Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 148 sahifa

08.06.2020 23:07:31
❗️Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 36 та ҳолат аниқланди

⚡️8 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4440 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.



08.06.2020 22:23:43
Важная информация из брифинга, проведённого в штабе АИМК с участием главного инспектора Государственной инспекции санитарно-эпидемиологического надзора Нурмата Отабекова:

❓Можно ли заниматься футболом на искусственных футбольных полях в районах, находящихся в «желтой» зоне?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Почему в районах, включённых в категорию «желтых» зон, разрешено возобновление деятельности детских садов, а абитуриентам запрещено посещение учебных центров?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Можно ли использовать личный автомобиль при поездке в санаторий?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

❓Имеет ли руководство право угрожать увольнением, если сотрудник не носит маску на рабочем месте?

👉 ОТВЕТ: здесь
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ежедневные брифинги на основе вопросов общественности публикуются онлайн на официальной странице телеграм-канала AИМК — @aoka_uz.



08.06.2020 22:03:49
Ҳурматли тадбиркорлар!

💼 Коронавирус пандемияси шароитида Президент фармони ва қарорлари асосида тадбиркорларга солиқ, банк кредитларининг муддатларини узайтириш, тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилиш каби қатор имтиёзлар тақдим этилди.

Бу билан тадбиркорлар қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ қатор соҳаларда тадбиркорлар фаолиятига рухсат берилмоқда.

📌 Карантин талаблари юмшатилмоқда, аммо хушёрликни унутманг! Бизнес юритишда санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилинг!



08.06.2020 21:27:25
⚡️Тошкентда 76 ёшли эркак коронавирусдан вафот этди

Пойтахтимизнинг Учтепа туманида яшовчи Х.да шу йилнинг 28 майида “Covid-19” инфекцияси тасдиқланиб, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди.

Бундан аввал 76 ёшли (эркак) ушбу бемор узоқ йиллар давомида гепатит, юрак ишемик касаллиги, стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.
31 май куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган.

Бироқ кўрсатилган реанимацион муолажаларга қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Айни пайтда марҳумнинг турмуш ўртоғи, фарзанди ва набираларида ҳам “Covid-19” инфекцияси тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



08.06.2020 19:09:49
⚡️Коронавирусдан соғайгандан кейин айрим асоратлар кузатилиши мумкин

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков АОКА штабида ўтказилган брифингда маълум қилди:

— Даволанган одамлар учун коронавируснинг оқибатлари иммунитет ва сурункали касалликлар каби турли омилларга боғлиқ. Соғайгандан кейин бир неча ҳафта давомида қуйидаги асоратлар учраши мумкин:

🔹тез юриш, зинапояга чиқишда ёки жисмоний зўриққанда нафас қисилиши;

🔹иситмасиз ва балғамсиз йўтал;

🔹сурункали касалликларнинг кучайиши.

❗️Шунинг учун даволангандан сўнг иммунитетни кучайтиришга, витаминларга бой озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилишга, кунда бир неча бор нафас гимнастикасини бажаришга ва хоналарни доим шамоллатиб туришга аҳамият бериш керак.



08.06.2020 17:00:37
❗️«Равнақ банк» ва ИИБ ходимларида, «Ўрикзор»даги сотувчининг қўшниларида коронавирус аниқланди

⚡️(+52) — 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4404 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари — Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар — Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ИИБ ходимлари), 1 нафари — Тошкент вилоятидан («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари — Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.



08.06.2020 16:48:53
❗️Туман ва шаҳарларнинг тоифалари ўзгартирилди

Бунда беморларнинг бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган

Манба: @ssvuz



08.06.2020 16:19:48
⚡️Махсус карантин зонасидаги кўнгилли ҳамширада коронавирус аниқланди

Ўрта Чирчиқ тумани махсус карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаб келган, туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ уйида ҳамшира бўлиб ишловчи аёлдан коронавирус инфекциясига гумонланувчи сифатида таҳлиллар олинганда, «мусбат» натижа аниқланган.

Туғруқ уйи 7 июнь куни профилактик дезинфекция тадбирлари ўтказиш учун ёпилган.

🚧 Беморнинг яшаш хонадони, у билан бирламчи мулоқотда бўлган ишчи-ходимлар, оила аъзолари уй шароитида 14 кунлик тиббий кузатувга олинди.

🚫 Ҳамширанинг оила аъзолари ишлайдиган гўзаллик салони фаолияти тўхтатилди.



