Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 48 sahifa

02.10.2020 16:05:04
⚡️⚡️⚡️Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.

Батафсил: https://t.me/aoka_uz/3442


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 15:43:26
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 1 844 651 (+ 15 802)
⚡️Соғайганлар ➖ 1 463 831 (+ 9 955)
⚡️Вафот этганлар ➖ 32 153 (+ 263)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 185 231 (+ 8 945)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 213 028 (+ 4 069)
3. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 108 044 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 79 019 (+ 388)
5. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 57 454 (+ 457)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 54 064 (+ 1 022)
7. 🇦🇲 Арманистон ➖ 50 850 (+ 491)
8. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 46 841 (+ 172)
9. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 40 309 (+ 80)
10. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 9 811 (+ 42)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 1 844 651 (+ 15 802)
⚡️Выздоровевших ➖ 1 463 831 (+ 9 955)
⚡️Погибших ➖ 32 153 (+ 263)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 1 185 231 (+ 8 945)
2. 🇺🇦 Украина ➖ 213 028 (+ 4 069)
3. 🇰🇿 Казахстан ➖ 108 044 (+ 136)
4. 🇧🇾 Беларусь ➖ 79 019 (+ 388)
5. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 57 454 (+ 457)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 54 064 (+ 1 022)
7. 🇦🇲 Армения ➖ 50 850 (+ 491)
8. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 46 841 (+ 172)
9. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 40 309 (+ 80)
10. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 9 811 (+ 42)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 14:26:29
❓Коронавируснинг оғир тури билан касалланиб тузалган беморларда асосан қанақа асоратлар юзага келиши мумкин?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Коронавирус инфекциясининг оғир шакли билан касалланганлар организмида тромбоэмболия, тромбоз, ўпка артерияси тромбоэмболияси ёки ўткир коронар етишмовчилик каби полиорган ўзгаришлар юзага келади.

❗️Шу сабабли касалликдан тузалгандан кейин баъзи беморларда ўпка ҳаётий сиғимининг 20-30% га камайиши, шунингдек, альвеолалар деворларида бириктирувчи тўқимани юзага келиши туфайли касалликдан сўнг ўпка фибрози кузатилиши мумкин, бу эса ҳарсиллаш, сурункали кислород етишмовчилигига олиб келади.

🔹Бундан ташқари юрак-қон томир тизимида, буйракларда ва асаб тизимида ҳам патологик ўзгаришларни келтириб чиқариши мумкин.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 13:35:03
❓Антитаначалар — такроран касалланмаслик учун кафолат бўла оладими? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирусни оддий шамоллаш ёки гриппдан қандай фарқлаш мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Уйда коронавирусга чалинган одам бўлса, чақалоқни касаллик юқишидан қандай ҳимоялаш мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Коронавирусни юқтириб олганлар жисмоний фаоллик билан шуғулланиши тавсия этиладими ёки кўпроқ дам олиши керакми? ➖ ЖАВОБ

❓Ҳомиладор аёл коронавирусга чалинганда қандай муолажа олиши керак? ➖ ЖАВОБ

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 13:07:15
🦠Коронавирус юқтириб олишдан ҳеч ким кафолатланмаган, қолаверса грипп ва инфекцион касалликлар мавсуми ҳам аллақачон бошланган. Бундай вазиятда саломатликда муаммо кузатилмаслиги учун иммунитетни мустаҳкамлаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш зарур.

😷 Ниқоб тақишни унутманг

Йилнинг асосий маслаҳати ҳали ҳамон долзарб ҳисобланади. Инфекция ва вируслар ҳаво томчи йўли орқали юққани боис ҳам мазкур тавсияга амал қилиш шарт.

👐 Қўлларингизни тез-тез ювиб туринг

Қўлни фақат кўчадан келгандан кейин ёки овқатдан аввал ювиш керак деган тушунча бугунги кунга келиб ўзгарди ва мутахассислар томонидан қўллар тез-тез совун билан ювиб турилиши ёки санитайзердан фойдаланиш тавсия қилинади.

