Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 16 sahifa

07.02.2021 17:35:12
Financial Times: AstraZeneca вакцинаси Жанубий Aфрика штаммига қарши самарасиз бўлиши мумкин
___

Financial Times: вакцина AstraZeneca может быть малоэффективна против южноафриканского штамма

07.02.2021 13:02:03
2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди

Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича:
▫️ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн. 423 млрд. сўм;
▫️корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн. 485 млрд. сўм;
▫️аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм;
▫️соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн. 22 млрд. сўм;
▫️маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.

❗️Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн. 962 млрд. сўм сарфлангани маълум қилинган. Гап айнан қандай тадбирлар ҳақида борганига аниқлик киритилмаган.

07.02.2021 10:52:02
​​​🔺2021 йил 6 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79098 (+53) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 26 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Бухоро вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 9 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 20 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 522 (+32) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 955 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
07.02.2021 10:43:51
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

***

Иккинчиси - қўшни давлатлардан, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан барча талабаларнинг ўқишини имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилгани, 7 февралдан 15 февралгача аризалар қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги хабар (t.me/xushnudbek/4373).

❗️Жорий йилда қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат бериш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ. Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар июль-август ойларида ариза топширишлари ва махсус имтиҳондан ўтиб, ўқишини кўчиришлари мумкин.

Илтимос, тарқатилган ҳар қандай хабарга ишониб кетаверманг, бир мартагина эринмасдан текшириб кўришга ўрганинг.


👉 @xushnudbek 👈
06.02.2021 18:11:50
Хитой Sinovac Biotech компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини кенг қўллаш учун маъқуллади
___

Китай одобрил для широкого применения вакцину от коронавируса компании Sinovac Biotech

06.02.2021 18:03:45
«Спутник V» ишлаб чиқарувчисининг таъкидлашича, уни аллергикларда қўллаш учун қарши кўрсатмалар мавжуд эмас
___

Разработчик заявил, что противопоказаний для вакцинации «Спутником V» для аллергиков нет

06.02.2021 17:57:04
ЖССТ Европани коронавирусга қарши эмлашни жадаллаштиришга чақирди

«Биринчидан, вирус катта тезликда тарқалмоқда, шу боис кўплаб одамлар касалликка чалинмоқда, бу эса шундоқ ҳам зўриқиб ишлаётган соғлиқни сақлаш тизимларига янада оғир бўлишини англатади. Иккинчидан, вакцинанинг самарадорлиги. Жанубий Африка варианти қатор муаммолар келтириб чиқариши тўғрисида дастлабки маълумотлар мавжуд, аммо бунга ҳозирча ишончимиз комил эмас. Айнан шу сабабли жуда ҳушёр бўлишимиз керак», — деди ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси директори Ҳанс Клюге.

06.02.2021 17:47:45
«Спутник V» ишлаб чиқарувчиси вируснинг янги турларига вакцинанинг таъсирини экспериментал синовдан ўтказади
___

Разработчик экспериментально проверит действие «Спутника V» против новых штаммов вируса

06.02.2021 16:29:12
Франция бош вазири мамлакатда учинчи карантин жорий этилишини инкор этмади
___

Премьер-министр Франции не исключил введения третьего карантина в стране

06.02.2021 13:48:11
​​🔺2021 йил 5 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 79045 (+56) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 5 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 7 нафари Хоразм вилоятида,
📌 11 нафари Тошкент вилоятида,
📌 31 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Навоий вилоятида 3 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Тошкент вилоятида 16 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 24 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 490 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 934 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
06.02.2021 13:41:43
​❗️ZF 2001 вакцинаси синовлари ҳақида кунлик маълумот

👉05.02.2021 й. ҳолатига Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцина синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар - 14008 нафарни ташкил этди, улардан 6484 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 1045 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

✅Вакцина олиш истагида келган ҳар бир фуқаро рўйхатдан ўтказилади. Улар билан тушунтириш ишлари олиб борилади. Кейин эса тартиб қоидага мувофиқ унинг антропометрик белгилари - бўйи ва вазни ўлчанади. Шунингдек, иммунофермент (ИФА) таҳлил синамасини олишга кўрсатма берилади. Ушбу текширувнинг натижаси 20 дақиқа ичида тайёр бўлади. Бу орқали қонда вирусга қарши антитаначалар бор ёки йўқлигига аниқлик киритилади. Бу эса фуқаро олдин коронавирусга чалинмаганлигини билиш учун керакли фактордир

