Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 14 sahifa

11.02.2021 12:13:51
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев:

«Вазирлар душанба куни бош вазирга ҳисоботларини беради, янги иш режасини тузиб олади ва вилоятларга жўнайди. Фақат шанба ва якшанба кунлари Тошкентда бўлишади. Душанбадан яна ҳудудларга боришади. Агар ҳафта ўртасида бирорта вазирни пойтахтда кўрсам, ишдан оламан. Ҳамма жон куйдириб ишлаши керак»

11.02.2021 11:50:52
Россия Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган компанияни танлашини кутмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко маълум қилди

«Марказий Осиёдаги шерикларимиз томонидан Россия вакцинасига бўлган катта қизиқишни кузатмоқдамиз. “Спуник V” ва “ЭпиВакКорона” дори воситалари минтақадаги мамлакатларда сертификация жараёнларидан ўтмоқда. Туркманистонда у тўлиқ якунланди. Қозоғистон ва Ўзбекистон ‘Спутник V’ вакцинасини ишлаб чиқаришни, жумладан, тегишли технологияларни узатишни ташкиллаштиришда ёрдам кўрсатмоқда», — дейди у.

Руденконинг қўшимча қилишича, Россия «Ўзбекистон томони малакали технологик шерикни аниқлашини кутмоқда».

«Бутун дунёда коронавирус инфекциясининг юқори тезликда тарқалиши давом этаётганини ҳисобга олган ҳолда, биз шерикларимизнинг эҳтиёжини қондириш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз», — дея таъкидлайди вазир ўринбосари.

11.02.2021 11:08:14
ЖССТ янги коронавирус штаммларининг тарқалиши янги пандемияга олиб келмайди деб ҳисоблайди
___

ВОЗ считает, что распространение новых штаммов коронавируса не приведет к новой пандемии

11.02.2021 09:00:07
Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур — Президент

Президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида режалаштирилган вазифаларга бағишланган йиғилишда коронавирусга қарши эмлаш бўйича топшириқлар берди.

«Аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ишларини бошлаш зарур. Бунинг учун, Ҳожибоев, Юсупалиев бир ой муддатда биринчи навбатда эмланиши зарур бўлган аҳоли тоифасини белгилаб, уларнинг электрон рўйхатини шакллантирсин.

Шунингдек, вилоят ҳокимлари билан бирга, оилавий поликлиника ва қишлоқ шифокорлик пунктларидаги 3 мингдан зиёд эмлаш бўлимлари шайлигини таъминлашдан ташқари, яна қўшимча 800та мобил бригада ташкил этиши зарур», деган давлат раҳбари.

11.02.2021 08:48:16
🇰🇷 Жанубий Корея коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасини маъқуллади. Вакцинадан фойдаланиш учун 18 ёшдан ошган фуқароларга рухсат берилади.

Шунингдек, AstraZeneca компанияси SC Bioscience Korea билан вакцина ишлаб чиқариш юзасидан ҳам шартнома тузди.

10.02.2021 20:03:22
Шавкат Мирзиёев: «Энди мен қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди»

Президент давлат дастурида режалаштирилган вазифалар бўйича видеоселектор давомида телемулоқот орқали Наманган вилоятидаги режаларни ўрганди ва вилоят ҳокими билан бирга айни пайтда вилоятда бўлиб турган бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг ҳисоботларини тинглади.

«Намангандаги ҳар бир соҳа қайта кўриб чиқилиши керак. Энди қоғозда ура-ура қилиш даври ўтди. Ҳар бир соҳа бўйича алоҳида ўрганинглар. Чодакдаги ҳавонинг ўзи бойлик, туризм бўйича қанча имкониятларимиз бор. Энди мен вилоятларга ташриф буюрганимда қайси маҳаллага киришимни ҳеч ким билмайди», деган давлат раҳбари.

