланиш хавфи ёки унинг асоратлари тўғрисида ишончли фарқ кўрсатилаган маълумотлар йўқ.

😷ОИВ мавжуд бўлган баъзи беморларда COVID-19 асоратларининг маълум хавф омиллари яъни, қандли диабет, гипертония ва бошқа инфекцион касалликлар кузатилиши мумкин. Шунга кўра, ОИТС билан оғриганларда COVID-19`ни оғир кечиши хавфи юқори бўлиши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 14:35:54
😷 Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Ниқоб тақинг!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 11:49:01
⚡️Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллиги раҳбари:

«COVID-19 инқирози Ўзбекистондаги ислоҳотларни янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатди.

Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг пандемия сабаб юзага келган муаммоларга қарамай, иқтисодий ўсиш ва ўз фуқароларининг турмуш даражасини яхшилашга қаратилган муҳим соҳавий ислоҳотларни давом эттириш бўйича режасини қўллаб қувватлайди».

——————

⚡️Марко Мантованелли глава представительства Всемирного банка в Узбекистане:

«Кризис COVID-19 подчеркнул необходимость дальнейшего продвижения реформ в Узбекистане.

Всемирный банк приветствует планы Правительства Республики Узбекистан по продолжению реализации важнейших отраслевых реформ, несмотря на проблемы, вызванные пандемией, для достижения всеобъемлющего экономического роста и улучшения благосостояния своих граждан».


#ниқобтақинг
#масофасақланг
26.09.2020 10:03:33
⚡️Яна етти ҳудудда коронавирусга чалинган 198 бемор рўйхатга олинди. Жами касалланганлар сони — 54 660 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍112 нафари Тошкент шаҳрида,

📍29 нафари Наманган вилоятида,

📍15 нафари Андижон вилоятида,

📍14 нафари Сирдарё вилоятида,

📍13 нафари Жиззах вилоятида,

📍12 нафари Самарқанд вилоятида,

📍 3 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 23:19:20
⚡️Бугун Ўзбекистонда 496 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 450 нафарга етди. Даволанаётган 3 058 нафар бемордан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Қашқадарё, Сурхондарё, Андижон, Навоий ҳамда Самарқанд вилоятларида 513 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 54 462 нафар бемордан 50 954 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 48 49 50 51 52 53 54 >