Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 49 sahifa

30.09.2020 22:24:35
Президент:

— Бугун давлатимиз томонидан илм-фан, таълим ва тарбия, маданиятни ривожлантириш учун қанча куч, қанча маблағ керак бўлса, ҳаммасини топамиз. Қандай имконият зарур бўлса — яратамиз.

🔹Баъзи одамлар, пандемия даврида шу гаплар зарурми, деб ўйлаши ҳам мумкин. Бундай тор қараш билан яшайдиган кишилар янглишади. Худо хоҳласа, коронавирус пандемияси ҳам эртами-кечми, албатта тарихга айланади.

🔹Бу касаллик бошланган март ойидаёқ биз ушбу оғир синовдан муносиб ҳолда, янада кучли бўлиб ўтишимиз керак, деб ўз олдимизга улкан вазифа қўйган эдик. Бугун ана шу мақсадларимиз аста-секин амалга ошмоқда. Биз барчамиз улуғ аждодларимиздан ибрат олиб, уларга муносиб бўлиб, доимо эзгу орзу-интилишлар билан яшашимиз керак.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️
Шавкат Мирзиёевнинг 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 21:26:13
❓Менда коронавирус симптомлари йўқ, лекин касалликка чалинганлар билан мулоқотда бўлдим. Тестни бепул топшириш ҳуқуқим борми?

Жавоб 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 19:58:09
🇺🇳 «Дунё даҳшатли босқичга етди: COVID-19 туфайли миллион кишининг нобуд бўлиши... бу ақлни шоширадиган рақам» — БМТ раҳбари

❗️Ташкилот Бош котиби статистика шунчаки маълумот эмас, у реал одамларнинг ҳаётидан иборат экани ва бу одамлар кимларнингдир қариндоши, дўсти ва ҳамкасби бўлганини унутмасликка чорлади. Антониу Гутерриш барчани ижтимоий масофа сақлашга, ниқоб тақишга ва қўлларни доимий равишда ювиб юришга чақирди.

☝️ Бош котиб пандемиянинг шафқатсизлигига қарамай, инсоният ўз хатоларидан сабоқ олса, бу қийинчиликни енгиб ўтишига ишонч билдирди.

«Кўплаб инсонлар вафот этгани ҳақидаги хотиралар бизнинг келажагимиз ҳамжиҳатликка, одамлар ва миллатларнинг бирлашувига боғлиқ эканини ҳеч қачон унутмаслигимизга имкон берсин. Масъулиятли етакчилик, илм-фан ва ҳамкорлик муҳим аҳамиятга эга. Дезинформация ҳалокатга етаклашини тушуниш муҳим» — Twitter


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 17:57:49
⚡️Яна 4 ҳудудда коронавирусга чалинган 198 киши рўйхатга олинди

📍148 нафари Тошкент шаҳрида,

📍25 нафари Жиззах вилоятида,

📍17 нафари Андижон вилоятида

📍 8 нафари Тошкент вилоятида.

🔎 Жами беморлар — 56 717 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 17:33:06
❓Грипп инфекцияси коронавирусга қандай таъсир қилади?

Куз-қиш мавсумида кенг тарқаладиган грипп инфекцияси коронавирусни янада кучайтириб юборади. Бу ҳақда биология фанлари доктори, Жорж Мейсон Университети (АҚШ) профессори Анча Баранова маълум қилди.

🦠 Бироқ, бу грипп вирусининг коронавирусга ўтиши билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган олим. Унинг фикрига кўра, улар иккита мутлақо бошқача вируслар бўлиб, ҳеч қандай таркибий қисмларини алмаштира олмайдилар. Шунчаки, одам танасига қўшалоқ юк тушади.

❗️«Шунингдек, коронавирусдаги мутациялар хавотирга сабаб бўлмоқда. Энди нафақат D614G, балки янги мутациялар ҳам тавсифланмоқда. Улар бундан ҳам ёмон. Invitro тажрибаси шуни кўрсатдики, уларни дастлаб мавжуд бўлган вирусга қарши антитаналар билан зарарсизлантириш мумкин эмас», деди Баранова.

🧪 Докторнинг хулосасига кўра, бу яратилаётган вакциналарга ҳам катта ташвиш туғдиради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 16:26:04
«Вирус ўз қиёфасини ўзгартирмоқда», — Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик маркази раҳбари Адҳам Баҳромов коронавируснинг янги кўринишлари пайдо бўлаётганини айтди

— Куз фасли бошланиши билан вируснинг авж олгани сезилди. Бу вазиятда марказ ходимлари тестларни ўз вақтида текшириб бериши учун шароит етарлими?

