Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 55 sahifa

21.09.2020 17:03:50
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 48 мингдан ошди

2020 йил 21 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 52 070 (+281) нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍235 нафари Тошкент шаҳрида,

📍24 нафари Наманган вилоятида,

📍12 нафари Жиззах вилоятида,

📍 10 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

📈Бугун юртимизда 437 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган ва уларнинг жами сони 48 369 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 16:35:57
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 20 сентябрь куни оғир хасталик туфайли вафот этган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев марҳумнинг хонадонига ташриф буюриб, онаси, рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.
– Ўктамжон олижаноб, забардаст, фидойи, ватанпарвар, ўрнак олишга арзигулик инсон эди, – деди давлат раҳбари.

20 сентября после тяжелой болезни скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан по вопросам развития аграрной и продовольственной сфер Уктам Барноев.
Президент Шавкат Мирзиёев посетил дом покойного и выразил соболезнования его матери, супруге и детям.
– Уктамжон был благородным, сильным, самоотверженным, патриотичным, достойным подражания человеком, - сказал глава государства.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 15:07:02
❓Фарзандимда бир-икки кун бурни оқди, иситмаси йўқ. 2 кундан бери эрталаб соат 5-6 ларда балғамли йўтал тутади, тўлиқ балғамни чиқариб ташлаб яна ухлаб қолади.

➖Ковид шундай бошланиши мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

📍Болада дастлабки 1-2 кун кузатилган бурун оқиши, қисқа йўтал даврида организмига бошқа бир ўткир респиратор вирусли инфекция тушган бўлиши, унга нисбатан бола организмида олдинги йиллари иммун жавоб ҳосил бўлгани боис, бу сафарги вирус билан болани организмини учрашувида касалликни енгил ўтказаётгани, лекин шундай бўлса-да мазкур вирус бронхит кўринишидаги асоратланганини кўрсатмоқда.


🌀Ковид касаллигидан фарқли ўлароқ, бугунги кунда болангиз касаллиги 5-6 кун бўлсада, оилада бошқаларда касалликни аломатлари пайдо бўлмаганлиги ҳамда ковид беморлари бўлганлар билан мулоқотда бўлмаганлиги КОВИД касаллигига ўхшамаётганлигидан далолат.

🔬Шундай бўлсада КОВИД касаллигини тасдиқлаш мақсадида шифокор кўрсатмасига кўра антигенни аниқлаш учун ПЗЦР ёки экспресс тест топшириб аниқлик киритиш мумкин.

Бронхит касаллиги – бронхларни шиллиқ қавватларини яллиғланиши бўлиб, вирус ёки бактерия ёки замбуруғлар сабабли келиб чиқади. Ундан ташқари кўп ҳолларда аллергик омил (дорилар, турли хил кимёвий воситалар ва ҳоказолар) таъсирида кузатилиши мумкин. Шу билан бирга катталарда кўп чекиш оқибатида ва касб касаллиги сифатида (асоратланган бронхит)лар кўринишида ҳам учраши мумкин.

Бронхит аломатлари касаллик бошланишида келиб чиқарувчи омилларга боғлиқ бўлиб, болаларда кўп ҳолатда бу ЎРВИ вируси организмга тушиб томоқ, ҳиқилдок, трахея ва бронх йўлларини шиллиқ қавватларини зарарлаши оқибатида келиб чиқади.

🗣Мазкур ҳолатда кўпроқ зарарланиш трахея ва бронхларда кузатилмоқда, шу боис эрталаб тонги 4-7 га қадар инсон организмида ўпка ва нафас йўлларининг қон билан таъминоти кучайиши ҳамда фаолияти фаоллашуви даврида шу трахея ва бронх йўлларида йиғилган ёт нарсаларни организм йўтал механизми билан ташқарига чиқариб ташлашга уринади.

Фарзандингизда балғам эрталабки соат 5-6 ларда йўтал билан ажралиб чиқиши кузатилмоқда. Мазкур ҳолат боланинг организмида иммун тизимининг ҳолатига боғлиқ, бу тонги йўтал маълум бир даврда (7 кундан 14 кунгача оралиғида) ўтиб кетади.
Агарда болада тана ҳарорати 38°С дан юқори бўлмаса ва боланинг фаоллиги яхши, иштаҳаси яхши бўлса дори воситалари керак эмас.

