Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 56 sahifa

19.09.2020 15:22:29
❗️Агар сиз расмдаги каби инсон бўлсангиз, бемалол тиббий ниқобни бўйнингизга тақишингиз мумкин.

Унақа бўлмасангиз, ниқобни тўғри тақинг.



19.09.2020 10:10:38
⚡️ Яна ўн ҳудудда коронавирусга чалинган 256 нафар бемор аниқланди.Жами беморлар сони 50 634 нафарни ташкил этмоқда.

✔️Янги касалланиш ҳолатлари:

➖158 нафари Тошкент шаҳрида,

➖ 21 нафари Андижон вилоятида,

➖ 16 нафари Хоразм вилоятида,

➖ 15 нафари Жиззах вилоятида,

➖ 13 нафари Тошкент вилоятида,

➖ 10 нафари Самарқанд вилоятида,

➖ 8 нафари Қашқадарё вилоятида,

➖ 7 нафари Сурхондарё вилоятида,

➖ 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

➖ 3 нафари Фарғона вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



19.09.2020 07:22:11
Кеча Ўзбекистонда 617 кишида коронавирус аниқланди.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида 4 нафар, Тошкент шаҳри ҳамда Сурхондарё вилоятида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, Тошкент шаҳри, Наманган, Тошкент, Бухоро, Андижон, Навоий ҳамда Қашқадарё вилоятларида 553 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 378 нафар бемордан 46 645 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

‼️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 312 нафар бемордан 489 нафари оғир, 254 нафари эса ўта оғир аҳволда.



18.09.2020 19:30:57
🦠Коронавирусга қарши курашда шифокорларимизга кўмак бериш мақсадида юртимизга яна бир гуруҳ россиялик мутахассислар келишди.

Улар мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “COVID-19”га чалинган беморларни даволаш ишларида шифокорларимиз билан ҳамкорликда фаолият кўрсатишади.



18.09.2020 19:02:50
⚡️⚡️Барча ўқитувчилар бепул дорилар билан таъминланади

Умумтаълим муассасаларида коронавирус пандемиясининг салбий оқибатлари, коронавирус инфекцияси билан касалланишини олдини олиш ва даволаш мақсадида барча ўқитувчи ва ходимларни гидроксихлорохин хамда цинк препарати билан бепул таъминлаш топширилди.

🌀Ушбу топшириқни бажариш мақсадида Халқ таълими вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшма қарори имзоланди.

💊Бугунги кунда ушбу препаратлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларининг барча ўқитувчи ва ходимларига етказиб берилиши бошланган.



18.09.2020 18:49:56
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ:

🦠 Американинг Жон Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунё миқёсида коронавирус касаллигининг тасдиқланган сони 30 миллиондан ошди - BBC

🇺🇳 ЖCCТ Европа бўйлаб коронавируснинг "хавотирли юқиш суръати" тўғрисида огоҳлантирди ва мамлакатларни карантин муддатларини қисқартирмасликка чақирди. Шу билан бирга, сентябрь ойида коронавирус билан касалланганлар сони "барча учун хавотирланиш сигнали вазифасини ўташи керак" - The Guardian

🇫🇷 Францияда вирусдан кунлик зарарланиш ҳолати 10 593 тани ташкил қилмоқда - The Guardian

🇨🇳 Хитой ҳукумати Вухан шаҳрига халқаро рейсларни амалга оширишга рухсат берди - The Guardian

🇰🇷 Жанубий Кореяда коронавирус пандемияси ҳалигача давом этаётганлиги сабабли яна бир бор четга чиқмаслик тўғрисида огоҳлантирилмоқда - Regnum

⚡️ Хитой, Япония ва Жанубий Корея молия вазирлари янги коронавирусдан иқтисодиётни қайта тиклашда минтақаларга ўзаро ёрдам бериш бўйича саъй-ҳаракатларини икки баравар оширишга келишиб олдилар - Reuters

🇪🇺 Европа ҳудудида коронавирус ҳолатларининг кўпайиши энг катта хавф ҳисобланади. Кейинги йилларда юқори эҳтимолли инфляциянинг ошиши салбий вазиятларни келтириб чиқариши мумкин - Reuters