— Куз-қиш мавсумида кўплаб инфекцион, вирусли хасталиклар авж олади, жумладан коронавирус ҳам. Бу ҳақда мутахассислар олдиндан огоҳлантириб, аҳолини эҳтиёткор бўлишга чақириб келмоқда. Хусусан, зотилжам хасталиги ҳам айнан куз ойларида кўпаядиган хасталик. Қолаверса, зотилжамнинг ҳам ўнлаб турлари мавжуд. Тест масаласига келсак, албатта, эпидемиологик ва тиббий кўрсатмаси бор аҳолидан ўз вақтида тест олиш ва натижаларини аниқлаш учун барча шароитларга эгамиз.

— Кейинги пайтларда коронавируснинг бошқа белгилари пайдо бўлаётгани тест натижаларига таъсир ўтказяптими?

— Албатта. Сабаби, тест фақатгина томоқ, нафас йўлларида вирус бўлсагина аниқлаб беради. Ваҳоланки, кейинги ойларда дунё бўйича мутахассисларнинг кузатувига кўра, вирус тананинг бошқа аъзоларига ҳам шикаст етказаётгани аниқланмоқда. Мисол учун, россиялик шифокорлар уларда “COVID-19” аҳолининг 30 фоизида ичак фаолиятининг бузилиши билан кечаётганини айтишди. Мамлакатимизда ҳам бу ҳолат кузатилмоқда. Айрим беморларни томоқ оғриғи, нафас йўлларида ҳеч қандай касаллик бўлмаса-да, ич кетиш, қайт қилиш каби симптомлар учрамоқда. Вақт ўтиши билан ҳид ва таъм сезмаслиги мумкин. Бу ҳолатда бемор тест топширса-да, унда коронавирус аниқланмайди. Сабаби, тест фақатгина нафас йўлларидаги вирусни аниқлашга мўлжалланган.

— Демак, вирус нафақат ўпка, балки организмнинг бошқа аъзоларини ҳам зарарлаши ва уни белгиларга қараб ўз вақтида аниқлаш мумкин, шундайми?

—Афсуски, бу вирускундан-кунга ўз қиёфасини ўзгартиряпти, дунё олимлари қатори мамлакатимизда вируснинг кечиши билан боғлиқ ҳолатлар доимий равишда ўрганиб борилмоқда. Шунинг учун даволаш стандартлари тез-тез ўзгаряпти, унга қўшимчалар киритиб борилмоқда. У марказий нерв тизимига, қолаверса инсон организмнинг турли аъзоларига ўз таъсирини кўрсатяпти. Шунинг учун сурункали хасталиклари бор инсонлар ўзини эҳтиёт қилиши лозим. У ёки бу хасталикдан даволанган кишилар ҳам соғликларига эътиборли бўлишлари зарур. Муҳими, соғлом овқатланиш, жисмоний ҳаракатларни ўз вақтида амалга ошириш касалликни енгишнинг асосий омилидир.

— Касалликни симптомсиз ўтказаётган инсонлар ҳақида нима дейсиз?

— Симптомсиз ҳолатда кишида вирус аниқланса, бу инсон атрофдагилар билан яқин мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилиши лозим. Аммо бундай инсонларни бемор деб ҳисоблаш нотўғри. Касаллик белгилари бўлмагач, унга потенциал касал сифатида қараш имкони йўқ. Умуман, тестни, иложи бўлса, ўзида касаллик белгилари бўлган кишилар топшириши мақсадга мувофиқ. Бир неча ойдан бери айтиб келинаётган, пандемия ҳолатидан келиб чиққан ҳолда шаклланган қоидалар ҳозир ҳам муҳим. Тўғри, карантин қоидалари юмшатилди, тўйларга рухсат берилди. Аммо бу дегани қайси даврага борманг, танишларингиз билан қўл бериб, қучоқлашиб кўришиш мумкин дегани эмас. Соғлиғингизни асраш, ҳимоялаш аввало ўзингизга боғлиқлигини унутманг.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 15:33:53
🌎 ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇫🇮 Финляндияда 1 октябрдан бошлаб мамлакатда коронавируснинг янада ўсишини чеклаш мақсадида бар ва ресторанларга комендантлик соати жорий этилади — CNN

