Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 18 sahifa

04.02.2021 12:29:28
Коронавирус в мире. Главное к этому часу:

— по данным Университета Джонса Хопкинса, число скончавшихся в США превысило 450 тыс., всего в стране выявили более 26,55 млн случаев заболевания;

— в Мексике зафиксировали антирекорд по количеству смертей от коронавируса за сутки — 1707;

— в Греции второй день подряд выявляют более тысячи инфицированных COVID-19. За прошедшие сутки — 1151;

— Италия обратилась к европейскому регулятору за ускорением оценки российской вакцины, чтобы её можно было применять в стране;

— Швеция, возможно, будет использовать «Спутник V», сообщила газета Aftonbladet
04.02.2021 12:28:54
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари:

— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, AҚШда вафот этганлар сони 450 мингдан ошди, мамлакатда жами 26,55 млн ҳолат аниқланган;

— Мексикада коронавирус сабабли ўлим кўрсаткичининг суткалик антирекорди қайд этилди — 1 707;

— Грецияда икки кундан буён мингдан ортиқ COVID-19 билан касалланганлар аниқланмоқда. Ўтган суткада бу кўрсаткич 1 151 ни ташкил қилди;

— Италия Россия вакцинасини мамлакатда қўллашни бошлаш мақсадида Европа регуляторига вакцинани баҳолаш жараёнини тезлаштиришни сўраб мурожаат қилди;

— Швеция «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиши мумкин, деб хабар берди Aftonbladet газетаси
04.02.2021 12:01:11
❗️ЭСКИ ХАБАРЛАРГА ИШОНМАНГ!

Шу кунларда Телеграм гуруҳларида ўтган йили каналимда эълон қилинган эски хабарлар яна қайта тарқатилмоқда.

Биринчиси - 16 мартдан карантин эълон қилиниши ҳақидаги овозли хабар (t.me/xushnudbek/4618). Бу 2020 йил 15 март кунги хабар эди.

❗️Жорий йилда карантин қайта эълон қилиниши ҳозирча кутилмаяпти (илоҳим, бунга эҳтиёж ҳам бўлмасин).

***

Иккинчиси - қўшни давлатлардан, яъни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон давлатларидан барча талабаларнинг ўқишини имтиҳонсиз кўчиришга рухсат берилгани, 7 февралдан 15 февралгача аризалар қабул қилиниши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳам ўтган йилги хабар (t.me/xushnudbek/4373).

❗️Жорий йилда қўшни давлатлардан ўқишни имтиҳонсиз кўчиришга рухсат бериш ҳақида ҳеч қандай қарор йўқ. Ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар июль-август ойларида ариза топширишлари ва махсус имтиҳондан ўтиб, ўқишини кўчиришлари мумкин.

Илтимос, тарқатилган ҳар қандай хабарга ишониб кетаверманг, бир мартагина эринмасдан текшириб кўришга ўрганинг.


👉 @xushnudbek 👈
04.02.2021 11:19:50
Туркияда коронавируснинг иккита янги штамми аниқланди

«Мамлакатимизда “британча” штаммдан ташқари, яна иккита ҳолатда Жанубий Aфрика штамми ва битта ҳолатда “бразилияча” штамм аниқланди», деган Туркия соғлини сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа.

03.02.2021 22:59:34
«Спутник-V» вакцинаси 20 минг кишида ўтказилган оралиқ синовлар натижаларига кўра, коронавирусга қарши 91,6 фоиз самарадорлик кўрсатган — Lancet

Олимларнинг алоҳида таъкидлашича, бундай самарадорлик 60 ёшдан катта одамларда ҳам кузатилган. Гамалей номидаги марказ раҳбари Александр Гинцбург брифингда айтишича, олимлар «Спутник» билан эмлангандан сўнг иммунитет «камида икки йил ва ундан кўпроқ сақланиб қолади», деган хулосага келишган.

