Koronavirus Info xabarlari 19 sahifa
03.02.2021 10:28:06
Испания COVID-19ни тиббиёт ходимларининг касбий касаллиги деб тан олишга қарор қилди__
В Испании решили признать COVID-19 профессиональным заболеванием медработников
02.02.2021 23:43:09
Бугун, 2 февраль куни Шавкат Мирзиёев сиёсий партиялар раҳбарлари билан учрашдиУчрашувда ижтимоий соҳалар, айниқса, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Партиялар ўз электорати, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва нуронийлар билан ишлаши зарурлиги таъкидланди.
02.02.2021 21:50:34
😷 2021 йилда одамзодга яна бир жиддий эпидемия хавф солмоқдаВирусолог олимлар 2021 йил охири — 2022 йил бошларида дунёнинг турли мамлакатларида жиддий грипп эпидемиясини кутмоқдалар. Бунга бошқа нафас олиш йўллари касалликларига қарши аҳолининг умумий иммунитетига таъсир кўрсатган коронавирусга қарши курашиш чора-тадбирлари сабаб бўлади.
Гриппга қарши вакцинация самарадорлиги ҳам савол остида қолмоқда. Ўтган йилнинг сентябридан 2021 йил 1 январгача вируснинг геном кетма-кетликлари бир йил аввалги шу даврга нисбатан деярли 100 баравар кам тўпланган. Яъни шифокорлар кейинги мавсумда Шимолий ярим шарда учрайдиган штаммларни шунчаки ўтказиб юборган бўлишлари ҳеч гап эмас.
«Сайёрамизнинг муайян қисмида жойлашган мамлакатлар соғлиқни сақлаш тизимлари гриппнинг кенг миқёсли эпидемиясига дучор бўлишади», — дейилади «Science» журналида чоп этилган мақолада.
02.02.2021 20:47:54
❗️2023/2024 ўқув йилидан бошлаб ОТМга кириш имтиҳонларида 11 йиллик таълимнинг сўнгги 6 йиллик баҳолари ўртача кўрсаткичи инобатга олинади. Бу борадаги ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.02.02.2021 17:26:24
Халқ таълими вазири ўринбосари Президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинландиЎзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
02.02.2021 14:11:15
ЖССТ раҳбари коронавирус бўйича «умидлантирувчи янгилик»ни маълум қилдиЖаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесуснинг айтишича, дунёда коронавирус инфекциясининг аниқланиш ҳолатлари кетма-кет учинчи ҳафтадирки камайиб бормоқда.
Гебрейесус бу статистикани «умидлантирувчи янгилик» деб атади, бу «вирусни ҳатто янги штаммларда ҳам бошқариш мумкинлигини кўрсатади».
ЖССТ раҳбари сўзларига кўра, пасайиш зарур чораларни кўришни давом эттириш орқали инфекция тарқалишининг олдини олиш мумкинлигидан далолат беради.
Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, 2 феврал ҳолатига кўра дунёнинг 192 мамлакатида 103,3 миллиондан ортиқ коронавирус касаллиги қайд этилган. 2,2 миллиондан ортиқ одам вафот этган.
02.02.2021 11:22:13
📌Отабеков британча штамм қандай белгилар билан кечиши ҳақида маълумот берди🦠Коронавируснинг британча штамми билан касалланганда бош оғриғи, мушаклардаги оғриқ, тез бошланган ва авжига чиққан йўтал, баъзан кўнгил айниш каби клиник белгилар кузатилади.
🔸«Британча штаммнинг коронавируснинг аввалги шаклларидан фарқи унда ҳид ва таъм билиш йўқолишининг нисбатан камроқ кузатилишидадир. Бошқа кўрсаткичлар бир-бирига ўхшаш.
👶🏻Бу штамм бошқаларига нисбатан тезроқ тарқаляпти ва болаларга кўпроқ юқяпти. Шуни таъкидлаш лозимки, бу вируснинг охирги мутацияси эмас. Вирус ҳам изланишда ва у янги штаммларини пайдо қилиш орқали ўзининг ҳимоясига ҳаракат қилмоқда. Бундан фожиа ясамаслик керак.