08.06.2020 15:00:13
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓«Сариқ» ҳудудларда сунъий футбол майдонларида спорт билан шуғулланса бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Нега «сариқ» ҳудудларда боғчалар очилишига рухсат берилган-у, абитуриентларнинг ўқув марказларига бориши мумкин эмас?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Санаторийга йўлланма бўлганда шахсий машинада борса бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Ишхонада ниқоб тақмасдан ишлаганда раҳбарият ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



08.06.2020 13:57:33
❓Кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан коронавирус тарқалиши мумкинми?

❗️Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️

❓Иссиқ кўчадан салқин бинога кирганда пирометр хато ҳароратни кўрсатиши мумкинми?

❗️Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбаби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг. Шундан келиб чиқиб, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

Манба



08.06.2020 11:21:16
Ўзбекистон ҳукумати чет элдаги юртдошларимизни Ватанга қайтариш ишларини давом эттиради.

✈️ Шу йилнинг 8-21 июнь кунлари Uzbekistan Airways яна 20 та чартер рейсни ташкил этади:

〰️〰️〰️〰️

🔹8 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹9 июнь
Тошкент – Сеул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹10 июнь
Тошкент – Aмрицар – Рим – Тошкент

🔹11 июнь
Тошкент – Новосибирск – Тошкент

🔹12 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹13 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹14 июнь
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹15 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Истанбул – Тошкент

🔹16 июнь
Тошкент – Бангкок – Тошкент
Тошкент – Дубай – Тошкент

🔹17 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹18 июнь
Тошкент – Деҳли – Тошкент

🔹19 июнь
Тошкент – Истанбул – Тошкент
Тошкент – Москва – Тошкент

🔹20 июнь
Тошкент – Қозон – Тошкент

🔹21 июнь
Тошкент – Москва – Тошкент
Тошкент – Екатеринбург – Тошкент



08.06.2020 11:05:35
🎓 Қабул–2020: Ҳужжат топшириш учун мактаб битирувчиси аттестат олиши шартми? ➖ Жавоб

🚘 Утилизация йиғими ўзи нима? Уни «UzAuto» ундирадими? Аниқ миқдори қанча? ➖ Жавоб

📗 Яна 5 та ташкилот ходимлари Тошкент шаҳрига прописка қилиниши мумкин ➖ Давоми

👨🏻‍💻 Янги ўқув йилида ҳам онлайн таълим давом этадими? ➖ Жавоб

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.



08.06.2020 10:46:07
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 597 432 (+12 080)
⚡️Соғайганлар ➖ 291 061 (+10 268)
⚡️Вафот этганлар ➖ 7 688 (+175)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 467 673 (+8 984)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 48 630 (+879)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 26 999 (+485)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 13 130 (+766)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 12 859 (+183)
6. 🇲🇩 Молдова ➖9 700 (+189)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 7 553 (+314)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 529 (+76)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖4 352 (+171)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖2 007 (+33)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 597 432 (+12 080)
⚡️Выздоровевших ➖ 291 061 (+10 268)
⚡️Погибших ➖ 7 688 (+175)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 467 673 (+8 984)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 48 630 (+879)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 26 999 (+485)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 13 130 (+766)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 12 859 (+183)
6. 🇲🇩 Молдова ➖9 700 (+189)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 7 553 (+314)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 529 (+76)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 352 (+171)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 007 (+33)



08.06.2020 10:00:45
⚡️(+21) — 8 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4352 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Тошкент вилоятида (шундан 3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, яна 3 нафари эса аҳоли орасида), 7 нафари — Карантин марказидаги фуқароларда, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган шахсларда, 5 нафари — Навоий вилоятида аҳоли орасида аниқланган.


@ssvmatbuotkotibi
08.06.2020 09:30:03
⚡️Элчихонадаги навбатлар ва чартер рейс: «Кўпчилик таниш-билиш, деб ўйлайди. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди»

— Ватанга қайтишни истаган хориждаги ҳамюртларимиз чет элдаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилиши зарур. Мурожаатлар асосида дипломатик ваколатхоналар ҳузурида ташкил этилган оператив штабда рўйхат шакллантирилади. Ушбу рўйхат Ташқи ишлар вазирлигига юборилади ва умумлашган ҳолда Республика махсус комиссиясига тақдим этилади. Комиссия ушбу масалани барча йўналишда ўрганиб чиқиб, сана белгилаб, кейин қарор қабул қилади, — деди Ташқи ишлар вазири ўринбосари Эркин Ҳамроев.