🇩🇪 Германия ҳукумати қишда коронавирусдан зарарланиш ҳолати кўпайиши хавфидан огоҳлантирмокда. Энг ёмон сценарийга кўра, коронавирусдан кунлик зарарланиш сони 19 минг кишидан ошиши мумкин — CNN

🇷🇺 Россияда кетма-кет учинчи кун давомида кунига 8 мингдан зиёд коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари аниқланмокда — РБК

🇰🇿 Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги дунё миқёсида коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашиб бораётгани сабабли авиақатновларни тиклашни тўхтатиб туришни таклиф қилмоқда — Tass

🇺🇸 Нью-Йорк мэри жамоат жойларида ниқоб тақмайдиганларга жарима қўлланилиши билан огоҳлантирди — Reuters

🇲🇾 Малайзия олимлари COVID-19 туфайли мамлакатда сайловларни қолдиришга даъват қилишмоқда — Regnum

🏰 «Walt Disney Co» компанияси сешанба куни коронавирус туфайли 28 000 га яқин ходимини қисқартираётгани ҳақида маълум қилди — Reuters

🏦 Жаҳон банки камбағал ва ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун 12 млрд АҚШ доллари қийматидаги коронавирусга қарши вакцина учун маблағларни молиялаштириш режасини тасдиқлаш учун раҳбарлар кенгаши розилигига эришишини маълум қилди — Reuters

💉 «Moderna» компаниясининг коронавирус вакцинаси хавфсизлиги маълум бўлди, катта ёшдаги инсонларда вакцина самарадорлиги белгилари акс этди — тадқиқот — Reuters

👉 Коротко о главном UZ

〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 МИРОВЫЕ НОВОСТИ

🇫🇮 В Финляндии с 1 октября будет введен комендантский час в барах и ресторанах для ограничения дальнейшего роста коронавируса в стране — CNN

🇩🇪 Власти Германии предупредили о риске возрастания случаев заболевания коронавирусом в зимний период. При худшем сценарии, суточное количество заболевших может превысить 19 тысяч людей — CNN

🇷🇺 В России третий день подряд диагностируют больше 8 тыс. случаев заражения коронавирусом за сутки — РБК

🇰🇿 Минздрав Казахстана на фоне ухудшения ситуации с коронавирусом в мире предлагает приостановить возобновление авиасообщения — Tass

🇺🇸 Мэр Нью-Йорка пригрозил штрафом людям, которые не носят маску в общественных местах — Reuters

🇲🇾 Ученые Малайзии призвали перенести выборы в стране из-за COVID-19 — Regnum

🏰 Во вторник компания Walt Disney Co заявила, что сокращает около 28 000 работников парка из-за коронавируса — Reuters

🏦 Всемирный банк заявил, что добивается одобрения советом директоров плана финансирования передачи вакцины от коронавируса стоимостью 12 млрд. долларов США для помощи бедным и развивающимся странам — Reuters

💉 Вакцина Moderna Covid-19 выглядит безопасной, проявляет признаки работы у пожилых людей — исследование — Reuters

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 15:09:46
❓Бемор уйда даволанса ва унинг оила азоларига 2-5 кун фарқида коронавирус юқса, тузала бошлаган бемор ўзини изоляция қилиши шартми?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Касалликка чалиниб уй шароитида даволанаётган беморлар авваламбор ўзларини қолган оила аъзоларидан изоляция қилишлари тавсия этилади.

🧬 Агарда касаллик бошқа оила азоларига юқтирилган бўлса, даволанаётган яъни тузалаётган беморнинг организмида антитаначалар ҳосил бўлади.

🔰 Бунда масофа сақлаш шарт бўлмайди, яъни беморда бирламчи иммунитет ҳосил бўлади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 14:49:37
Бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда — Президент мурожаатида пандемия шароитида ишини давом эттираётган ўқитувчилар меҳнати эътироф этилди

Илк бор давлат раҳбари иштирокида ўтказилаётган тадбирда Шавкат Мирзиёев: «Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз», — деди.

🔹Бу йилги пандемия билан боғлиқ қийин шароитда ҳам жонкуяр ўқитувчилар ўз ишини давом эттирмоқда. Аксарият мактабларда янги ўқув йили бошланди. «Онлайн мактаб» лойиҳаси ва масофавий таълим йўлга қўйилди. Таъбир жоиз бўлса, бугун ўқитувчилар иккита фронтда кураш олиб бормоқда.

