Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 52 sahifa

25.09.2020 21:06:52
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🇺🇿 Ўзбекистон Президенти фармонида киритилган "Биз пандемияни спорт ёрдамида енгамиз!" дастурига мувофиқ кунига 10 минг қадам юрган Ўзбекистон фуқароларига, спорт залларига бепул кириш ва давлат хизматларидан фойдаланиш учун 50% чегирма тақдим этилади - Reuters, The Jakarta Post, National Post

🇰🇷 Жанубий Корея гриппга қарши вакциналарни кўчириш вақтида нотўғри сақланганлиги туфайли 19 миллион фуқарони бепул эмлаш бўйича режаларини тўхтатди - Reuters

🇺🇸 АҚШда коронавирусдан зарарланиш ҳолатининг сони 7 миллиондан ошди, бу дунёдаги жами касалланганлар сонининг 20 фоизидан кўпроғини ташкил қилади - Reuters

🇷🇺 Москва шаҳрида 28 сентябрдан бошлаб карантин чекловлари қайта жорий этилади. Иш берувчиларга ходимларни масофадан ишлашга ўтказиш тавсия этилади - Forbes

🇮🇱 Исроил бир ҳафта аввал жорий қилинган тўлиқ карантинни янада кучайтиради - Reuters

🇪🇸 Испания пойтахтида ҳаракатларга янги чекловлар жорий этиш ва ресторанларни ёпиш чоралари кўриб чиқилмоқда - English Elpais

🇸🇬 Сингапур аҳолисининг сони 2003 йилдан буён биринчи марта камайди, чунки саёҳатга жорий этилган чекловлар ва коронавирус пандемияси сабабли иш ўринларининг йўқотилиши хорижлик ишчиларни глобал бизнес марказидан чиқариб юборишига сабаб бўлди - Reuters

🇦🇪 Бирлашган Араб Амирликларида пандемия бошланганидан буён кунлик юқтириш ҳолатининг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди - 1083 та янги зарарланиш ҳолати - Reuters

🖥 Google янги иш моделларини яратмоқда, чунки келажакда ходимлар офисга тўлиқ иш куни учун қайтишни истамайдилар - CNBC

👉Коротко о главном UZ

———————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🇺🇿 Согласно программе в Указе Президента Узбекистана под названием "Преодолеем пандемию с помощью спорта!", гражданам Узбекистана, которые будут ходить по 10 тыс. шагов в день, будет предоставлен бесплатный доступ к тренажерным залам и 50% скидка на государственные услуги - Reuters, The Jakarta Post, National Post

🇰🇷 Южная Корея приостановила свои планы по проведению бесплатной вакцинации от гриппа для 19 миллионов граждан по причине неправильного хранения доз во время транспортировки - Reuters

🇺🇸 Количество новых случаев коронавируса в США превысило 7 миллионов, что составляет более 20% от общего мирового числа - Reuters

🇷🇺В Москве с 28 сентября возвращают карантинные ограничения. Работодателям рекомендуется перевести работников на удаленку - Forbes

🇮🇱Израиль ужесточает введенный неделю назад полный карантин - Reuters

🇪🇸 В столице Испании рассматривают новые ограничения на передвижение и закрытие ресторанов - English Elpais

🇸🇬 Впервые с 2003 г. население Сингапура сократилось, поскольку ограничения на поездки и потеря рабочих мест в результате пандемии коронавирусов вытеснили иностранных рабочих из глобального бизнес-центра - Reuters

🇦🇪 В Объединенных Арабских Эмиратах ежедневно регистрируется самое большое число случаев инфицирования с начала пандемии - 1083 новых заражений - Reuters

🖥 Google создает новые модели работы, потому что сотрудники не хотят возвращаться в офис на полный рабочий день в будущем - CNBC

👉Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 20:18:36
⚡️Бугун Телеграмда «айтишларича...», «миш-мишларга кўра...» қабилида ахборот тарқатадиган ресурслар жуда кўп. Бироқ афсуски, тасдиқланган, ишончли ва расмий ахборотларни тарқатишга мўлжалланган манбалар жуда кам.

Телеграмдаги «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат ташкилотлари ва органларининг расмий маълумотлари эълон қилиб борилади. Шунингдек, турли шов-шувли хабарлар юзасидан расмий муносабатлар айнан шу каналда берилади.

❗️«Расмий хабарлар/Официальные новости» каналини кузатиб боринг. Расмий ахборотга эга бўлинг.