🇺🇸 АҚШ бош санитария шифокори пандемиядан сўнг ҳам ниқоб тақишга чорлади - Tass

👉Коротко о главном UZ

—————————

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ:

🦠 По данным американского Университета Джона Хопкинса, число подтвержденных случаев коронавируса по всему миру превысило 30 миллионов - BBC

🇺🇳ВОЗ предупредила о "тревожных темпах передачи" коронавируса по всей Европе и предостерегла страны от сокращения карантинных периодов. При этом, количество случаев коронавируса в сентябре "должно послужить для всех тревожным сигналом" - The Guardian

🇫🇷Суточное количество заболеваний во Франции достигло 10593 случаев - The Guardian

🇨🇳Власти КНР разрешили осуществление международных авиарейсов в Ухань - The Guardian

🇰🇷 В связи с продолжающейся пандемией коронавируса в Южной Корее в очередной раз продлили действие предупреждения о нежелательности заграничных поездок - Regnum

⚡️Министры финансов Китая, Японии и Южной Кореи договорились удвоить свои усилия по оказанию взаимной помощи региону в экономическом восстановлении от нового коронавируса - Reuters

🇪🇺 Повторный рост случаев коронавируса является самой большой угрозой для экономики еврозоны, рост и инфляция с большей вероятностью создадут негативные тренды в предстоящем году - Reuters

🇺🇸 Главный санитарный врач США призвал носить маски и после пандемии - Tass

👉Коротко о главном



18.09.2020 18:08:19
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 минг нафардан ошди

2020 йил 18 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 253 (+259) нафарни ташкил этмоқда.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍 228 нафари Тошкент шаҳрида,

📍 21 нафари Тошкент вилоятида,

📍 10 нафари Андижон вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



18.09.2020 18:02:54
❓Мактабларда бу йилги мактаб таътиллари жадвалида ўзгаришлар бўладими?

⚡️Амалдаги тартибга кўра ўқув йили 2 сентябрдан 25 майга қадар давом этади. Ўқув йил 34 хафтадан иборат 4 та чоракка бўлинади, ҳар бир чорак оралиғида таътиллар белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилда тегишли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

кузги таътил- 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;

қишқи таътил- 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;

баҳорги таътил - 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;

ёзги таътил - 26 майдан- 1 сентябрга қадар давом этади.

❗️1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Маълумки, пандемия шароитида ўқув йили 14 сентябрдан бошланди. ҳозирча таътил кунларига ўзгартириш киритиш режалаштирилмаган, таътил кунларининг ўзгариши зарурияти юзага келганда Республика махсус комиссияси қарори билан амалга оширилади ва бу ҳақда кенг жамоатчилик хабардор қилинади.

Манба

@aoka_uz
18.09.2020 17:55:02
❓Мактаблар очилгани тўғри қарорми, улар фаолиятининг бошланиши коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазиятга нечоғлиқ таъсир қилиши мумкин?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори:

❗️Албатта тўғри қарор. Биз бир умр болаларимизни уйда қамаб ўтира олмаймиз, улар ҳам айнан шундай мураккаб эпидемик вазиятда яшаш, ўқиш ва у ёки бу иш билан машғул бўлишга ўрганиш керак.

🦠Бунинг устига болаларда коронавирус касаллиги енгил кечади, уларда ёндош касалликлар бўлмаганлиги учун жиддий асоратларсиз барчаси тузалиб кетади.

🔬Ҳозир республикадаги мактабларда тегишли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Қарийб ўқитувчиларнинг барчаси коронавирусга тест текширувларидан ўтказилди.

🔎Мактабларнинг дезинфекцион ва эпидемияга қарши, профилактик тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлиги ўрганиб чиқилди, мавджуд камчиликлар бартараф этилди ва бирин-кетин уларнинг фаолияти тикланмоқда.

📈Мактаблар фаолиятини тиклаши баробарида касалланиш кўрсаткичи ҳам ортиши мумкин. Бу табиий ҳол, негаки матабларда болаларнинг ва ўқитувчиларнинг мулоқоти ошади ва касалликнинг бир одамдан иккинчи одамга ўтиш эҳтимоли кенгаяди.