🤦‍♀️ Юзингизга тегинманг

Ювилмаган қўлларда вирус бўлиши ва қўлни юзга олиб борганда организмга кириши мумкин. Қўлларни ювмасдан ёки тоза салфеткасиз юзингизга тегина кўрманг.

😴 Тиниқиб ухланг

Ухлаш нафақат аҳволингиз яхшиланиши, балки организм вирус билан курашиши учун ҳам муҳим. Тиниқиб ухлаганда иммун системаси яхши ишлайди.

💉 Гриппга қарши эмланинг

Ҳар йили гриппнинг турли штаммлари пайдо бўлаётгани сабаб мутахассислар вақтида мазкур касалликка қарши эмланиш кераклигини тавсия қилади. Аммо ўзбошимчалик қилмаслик, шифокор маслаҳатига биноан амалга ошириш керак.

🥑 Мева ва сабзавотларни истеъмол қилинг

Витамин ва фойдали моддаларга бой экани сабаб ҳам иммунитетни мустаҳкамлаш учун сабзавот ва меваларни канда қилмаслик тавсия қилинади.

🏃‍♀️Спорт билан шуғулланинг

Жисмоний машқлар организм ва аъзолар фаолияти, хусусан иммун системаси учун ҳам фойдали саналади. Бунинг учун оғир машқларни бажаришга ҳожат йўқ. Шунчаки ҳар куни тоза ҳавода сайр қилишнинг ўзи кифоя.

🗣Беморлар билан ижтимоий масофа сақланг

1,5-2 метр масофа сақлаш қоидаси бу йилда ҳар қачонгидан ҳам аҳамиятлироқ. Касаллик аломатлари бор ёки бемор инсонларга иложи борича яқин бормасликка ҳаракат қилинг.

🥣 Таом ва ичимликни шахсий идишингизда истеъмол қилинг

Ишхона ёки уйда ўзингизнинг шахсий тарелка, финжон ва санчқингиз бўлсин. Ҳар доим ишлатишдан аввал қайноқ сувга чайиб кейин ишлатинг.

❌ Матодан тикилган сумка ва ҳамёнлардан фойдаланманг

Матодан тикилган сумка ва ҳамёнларни микроорганизмлардан тозалаш қийин бўлгани сабаб ҳам чарм матосидан тикилганига эътибор қаратиш тавсия қилинади.

😎 Худбин бўлманг, бошқаларни ҳам ўйланг

Шамоллаган ёки касалланган бўлсангиз уйдан чиқманг. Ўзингизни яхши ҳис қилсангиз ҳам ниқоб тақиб юринг, аксирмоқчи бўлсангиз ниқоб бўлмаса атрофдагиларга вирус тарқатмаслик учун четга қараб тирсакнинг ички қисми билан оғзингизни ёпинг.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 12:31:52
❓Хазонрезги мавсуми бошланиши, ҳаво совиши билан айрим касалликлар юзага чиқади. Бу даврда иммунитетни қандай ошириш мумкин?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ Инсон иммунитети кўп омилларга боғлиқ. Авваламбор бу — инсоннинг жисмоний ва руҳий саломатлиги, яшаш тарзи, яшаётган муҳитига ҳам боғлиқ.

❗️Хусусан, иммунитетнинг сусайишига: интоксикация, турли заҳарланишлар, ҳаддан ташқари чарчаш, оч қолиш, нотўғри овқатланиш, стресс ҳолатлари, касал юқишидан хавотирга тушиш ва қўрқиш, аввалдан кўп ва тез-тез турли касалликларга чалиниш, зарарли одатлар олиб келиши мумкин.

🩸Қондаги оқ таначалар ёки лимфоцитларнинг кескин камайиб кетиши — инсон иммун тизимининг сусайганини кўрсатади.

🔰 Иммунитетни кўтариш учун соғлом турмуш тарзига риоя қилиш, зарарли одатлардан воз кечиш, ўз вақтида ва тўғри овқатланиш, маҳсулотлар орасида етарли даражада оқсил, углевод, витамин ва минералларнинг бўлиши муҳим.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 12:12:29
❓Коронавирусга чалинган беморлар нима ейиши, нима ичиши керак?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

➖ COVID-19 билан касалланганлар учун таомлар енгил ҳазм бўладиган, витамин, микроэлемент ва оқсилга бой бўлиши керак.