🔹Халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирлангани маълум қилинди.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 13:51:05
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 813 721 (+ 14 127)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 444 360 (+ 9 846)
⚡️Вафот этганлар ➖ 31 626 (+ 276)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 167 805 (+ 8 232)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 204 932 (+ 3 627)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 107 908 (+ 75)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 78 260 (+ 314)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 56 519 (+ 451)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 52 029 (+ 835)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 49 901 (+ 327)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 46 522 (+ 167)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 40 119 (+ 58)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 9 726 (+ 41)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 813 721 (+ 14 127)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 444 360 (+ 9 846)
⚡️Погибших ➖ 31 626 (+ 276)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 167 805 (+ 8 232)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 204 932 (+ 3 627)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 107 908 (+ 75)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 78 260 (+ 314)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 56 519 (+ 451)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 52 029 (+ 835)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 49 901 (+ 327)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 46 522 (+ 167)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 40 119 (+ 58)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 9 726 (+ 41)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 12:53:47
❓Дезинфекция туннеллари ўрнига тери учун қулай антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари қачондан ўрнатилади?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан, дезинфекция тунеллардан фойдаланиш тавсия этилмаган.

🛒 Карантин чоралари сусайтирилгани билан, барча тадбиркорлик субъектлари, бозорларда санитайзер-диспенсерлар таъминланиши шартлиги белгиланган.

📟 Бунда маъсул шахслар томонидан ўзларига тегишли бўлган объектларни ушбу қурилма ёки кириш-чиқиш жойларига маъсул фуқароларни белгилаб, антисептик воситалар ва термометрия учун тепловизор ёки пирометрлари билан таъминлашлари зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 12:18:05
❓Уйда даволанаётган бемор уйни тарк этса, ўша уйда коронавирус неча кунгача яшаб қолади?

Ботир Қурбонов, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Илмий тадқиқодлар шуни кўрсатдики, коронавируснинг нарса-буюмлар сиртида, юза қисмларда ўртача яшаш даври 2 соатдан 8-10 кунгача.

🏠 Касаллик аниқланган уйда дезинфекция тадбирларини ташкиллаштириш зарур. Бу борада касаллик аниқланган уйда ҳудудий санэпидхизмат ходимлари томонидан маълумот дезинфекция бригадаларига етказилади ва улар томонидан ўчоқли дезинфекция тадбирлар амалга оширилади.

🚿 Қолаверса, хонадонда яшовчилар ўзлари ҳам уй шароитида дезинфекция тадбирларини ўтказиши мумкин. Дезинфекция дейилганда нафақат хлорли воситалар, балки хоналарни тез-тез шамоллатиш, нам тозалов ишларини олиб бориш тавсия этилади. Албатта бундай тадбирларни ўтказишда шахсий ҳимояга эътибор берилиши зарур.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 11:54:11
Иситмани тушурувчи мева ва сабзавотлар

🍓Резавор мевалар. Ўрмон мевалари: ертут, малина, брусника ва қорағат бу борада энг муҳим восита ҳисобланади.

🍋 Мевалар, айниқса, цитрусли — лимон ва апельсин. Бу мевалар C витаминига бой бўлгани учун ҳам шамоллаш даврида кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

🍏 Бундан ташқари олма, нок ва олхўри ҳам жуда фойдали мевалар ҳисобланади.

🥕 Сабзавотлар. Сабзи ва карам шарбати, бошпиёз ва саримсоқ настойкаси ҳароратни туширишда катта ёрдам беради.

🌱 Доривор ўтлар. Малина ва смородина барглари, чаканда (облепиха) бутоғи ва барглари, мойчечак ва липа гуллари ҳам ҳароратни туширишда ёрдам беради.

🍯 Асал — терлатувчи, иммунитетни мустаҳкамловчи ва антибактериал хусусиятга эга бўлгани учун ҳам ҳароратни туширишда самара беради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 11:17:29
🦠Коронавирусдан даволанишда нафас машқларининг ўрни ниҳоятда катта.

Ушбу видеороликда энг зарур ва фойдали нафас машқлари кўрсатилган.

Томоша қилинг ва уй шароитда ушбу машқларни бажаринг. Ўзингизни асранг!