02.02.2021 11:16:35
🔺2021 йил 1 февраль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 801 (+46) нафарни ташкил этмоқда.🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 3 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 2 нафари Наманган вилоятида,
📌 1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌 12 нафари Хоразм вилоятида,
📌 10 нафари Тошкент вилоятида,
📌 17 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Андижон вилоятида 4 нафар,
📌Жиззах вилоятида 3 нафар,
📌Навоий вилоятида 2 нафар,
📌Фарғона вилоятида 3 нафар,
📌Хоразм вилоятида 9 нафар,
📌Тошкент вилоятида 19 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 25 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 286 (+65) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 894 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
01.02.2021 23:02:43
Коронавирус в мире. Главное к этому часу:— в ВОЗ сообщили, что число новых случаев COVID-19 в мире снижается третью неделю подряд;
— в Германии запретили использовать тканевые маски в аэропортах. Разрешены только хирургические маски, маски FFP2 или респираторы KN95/N95 без клапана;
— в Португалии в январе от коронавируса скончались 5576 человек, что составляет почти половину от всех 12 482 смертей от COVID-19 в стране;
— в Польше решили не прививать пожилых людей вакциной AstraZeneca, пока не будут получены дополнительные данные о её безопасности;
— в Италии ввели первые послабления после общенационального карантина, открылись музеи и археологические парки;
— на Кубе выявили антирекорд по заболеваемости коронавирусом — 1012 новых случаев за сутки;
— в Гонконге продлили коронавирусные ограничения до 17 февраля. Согласно новым правилам, все жители здания будут тестироваться, если хотя бы у одного из жильцов обнаружен коронавирус;
— применение «Спутника V» одобрили в Армении
01.02.2021 23:02:25
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари: — ЖССТ маълум қилишича, жаҳон бўйлаб COVID-19 аниқланган янги ҳолатларнинг ҳафта кўрсаткичлари уч ҳафтадан бери пасаймоқда;
— Германияда мато ниқоблардан аеропортда фойдаланиш тақиқланди. Фақат жарроҳлик ниқоблари, FFP2 ёки респиратор ниқоблар, клапансиз KN95/N95 ниқобларидан фойдаланиш мумкин;
— Португалияда январь ойида коронавирус сабабли 5 576 инсон вафот этди, бу эса мамлакатдаги жами COVID-19 билан касалланиш оқибатидаги ўлим ҳолатлари сони — 12 482 нинг деярли ярмига тенг;
— Польшада AstraZeneca вакцинасининг хавфсизлиги тўғрисида қўшимча маълумот олинмагунча, у билан кекса аҳоли қатламини эмламасликка қарор қилинди;
— Италияда умуммиллий карантиндан сўнг илк енгилликлар киритилди, музейлар ва археология парклари очилди;
— Кубада коронавирусга чалинишнинг антирекорди қайд этилди — бир суткада 1 012 янги ҳолат;
— Гонконгда коронавирусга оид чекловлар 17 февралга қадар узайди. Янги қоидаларга кўра, уй яшовчиларининг бирида вирус аниқланса, бинодаги барча тест топшириши керак;
— Aрменияда «Спутник V» вакцинасидан фойдаланиш маъқулланди
01.02.2021 16:51:53
⚡️«Коронавируснинг «Британча» штаммини одамлар орасига киришига йўл қўймадик» — Нурмат Отабеков«Бутун дунёдаги кўплаб иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларни коронавирус касаллиги карахт ҳолатга келтириб қўйган бир пайтда, республикамиздаги эпидемик барқарорлик биздаги тизим нималарга қодир эканлигини кўрсатиб турибди.
«Британча» штамм аниқланган бемор аэропортнинг ўзида алоҳидаланган, шифохонага ётқизилган ва беморда ҳеч қандай асоратлар кузатилмаган.
Ютуғимиз шуки, биз аэропорт, қўйингки шифохона шароитида касаллик манбаини жиловладик, унинг одамлар орасига кириб кетишига йўл қўймадик».
01.02.2021 16:03:55
❓«Британча» штаммни Ўзбекистонга умуман киритмаслик мумкинмиди?«Йўқ, биз уни ҳудудимизга умуман киритмаслик имкониятига эга эмасдик. Боиси ҳозирги кунга келиб, дунёнинг 60га яқин давлатларида бу штамм аниқланди.