🥗 Таомларни кичик ҳажмда барра салат ва кўкатлар билан бирга истеъмол қилиш тавсия этилади.

❗️Булар — қайнатма шўрвалар, қийма гўштларидан тайёрланган котлетлар, тефтеллар, фрикаделкалар, балиқ гўшти, творог, сувда қайнатиб чала пиширилган тухум, дуккаклилардан тайёрланган суюқ таомлар, арпа бўтқалари.

🥃 Шунингдек, кўп миқдорда суюқлик ичилиши мақсадга мувофиқ. Турли мева шарбатлари, компотлар, кўк чой, лимон, смородина, занжабил, асал ва малина чойлари шулар жумласидан.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 11:10:34
❗️Коронавируснинг юқумлилиги сабаби аниқланди

Британиянинг Фрэнсис Крик институти олимлари лаборатория тажрибаси ўтказди. Аниқланишича, коронавируснинг оқсил «тожлари» ҳужайраларга маҳкам бирикиб, организмга кириш учун 10 та турли шаклга айлана олади.

🦠 «Гриппнинг ҳам, ОИВнинг ҳам бундай мураккаб кириш механизми йўқ», деб айтилган тадқиқотда.

⏳ Коронавирус «тожлари» лаборатория шароитида турли шаклларга жуда тез — 60 сонияда кира олган. Бироқ реал шароитларда унга бунинг учун кўпроқ вақт талаб этилади.

🔎 Олимларнинг фикрича, коронавирус ўзини антитаналар томонидан аниқланишдан ҳимоялаш учун шундай трансформация қилади.

Бу тадқиқот вируснинг бунчалик юқумли экани ва унга қарши қандай курашиш керак эканини тушунишда ёрдам беради.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 10:46:03
🌎 Дунёда коронавирус билан боғлиқ ҳолат:

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 34 484 084 (+ 333 523)
⚡️Соғайганлар ➖ 25 674 781 (+ 252 508)
⚡️Вафот этганлар ➖ 1 027 654 (+ 9 443)

❗️Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇺🇸 АҚШ ➖ 7 494 671 (+ 47 389)
2. 🇮🇳 Ҳиндистон ➖ 6 394 068 (+ 83 801)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 849 226 (+ 35 643)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 185 231 (+ 8 945)
5. 🇨🇴 Колумбия ➖ 835 339 (+ 5 660)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 818 297 (+ 3 468)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 778 607 (+ 9 419)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 765 002 (+ 14 001)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 748 315 (+ 10 152)
10. 🇿🇦 Жанубий Африка ➖ 676 084 (+ 1 745)

📎 Манба: Worldometers

👉 Коротко о главном UZ
〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в мире

⚡️Общее количество зараженных ➖ 34 484 084 (+ 333 523)
⚡️Выздоровевших ➖ 25 674 781 (+ 252 508)
⚡️Погибших ➖ 1 027 654 (+ 9 443)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇺🇸 США ➖ 7 494 671 (+ 47 389)
2. 🇮🇳 Индия ➖ 6 394 068 (+ 83 801)
3. 🇧🇷 Бразилия ➖ 4 849 226 (+ 35 643)
4. 🇷🇺 Россия ➖ 1 185 231 (+ 8 945)
5. 🇨🇴 Колумбия➖ 835 339 (+ 5 660)
6. 🇵🇪 Перу ➖ 818 297 (+ 3 468)
7. 🇪🇸 Испания ➖ 778 607 (+ 9 419)
8. 🇦🇷 Аргентина ➖ 765 002 (+ 14 001)
9. 🇲🇽 Мексика ➖ 748 315 (+ 10 152)
10. 🇿🇦 Южная Африка ➖ 676 084 (+ 1 745)

📎 Источник: Worldometers

👉 Коротко о главном


#ниқобтақинг
#масофасақланг
02.10.2020 10:12:12
⚡️Ўзбекистоннинг 6 ҳудудида аҳоли орасида яна 164 кишида коронавирус аниқланди

📍93 нафари — Тошкент шаҳрида,

📍25 нафари — Наманган вилоятида,

📍18 нафари — Бухоро вилоятида,

📍15 нафари — Жиззах вилоятида,

📍8 нафари — Тошкент вилоятида,

📍5 нафари — Сурхондарё вилоятида.