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 10:53:13
🌎 Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 34 миллионга яқинлашмоқда

Жаҳонда коронавирус билан боғлиқ вазият:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 33 844 178 (+ 292 012)
⚡️Соғайганлар ➖ 25 148 403 (+ 267 454)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 012 659 (+ 6 280)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 406 146 (+ 44 535)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 225 763 (+ 80 472)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 780 317 (+ 31 990)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 167 805 (+ 8 232)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 824 042 (+ 5 839)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 811 768 (+ 3 054)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 758 172 (+ 9 906)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 738 163 (+ 4 446)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 736 609 (+ 13 477)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 672 572 (+ 903)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 33 844 178 (+ 292 012)
⚡️Выздоровевших ➖ 25 148 403 (+ 267 454)
⚡️Погибших ➖ 1 012 659 (+ 6 280)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 406 146 (+ 44 535)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 225 763 (+ 80 472)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 780 317 (+ 31 990)
4. 🇷🇺 Россия ➖1 167 805 (+ 8 232)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 824 042 (+ 5 839)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 811 768 (+ 3 054)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 758 172 (+ 9 906)
8. 🇲🇽 Мексика ➖ 738 163 (+ 4 446)
9. 🇦🇷 Аргентина ➖ 736 609 (+ 13 477)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 672 572 (+ 903)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 10:10:46
⚡️Ўзбекистоннинг 8 ҳудудида аҳоли орасида яна 165 киши коронавирус юқтирди

📍94 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍32 нафари — Наманган вилоятида,

📍12 нафари — Самарқанд вилоятида,

📍9 нафари — Навоий вилоятида,

📍6 нафари — Қашқадарё вилоятида,

📍4 нафардан — Қорақалпоғистон Республикасида, Сурхондарё ҳамда Хоразм вилоятларида.

🔎 Жами беморлар — 56 519 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 00:26:51
Миллий ва хорижий вакилларнинг сўз, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва ахборотдан эркин фойдаланишнинг аҳамияти ҳақида.
___

Национальные и зарубежные представители о важности свободы слова, СМИ и доступа к информации.

#AccessToInfoDay #RightToKnow
#Massmediauz #OSCEPCUz

@massmediauz
29.09.2020 23:55:40
⚡️Бугун 476 кишида касаллик қайд этилди, 504 киши тузалди

🔘Шунингдек, 5 нафар бемор коронавирусдан вафот этди.

📈Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 354 нафар бемордан 52 970 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

🔴 Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 918 нафар бемордан 587 нафари оғир, 261 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
29.09.2020 21:28:11
❓Коронавируснинг наслга зиёни йўқми? — БАТАФСИЛ

❓Вирус юқтириб олганимга 12 кун бўлди, ҳид ва таъм билмаяпман. Нима қилсам ҳид ва таъм билишим қайтади? — БАТАФСИЛ

❓Covid-19 га Тошкент шаҳрида қаерда бепул тест топширса бўлади? — БАТАФСИЛ

❓СЭОА ишидан қониқмасак, қаерга мурожаат қилсак бўлади? — БАТАФСИЛ

❓Коронавирус юқтириб тузалган инсонда антитаначалар вируснинг ҳамма турини енгувчанлик қобилиятига эгами ёки вируснинг қайси турини юқтириб тузалган бўлса фақат ўша тури учунми? — БАТАФСИЛ



29.09.2020 18:49:20
📎 Вазирлар Маҳкамасининг “Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларини ташкил этишнинг вақтинчалик меъёрлари қуйидагича тасдиқланди.

Унга кўра:

📞 Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда туман ва шаҳар марказларида суткалик ҳақиқий чақириқлар сони 16 тадан ошганда кейинги ҳар 16 та чақириққа битта ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригадаси ташкил этилади. Шунда ҳақиқий чақириқлар сони 32 тага чиққанда битта, агар 48 тага етса, иккита ихчамлаштирилган тез тиббий ёрдам мобил бригада ташкил этилади.

📞 Мазкур меъёр туман(шаҳар)лардаги олис ва чекка ҳамда аҳоли тарқоқ бўлган ҳудудларида суткалик ҳар 12 та чақириқдан ошганда, Тошкент шаҳри ҳудудида суткалик ҳар 14 та чақириқдан ошганда амал қилади.

📈 Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари сонини қўпайтириш ёки камайтириш ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқарув органлари томонидан ҳар бир туман ёки шаҳардаги эпидемиологик вазиятдан, чақирувлар сони ва мавжуд ресурслардан келиб чиқиб белгиланади.

✅ Ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларга туну-кун навбатчилик учун бир нафар тиббиёт ходими (врач ёки ҳамшира-фельдшер) лавозимлари (4.75 та штат бирлигида) ва бир нафар ҳайдовчи (4.5 та штат бирлигида) ажратилади.

🖌 Чақирувлар сони тўғрисидаги маълумотлар ҳар 15 кунда қайта кўриб чиқилади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
<< < 46 47 48 49 50 51 52 >