🔘Бундай пайтларда мактаблардаги фильтрлар яхши ишлаши, ходимлар сергак бўлиши билан бир қаторда касаллик белгилари кузатилган болаларни мактабга юбормаслик, бу ҳақда мактаб маъмуриятини хабардор қилиш бўйича ота-оналарнинг ҳам масъулияти юқори бўлиши зарур. Бундай талаблар ўқитувчиларга ҳам тааллуқли.



18.09.2020 16:55:15
ОNLINE-MAKTAB ДАРСЛАРИНИ РАСМИЙ ИНТЕРНЕТ-МАНБАЛАРДА КУЗАТИНГ

Оnline-maktab доирасидаги телевизион дарслар Ўзбекистон телерадиокомпаниясининг 3 та телеканалида душанбадан шанбагача ҳар куни соат 8:30 дан бошлаб намойиш этиб борилади.

❗️Оnline-maktab телевизион дарсларини шунингдек Халқ таълими вазирлигининг қуйидаги расмий интернет манбалари орқали кузатиб бориш мумкин:

🧑🏻‍💻 @uzedu

🧑🏻‍💻 @uzeduonlinemaktab

Фарзандларингиз келажагига беэътибор бўлманг!

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

СМОТРИТЕ УРОКИ ОНЛАЙН-ШКОЛЫ В ОФИЦИАЛЬНЫХ ИНТЕРНЕТ-РЕСУРСАХ

Проект «Онлайн-школа» транслируется по 3 телеканалам с понедельника по субботу с 8:30.

❗️За телеуроками также можно следить в официальных Интернет-ресурсах Министерства народного образования:

🧑🏻‍💻 @uzedu

🧑🏻‍💻 @uzeduonlinemaktab

Будьте внимательны к будущему ваших детей!
18.09.2020 16:14:09
⚡️Карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабаб йўқ

❓Аҳоли орасида 15 октябрдан карантин тадбирлари қайтадан кучайтирииши тўғрисида саволлар айланиб юрибди. Бу нечоғлик тўғри маълумот?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори:

🔹Биринчидан, карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабабнинг ўзи йўқ;

➖коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада дори воситалари, тест системалар, шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппрати), кислород концентраторлари ва тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган;

➖COVID-19 билан курашишда давлатимиз тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатди ва илғор халқаро тажрибаларни республикамиз тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилди.

🔹Иккинчидан, фуқароларнинг ўзини ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилишни давом эттиришимиз керак;

➖Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос. Бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликга чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик;

➖одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш;

➖фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақириш.



18.09.2020 15:27:46
⚡️Ўзбекистон ва Куба коронавирусга қарши дорилар масаласида музокара ўтказди

Ўзбекистон коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун Кубада ишлаб чиқарилган Biomodulin T препаратини қўллаш масаласини ўрганмоқда.

Kun.uz Куба ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ушбу масалада кубалик расмийлар билан видеоконференцалоқа шаклида музокара ўтказган.

Маълум қилинишича, Biomodulin T дори воситаси Кубанинг Biocen компанияси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, COVID-19'га чалинган ёши катта беморлардаги респиратор симптомларни бартараф этиш учун мўлжалланган. 3 соатдан ортиқ давом этган муҳокамаларда препарат ҳар иккала мамлакат тиббиёт мутахассислари томонидан юқори баҳолангани айтилади.

"Ўзбекистон экспертлари Кубанинг тақдимотини юқори баҳолаб, икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш ва дори-дармон соҳаларидаги ҳамкорлигини чуқурлаштиришга қизиқиш билдиришди", – дейилади Куба ТИВ ахборотида.



18.09.2020 15:01:08
❗️ССВ Тошкент вилоятида вафот этган 11 ёшли болакайнинг ўлими юзасидан изоҳ берди

Қайд этилишича, Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро М.Ў. 5 сентябрь куни эрталаб соат 8:00 да туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 С га кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган. Тошкент тиббиёт академиясининг болалар нефрология бўлимида юқоридаги ташхис билан йилига 2 марта стационар шароитда даволаниб турган. Сўнгги бор 2020 йил 11 – 20 июлда Чирчик шаҳридаги Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг нефрология бўлимида даволанган.