10.02.2021 18:36:07
«Давлат дастурини бажармаган раҳбарлар ишдан бўшатилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат дастури бўйича йиғилишда бош вазирга топшириқ бериб, «ҳар ой давлат дастурини бажармаган раҳбарларни ишдан бўшатишини» айтди.

Давлат раҳбари бош вазир вазиятни таҳлил қилиб, кимни ишдан олиш кераклигини, қуйи поғонани қандай ишлашга мажбур қилиш кераклигини айтишини таъкидлади.

У раҳбарларнинг аҳоли билан тўғридан-тўғри ишлаши лозимлигини қайд этди. «Нега Кудбиев (ДСҚ раҳбари), Бобожонов (ИИВ раҳбари) пастга тушмайди. Нега сизлар Худайбергеновга (президент маслаҳатчиси) ўхшаб қоғозда эмас амалда натижа кўрсатмайсизлар?», — деди президент.

10.02.2021 18:33:09
Спорт вазирлиги Туризм қўмитаси билан бирлаштирилади, Азиз Абдуҳакимов унга раҳбар бўлади 

«Сен пастдаги вазиятни биласан, кўплаб спорт объектларидан фойдаланилмайди, фойдали иш коэффициенти 50%дан паст. Улар 24 соат ишлаши керак», — деди Шавкат Мирзиёев Азиз Абдуҳакимовга.

10.02.2021 18:14:19
⚡️«ЮэСэМ Телеком» ва «МегаФон» Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

«ЮэСэМ Телеком» ва МегаФон ўзбекистонлик ҳамкорлар билан биргаликда Марказий Осиёдаги энг йирик телекоммуникация бозорининг технологик илғори бўлиши кутилган янги қўшма корхона – Digital Holding’ни ташкил этди. Янги ҚК таркибидан мамлакатнинг телекоммуникация бозори илғори бўлган Ucell компанияси ҳамда USM’нинг Ўзбекистондаги активлари – CRPT Turon ва ICS Holding Uzbekistan ҳам ўрин олган.

«ЮэСэМ Телеком» – USM холдингининг рақамли бўлинмаси. МегаФон телеком оператори ва «ИКС Холдинг» АТ гуруҳининг 100 фоизини назорат қилади. «ЮэСэМ Телеком»нинг асосий мулкдорлари − USM (80% акциялар), Иван Стрешинский (10%) ва Антон Черепенников (10%).
10.02.2021 17:57:03
⚡️Жорий йилнинг март ойидан йил якунига қадар республика аҳолисининг 20 фоизи коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилган — Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов.

10.02.2021 17:29:21
Президент бош вазирга маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берди.

«Бош вазирга топшириқ – маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақириш қатъиян тақиқланади.

Бу “участковой”ларга бошлиқ бўлмаган одамнинг ўзи йўқ экан. Ички ишлар тизими масаласини ўзи яқин орада алоҳида кўриб чиқамиз», деди президент.

10.02.2021 14:09:21
Россия аҳоли жон бошига коронавирус қурбонлари сони бўйича жаҳонда биринчи ўринда —  Meduza

Росстат 8 февраль куни Россияда 2020 йилги ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Уларга кўра, мамлакатда апрелдан 31 декабргача ўлим кўрсаткичи хаддан ташқари юқори бўлиб, 358 минг 257 кишини ташкил этди.

10.02.2021 12:34:50
Ўзбекистонда 30 июль — Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

10.02.2021 12:07:43
Бугун, 10 феврал куни президент Шавкат Мирзиёев 2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга бағишланган селектор йиғилишини ўтказади.

Масъул ижрочилар - Бош вазир ўринбосарлари, вазирлик ва тармоқлар раҳбарлари, ҳокимлар ва сектор бошлиқлари зиммасига тегишли ҳар бир кўрсаткичга эришиш бўйича шахсий жавобгарлик юклатилади. Кенг кўламли иқтисодий масалалар билан бир қаторда давлат раҳбари аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиши кутилмоқда.

10.02.2021 11:49:36
​«Заковат» интеллектуал клубида янги мавсум, янги давр бошланмоқда!

