Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 13 sahifa

13.02.2021 21:59:31
Коронавирус в мире. Главное к этому часу:

— по данным Университета Джонса Хопкинса, в мире зафиксировано более 108 млн случаев заболевания COVID-19, умерли 2 382 880 человек;

— Борис Джонсон планирует 22 февраля начать ослаблять в Великобритании ограничения;

— Словакия 17 февраля возобновит погранпроверки и введёт карантин для въезжающих в страну;

— в Польше заявили, что выявленный у норок коронавирус передаётся человеку;

— в Японии вступил в силу закон о штрафах до 500 тыс. йен (более 300 тыс. рублей) за отказ от госпитализации или прохождения медосмотра либо за нарушение мер по борьбе с коронавирусом;

— Китай отказался передать ВОЗ данные о ранних случаях заболевания COVID-19, зафиксированных в декабре 2019 года;

— президент Ирана Хасан Рухани заявил, что страна близка к четвёртой волне коронавирусной инфекции. После нескольких недель послаблений на юго-западе страны заболевание снова начало быстро распространяться.
13.02.2021 21:57:52
Коронавирус бўйича сўнгги дунё янгиликлари:

— Жонс Хопкинс университети маълумотларига кўра, жаҳон бўйлаб 108 млндан ортиқ COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари аниқланган, 2 382 880 киши вафот этган;

— Борис Жонсон 22 февралдан Британиядаги чекловларни енгиллаштиришни режалаштирмоқда;

— Словакияда 17 февралдан чегара текширувлари қайта йўлга қўйилади ва мамлакатга кирувчилар учун карантин жорий этилади;

— Польшада норкаларда аниқланган коронавирус одамга юқиши маълум қилинди;

— Японияда касалхонада даволаниш ёки тиббий кўрикдан ўтишни рад этиш ва коронавирусга қарши кураш чораларини бузганлик учун 500 минг иенагача (300 минг рубльдан ортиқ) жарима тўғрисидаги қонун кучга кирди;

— Хитой ЖССТга COVID-19нинг 2019 йил декабрда қайд этилган дастлабки ҳолатлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишдан бош тортди;

— Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний мамлакат коронавирус инфекциясининг тўртинчи тўлқинига яқинлашаётганини айтди. Мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмидаги бир неча ҳафталик юмшатилишдан сўнг, касаллик яна тез тарқалишни бошлаган.
13.02.2021 21:05:54
Японияда 7,1 балли зилзила содир бўлди

Токиода газ ва электр тармоқларида узилиш кузатилган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

13.02.2021 20:33:37
💉 Коронавирусга қарши вакцинани болаларда синаш бошланади

Британ-швед AstraZeneca компанияси ва Оксфорд университети ҳамкорлигида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцина илк бор 6 ёшдан 17 ёшгача бўлган болаларда синовдан ўтказилади.

Таъкидланишича, болаларда ўтказиладиган синовлар вакцина самарадорлигини аниқлашга ёрдам беради. Экспериментда 300 нафар кўнгилли қатнашади. Илк синов жараёнлари февраль ойининг ўзида амалга оширилади, деб тахмин қилинмоқда.

13.02.2021 15:47:01
Хитой ҳукумати ЖССТ мутахассисларига Вухан шаҳрида 2019 йил декабрда аниқланган илк 174 нафар COVID-19 беморлари ҳақида маълумотларни тақдим этишдан бош тортди.

Бунинг ўрнига, мутахассисларга фақат хитойлик олимлар томонидан ўтказилган ўрганиш натижаларини тақдим этган. Бу ҳолат эса вируснинг қачон ва қандай тарқалгани, шунингдек, унинг дастлабки босқичлари қандай кечганини ўрганишда имкон бермаслиги айтилмоқда.

13.02.2021 09:48:48
Ўзбекистонда энг оммабоп фирибгарлик жиноятлари маълум қилинди

Ички ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, чет элга ишга жўнатиш —13,1 фоиз, ер, уй олди-сотдиси — 13,9 фоиз, ўқишга ёки ишга киритиш — 9 фоизни ташкил қилади ва энг оммабоп фирибгарлик ҳисобланади.

13.02.2021 08:50:31
Японияда пандемия сабабли ёлғизлик ва яккаланишга қарши курашни бошқарувчи вазир лавозими жорий этилади. Вазир шу билан бирга, кекса ёшдаги ва камбағал оилалар фарзандларинининг аҳволини кузатиб бориши керак бўлади.

13.02.2021 08:30:11
🇰🇿 Қозоғистон Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини рўйхатдан ўтказди.

Қозоғистон «Спутник V» вакцинасини тасдиқлаган 27-давлат бўлди.

12.02.2021 21:55:57
Ҳурматли билимдон қизлар!

Келинг, Zakovat.tv сайтига кириб, ариза тўлдиринг, клубимизга аъзо бўлиб, трендда бўлинг.

#zakovatdakuch
#uzbekpower

@SShMirziyoyeva
12.02.2021 21:47:12
Нажмиддин Садирович Тураходжаев Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори лавозимидан озод этилди.

Яхёжон Артикбоевич Абдулхаков Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Тергов департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Баходир Ахмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Рустам Абдуганиевич Хатамов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари – Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

12.02.2021 20:29:38
Ҳурматли билимдонлар! "Zakovat" клубига аъзо бўлинг!
zakovat.tv

#zakovatdakuch
#uzbekpower
12.02.2021 18:55:44
⚡️Жорий йилда барча ички ишлар ходимларининг иш ҳақи 30 фоизга, жамоат хавфсизлигини таъминлашга бевосита жалб этилган ходимларнинг иш ҳақи эса 60 фоизга оширилади — Президент.

12.02.2021 16:45:10
14 февраль, якшанба, 20:30да «Milliy TV» телеканалида!