Коронавируснинг “Британча” штамм кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида Буюк Британия, Италия, Германия, Дания, Австрия, Австралия, Нидерландия ва ЖАР давлатларидан Ўзбекистонга кириш ва чиқиш бўйича тақиқ мавжуд бўлса-да, дунёда ўзбекистонликлар бориб-келиши мумкин бўлган давлатларнинг сони жуда кўп. Касаллик айнан юқорида санаб ўтилган давлатлардан эмас, балки учинчи, тўртинчи давлатдан кириб келиш эҳтимоли мавжуд эди».
Нурмат Отабеков, Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
01.02.2021 12:36:19
Коронавирус в мире. Главное к этому часу:— по данным ВОЗ, за прошедшие сутки в мире выявили более 500 тыс. новых случаев заболевания, скончались свыше 12 тыс. человек;
— израильский кабмин продлил карантин до 5 февраля;
— в Польше открываются магазины в торговых центрах и музеи, при этом гостиницы, театры, кинотеатры и спортивные центры пока остаются закрытыми;
— в Нидерландах с 8 февраля откроют детские сады и начальные школы. По данным властей, число ежедневно выявляемых в стране случаев инфицирования коронавирусом и летальных исходов сократилось;
— на Кипре вступает в силу первый этап ослабления карантинного режима;
— в Южной Корее до 14 февраля продлили жёсткие карантинные меры;
— в Казахстане начинается вакцинация от коронавируса «Спутником V»;
— Грузия возобновляет регулярное международное авиасообщение, которое было прервано с марта прошлого года;
— в Азербайджане после смягчения карантинных мер открываются рестораны и кафе, возобновляются очные занятия в учебных заведениях
01.02.2021 12:35:40
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари: — ЖССТ берган маълумотларга кўра, ўтган суткада жаҳон бўйлаб 500 мингга яқин янги касалланиш ҳолати қайд этилган, 12 мингдан ортиқ бемор вафот этган;
— Исроил Вазирлар маҳкамаси карантин муддатини 5 февралга қадар узайтирди;
— Польшада савдо марказларидаги дўконлар ва музейлар ўз фаолиятини тикламоқда, шундай бўлсада, меҳмонхоналар, театрлар, кинотеатрлар ва спорт марказлари ҳозирча ишламайди;
— Нидерландияда 8 февралдан болалар боғчалари ва бошланғич мактаблар очилади. Ҳукуматнинг айтишича, коронавирус билан касалланиш ва ўлим ҳолатлари камайган;
— Кипрда карантин режимини енгиллаштиришнинг биринчи босқичи бошланмоқда;
— Жанубий Кореяда қатъий карантин чекловлари 14 февралга қадар узайтирилди;
— Қозоғистонда коронавирусга қарши «Спутник V» билан вакциналаш бошланмоқда;
— Грузияда ўтган йилнинг март ойидан буён узилиб қолган халқаро авиақатновлар тикланди;
— Озарбайжонда карантин чекловлари енгиллашиши муносабати билан ресторан ва кафелар очилмоқда, таълим муассасаларида ўқув машғулотлари бошланмоқда
01.02.2021 11:26:16
«Нега у четда хор бўлиб юриши керак?» Президент ёшлар сиёсатига масъул ташкилотларни қаттиқ танқид қилдиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.
👉🏻 @maxsus_rakurs
01.02.2021 11:12:33
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри ичидаги қурилиш ишларини танқид остига олдиПрезидент Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти ҳақидаги «Махсус ракурс» кўрсатувининг навбатдаги сони тақдим этилди.
👉🏻 @maxsus_rakurs
01.02.2021 10:56:51
Коронавируснинг "британча" штаммининг аломатларини биласизми?Буюк Британиянинг Миллий статистика хизмати коронавируснинг "британча" деб аталувчи янги штаммига йўтал, кучли чарчоқ, томоқ ва мушаклардаги оғриқ каби белгилар хос эканлигини, аммо ҳид ва таъм сезмаслик аломати эса аввалги штаммдагига қараганда камроқ учраётганини аниқлади.
Идоранинг хулосалари Aнглияда тасодифий танлаб олинган ва "COVID-19" ташхиси қўйилган 6 минг кишининг маълумотларини қайта ишлаш натижасида чиқарилди.
Ҳид ва таъм сезмаслик каби аломатлар янги штамм билан касалланганларда камроқ учрамоқда. Aммо улар ҳали ҳам касалликнинг учта асосий аломатлари (юқори иситма, яқинда пайдо бўлган доимий йўтал ва таъм сезувчанлигини ўзгариши) орасида.