Асосий мақсад, боланинг бронхларида ЎРВИдан сўнги қолган балғамли ажралмаларни ташқарига чиқариш ва уни бронхларини тикланиши ёрдам беришдир, бундай ҳолатда физиотерапевтик муолажалар ҳам ёрдам беради.

Мазкур болани ҳолати бўйича мактаб шифокори ёки оилавий поликлиникада (УАШ ёки педиатр) шифокорига мурожаат этсангиз мақсадга мувофиқдир. Боланинг ҳолатини тўлиқ баҳолаб, қўшимча текширув ва болага тавсия этиладиган қўллаб қувватловчи давони шифокорлар фарзандингизга тавсия этадилар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 14:14:26
❓Коронавирус инфекцияси билан жамоат ҳожатхоналари ёки лифтда ҳам зарарланиш мумкинми?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

Бугунги кунда карантин чоралари юмшатилганда жамоат жойларида инфекциянинг долзарблиги ошади, яъни аҳоли кўп тўпланадиган жойларда коронавирус билан касалланиш хавфи ортади.

🚧Имкон қадар аҳоли тўпланган жойга бормасликка, бегоналар билан мулоқот қилмасликка ҳаракат қилинг ва одамлар сони камайгунча ижтимоий масофани ушланг.

📍Вирус турли юзалар ва ҳаво айланмасида 2-3 соатдан 8-12 соатгача турли ҳароратларда сақланиб қолиши аллақачон тасдиқланган.

🚿Бундан ташқари, доимий тозалаш ишлари олиб бориш, барча юзаларга дезинфекцияловчи эритмалар билан ишлов бериш, айниқса жамоат ҳожатхоналари эшик тутқичлари ёки лифтларни дезинфекциялаш талаб этилади.

🧼Шунингдек, жамоат ҳожатхоналари ёки лифт хизматларидан фойдаланганда ҳар бир фуқаро кириш ва чиқишдан олдин қўлларини совун билан яхшилаб ювиши ёки антисептик воситалари билан ишлов бериши ишлатиши шарт.

😷Юз ниқобини мунтазам тақиб юриш, жамоат жойларига киришда бир марталик қўлқоп кийишингиз ва чиқаётганда ечишингиз мумкин. сиз фойдаланган қўлқоп ва пеçетелер ахлат қутиларига ташланиши керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 12:48:05
❓Ковид билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкин экан. Бу маълумот қанчалик рост?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🇺🇸Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам КОВИД касаллигини ўтказган баъзи инсонлар организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

🗣Бу даврда инсон тарқатувчи сифатида бўлиб юриши ҳақида бир неча олимлар ёзмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган. Лекин касалликни ўрта оғир, оғир ва ўта оғир кечираётган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат касаллик жараёнини кечирмоқдалар, бу инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

🔎Бугунги кунда, вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқдалар.

☝️Бу эса, яна бир бора, касалланган беморларни алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 12:03:31
❓COVID-19га чалиниб зотижам бўлган ва тузалганларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкинми? Қандай ҳолатларда эмлаш мумкинмас?

Севара Убайдуллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🦠COVID-19 билан касалланиб тузалган беморларга гриппга қарши вакцина қилиш мумкин.

💉Гриппга қарши вакцина бир йиллик вакцина бўлиб, у ҳар или учраши мумкин бўлган гриппнинг штаммларига қарши ишлаб чиқилади. Шу билан бирга, бу вакцина билан инсон организми айнан гриппнинг шу штаммларига қарши иммунитет ҳосил қилади. У ковид билан касалланган ва тузалган беморларини куз-қиш мавсумида гриппнинг келадиган штаммларидан маълум даражада ҳимоя қилади ёки касалликни енгил кечишини таъминлаб беради.

❗️Эмлаш кимларга мумкинмас:

🔹Ортирилган иммун танқис ҳолатлар, яъни ОИТС касаллигини турли босқичларида;

🔹вакцина таркибидаги адъюванти, яъни вакцина ишлаб чиқилган асосий восита ва қўшимчаларига нисбатан аллергик ҳолат;

🔹болаларда миянинг органик қисмида ўзгариш келтириб чиқарувчи неврологик касалликларни зўрайиб бориши даври.