👉 Каналга уланиш: @Rasmiy_xabarlar_Official
25.09.2020 18:45:15
⚡️Давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот эълон қилинди — БАТАФСИЛ

25.09.2020 18:29:02
🚶Пиёда юриш учун 10 сабаб

Саломатликни мустаҳкамлашнинг жуда осон ва ёқимли усулларидан бири пиёда юришдир. Kun.uz пиёда юришнинг фойдаси ҳақида материал тайёрлади.

1️⃣ Тафаккурга ундайди;

2️⃣ Кайфиятни кўтаради, янги ғояларга туртки беради;

3️⃣ Аллергияни енгишда кўмакчи;

4️⃣ Умр давомийлигини узайтиради;

5️⃣ Моддалар алмашинувини яхшилайди;

6️⃣ Пулни тежайди;

7️⃣ Уйқуни яхшилайди, стрессдан ҳимоялайди;

8️⃣ Суякларни мустаҳкамлайди;

9️⃣ Кўришни яхшилайди;

🔟 Касалликларнинг олдини олиш билан бирга яқинларингиз билан суҳбатда бўласиз.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 17:32:18
😷 Коронавирус аниқланган оналар ўз фарзандларини ҳимоялаш учун қандай нотўғри ҳаракатларни амалга оширмоқда?

🦠 COVID-19га чалинган ҳомиладор ва эмизикли оналар аслида қандай йўл тутишлари керак?

🔸Бу ва бошқа саволларга шанба, соат 21:30 да “Менинг юртим” телеканалида жавоб топасиз!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 17:18:00
⚡️Тошкент шаҳри ва вилоятида 211 киши коронавирус юқтириб олди. Ўзбекистон бўйлаб яна 438 киши эса соғайди

Шу тариқа Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 392 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатлари:

📍 200 нафари Тошкент шаҳрида,

📍11 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланган.

📈 Бугун айни пайтга қадар 8 ҳудудда 438 киши тузалди ҳамда касалликни енгиб ўтганлар сони 50 879 нафарга етди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 16:57:54
⚡️Абитуриентлар учун барча саволларга жавоблар:

❓Тест натижалари эълон қилиндими?

❓Натижаларни қандай билиш мумкин?

❓Ўқишга кира олмаганлар қўшимча контракт учун қачондан ариза ёзишлари мумкин?

❓Апелляция бериш учун нима қилиш керак?

Ушбу саволларнинг жавоблари «AOKA / Test info» каналида эълон қилиб борилмоқда.

👉Каналга уланиш: @aoka_uz
25.09.2020 16:25:31
⚡️Ўзбекистон Россия вакцинасидан 35 миллион эмас, 5 минг доза сўраган. Шунингдек, Хитойдаги компаниялар билан келишувлар тузилган.

Бу ҳақда Санитария эпидемиологик осойишталик агентлиги Ўта юқумли касалликлар лабораторияси бўлим мудири Иброҳим Маматқулов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди.

Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинган.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинган. Хусусан, Инновацион ривожланиш вазирлиги Хитойнинг «Sinopharm» компаниясининг ваколатли корхонаси - «Yilin International Commerce» МЧЖ билан, шунингдек, «Zhifei Longcom» компанияси билан келишувлар имзоланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 15:13:36
⚡️Пандемия даврида тиббиёт ходимларини рағбатлантириш тартиби ўзгарди

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш тадбирларига ажратилаётган маблағларнинг самарадорлигини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (583-сон, 24.09.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 20 августдан:

👉 Врачлар, бошқарув ва ўрта тиббиёт ходимлар, провизор-фармацевт ходимлар, дизенфектор ва кичик тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларга тўланадиган махсус рағбатлантириш тўловлари кунлик тарзда ишлаш шароитига ўтказилган ҳолда ҳар 30 кунлик давр учун 8 соатдан кам бўлмаган иш юкламасини инобатга олган ҳолда 1 ойда бир маротаба тўланади;

👉 махсус рағбатлантириш тўловлари тўланадиган тиббиёт ходимлари ва бошқа ходимларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўлов амалга оширилмайди;

👉 ходимларга пул маблағлари банк карталарига ўтказиш орқали амалга оширилади.

📝 Қарор билан коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган тиббиёт, санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари ва бошқа ходимларга 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати ва 6 фоизлик кунлик қўшимча тўлов ўрнига ҳар ойлик моддий рағбатлантириш тўловлари амалга ошириладиган лавозимлар рўйхати тасдиқланди.

🖥 Коронавирус инфекциясига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган ходимлар тўғрисидаги маълумотлар, беморларни қабул қилиш ва чиқиш қайдномаси, товар-моддий бойликлар ҳаракатининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида “Веmоr.ssv.uz” электрон назорат дастури ишга туширилади.