Бир-биридан қизиқ интеллектуал турнирлар, ўйинлар Сизни кутиб турибди.

Масалан, 27-28 февраль кунлари брейн-ринг ўйини форматида катта очиқ чемпионат ўтказилмоқда. Соврин жамғармаси ҳам кичкина эмас – нақ 100 миллион сўм!

Турнирда исталган жамоа иштирок эта олади. Бунинг учун нима қилиш керак?

Энг аввало, 6 кишилик жамоа тузинг. Масалан, билимга қизиқадиган курсдошлар, ҳамкасблар, қариндошлар, таниш-билишлар бўлиши мумкин.

Жамоа тузгач, zakovat.tv сайтида рўйхатдан ўтинг. Бўлди! Сиз турнирда қатнашиш учун энг катта қадамни босиб ўтдингиз.

Агар 6 кишилик жамоа туза олмадингиз дейлик, унда нима бўлади? Хавотирга ўрин йўқ. Бемалол якка тартибда ҳам рўйхатдан ўта оласиз. Биз кейинчалик якка ариза юборганларни автоматик 6 кишилик жамоаларга бўлиб юборамиз. Баҳонада янги дўстлар орттиришингиз мумкин.

❗️Клубга аъзолик ва турнирда қатнашиш - БЕПУЛ!

Рўйхатдан ўтганлар ўртасида дастлаб интеллектуал кастинг ўтказилади ва ундан ўтган жамоалар турнирда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишади. Брейн-ринг турнири ва интеллектуал кастинг ўтказиладиган жой, вақти, шартлари ҳақида zakovat.tv сайти ҳамда @zakovat Телеграм каналида тез орада маълум қилинади.
10.02.2021 11:38:23
Буюк Британияда коронавируснинг яна иккита янги мутацияси аниқланди

Бристолда топилган вирус штамми "хавотирга солувчи" деб ҳисобланмоқда. Маълумот берилишича, у ҳам анча юқумли, аммо мутация унга иммунитетга қарши курашиш имконини беради. Бу эса вирус қайсидир даражада вакцинага ҳам қаршилик кўрсатиши мумкинлигини билдиради.

Ливерпулда аниқланган иккинчи вариант эса "ўрганилиш босқичида" эканлиги айтилмоқда. Аммо аниқланган ҳар икки вариантнинг хусусияти Жанубий Африка штамми билан ўхшаш эканлиги айтилди.
10.02.2021 09:17:38
Билимдон ёшлар, китобдан бошингизни кўтаринг ва бизнинг «Заковат» клубига аъзо бўлинг. Zakovat.tv веб-сайти орқали ариза топширинг ҳамда ўйин иштирокчисига айланинг. Биринчи ўйиннинг илк соврини 100 млн сўм. Барча билимдонлар «Заковат» клубида тўпланмокда.
Бир чеккада қолиб кетманг. Трендда бўлинг!

#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

___

Интеллектуалы, отвлекитесь от книг и станьте членом нашего клуба «Заковат». Подайте заявку через сайт Zakovat.tv и примите участие в игре. Приз пилотной игры — 100 миллионов сумов. Все умы стекаются в клуб «Заковат». Не будьте в стороне! Будьте в тренде!
#uzbekpower
#ZakovotdaKuch

@massmediauz
09.02.2021 20:54:46
Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади — Президент фармони.

09.02.2021 20:53:26
2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 10 кунлик муддатга ўз ёки учинчи мамлакатга учиш авиачиптасини тақдим қилган Баҳрайн Қироллиги, Қатар Давлати, Kувайт Давлати, Уммон Султонлиги ва Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудлари фуқаролари учун визасиз режим белгиланади - Президент фармони.

09.02.2021 18:43:52
Саида Мирзиёева 4-шаҳар касалхонасининг болалар жонлантириш бўлимига ташриф буюрди

👉 https://kun.uz/23285089

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
<< < 11 12 13 14 15 16 17 >