Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 17 sahifa

05.02.2021 16:21:31
— Ўғлим доим сизни тушида кўради. Кўриб жуда хурсанд бўлиб кетдим.
— Ўғлингизга мени номимдан салом айтинг.

Вилоят депутатларининг сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда сафар дастурида режалаштирилмаган манзил - Фарғонадаги маҳаллалардан бирига ташриф буюрди. Маҳалла аёллари Президентни эртага бўлиб ўтадиган тўйга таклиф қилишди.
05.02.2021 16:20:49
Зайниддин Махаматович Низамходжаев Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси этиб сайланди.

Қўчқоров Баҳром Тўлқинович Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди.
05.02.2021 12:34:18
Президент: «Фарғонада раҳбарларнинг энди кеча ишлагани каби ишлашга ҳаққи йўқ»

Фарғона шаҳрида халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти ҳақида гапириб ўтди.

«Фарғоналикларни севмасликнинг иложи йўқ. Бугун ахборот технологиялари ривожланяпти. Ижтимоий тармоқлар ривожланяпти. Ҳозир айтган гапимни улар ҳозир ёзиб чиқаряпти. Одамнинг оёғи ердан узилиб қолиши ҳеч гап эмас. Фарғонанинг эртаси учун тажрибали ҳоким керак. Фарғонада раҳбарларнинг энди кеча ишлагани каби ишлашга ҳаққи йўқ», - деди давлат раҳбари.
05.02.2021 12:25:51
Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир Абдулла Арипов ҳақида

Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди.

Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам.

Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак.
05.02.2021 12:19:45
Шавкат Мирзиёев фарғоналик депутатларга: «Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур»

Фарғона вилоятидаги туман ҳокимларининг айримлари аравани тортмаяпти, улар хизмат вазифасига сидқидилдан ёндашмаяпти. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган Халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг навбатдан ташқари 26-сессиясида давлат раҳбари таъкидлаб ўтди.

«Президент вакилиман, деган ҳар бир амалдор халқ манфаати, аҳоли муаммоларига елкадош бўлиши зарур. Энг катта ташвишим — қуйи бўғиндаги ҳокимлар, сектор раҳбарлари, ташкилот амалдорлари масъулият билан ишламаяпти, масъулиятни ҳис қилмаяпти. “Бизга бўлаверади, муаммони туман, вилоят ҳокими ҳал қилади”, деган фикрда кун ўтказишмоқда. Улар бирлашиб, муаммоларни сифат жиҳатдан ҳал қилишмайди.

Ҳар бир депутат “Депутат деган мақомга муносибманми?”, деган адолатли саволни ўзига бериши керак. Бир йилда нечта савол бердим? Афсуски, у саволларга ижобий жавоб йўқ. Мудраб ўтирадиган вақт ўтди. Замон ўзгаряпти, вақт ўтаверади, аммо биз эртага кечикамиз, замондан орқада қолиб кетамиз. Депутатлар талаб қилмаяпсизлар. Депутат дегани — халқ овози, халқ дарди дегани. Ижро ҳокимиятидан фарғонача эмас, сал аччиқроқ талаб қилишларингиз зарур», — деди давлат раҳбари.
05.02.2021 11:57:58
⚡️«Менга бу нарса ёқди. Мен шуни кутаман». Шавкат Мирзиёев Президентга талаб қўядиган ёшлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи давомида вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар билан танишди. Вилоятда Олтиариқ туманида ўзини оқлаган ташаббус, яъни ёшларга қишлоқ хўжалиги ерларини бириктириш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш борасида лойиҳани оммалаштириш таҳлил қилинган.

«Тарихда бўлмаган ерни бўлиб бериш, мен яна бир маротаба айтаман, ўз фарзандим қийналиб ўтирибди, четда юрибди, бу ер ҳаммамизни боқади. Имкониятимиз ҳозирча шу. Лекин кўрасиз, икки йилдан кейин биз жуда катта тажриба орттирамиз. Мен бунга ишонаман. Болалар икки йилдан кейин бундай гаплашмайди мен билан. Ўзининг фикрини гапиради.

Эсингизда бўлса, кўрдингиз-ку, "Тўхтаб туринг, мен талаб қиламан" деди. Менга бу нарса ёқди. Мен шуни кутаман — талаб қилиш керак. Мен ҳам ёш бўлганман, унда имконият йўқ эди, ҳозир "талаб қиламан" дегани онги ўзгарганидан далолат. Ким бунда қилади? Ўзига ишонган.