📋 Шунингдек, қарор билан махсус рағбатлантириш тўловларини тўлаш тартиби бўйича низом тасдиқланди.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 15:03:17
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 751 271 (+ 12 506)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 409 103 (+ 9 759)
⚡️Вафот этганлар ➖30 638 (+ 239)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 128 836 (+ 6 595)
2. 🇺🇦 Украина ➖191 671 (+ 3 565)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 590 (+ 61)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 76 651 (+ 294)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖54 181 (+ 514)
6. 🇲🇩 Молдова ➖48 953 (+ 721)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖48 251 (+ 374)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖45 932 (+ 175)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖39 686 (+ 162)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 520 (+ 45)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 751 271 (+ 12 506)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 409 103 (+ 9 759)
⚡️Погибших ➖30 638 (+ 239)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 128 836 (+ 6 595)
2. 🇺🇦 Украина ➖191 671 (+ 3 565)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 590 (+ 61)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖76 651 (+ 294)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖54 181 (+ 514)
6. 🇲🇩 Молдова ➖48 953 (+ 721)
7. 🇦🇲 Армения ➖48 251 (+ 374)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖45 932 (+ 175)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖39 686 (+ 162)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 520 (+ 45)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 14:14:56
❓Нима учун антитаначага қон олинганда коронавирусга иммунитет кўрсаткичлари алоҳида текширилади? Биттасини топширса бўлмайдими?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

💉Касалликнинг 15- ва ундан кейинги кунларида коронавирус инфекциясига қарши антитаначаларга таҳлил топшириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.

🔺Антитанача тестлари кишиларни вирусга чалинганлигини кўрсатади. IgM антитаначаси касалликнинг фаол босқичини кўрсатади ва бу текширувни вирус инфекциясида скрининг мақсадида қўллаш мумкин.

🔺IgG Антителаси эса касалликнинг ўткир давридан кейин ишлаб чиқарилади ва аввалги ёки иккиламчи инфекция кўрсаткичи ҳисобланади. Шунинг учун касалликнинг босқичи ҳақида аниқ маълумот олиш учун ушбу икки турдаги антитаначаларни текшириш лозим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 13:07:12
⚡️Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

📲2020-2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25-сентябр куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
25.09.2020 12:52:31
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 32 416 405 (+ 319 064)
⚡️Соғайганлар ➖ 23 932 212 (+ 252 059)
⚡️Вафот этганлар ➖ 987 742 (+ 5 775)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 185 471 (+ 45 918)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 5 818 570 (+ 86 052)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 659 909 (+ 32 129)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 128 836 (+ 6 595)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 790 823 (+ 6 555)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 788 930 (+ 6 235)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 715 457 (+ 5 408)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 704 209 (+ 10 653)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 678 266 (+ 13 467)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 667 049 (+ 1 861)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 32 416 405 (+ 319 064)
⚡️Выздоровевших ➖ 23 932 212 (+ 252 059)
⚡️Погибших ➖ 987 742 (+ 5 775)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖7 185 471 (+ 45 918)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 5 818 570 (+ 86 052)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 659 909 (+ 32 129)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 128 836 (+ 6 595)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 790 823 (+ 6 555)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 788 930 (+ 6 235)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 715 457 (+ 5 408)
8. 🇪🇸 Испания ➖ 704 209 (+ 10 653)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 678 266 (+ 13 467)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 667 049 (+ 1 861)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 12:36:39
🦠ССВ коронавирусга эмлашда иштирок этиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди

Қайд этилишича, бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда.

Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди. Шу жумладан, юртимизда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси (“Yilin International Commerce” МЧЖ) билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинди.

Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган. Агар вакцина муваффаққиятли ишлаб чиқилган бўлса, “COVAX” механизмида иштирок этадиган мамлакатлар аҳолисининг йигирма фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу дастурнинг асосий мақсади — янги вакциналарни яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда уларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарликни қўллаб-қувватлашдир.

Яна бир муҳим масала — вакциналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Мазкур масала ҳам олимларимиз ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолатда вакциналар импортга боғлиқ бўлмайди. Уларни экспорт қилиш орқали қўшни давлатларга ҳам ёрдам бериш имкони яратилади. Бу ўз навбатида минтақада “COVID-19”га нисбатан эпидемиологик барқарорликка эришиш жараёнини таъминлайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 12:29:45
⚡️Халқаро пресс-клуб "Ўзбекистон-БМТ: муҳим ташаббуслар ва актуал таклифлар" мавзудаги Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-юбилей сессиясида сўзлаган Нутқига бағишланган сессияси.