☝️Барча соматик касалликлар авж олиш даврида тана ҳароратининг 38° С дан юқори кўтарилиши, диарея, ич кетиш, қусиш, тутқаноқлар, қон босимини кўтарилиши ёки тушиши, кучли оғриқ синдромида ва ҳоказолар ўтиб кетганидан кейин шифокор кўрувидан ўтиб соғлом деб ташхис қўйилганида, тиббиёт муассасида шифокор-иммунолог, педиатр ёки терапевт назорати остида эмланиш керак.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 11:06:05
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 31 240 262 (+ 259 631)
⚡️Соғайганлар ➖ 22 835 459 (+ 257 671)
⚡️Вафот этганлар ➖ 965 068 (+ 4 197)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 004 768 (+ 33 344)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 5 487 580 (+ 89 350)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 544 629 (+ 16 282)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 103 399 (+ 6 148)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 768 895 (+ 6 030)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 765 076 (+ 6 678)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 697 663 (+ 8 709)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 661 211 (+ 1 555)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 659 334 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 631 365 (+ 8 431)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 31 240 262 (+ 259 631)
⚡️Выздоровевших ➖ 22 835 459 (+ 257 671)
⚡️Погибших ➖ 965 068 (+ 4 197)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖7 004 768 (+ 33 344)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 5 487 580 (+ 89 350)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 544 629 (+ 16 282)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 103 399 (+ 6 148)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 768 895 (+ 6 030)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 765 076 (+ 6 678)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 697 663 (+ 8 709)
8. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 661 211 (+ 1 555)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 659 334 (+ 0)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 631 365 (+ 8 431)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
21.09.2020 10:07:26
⚡️Ўтган кечада 7 та ҳудудда 149 нафар кишида коронавирус инфекцияси қайд этилди. Жами беморлар сони 51 789 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍91 нафари Наманган вилояти,

📍20 нафари Андижон вилоятида,

📍11 нафари Тошкент вилоятида

📍8 нафари Қорақалпоғистон Республикаси

📍8 нафари Бухоро вилоятида

📍7 нафари Навоий вилоятида

📍4 нафари Фарғона вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.



21.09.2020 09:01:45
Бугун маълумотлар жуда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

✅ «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни доим биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
20.09.2020 23:20:07
⚡️Бугун Ўзбекистонда коронавирусга чалинган ва ундан тузалганлар сони деярли тенг бўлди

20 сентябрь куни мамлакатимизда 648 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шунингдек, 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Даволанаётган 3 275 нафар бемордан 557 нафари оғир, 245 нафари эса ўта оғир аҳволда.

❗️Бугун 661 нафар бемор тузалди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 51 640 нафар бемордан 47 932 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида



20.09.2020 17:08:54
⚡️Яна 199 кишида коронавирус аниқланди. Жами беморлар сони 51 434 нафарга етди.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍101 нафари Тошкент шаҳрида,

📍45 нафари Наманган вилоятида,

📍18 нафари Андижон вилоятида,

📍 13 нафари Самарқанд вилоятида,

📍7 нафари Хоразм вилоятида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍5 нафари Сирдарё вилоятида,

📍4 нафари Қорақапоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.



20.09.2020 15:38:37
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев вафот этди

Бугун давлат ва сиёсат арбоби, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.

________

Скончался заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Уктам Барноев

Сегодня, на 56 году жизни скончался государственный и политический деятель, заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан Уктам Барноев.



20.09.2020 12:13:59
⚡️Ҳабибулла Оқилов, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори:

— Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичидаям касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасиниям тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларниям тайёрлаш режалаштирилган.


Каналга уланиш https://t.me/studio_67
20.09.2020 11:32:40
❓Ўртоғим тест топширган эди, унда коронавирус аниқланди. Лекин ҳеч қандай аломатлар йўқ деб одамлар билан эркин мулоқотда бўлиб юрибди. Тестда хатолик бўлиши мумкинми?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

😷 СOVID-19нинг асосий юқиш йўли — ҳаво-томчи бўлиб, йўтал, тана ҳароратининг ортиши, ёки ҳолсизлик кўринишидаги белгилар кузатилаётган инсон нафас йўлидан томчи кўринишида ажралади.