Нима учун мен буларни ишонтиряпман? Булар икки йилдан кейин манфаатдор бўлиб, банкда ўз ҳисоби бўлса, боласиниям, оиласиниям, уйиниям олишда ҳеч кимга қарам бўлмайди. У ўзини меҳнати орқали топган бўлади, кейин у Президент билан гаплашишда ҳам кучи-қудрати, дунёқараши ва савол бериши бошқача бўлади», — деди давлат раҳбари.
05.02.2021 11:52:52
• Малика Акбаровна Қодирхонова Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси этиб сайланди.

• Феруза Фарходовна Эшматова номзоди Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) этиб Сенат томонидан тасдиқланди.

• Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари — фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайланди.

• Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
05.02.2021 11:35:33
Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифи март–апрель ойларида бўлиши кутилмоқда

Бу ҳақда 4 февраль куни Олма Ота шаҳрида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Орипов ва Россия бош вазири Михаил Мишустин ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Москвага ташрифи санитария-эпидемиологик чекловлар туфайли март–апрель ойларига қолдирилган.
05.02.2021 10:47:22
Марказий сайлов комиссиясининг собиқ раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди аъзоси этиб сайланди.

___

Бывший председатель Центральной избирательной комиссии Мирза-Улугбек Абдусаломов избран членом Конституционного суда Республики Узбекистан.

05.02.2021 10:39:44
СОVID 2009 йилги инқирозга қараганда 4 баробар кўпроқ иш жойини қисқартирди

АҚШ ва Хитой корпорацияларида катта миқдордаги қарзлар тўпланиб қолган ва уларнинг аксарият хавфи юқори бўлган қарз ҳисобланади. Европа Марказий банки евро ҳудудида хизмат кўрсатилмайдиган кредитлар улушининг ўсишидан хавотир билдирмоқда. ХВЖ эса доллар билан ифодаланган корпоратив қарзларнинг ўсиши тўғрисида огоҳлантирган. Бозорга кўчмас мулк ва туризм соҳаси қўшимча таъсир этаётганлигини ҳам унутмаслик керак.

05.02.2021 10:02:07
​🔺2021 йил 4 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78989 (+73) нафарни ташкил этмоқда.

🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Андижон вилоятида,
📌 4 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 5 нафари Сурхондарё вилоятида,
📌 7 нафари Хоразм вилоятида,
📌 19 нафари Тошкент вилоятида,
📌 35 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 5 нафар,
📌Бухоро вилоятида 2 нафар,
📌Жиззах вилоятида 1 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Самарқанд вилоятида 25 нафар,
📌Хоразм вилоятида 10 нафар,
📌Тошкент вилоятида 11 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 443 (+75) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 925 нафар бемордан 153 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.
04.02.2021 23:54:59
​Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўқувчи қизни ўғирламоқчи бўлган шахс Миллий гвардия ходимлари томонидан қўлга олингани ҳақида маълумот берилди. Ундаги расмни кўриб, ичларим титраб кетди. Бундай ифлосларнинг башарасини очиқ кўрсатиш керак. Нима учун қора қилиб беркитилган? Иккинчидан, ушбу қизалоқни кўриб қолиб, бефарқ бўлмаган фуқаро — Абдулазиз Обидов қизалоқни соғ-саломат таълим олаётган мактабига етказиб, синф раҳбарига топширганини қаҳрамонлик деб ҳисоблайман. Ҳурматли Абдулазиз Обидов, сизга минг таъзим. Аллоҳ сиздек инсонларнинг сонини юртимизда кўпайтирсин. Қизлари бор барча ота-оналар номидан минг раҳмат сизга, ҳурматли Абдулазиз Обидов. Аслида сизнинг ушбу ҳаракатингиз учун давлат мукофоти берилиши керак. Сиз юксак мукофотга лойиқсиз. Ҳурматли матбуот ходимлари ва блогерлар, сиздан илтимос, кўпроқ ёритайлик шундай қаҳрамонларни, зеро улар фақат ва фақат кўпайсин. Болаларга кўз олайтирадиган хайвонлар қамоқда чирисин! Дунёнинг манаман деган инсон ҳуқуқлари ташкилоти танқид қилса ҳам, шу фикримда қоламан. Миллий гвардия ходимлари, сизларга эса фақат респект👍. Бор бўлинг доим!!!

#АбдулазизОбидовқахрамон
#МиллийГвардиягаРеспект

@allamjonov_ki
04.02.2021 21:58:37
Шаҳар жамоат жойлари, айниқса яшил боғ ҳудудлари муҳофаза қилиниши, асралиши ва кенгайтирилиши лозим. Жамоат ва шаҳар аҳолисининг фикрини эътиборга олмасдан уларни тубдан ўзгартириш мумкин эмас.

____

Городские общественные пространства, в особенности, зелёные парковые территории, нуждаются в защите, сохранении и приумножении. Недопустимо их кардинальное изменение без учёта мнения общественности и жителей города.