"Ҳимоя ниқоблари, қўқоплар, умуман ҳимоя воситалари ишлаб чиқариш бизда жуда тез йўлга қўйилди. Тадбиркорларга кенг йўл очилиб, ҳар қандай жараёнга адаптация қилиш имкони яратилди. Ушбу махсулотлар билан ўзимизнинг ички бозор эҳтиёжини қондириш биринчи масала бўлса, уларни экспорт қилинишини рағбатлантириш иккинчи масала эди." - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев.

Каналга уланиш https://t.me/studio_67
25.09.2020 11:32:34
❓Чақалоқларга гриппга қарши вакцинация қилиш мумкинми?

Наргиза Нуруллаева, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

⛔️6 ойликдан кичик болаларга гриппга қарши вакцина қўлланилмайди.

👶Аммо ушбу ёшдаги болаларда бошқа ёшдаги болаларга нисбатан грипп асоратлари хавфи юқори ҳисобланади. Бу ёшдаги болаларни химоялашнинг энг самарали усули бу боланинг оила аъзоларини касалликка қарши эмлаш ҳисобланади.

❓Ҳомиладорлик даврида ҳам гриппга қарши эмлаш мумкинми? Агар ҳомиладорликдан аввал гриппга қарши эмланган бўлса, ҳомилада қандай ўзгаришлар кузатилиши мумкин?

🔺Ҳомила ривожланишидаги ўзгаришлар гриппга қарши эмлаш билан боғлиқ эмас, аксинча бу грипп касаллиги билан боғлиқ бўлади.

💉Фаоллаштирилмаган вакциналар билан гриппга қарши эмлаш ҳомиладорликни режалаштириш жараёнида, бундан ташқари хомиладорликнинг маълум муддатларида амалга оширилиши мумкин. Ушбу муддатни шифокор акушер-гинеколог белгилайди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
25.09.2020 11:10:38
⚡️Марко Мантованелли, Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги вакиллиги раҳбари:

«Ўзбекистон бошқа кўплаб мамлакатлар сингари COVID-19 сабаб катта талофат кўрди ва бу иқтисодиёт ва аҳолига ўз салбий таъсирини кўрсатди.

Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси ҳукуматига пандемия оқибатларининг аҳоли саломатлиги ва фаровонлигига таъсирини юмшатишнинг тезкор чора-тадбирларини амалга оширишда кўмак беришдан мамнун бўлди»

—————

⚡️Марко Мантованелли глава представительства Всемирного банка в Узбекистане: «Узбекистан, как и большинство других стран, сильно пострадал от COVID-19 , что отрицательно сказалось на его экономике и гражданах.

Всемирный банк был рад оказать поддержку Правительству Республики Узбекистан в принятии незамедлительных ответных мер по смягчению последствий пандемии для здоровья и благополучия ее населения»

25.09.2020 10:47:39
⚡️Лилия Бурунчук, Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича минтақавий директори:

«Президент Мирзиёевдан Ўзбекистон асосий эътиборини камбағаллик билан курашга қаратаётганини эшитиш жуда ёқимли.

Жаҳон банки Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг камбағаллар сонини қисқартириш ва барқарор иш ўринларини яратиш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашда давом этади».

—————

⚡️Лилия Бурунчук региональный директор Всемирного банка по Центральной Азии:

«Приятно слышать от Президента Мирзияева, что Узбекистан уделяет приоритетное внимание борьбе с бедностью.

Мы во Всемирном банке будем продолжать поддерживать усилия Правительства Республики Узбекистан по сокращению числа бедных и созданию устойчивых рабочих мест».

25.09.2020 10:03:31
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 54 мингдан ошди

Яна етти ҳудудда 215 киши коронавирус юқтириб олди. Жами касалланганлар сони 54 181 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍 163 нафари Тошкент шаҳрида,

📍16 нафари Самарқанд вилоятида,

📍9 нафари Қашқадарё вилоятида,

📍9 нафари Андижон вилоятларида,

📍8 нафари Тошкент вилоятида,

📍6 нафари Хоразм вилоятида,

📍 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли орасида аниқланган.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
24.09.2020 23:51:41
🦠Бугун 519 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди

🔴Шунингдек, бугун 3 нафар бемор коронавирус касаллигидан вафот этди. Мамлакатда коронавирусдан ўлим кўрсаткичи 447 нафарга етди.

🔘Шу билан бирга республиканинг 10 та ҳудудида 609 нафар бемор тузалди.

⚡️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 078 нафар бемордан 548 нафари оғир, 469 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 49 50 51 52 53 54 55 >