Касалланганларнинг аксариятида ушбу учта аломатдан камида биттаси намоён бўлмоқда.
Статистика идораси ходимлари янги "COVID-19" штаммига ижобий тест олишдан олдин бир ҳафта давомида беморлар бошдан кечирган аломатларни таҳлил қилдилар. Улар "асл" (аввалги) штаммни юқтирганларнинг аломатлари билан таққосланди.
Бунда 2020 йил ноябрь ойининг ўрталаридан 2021 йил январь ойининг ўрталарига қадар касал бўлган одамларнинг натижалари ҳисобга олинди. Маълумотлар шуни кўрсатдики, янги штамм биринчи ҳолатда бўлгани каби учта эмас, иккита ген билан мос келади.
3,5 минг кишидан иборат янги штаммни юқтирганлар гуруҳидан:
• 35 фоизи йўтал;
• 32 фоизи чарчоқ;
• 25 фоизи мушак ва тана оғриғи;
• 21,8 фоизи эса томоқ оғриғидан шикоят қилган.
Олдинги штамм билан касалланган 2,5 минг кишилик гуруҳдан:
• 28 фоизи йўтал;
• 29 фоизи чарчоқ;
• 21 фоизи мушак ва тана ;
• 19 фоизи эса томоқ оғриганини айтган.
Маълум бўлишича, янги штаммни юқтирганларнинг 16 фоизи таъм сезувчанлигини, 15 фоизи ҳид сезиш қобилиятини йўқотган. Бу эски штамм билан касалланган одамлардагига қараганда камроқ (иккала ҳолатда ҳам 18 фоиз).
Бош оғриғи, нафас олиш қийинлишуви ёки диарея ва қайт қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар икки штаммда ҳам бир хил бўлган.
Олимларнинг фикрига кўра, вирус таркибидаги баъзи бир ўзгаришлар организмнинг иммун реакциясига таъсир қилиши ва инфекцияни келтириб чиқарадиган аломатларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Янги штаммни юқтирганларнинг организмида вирус интенсив равишда кўпайиб кетиш эҳтимоли юқорироқ. Бу эса инфекциянинг бутун танага кенгроқ тарқалишига ҳамда кучли йўтал, мушакларда оғриқ ва чарчоқ пайдо бўлишига олиб келиши мумкин.
01.02.2021 10:50:54
🔺2021 йил 31 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 78 755 (+44) нафарни ташкил этмоқда.🔴 Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌 1 нафари Андижон вилоятида,
📌 2 нафари Жиззах вилоятида,
📌 1 нафари Навоий вилоятида,
📌 3 нафари Наманган вилоятида,
📌 1 нафари Сирдарё вилоятида,
📌 4 нафари Хоразм вилоятида,
📌 11 нафари Тошкент вилоятида,
📌 21 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
♻️Кеча кун давомида:
📌Жиззах вилоятида 4 нафар,
📌Қашқадарё вилоятида 2 нафар,
📌Наманган вилоятида 4 нафар,
📌Сирдарё вилоятида 4 нафар,
📌 Тошкент шаҳрида 16 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 77 221 (+30) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
❗️ Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 913 нафар бемордан 152 нафари оғир, 30 нафари эса ўта оғир аҳволда.
01.02.2021 10:49:46
Коронавируснинг мутация штаммлари вирусдан тузалганлар учун хавф туғдирмайди__
Мутировавшие штаммы не представляют опасности для переболевших коронавирусом
01.02.2021 09:17:42
❓Вакцина қандай ишлайди?💉Вакцинани қабул қилгандан сўнг антитаналар (иммуноглобулинлар) пайдо бўлади. Антитаналар фақат 5-7 кундан кейингина аниқланади, улар 20-22 кундан кейин максимал миқдорга етади.
🧬Шундан кейин антитаналарнинг сони камаяди ва бир неча ойдан кейин умуман йўқолади ёки жуда кам бўлади.
🧠Лекин бунда иммунологик хотира сақланиб қолади, унинг ташувчилари кичик Т- ва B-лимфоцитлар ҳисобланади. Агар вакцина иккинчи марта танага юборилса, у ҳолда антитаналар жуда тезроқ, яъни 1-2 кундан кейин пайдо бўлади.
Манба