🔎 Жами беморлар — 57 454 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 23:50:18
⚡️ Бугун Ўзбекистонда 465 кишида коронавирус қайд этилди. Деярли 500 киши касалликни енгди

Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 472 нафарга етди.

✔️ Эътиборли жиҳати, бугун саккиз ҳудудда 498 нафар бемор тузалди.

🔎 Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 57 290 нафар бемордан 53 955 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2863 нафар бемордан 556 нафари оғир, 262 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 18:29:23
⚡️ Яна 193 кишида коронавирус аниқланди. 378 киши соғайди

📍 178 нафари Тошкент шаҳрида,
📍15 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

🔎 Жами беморлар сони 57 190 нафар.

🔎 Жами тузалганлар сони 53 835 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 16:54:06
❓Нафас машқлари фақат короновирус пайтида тавсия этиладими? Бу машқлар қайси касалликларда мумкин ва қандай ҳолларда уларни бажариш мумкин эмас?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🗣 Нафас гимнастикаси нафас тизимининг (бронх, ўпка) барча касалликларида тавсия этилади.

✅ Фақат машқлар мажмуаси ва давомийлиги ташхисга қараб ўзгаради. Шунингдек ушбу машқлар бемор кўп вақтини тўшакда даволаниб ўтказадиган барча касалликларида ҳам ишлатилиши керак. У миастения (мушаклар кучсизлиги), доимо ётоқда бўлиш сабабли мушак кучининг камайиши билан оғриган барча беморлар учун фойдалидир.

❌ Ушбу гимнастика тури беморнинг тана ҳарорати 38° даражадан юқори бўлганда, юқори қон босимида ва юрак тез уриши даврида ҳамда организм оч ҳолатида ва дарҳол овқатдан сўнг ҳам ўтказилиши тавсия этилмайди.

✋ Ушбу машғулотлар даврида нафас қисилиши, бош айланиши, кучли ҳолсизлик, кўнгил айниши, сатурациянинг пасайиши ҳолатлари кузатилса, у ҳолда машқларни дарҳол тўхтатиш зарур.

📎 Машғулотларни организмга зўриқиш бериб бажариш мумкин эмас. Агар бу ҳолат ҳар сафар такрорланса, машқлар мажмуаси юкламасини енгиллаштириш тавсия этилади.

⏳ Гимнастика билан кунига 3-4 марта шуғулланиш керак. Давомийлиги беморнинг машқларни кўтара олиш холатига боғлиқ. Секин-секин давомийлик ва машқлар юкламаси ортиб бораверади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 15:34:17
Короновирусни бошидан ўтказган одамнинг кун тартиби, овқатланиши, жисмоний фаоллигини ташкил этиш бўйича ТАВСИЯЛАР

〰️〰️〰️〰️〰️

🛏 Даволаниш жараёнидан кейин ҳолсизлик бўлиши табиий ҳолат. Чунки касаллик енгил кечса ҳам, ўз асоратини ташлаб кетади. Баъзиларда ўпканинг шикастланиши фиброз кузатилади, яъни норомал тўқима ўрнини бириктирувчи тўқима эгаллайди. Енгил даража бўлса, озгина чандиқ қолиши мумкин ва буни бемор тузалганидан сўнг билмаслиги мумкин. Лекин катта ўчоқ зарарланса, ҳансираш кузатилади.

📈 Шунинг учун уй шароитида ёки амбулатор шароитда реабилитация жараёнини олиб боришингиз керак. Реабилитация жараёнини нафас машқларидан бошлаш керак. Кунига 10-15 минутдан бошлаб секин-аста кўпайтириш керак.