🔎 У рўйхат шакллантириш жараёни шаффоф бўлиши учун оператив штабда жамоат комиссияси тузилгани, унинг таркибида диаспора етакчилари, жамоат арбоблари, блогерлар, тиббиёт ходимлари ва талабалар фаол ишлаётганини таъкидлади:

«Кўпчилик таниш-билиш, деб ўйлайди. Бу эса ҳақиқатга мос келмайди. Масалан, биргина Россиянинг ўзида 100 мингга яқин ватандош Ўзбекистонга қайтиш истагини билдирган. Бу жойда катта баҳс бўлади. Қайси категориядаги шахсларни биринчи қайтариш керак? Демак, имконияти чекланган ва қария шахслар, оғир касаллиги бор фуқаролар ҳамда ҳомиладор, шунингдек, ёш болали аёллар ва талабаларга устуворлик берилади».


@ssvmatbuotkotibi
07.06.2020 23:20:16
⚡️Бугун 237 кишида коронавирус аниқланди, шундан 195 таси — Тошкент шаҳрида

Янги беморлар: Карантин марказида — 20, Тошкент вилоятида — 10, Хоразм вилоятида — 8, Сирдарё вилоятида — 4 нафар.

🔎 Бугун соғайганлар — 86. Шундан 73 нафари — Тошкент шаҳридаги, 8 нафари — Бухоро вилоятидаги, 4 нафари — Навоий вилоятидаги ва 1 нафари — Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасаларида соғайиб чиқишди.

💉 Даволанмоқда — 960 нафар.

▪️Аҳволи оғир — 6. Ўта оғир — 2.


@ssvmatbuotkotibi
07.06.2020 23:04:33
❗️Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+29) — 7 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4331 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари — Тошкент шаҳри ҳамда 8 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида, 7 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 2 нафари — Сирдарё вилоятида ва яна 2 нафари — Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳавдовчиларида аниқланди.



07.06.2020 19:40:40
❗️Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 8 соатда 121 кишига кўпайди

⚡️7 июнь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4302 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 13 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 98 нафар Тошкент шаҳрида, 2 нафари Сирдарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар орасида қайд этилган.



07.06.2020 16:03:13
⚡️Тошкентда коронавирусга чалинган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди, чақалоқда инфекция аниқланмади

Жигар етишмовчилиги билан хасталанган аёл жорий йил 19 май куни Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс орқали Тошкентга олиб келинган ва карантинга олинган эди.

🦠 Сўнгги 2 ҳафта давомида оёғида шишлар, нафас сиқиши, ҳансираш, бурун битиши, томоқ қичишиши, таъм ва ҳид билиш сезгиларининг йўқолиши, тери сарғайиши бошланган.

🧪 Тест натижаларига кўра, бешариқлик 21 ёшли ушбу аёлда коронавирус аниқланган. Сўнг у пойтахтимиздаги 3-сонли туғруқ мажмуасига олиб келинган.

👶🏻 Кеча ҳомиладор аёлда туғруқ бошланиб, туғруқ жараёни 7 соат давом этди. У ўғил фарзандли бўлди. Чақалоқдан коронавирусга олинган таҳлил натижалари унда инфекция йўқлигини кўрсатди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



07.06.2020 15:03:34
⚡️«Четдан олиб келинаётганларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак»

❗️Ҳар бир рейсдан баъзида 80 тагача ёки ундан ҳам кўп одамларда коронавирус аниқланяпти.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбирига берган интервьюсида маълум қилди:

➖ Биз аниқ биламизки, хориждан уюшган ҳолда олиб келинаётган аҳоли қатламимиз эпидемик нохуш ҳудуддан келяпти. Улар йўл-йўлакай касалликка чалинганлар билан рўбарў келган бўлиши мумкин, учрашган бўлиши мумкин, ёки битта жойда бир муддат бўлган бўлиши мумкин.

🔎 Шундай экан, биз бу одамларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак бўлади. Ҳозирги олиб келинаётган рейсларимизда, баъзи бир рейсни ўзидан 70дан 80гача ёки ундан ҳам кўп одамларда касаллик борлиги аниқланяпти. Шунинг учун биз уларни карантин зонада ушлаб, тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, унда кейин аҳоли орасига қўшиб юборадиган бўлсак, тўғри бўлади.