@SShMirziyoyeva
04.02.2021 21:20:25
Azon.uz таҳририятига бўлган босим нафақат самарасиз ҳаракат балки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан олиб борилаётган очиқлик ва ошкоралик сиёсатига ҳам зиддир. Ҳозирги замон шароитида ҳар бир раҳбар мулоқот қилиш ва матбуот билан ўзаро конструктив алоқаларни ўрнатиш кўникмаларига эга бўлиши шарт. Акс холда муаммо бўлаверади.
____


Давление на редакцию Azon.uz не только неэффективно, но и противоречит политике открытости и прозрачности, проводимой Президентом Республики Узбекистан Ш. Мирзиёевым. В современном мире каждый руководитель должен иметь навыки общения и построения конструктивных отношений с прессой. Иначе проблемы всегда будут иметь место.

@allamjonov_ki
04.02.2021 19:49:07
Дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин штамми борлиги айтилди

Бу ҳақда Буюк Британия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, коронавирусга қарши эмлашга масъул Надим Заҳавий маълум қилди.

«Барча ишлаб чиқарувчилар, Pfizer-BioNTech, Moderna, Oxford-AstraZeneca ва бошқалар ўз вакциналарини қандай қилиб яхшилаш мумкинлигини кўриб чиқмоқда – ҳозирда дунёда коронавируснинг тўрт мингга яқин тури бор», — деди Заҳавий.

Унинг қайд этишича, дунё бўйича коронавирус инфекциясининг минглаб мутациялари ҳужжатлаштирилган.

04.02.2021 19:02:14
❗️Бухородаги янги қурилаётган уйларнинг бирида портлаш рўй берди

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, 4 февраль куни Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида янги қурилаётган 8 қаватли турар жой биносининг 3 қаватида газ портлаши содир бўлган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ портлаши оқибатида 3 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Вафот этганлар тўғрисида ҳозирча хабар бўлмаган.

Ҳозирда портлаш жойида ФВВ ҳудудий бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.
04.02.2021 17:55:51
🦠Буюк Британиянинг Кембриж университети олимлари коронавируснинг вакцина самарадорлигини 10 бараварга камайтирадиган хавфли мутациясини аниқлади

Олимлар томонидан E484К деб номланган Британиянинг B.1.1.7 штамми мутацияси 11 та ҳолатда аниқланган.

BioNTech-Pfizer вакцинасини олган одамларнинг қонидан олинган антитаналар ушбу вакцина E484К мутацияли вирусга қарши 10 баравар кам самара беришини кўрсатган.

Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок мутация ҳолатлари Бристол ва Ливерпулда аниқланганини тасдиқлаган.

04.02.2021 16:28:05
💉 Ўзбекистонда коронавирусга қарши вакцина синовида 13,5 мингдан ортиқ кўнгилли иштирок этмоқда — Инновацион ривожланиш вазирлиги

Ўзбекистонда Хитойнинг коронавирусга қарши ZF 2001 вакцинаси синовида иштирок этиш учун умумий ташриф буюрганлар сони 13 652 нафарни ташкил этган. Улардан 6 120 нафар кўнгилли вакцинанинг 1-дозаси билан ва 932 нафар кўнгилли вакцинанинг 2-дозаси билан эмланди.

Вакцинани ишлаб чиққан Zhifei Loncom Biofarmaceutical компанияси мутахассиси Юан Лингфенгнинг сўзларига кўра, Хитойда кўнгилли фуқаролар иштирокида вакцинанинг I - II фазалари муваффақиятли синовдан ўтказилди. Кузатувлар давомида бирорта ҳам фуқарода жиддий ўзгаришлар ёки ножўя асоратлар пайдо бўлмаган. Вакцинанинг ҳеч қандай хавф туғдирмаганлигига ишонч ҳосил қилгач, Ўзбекистонда ҳам клиник синовларни давом этишга рухсат этилди.

Хитойда ва Ўзбекистонда вакцинанинг III фазасини қабул жараёни давом этмоқда. Хитойда эса III фаза эмланиш ишлари деярли охирлаб қолган.

04.02.2021 15:00:18
#4ҳокимият
#massmediasila
04.02.2021 14:14:44
«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман». Шавкат Мирзиёев журналистлар ҳақида

Президент Шавкат Мирзиёев Риштон халқаро кулолчилик марказида O'zbekiston 24, Daryo.uz, uz24.uz, darakchi.uz, Sevimli TV, UzA, UzReport ва бошқа ОАВ ходимлари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилди.

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди. Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади. Тизимни ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман», — деди Шавкат Мирзиёев.

<< < 14 15 16 17 18 19 20 >