03.02.2021 22:54:18
⚡️Ўзбекистон COVAX дастури доирасида 2,6 млн доза AstraZeneca вакцинасини олади. Вакцинанинг бир дозаси нархи тахминан 3 долларни ташкил этади

COVAX дастури бўйича коронавирусга қарши вакциналар кам ва ўртача даромадли 92 мамлакатга июн ойигача тақдим этилади. Бу ҳақда ЮНИСЕФ сайтида маълум қилинди.

ЮНИСЕФ тақдим этган жадвалга кўра, Ўзбекистон 2 млн 640 минг доза AstraZeneca/Oxford вакцинасини олади.

03.02.2021 22:14:56
Бугун жамоамиз билан “Заковат” лойиҳасининг очилиш маросими, дизайни, ўйин қоидалари, унинг тартиби ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилдик. Адлия вазирлигига тегишли ҳужжатларни ҳам топширдик. Ўйлайманки, улар ҳам бизнинг ННТни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиб беришади. Клуб гимнини Шохрухга ишониб топширдик. У ҳам студияда бугун ишлаяпти. Қисқаси, тайёргарлик жуда қизғин. Билимдонлар китобларни очинг ва жиддий тайёргарлик кўринг, бизда катта пул ўйналади😎
#ZakovotdaKuch
#UzbekPower
#билимбусоққа

@allamjonov_ki
@xushnudbek
03.02.2021 20:24:31
⚡️2021 йил “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастури тасдиқланди.

Давлат дастурида 274 банд бўлиб, унда белгиланган тадбирларни амалга оширишнинг жами харажатлари 29,5 трлн сўм, 2,6 млрд доллар ва 57,5 млн еврони ташкил этади (2020 йилда 18,2 трлн сўм ва 10,3 млрд АҚШ доллари бўлган).

03.02.2021 19:34:35
❗️Ўзбекистондаги қамоқхоналарда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларнинг 9 фоизи коронавирусга чалинган

ИИВ Жазони ижро этиш бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Баҳодир Юсуповнинг айтишича, жазони ижро этиш муассасаларида ҳам коронавирус аниқлангач, симптомсиз ва енгил шаклида касал бўлган маҳкумлар тизимнинг ўзида даволанган. Оғир ва ўрта оғир шакллари эса Соғликни сақлаш вазирлиги тасарруфидаги 4 та карантин ҳудудларига юборилган.

«Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ўрта ҳисобда сақланаётган маҳкумларнинг 9 фоизи касал бўлиб ўтди. Лекин бирорта ҳам ўлим ҳолатига йўл қўйилмади.

Ўта оғир касал бўлган Қашқадарё ва Бухоро вилоятида сақланаётган 2 нафар маҳкум Жиноят кодексининг 75 моддаси ва Жиноят ижроия кодексининг 165 моддасига биноан вақтидан аввал озод қилинди,” – деди Баҳодир Юсупов.

Маълумот учун: Ўзбекистон қамоқхоналарида 27 минг 500 нафар маҳкум жазони ўтамоқда.

03.02.2021 18:39:38
Дания рақамли «корона-паспортлар» жорий этилишини эълон қилди

Дания ҳукумати бизнес ҳамжамияти билан коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги маълумотни ўз ичига олган рақамли «корона-паспортлар» жорий этишга келишиб олди.

Дания молия вазири вазифасини бажарувчи Мортен Бёдсковнинг сўзларига кўра, бу ҳужжат уч-тўрт ойдан сўнг оммавий равишда жорий қилинади ва ундан иш бўйича сафарларда фойдаланиш мумкин бўлади.

Бёдсковнинг айтишича, рақамли ҳужжат оддий паспортга қўшимча бўлади. Бундан ташқари, Дания бундай ҳужжатга эга дунёдаги биринчи мамлакат бўлиши мумкин.

03.02.2021 18:32:13
⚡️Марказий сайлов комиссиясининг 16 йиллик раиси — Мирзо Улуғбек Aбдусаломов ваколатини топширмоқда

68 ёшли Мирзо-Улуғбек Aбдусаломов 2005 йил 7 майдан буён МСКни бошқариб келади. У бундан аввал узоқ йиллар Олий хўжалик суди раиси ва Конституциявий суд раиси бўлган.