🏃🏻‍♂️ Жисмоний фаолликнинг энг муҳим принциплари — бу мунтазамлик ва юкламаларни боқичма-босқич ошириб бориш, яъни ҳафтада 2 соат ёки ундан кўпроқ вақт кетма-кет шуғулланишдан кўра, ҳар куни 10 дақиқалик машқларни кун давомида такрорлаб туриш фойдалироқдир. Онангиз аҳволларига қараб ётоқда ва ўтириб бажариладиган машқларни Сизнинг ёрдамингизда бажаришлари мумкин.

❗️Нафас машқлари билан бирга юриш ҳам тавсия этилади. Аввал хона атрофида, сўнгра аста-секин ҳудудни кенгайтириш мумкин. Сўнгра ҳовлига ёки кўчага чиқишлари мумкин. Ҳолсизликда уларга ҳамроҳлик қилишингиз тавсия этилади.

Жисмоний зўриқиш келтирувчи ишларга тўлиқ тузалмагунча ўтиш тавсия этилмайди. Улар кун тартиби ва овқатланиш тартибларига риоя қилишлари зарур.

⏳ Соат 23:00 дан кеч бўлмаган вақтда ётиб, яхши ухлашлари керак. Дам олиш иложи бўлса, кун давомида хам дам олишлари мумкин. Уйқуни ташкил этишда ундан олдин хонани шамоллатиш зарур. Компьютер, смартфондан фойдаланмаслик, ётишдан олдин бир неча соат телевизор кўрмаслик жуда мухимдир.

🥗 Тўғри овқатланиш тамойилларга кўра, меъёрдан ошмаган ҳолда ҳамма нарса ейиш мумкин. Оқсилга бой маҳсулотлар, витаминлар, микроэлементлар рационда бўлиши керак.

🚫 Чегараланиш фақат ўта ёғли ва ширин маҳсулотларда бўлиши керак.

📝 Тўғри тузилган кун тартиби, меҳнат ва дам олиш режимини сақлаш, кўпроқ очиқ ҳавода бўлиш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаоллик касалликдан тез ва асоратсиз тузалишига ҳамда касалликка қарши курашиш қобилиятини ошишига олиб келади.

👉 Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 13:46:44
❓Короновирусдан даволаняпман, прон-позицияда ётишимни талаб қилишди. Бу қандай позиция? Короновирусда унинг нима аҳамияти бор?

Батафсил 👉 бу ерда


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 13:20:32
❓Короновирус аломатларини энди сезаётган бемор қайси лаборатор диагностика усулидан ўтиши керак? Қайси усул ишончли? ПЗР ёки экспресс? ➖ ЖАВОБ

❓Онаси коронавирусдан даволанаётган чақалоқни қандай озиқлантириш мумкин? ➖ ЖАВОБ

❓Короновирус касаллигида бош айланиб ҳушдан кетиш ҳолатлари кузатиладими? ➖ ЖАВОБ

❓Корновирус инфекциясига чалинган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми? ➖ ЖАВОБ

📹 Видео


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 12:27:56
❓Короновирус артериал гипертонияси бор инсон учун қанчалик хавфли?

Барно Абдусаматова, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси:

🩸Гипертония — қон томирларининг нерв-функционал фаолияти бузилиши натижасида келиб чиқадиган касаллик. Бу касаллик асосан 40 ёшдан катталарда учрайди, лекин сўнгги йилларда ёшларда ҳам тез-тез кузатилмоқда. Бу дарддан аёллар ҳам, эркаклар ҳам бир хил азият чекишади.

🔘 Гипертония юрак-қон томир тизими касалликлари билан хасталанган кишиларнинг ўлимига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Тадқиқотларга кўра, гипертония сайёрамиздаги ногиронликнинг асосий сабабларидан биридир. Статистик маълумотларга кўра, қон босими ошганда биринчи ёрдам кеч кўрсатилса, беморларнинг аҳволи жуда оғирлашиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин.

❗️Артериал гипертония билан касалланган беморлар жуда тез ва оғир пневмонияни ривожлантирадиган биринчи рақамли хавф гуруҳига киради.