Бемор Бўстонлиқ туман тиббиёт бирлашмасида инфекционист, реаниматолог, педиатр шифокорлари томонидан консилиум қилинган ва унга коронавирус ташхиси қўйилиб, тезкор тартибда Чирчиқ шаҳридаги шу соҳага ихтисослашган шифохонага келтирилган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункали гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси, икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.



18.09.2020 14:39:19
❓Дезинфекцион туннеллар самарасизми, унга сарфланган маблағлар энди нима бўлади?

Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, республика бош санитария инспектори:

❗️Дезинфекцион туннеллар АҚШ, Россия, Франция давлатлари сингари кўплаб давлатлар қаторида Ўзбекистонда ҳам узоқ муддат давомида қўлланиб келинди.

🚿Ушбу восита ҳаво, одамлар устки кийим-бошлари, кичкина габаритли транспортларни дезинфекция қилиш учун мўлжалланган.

Дезинфекцион туннелларда вируслар, жумладан коронавирус ва бошқа микроорганизмларни нобуд қиладиган дезинфекция воситалари ишлатилади.

⛔️Республика махсус комиссия қарорига кўра ҳозирги кунда бинолар ва бошқа объектларга кираверишда дезинфекцион тунеллар ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсиясига кўра қабул қилинди.

🔎Олимлар, вирусологлар томонидан ўтказилган тадқиқотлар асосида дезинфекцион туннеллари орқали дезинфекция ўртача 5-30 секундни ташкил этиб, вирусларни инактивация қилиш учун бу вақт етарли эмас деган хулосага келинди.

⚡️Ҳозир ҳам баъзи давлатларда хусусан Италия, Сингапур, Малайзияда ҳам дезинфекцион туннеллардан фойдаланишга рухсат берилган.

🦠Коронавирус касаллиги ташхиси, даволаш усуллари ва профилактикаси қаратилган тадбирлар такомиллашиб бормоқда.

🔺Шу пайтгача ЖССТнинг ҳам аниқ таклифлари йўқ эди. Ҳатто коронавирус касаллигига чалинганларни даволаш бўйича протоколлар ҳам мунтазам ўзгариб борди ва Ўзбекистонда шу кунга қадар 6 та даволаш протоколи амалиётга киритилди.



18.09.2020 13:55:20
❓Жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашиш мумкинми?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

❗️Жамоавий иммунитет ҳосил қилиш йўли билан короновирусга қарши курашиш усули жуда хавфли, чунки короновирусга нисбатан оммавий иммунитит шаклланиши учун аҳолининг 60 фоиздан 80 фоизигача қисми касалланиб соғайиши керак.

🔺Кўплаб одамлар, айниқса хавф гуруҳига кирувчи, сурункали касалликлари бор, катта ёшлилар, ҳомиладорлар ва болаларни хавф остига қўйишимиз мумкин.

Кўп одамларнинг касалланиши, даволаниши ва иммунитет ҳосил қилиши учун бир неча йиллар керак бўлади.

📈Шунингдек, эпидемияни олдини олмасак, инфекция тарқалиши ривожланиб кетади. Касалланиш ҳолатлари ортиб кетиши натижасида клиникалар беморларга тўлиб, соҳага босим ортади, ўлим кўпаяди.

📍Шунинг учун Ўзбекистон ҳеч қачон бу усулни танламайди. Аксинча пандемияни назоратда ушлаб туриб узоқ вакт давомида камрок одам касал бўлишига эришишимиз мумкин.

Юртимизда ҳар бир инсон саломатлиги биринчи ўринда туради. Вақт ўтиши билан ҳар бир инсон ҳаёти давомида бу инфекция билан тўқнашиши мумкин. Лекин бу даврда корновируснинг касаллик чақириш қобилияти камайган бўлса уни анча енгил кечиради. Шу давр ичида эса вакцина масаласи ҳам ҳал бўлиши мумкин.