👉Тадқиқотда иштирок этинг ва пандемияни тўхтатишга ўз хиссангизни қўшинг! Кўнгиллиларни рўйхатдан ўтишга таклиф этамиз!8

____________


❗️Ежедневная информация об испытаниях вакцины ZF 2001

✅ По состоянию на 05.02.2020 г. число лиц, пришедших на скрининг, составило 14008. Столько человек изъявили желание принять участие в исследовании,6484 добровольцев получили первую дозу вакцины, 1045 человек - 2-дозу вакцины ZF 2001.

Еще раз хотим напомнить, это еще не массовая вакцинация, и лишь испытания китайской вакцины ZF 2001.

👉Регистрируйтесь для участия в испытаниях.
06.02.2021 13:28:10
Ижтимоий тармоқларда бир ойдан бери пойтахтдаги Aмир Темур ҳайкали остига ёзилган сўздаги хатолик муҳокама қилинмоқда.

Расмда кўриш мумкинки, ҳайкалдаги адолат сўзи — «justice» хато ёзилган. Шунча вақтдан бери ушбу хатолик — «juistice» тўғриланмаганидан бир гуруҳ блогерлар норози.

Пойтахтнинг марказида жойлашган бу ҳайкал ёнида ҳар куни кўплаб хорижий сайёҳлар, меҳмонларни кўриш мумкин. Aлбатта, улар ушбу ҳайкал ёнида расм ва видеолар олишади. Ижтимоий тармоқларда бу ҳақида кўп бора муҳокамалар бўлгандан кейин ҳам хатонинг тўғриланмаслиги масъулиятсизликдан бошқа нарса эмас.

Ўз ўрнида Тошкент шаҳар ҳокимлигидан ушбу хатоликни тўғрилаб қўйишни сўраймиз. Ўйлаймизки, битта хато сўзни тўғрилаб қўйиш унчалик қийин иш эмас.
06.02.2021 12:31:33
Жаҳонда коронавирус пандемияси тугаши учун Ер аҳолисининг 75 фоизи вакциналаниши шарт. Эмлаш кампанияси ҳозирги ҳолатда давом этадиган бўлса, бунинг учун 7 йил кетади — «Bloomberg» экспертлари

«Bloomberg» экспертларига кўра, аҳолисининг 75 фоизини вакцина билан эмлаш (ҳозирги суръат сақланиб турса):

🇮🇹 Италияда — 2,5 йил;
🇩🇪 Германияда — 3,1 йил;
🇫🇷 Францияда — 3,8 йил;
🇨🇳 Хитойда — 5,5 йил;
🇨🇦 Канада — 10 йил;
🇷🇺 Россия — 10 йил;
🇮🇳 Ҳиндистонда — 10 йилгача чўзилиши кутиляпти.
06.02.2021 09:52:38
Самарқандда Covid-19 инфекциясига чалинганларни даволашга мўлжалланган охирги марказ ёпилди

Қайд этилишича, 5 январь куни Самарқандда коронавирус инфекциясига чалинган охирги бемор соғайиб, ўз уйига кузатилган. Вилоятда «Covid-19» инфекциясига чалинган бемор қолмаган. Шу боис, мазкур касалликка чалинган беморларни даволаш учун мослаштирилган марказ (Хоспис) ўз ишини якунлаган.
06.02.2021 00:12:42
⚡️Ички ишлар ходимларининг маоши оширилиши мумкин

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Фарғонадаги йиғилишда маълум қилди.

“Яқинда янги қарор чиқади. Тизимни ўзгартирамиз, янгиликлар киритамиз.

Мен ички ишлар ходимларидан миннатдорман. Пандемия вақтида осойишталигимизни таъминлаш бўйича улар ўзини кўрсата олди. Шунинг учун уларнинг маошини кўтариш, сифатли ўқитиш ва ёрдам кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар кўряпмиз”, – деди президент.
05.02.2021 21:54:54
🇺🇦 Украинада коронавирусни қайта юқтириш билан боғлиқ юзлаб ҳолатлар қайд этилгани маълум қилинди

Украина соғлиқни сақлаш вазири Максим Степанов мамлакатда коронавирусни қайта юқтириш билан боғлиқ 600га яқин ҳолат қайд этилганини маълум қилди.