Шунингдек, МСКнинг яна 6 аъзосининг ваколати тугатилмоқда. Бу масала Қонунчилик палатасида кўрилди.

03.02.2021 17:11:23
Хитойда мактаб ўқувчиларининг телефондан фойдаланиши тақиқланди

Ўқувчиларга ота-онасининг ёзма розилигисиз мактабга телефон билан келиш ва уни ишлатиш тақиқланди.

Таълим вазирлигининг изоҳига кўра, бу билан болаларнинг кўриш қобилияти ёмонлашмаслигининг олди олинади, болалар дарсга кўпроқ диққат қилади ва интернетга муккасидан кетишмайди.

Ҳозир Хитойда 18 ёшгача бўлган болаларнинг 74 фоизида интернетли телефон бор ва бу ёшдаги болаларнинг яқинни кўриш қобилияти сусайиши статистикаси ошган.

03.02.2021 15:54:51
Британияда тиббиёт ходимларига ёрдам учун $44 млн. йиғган 100 ёшли капитан коронавирусдан вафот этди

II жаҳон уруши қатнашчиси Том Мур локдаун даврида Миллий саломатлик хизмати учун пул йиғишга қарор қилади. У боғи атрофини 100 мартта айланиш орқали хайрия ташкиллаштириб, $44 млн. йиғади. Ўшанда Том Мурни 1,5 миллиондан ортиқ киши қўллаб-қувватлаган.

Унинг «Эртага яхши кун бўлади» ибораси карантин даврида халқ кайфиятини кўтариб, ижтимоий тармоқларда трендга чиққан. Том Мур 2 февраль куни коронавирусдан вафот этди.
03.02.2021 15:37:56
Ўзбекистонда истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан мамлакатда истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиқиш бўйича ишлар олиб борилибди.

Ўрганиш натижаларига кўра, истеъмол саватининг миқдори бир киши учун тахминан 2 157 000 сўмни ташкил этади.

Унда бир ойда бир киши томонидан озиқ-овқат маҳсулотларига жами — 1 млн 299 минг сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотларига эса — 858 минг сўм сарфланиши белгиланган.

Рўйхатда меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматлар келтирилган.
03.02.2021 15:03:09
Белгияда 55 ёшдан катталарда AstraZeneca вакцинасини қўллаш тақиқланди
__

Бельгия запретила использование вакцины AstraZeneca для лиц старше 55 лет
03.02.2021 13:39:03
​🔺2021 йил 2 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 859 (+58) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 3 нафари Бухоро вилоятида,
📌 12 нафари Фарғона вилоятида,
📌 12 нафари Хоразм вилоятида,
📌9 нафари Тошкент вилоятида,
📌 20 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 2 нафар,
📌Хоразм вилоятида 2 нафар,
📌Тошкент вилоятида 17 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 23 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 333 (+47) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 905 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
03.02.2021 13:29:35
Дунёнинг энг бой одами — Жеф Безос Амазон бош директорлигидан кетмоқчи

Дунёнинг энг бой одами ўзи асос солган компания бошқарувини “бошқа ишларга энергия ва вақт қолдириш учун” энди Жессига топширишни режалаштирган.

У директорлар ижрочи кенгаши раиси лавозимини эгаллайди. Безоснинг айтишича, Амазонни бошқариш жуда катта масъулият, кўп вақт ва энергия талаб қилади. У лавозимини бошқага топширса, қолган лойиҳаларига кўпроқ вақт ажрата олади. Лекин Безос Амазоннинг ҳам асосий лойиҳаларида иштирок этмоқчи.

03.02.2021 13:13:10
Агниешка Пикулицка-Вильчевска «Al Jazeera» телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтди

Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрларида чиқишлар қиладиган мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска атрофидаги шов-шув 2 кундан буён кенг муҳокама қилинди. Ўзи нима бўлганди?