Кўпгина беморларда касаллик сезиларсиз кечади, айниқса касалликнинг эрта босқичларида. Вирус касалликнинг бошқа белгилари кузатилмай туриб, фақат кам миқдорда йўтал кузатилган беморлардан ҳам юқиши мумкин. Бу қанчалик тез кузатилиши ҳозирча номаълум.

🔎 ЖССТ бу йўналишда изланишларини давом эттирмоқда, аниқ натижалар шакллангандан сўнг тавсияномаларда ўз хулосаларини келтиради. Шунинг учун, коронавирус белгиларсиз кечаётган инсонларга ниқоб тақиш ва эпидемиологик тартибга риоя қилиш тавсия қилинади.



20.09.2020 10:41:22
❓ПЦР усулида тест олиш пайтида тиббий ходим ҳар бир одам учун алоҳида қўлқоп кийиши керакми ёки қўлпоқ ҳамма топширувчи учун битта бўлиб, фақат антисептик восита билан зарарсизлантириш мумкинми?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

❗️Ҳар бир тест олишдан аввал эпидемиологик қоидаларга кўра қўлқоплар алмаштирилиши лозим. Аммо тест топшириш учун кишилар катта оқимда бўлса, қўлқоп кийилган қўллар, таркибида спиртли ёки дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши мумкин.



20.09.2020 10:07:27
⚡️Юртимизда коронавирусга чалинганлар сони 51 мингдан ошди. Жами беморлар сони 51235 (+243) нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

➖228 нафари Тошкент шаҳрида,

➖ 15 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



20.09.2020 00:31:02
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
19.09.2020 23:18:05
⚡️⚡️БУГУН КОРОНАВИРУСДАН ТУЗАЛГАНЛАР СОНИ КАСАЛЛАНГАНЛАРДАН КЎП БЎЛДИ

🔺19 сентябрь куни мамлакатимизда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Бугун 10 та ҳудудда 626 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба



19.09.2020 22:04:05
💦Организм учун кислороддан кейин энг зарур модда сув ҳисобланади.

Сувнинг пандемия даврида қай даражада аҳамияти борлигини биласизми?

🚰Қўлларни мунтазам ювиб юриш шартлиги узлуксиз такрорланяпти (албатта сув билан);

🚿Дезинфекция воситаларини аксарияти сув асосида;

⚗️ Шифохоналар, гавжум жойлар, ўқув масканлари ва умуман инсон бор ҳар қандай жой бир неча карра кўпроқ тозаланишига зарурат туғилди;

☝️Энг муҳими – айнан бу касалликда организмнинг сувсизланиши асло мумкин эмаслиги қайта-қайта таъкидланди.

❓Хўш, коронавирусга чалинганда сувсизланиш нимаси билан хавфли?

🦠Коронавирус инфекцияси туфайли келиб чиққан COVID-19 касаллигининг ўзи инсонни ўлдирмайди. Аммо у туфайли пайдо бўлган асоратлар организмда қайтмас жараёнларни туғдириши ва ўлимга сабаб бўлиши мумкин.

🔎Ҳали бу касалликнинг ўзи, асоратлари ва у туфайли келиб чиққан ўлим сабаблари бир неча ўн йиллар давомида юзлаб-минглаб тадқиқотлар мавзусига айланади.

Аммо ҳозирданоқ аниқ бўлган жиҳатлар бор. Яъни касалликда иштаҳа йўқолиши ўз-ўзидан кам истеъмолга, тез нафас олиш ва юқори ҳарорат суюқлик йўқотишга сабаб бўлади ва шу каби омиллар бирлашиб, организм сувсизланишига олиб келиши мумкин.

Бу эса кейинги муаммоларни туғдиради:

➖ шиллиқ қаватлар қурийди;
➖ интоксикация бошланади;
➖ қон қуюқлашади. Буларнинг барчаси ўлимга олиб келувчи омиллардан бири – тромблар ҳосил бўлишига замин яратади.

Батафсил



19.09.2020 18:12:27
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 47 мингдан ошди

🔺2020 йил 19 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 872 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍183 нафари Тошкент шаҳрида,

📍33 нафари Наманган вилоятида,

📍22 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

❗️Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 236 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 47 121 (+476) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.



<< < 52 53 54 55 56 57 58 >