🦠 Сурункали юрак етишмовчилиги бор беморларда короновирусли пневмония ва инфекция, ҳамроҳ касаллиги йўқ беморларга нисбатан оғирроқ кечади.

⚠️ Бу беморлар ўзларида короновирус касаллигига хос бирор клиник белгиларни сезсалар, дарҳол ҳуддудий шифокорларга мурожаат этишлари шарт.

❌ Улар уй шароитида ўз-ўзини даволаш билан шуғулланишлари ман этилади. Чунки уларда тезда пневмония ривожланиши ва унинг оғир кечиши кузатилиши мумкин.

🌐 Кўп давлатларнинг барча изланишлари ва кузатувлари шуни кўрсатдики, короновирус пневмониясидан вафот этганларнинг 50 фоизида артериал гипертония касаллиги бўлган.

🔰 Шунинг учун юрак қон-томир патологияси, қон босими ҳамда юрак етишмовчилиги бор беморлар ҳудудий поликлиникаларида диспансер назоратда бўлишлари, ўзларида ўзгаришлар сезсалар, шу заҳоти шифокорга мурожаат этишлари, жамоат жойларига зарурат бўлмаса бормасликлари, имкони бўлса уйдан ишлашлари, ўз-ўзини даволаш билан шуғулланмасликлари, вақти-вақти билан қон босимларини ўлчатиб туришлари ва шифокор тавсия этган даво муолажаларини вақтида олиб туришлари зарур.

☝️Даволаш пайтида беморлар ҳар қандай стресс ёки ҳиссий зўриқишдан йироқ бўлгани маъқул. Беморлар очиқ ҳавода: сувлар атрофида, боғда сайр қилишлари тавсия этилади.

🥘 Тўғри овқатланиш гипертонияни муваффақиятли даволашда муҳим ҳисобланади.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
01.10.2020 10:09:14
⚡️Етти ҳудудда 172 киши коронавирус билан зарарланди

📍 115 нафари Тошкент шаҳрида,

📍 26 нафари Наманган вилоятида,

📍 11 нафари Андижон вилоятида,

📍 9 нафари Жиззах вилоятида,

📍 5 нафари Сурхондарё вилоятида,

📍 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

📍 1 нафари Тошкент вилоятида аҳоли орасида аниқланди.

🔎 Жами беморлар — 56997 нафар.


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 23:49:22
⚡️БугунЎзбекистонда 471 кишида коронавирус қайд этилди. 487 бемор эса соғайди

Бугун 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 470 нафарга етди. Даволанаётган 2898 нафар бемордан 563 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

✔️ Эътиборли жиҳати, бугун 487 нафар бемор тузалди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 56 825 нафар бемордан 53 457 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

Манба


#ниқобтақинг
#масофасақланг
30.09.2020 23:11:33
Шавкат Мирзиёев: «Ўзбекистон ҳозирги кунда очиқ, энди уни аввалгидай ёпиб қўйишнинг иложи йўқ. Энди чегараларни ёпмаймиз, энди интернет узлуксиз ишлайди. ОАВ ходимларига яна бир бор миннатдорчилик билдирмоқчиман. Улар билан мулоқот қилмаган раҳбарларнинг келажаги бўлмайди. Катта синовлардан ўтяпмиз, баъзилар ОАВ нинг саволларига, ОАВ муҳитини яратишга чидай олмаяпти, адолат овозини эшитишни хоҳламаяпти. Лекин эшитишга мажбур бўлади ёки хайрлашамиз».
__

Шавкат Мирзиёев: «Сегодня Узбекистан открыт, уже невозможно закрыть страну, как раньше. Теперь мы не будем закрывать границы, теперь интернет будет работать бесперебойно. Я хочу ещё раз поблагодарить сотрудников средств массовой информации. У руководителей, которые не устанавливают с ними контакты, нет будущего. Мы проходим через большие испытания, некоторые не выдерживают вопросов представителей СМИ, не принимают формирующуюся свободную среду для массовой информации, не хотят слышать голос справедливости. Но им придётся, или наши пути с ними разойдутся».
<< < 45 46 47 48 49 50 51 >