18.09.2020 12:53:24
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖1 668 438 (+ 11 417)
⚡️Соғайганлар ➖1 351 514 (+ 9 236)
⚡️Вафот этганлар ➖29 120 (+ 229)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 085 281 (+ 5 762)
2. 🇺🇦 Украина ➖166 244 (+ 3 584)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖107 134 (+ 78)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 987 (+ 244)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖49 994 (+ 609)
6. 🇦🇲 Арманистон ➖46 671 (+ 295)
7. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 45 153 (+ 81)
8. 🇲🇩 Молдова ➖44 983 (+ 622)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖38 777 (+ 119)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖9 214 (+ 43)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖1 668 438 (+ 11 417)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 351 514 (+ 9 236)
⚡️Погибших ➖29 120 (+ 229)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖1 085 281 (+ 5 762)
2. 🇺🇦 Украина ➖166 244 (+ 3 584)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖107 134 (+ 78)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 74 987 (+ 244)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖49 994 (+ 609)
6. 🇦🇲 Армения ➖46 671 (+ 295)
7. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 45 153 (+ 81)
8. 🇲🇩 Молдова ➖44 983 (+ 622)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖38 777 (+ 119)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖9 214 (+ 43)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.09.2020 12:23:38
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 30 351 723 (+ 313 312)
⚡️Соғайганлар ➖ 22 041 437 (+ 234 724)
⚡️Вафот этганлар ➖ 950 557 (+ 5 460)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 6 874 596 (+ 46 295)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 5 214 677 (+ 96 424)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 457 443 (+ 35 757)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 085 281 (+ 5 762)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 750 098 (+ 5 698)
6. 🇨🇴 Колумбия ➖ 743 945 (+ 7 568)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 684 113 (+ 3 182)
8. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 655 572 (+ 2 128)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 625 651 (+ 11 291)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 601 713 (+ 12 701)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 30 351 723 (+ 313 312)
⚡️Выздоровевших ➖ 22 041 437 (+ 234 724)
⚡️Погибших ➖ 950 557 (+ 5 460)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖6 874 596 (+ 46 295)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 5 214 677 (+ 96 424)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 457 443 (+ 35 757)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 085 281 (+ 5 762)
5. 🇵🇪 Перу ➖ 750 098 (+ 5 698)
6. 🇨🇴 Колумбия➖ 743 945 (+ 7 568)
7. 🇲🇽 Мексика ➖ 684 113 (+ 3 182)
8. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 655 572 (+ 2 128)
9. 🇪🇸 Испания ➖ 625 651 (+ 11 291)
10. 🇦🇷 Аргентина ➖ 601 713 (+ 12 701)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
18.09.2020 10:49:30
«Ўзбекистонда шу пайтга қадар 2,5 мингга яқин бола коронавирус аниқланди. Асосан, 7-18 ёшли болаларда кўпроқ кузатилади.

Ушбу касаллик болаларда клиник белгиларсиз кечади. Бироқ улар ташувчи бўлиб қолишлари билан хавфлидир.

Юртимизда коронавирусга чалинган болаларда учрайдиган Ковасаки синдроми билан оғриганлар рўйхатга олингани йўқ. Ушбу касаллик ҳароратнинг кўтарилиши, нафас сиқиши, бўғимларнинг шишиши, тошмалар тошиши билан кечади. Шунинг учун болаларга ниҳоятда эътиборли бўлиш талаб этилади», — Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси.

Манба: «Севимли» телеканали



18.09.2020 10:05:17
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони деярли 50 минг нафарга етди

Етти ҳудудда коронавирусга чалинган 233 бемор рўйхатга олинди. Жами беморлар сони 49 994 нафар.

🦠Янги касалланиш ҳолатлари:

📍157 нафари Тошкент шаҳрида,

📍21 нафари Бухоро вилоятида,

📍14 нафари Самарқанд вилоятида,

📍12 нафари Наманган вилоятида,

📍12 нафари Тошкент вилоятида,

📍11 нафари Навоий вилоятида,

📍6 нафари Қашқадарё вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



17.09.2020 23:42:46
❗️Бугун Ўзбекистонда 599 кишида коронавирус аниқланди

Шу йилнинг 17 сентябрь куни мамлакатимизда 599 ҳолатда касаллик қайд этилди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Тошкент вилоятида ҳам 3 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Сирдарё, Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ҳамда Сурхондарё вилоятларида 618 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 49 761 нафар бемордан 46 092 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 254 нафар бемордан 478 нафари оғир, 269 нафари эса ўта оғир аҳволда.



<< < 53 54 55 56 57 58 59 >