1 февраль

18:02 - Агнешка Пикулицка-Вилчевска ўзининг Твиттер аккаунтида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жорий йилда унга аккредитация беришни рад этгани, ўтган йили эса аккредитация олгач ТИВнинг «Рустам» исмли ходими унга тегажоғлик қилиб, ўпмоқчи бўлгани, бундан ташқари ТИВ ходими «салбий янгиликлар кўпайиб кетгани» учун ундан карантин ҳақида ижобий мақола ёзишни сўрагани, у бу таклифни рад этганидан кейин, ТИВ ходими унга нохолислиги ва журналист эмаслигини айтгани ҳақида ёзди. Агнешка «Ўзбекистон ҳукумати халқаро журналистларнинг муаммолар ҳақида ёзишини хоҳламайди, уларга бундай оммавийлик керак эмас» дея фикр билдирди Твиттерда.

22:13 – Масс-медиа фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов бунга муносабат билдириб, «Агнешканинг шикояти жуда жиддий хавотир уйғотгани ва албатта, бу ҳолатга аниқлик киритиб, синчковлик билан ўрганиш керак деб ҳисоблашини» баён қилди.

2 февраль

14:35 – Агнешка Твиттер аккаунтида Ташқи ишлар вазирлиги вакили билан учрашганлигини, учрашувда унга аккредитация масаласи очиқлигича қолаётгани, вазирлик «Рустам» бўйича текширув ўтказа олмаслиги, чунки уни ҳеч ким танимаслиги ҳақида хабар қолдирди. Польшалик журналистнинг айтишича, кеча дўстининг маслаҳати билан «Рустам» исмли шахснинг Telegram профилини текширган, расми ўша-ўша бўлган, аммо у профил «Ilhomaka FBI» деб рўйхатдан ўтган экан. Агнешка сирли шахс тезроқ топилишига умид билдирган.

15:39 – Сенат раиси Танзила Нарбаева ушбу ҳолатга муносабат билдириб, Агнешка билан содир бўлган воқеа Ўзбекистонда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам мутлақо қабул қилиниши мумкин бўлмаган ҳолатлиги, Ўзбекистон инсон шаъни ва қадр-қимматига тажовуз қилишнинг ҳар қандай шаклига асло тоқат қилмаслик сиёсатига амал қилишини айтиб, Агнешканинг мардлигини алоҳида эътироф этди. Шунингдек, Танзила Нарбаева ушбу ҳодиса ўрганилиши, айбдорлар жазоланиши, аммо бу республикада амалга оширилаётган улкан ислоҳотларга соя солмаслиги лозимлигини таъкидлади.

18:31 – Комил Алламжонов Агнешка билан учрашгани ҳамда вазиятни атрофлича муҳокама қилишгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, Фонд маҳаллий ва хорижий журналистлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга тайёрлиги, Агнешканинг профессионал ва академик салоҳияти ҳурматга лойиқлиги, у билан кейинчалик ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлигини билдирди.

18:53 – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳолат бўйича баёнот берди. Унда айтилишича, ТИВ Матбуот котиби А.Ходжиметов Агнешка билан учрашган. Мухбир тилга олган вазирлик ходими ТИВ тизимидан бўшатилган. Шунингдек, Агнешканинг журналистик аккредитациясини расмийлаштириш жараёни 3 февраль куни якунланиши маълум қилинди.

Вазирлик чет эллик журналистдан узр сўради.

Бугун, 3 февраль куни Агниешка Пикулицка-Вильчевска «Al Jazeera» телеканалининг Ўзбекистондаги мухбири сифатида аккредитациядан ўтди.
03.02.2021 11:15:47
⚡️Хорижда мураккаб молиявий аҳволга тушган меҳнат мигрантларига моддий ёрдам бериш учун вилоятлар ҳокимликлари ҳузурида махсус Жамғарма ташкил этилмоқда.

Жамғарма вафот этган шахс жасадини Ўзбекистонга олиб келишда ҳам кўмаклашади.

03.02.2021 10:49:01
Корея Ўзбекистонни эпидемиологик хавфли ҳудудлар рўйхатидан чиқарди

Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгани инобатга олиниб, Корея Республикаси томонидан Ўзбекистон қизил ҳудуддаги давлатлар рўйхатидан чиқарилди.

<< < 15 16 17 18 19 20 21 >