____

Воскресенье, 14 февраля, в 20:30 на телеканале «Milliy TV»!
#MendirmanJaloliddin

@SShMirziyoyeva
12.02.2021 16:02:47
⚡️Баходир Ахмедович Матлюбов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Рустам Абдуганиевич Хатамов Ички ишлар вазирлиги Академияси бошлиғи лавозимига тайинланди — Президент қарори.

12.02.2021 12:08:03
Коронавирусга оид дунёдаги сўнгги хабарлар қисқа сатрларда:

🇮🇪 Ирландияда коронавирус пандемияси сабаб эълон қилинган локдаун апрелгача узайтирилди.

🇵🇱 Польшада коронавирусга қарши эмланганларнинг 1,5 минг нафарида ножўя таъсирлар кузатилди, 11 киши вафот этди.

🇹🇷 Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Sinovac Biotech компаниясининг CoronaVac вакцинасининг иккинчи дозаси билан эмланди.

🇩🇪 Германия карантин чекловларини 7 мартгача узайтирди.

🇱🇻 Латвия пандемия туфайли икки ҳафтага чегараларини ёпди.

11.02.2021 19:15:56
Бугун бутун дунё матбуоти БАА ва Хитой давлатларининг космик аппаратлари Марсда тадқиқот ўтказиш учун навбатда турганини ёзиб, бонг уряпти. Биз эса дарахт кесма, йўл чизиқлари чизилмаган, уни телефонини бозорда синдиришибди, ўқитувчи ўқувчини урибди, бало-баттар, қанақадир майда-чуйда, ғийбат, иғво масалалар билан ўралашиб юрамиз. Алам қилиб кетди хозир негадир.

Эх, ўзбегим, жон ўзбегим!

#кенггакенгдунё
#торгатордунё
11.02.2021 17:32:48
Ўзбекистонда “Sputnik V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш бошланди

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилиниб, бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.
11.02.2021 17:29:13
⚡️Тезкор хабар!
Махсус комиссия: Германия билан авиарейсларни тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди

Сўнгги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашди. Хусусан, АҚШ, Буюк Британия, Исроил, БАА, Хитойда аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Шу муносабат билан Республика махсус комиссиясининг йиғилишида мамлакатимизда барқарор эпидемиологик вазиятни сақлаб қолиш мақсадида коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари Б.Юсупалиевнинг Ўзбекистон делегациясининг Россия Федерациясининг “Sputnik V” коронавирус вакцинасини ўрганиш юзасидан ушбу мамлакатга ташрифи натижалари бўйича ҳисоботи эшитилди.

Унда “Sputnik V” вакцинаси учинчи босқич клиник синовлари якунига етказилганлиги ҳамда Россия Федерациясида рўйхатдан ўтказилганлиги, шунингдек, ушбу вакцинани Ўзбекистонда сертификатлаштириш ва рўйхатдан ўтказиш бўйича таклифлар келиб тушганлиги таъкидланди.

Россия Федерацияси томонидан тақдим этилган учинчи босқич клиник синовлари натижалари таҳлили муҳокама қилинди ва бирламчи босқичда сертификатлаштириш ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маъқулланди.

Шу билан бирга Инновацион ривожланиш ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинасининг Ўзбекистонда 2020 йил декабрь ойидан бошлаб 7 мингдан ортиқ кўнгиллиларда ўтказилаётган учинчи босқич клиник синовлари, шу жумладан, ҳозирги кунга қадар бирорта вакцина қабул қилган кўнгиллида унинг ножўя таъсири кузатилмаганлиги бўйича ахбороти тингланди.

Йиғилишда Санитария-эпидемиология хизматига Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ўтказиш алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Бунда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни фақатгина ихтиёрийлик тамойили асосида амалга ошириш, шунингдек, биринчи навбатда коронавирус юқиш хавфи даражаси юқори бўлган қуйидаги шахсларни эмлаш назарда тутилади:
📌65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;
📌сурункали касалликлари бор шахслар;
📌тиббиёт ходимлари;
📌мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;
📌аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Шунингдек, Республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимиздаги эпидемиологик вазият бироз бўлса-да барқарорлашганини инобатга олиб, аҳолига маданий хордиқ чиқаришларини ташкиллаштириш мақсадида концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда (томошабинларни иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштириб, ҳар учинчисини бўш қолдириш) ташкил этиш тартиби белгиланди.

Шу билан бирга Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 21 декабрдаги қарорига мувофиқ Германия билан авиарейсларни (кириш, чиқиш ва транзит рейслар орқали республикага кириш) тўхтатиш бўйича жорий этилган чеклов бекор қилинди.
11.02.2021 15:48:09
⚡️Иш юритишда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади

Ҳукумат қарори (61-сон, 10.02.2021 й.) билан Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтишни таъминлаш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

11.02.2021 14:50:15
😷 Иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини оширади  — CDC 

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDC) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, маҳкам жипсланган ниқоб ёки иккита ниқоб тақиш коронавирусдан ҳимояланиш даражасини сезиларли даражада оширади.

CDC тадқиқотига кўра, қўшма ниқоб йўтал оқибатида ажралиб чиқадиган заррачаларнинг 92,5 фоизини ушлаб қола олиши аниқланди. Битта тиббий ниқобнинг ўзи эса заррачаларнинг тахминан 42 фоизини тўсиб қола олган.

Мутахассислар, шунингдек, бурун соҳасида сими мавжуд бўлган ниқобларни танлашни, шунингдек, ниқоб юзга маҳкам ўрнашиб туриши ва бўшлиқларни камайтириши мақсадида қулоққа тақиш учун илмоқларни боғлашни тавсия этишмоқда.

<< < 10 11 12 13 14 15 16 >