Степановнинг сўзларига кўра, қайта юқтириш ҳолатлари касалликка биринчи марта чалингандан сўнг орадан уч-олти ой ўтгач қайд этилмоқда.
05.02.2021 19:00:26
Британияга «қора рўйхат»даги мамлакатлардан ташриф буюрувчилар учун «COVID-меҳмонхоналар» ташкил этилади

Буюк Британияда 15 февралдан бошлаб COVID-19 хавфи юқори бўлган давлатлардан ташриф буюрувчилар учун икки ҳафталик мажбурий карантин жорий этилади.

Ҳозирда мамлакатга фақат Британия фуқаролари ёки унда яшаш ҳуқуқига эга бўлганлар кириши мумкин. «Қора рўйхат»даги мамлакатлардан қайтган фуқаролар ўн кунни «COVID-меҳмонхоналар»да ўтказиши керак. Ушбу меҳмонхоналарни мамлакат аэропортлари яқинида ташкил этиш режалаштирилган.

Бундай меҳмонхоналарда ҳар куни, тахминан, 1000 киши истиқомат қилади ва унда яшаш нархи бир кеча учун 80 фунтни ташкил қилади.
05.02.2021 18:25:08
Америкалик миллиардер ва ихтирочи Илон Маскга тегишли бўлган Neuralink компанияси яқин ойларда одамларда чиплаштириш синовларини бошлашни режалаштирмоқда

Компания фалаж одамларнинг ҳаракатланишини тиклашга ёрдам берадиган чипларни ишлаб чиқаради. Илон Маск бу борада маймун билан муваффақиятли тажриба ўтказганини маълум қилган. Унинг миясига майда симлар билан имплантация қилинган, бу ҳайвонга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмаган.

Компаниянинг бундан кейинги мақсади чипни инсон миясига жойлаштириш ва у билан компьютер ўртасида алоқа ўрнатишдир.

Илон Маскнинг маълум қилишича, синовларда қатнашмоқчи бўлган одам ҳам тайёр. Эркак 20 йил олдин автоҳалокатга учраган ва ўшандан буён фалаж ҳолатида.

Маскнинг таъкидлашича, компания имплантларнинг хавфсизлиги устида иш олиб бормоқда ва агар ҳеч қандай аралашув бўлмаса, клиник синовлар шу йилдаёқ бошланиши мумкин.

Маълумот учун, мияга ўрнатиладиган чиплар орқали масофадан туриб фикрни узатиш, сунъий онг орқали мия фаолиятини бошқариш, мия орқали компьютердан фойдаланиш, чип орқали миядаги маълумотларни ўқиш ва унга юклаш имкониятлари мавжуд.
05.02.2021 18:12:28
❗️Сенат сайлов қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонунни маъқуллади. Қонун билан сайлов жараёнларига қатор ўзгартишлар киритиляпти:

▫️халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари институти тугатилмоқда ва уларнинг ваколатлари туман (шаҳар) сайлов комиссиялари зиммасига юкланмоқда;
▫️хориждаги Ўзбекистон фуқаролари дипломатик ваколатхоналарнинг консуллик ҳисобида бўлиш-бўлмаслигидан қатъи назар, сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби яратилмоқда;
▫️сайлов комиссияларининг номзодларнинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этишга оид вазифаси чиқариб ташланмоқда;
▫️сайловолди ташвиқоти даврида давлат ресурсларидан фойдаланиш тақиқланмоқда;
▫️сайлов комиссиялари қарорлари устидан шикоят муддати 10 кундан 5 кунга қадар қисқартирилмоқда ва бошқа.
05.02.2021 16:42:21
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.

Учрашувда Президент аёллар билан бирга суратга тушди. Президент ҳокимга бирга тушган суратларни уларга етказиб беришни тайинлади.

@maxsus_rakurs
<< < 13 14 15 16 17 18 19 >