Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 145 sahifa

11.06.2020 23:44:47
⚡️⚡️Бугун 118 киши коронавирусга чалинди, 12 та бемор оғир аҳволда

Кун давомида қайд этилган 118 ҳолатнинг 70 таси Карантин муассасаларида, 39 таси аҳоли орасида, 9 таси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔎 Бугун соғайганлар — 105. Даволанмоқда — 1085. Оғир аҳволда — 10. Ўта оғир — 2 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



11.06.2020 23:15:44
❗️Тошкентда яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+24) — 11 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4741 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 11 нафари — Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 11 нафари — Тошкент шаҳри ва 1 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида ҳамда 1 нафари — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди.



11.06.2020 22:35:46
Бу қиз 17 ёшда. У коронавирусга чалинган. 5 майдан буён касал ётибди. Ҳозир у сунъий нафас олдириш жиҳозига улаб қўйилган...

📹 Давомини видеода кўринг. Хулоса қилинг!

18+

〰️〰️〰️〰️〰️

Этой девушке семнадцать лет. Она заразилась коронавирусом. С 5 мая продолжает болеть. Сейчас она подключена к аппарату искусственной вентиляции легких...

📹 Смотрите продолжение на видео. Делайте выводы!

18+



11.06.2020 22:04:41
⚡️Ўқитувчилар, абитуриентлар, барча зиёлилар диққатига!

Пандемия шароитида муштарийларга қулайлик яратиш мақсадида Ўзбекистондаги босма нашрлар орасида илк бор «Ma'rifat» газетасининг мобил иловаси ишга тушди.

Мобил иловани
юклаб олиш 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️



11.06.2020 18:04:40
🔎 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай тус оляпти

Батафсил 👉 https://review.uz/oz/bsm

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️〰️

🔎 Инфографика: Как складывается ситуация по короновирусу в Узбекистане

Подробнее 👉 https://review.uz/ru/6gg

Источник: @reviewuz



11.06.2020 17:45:02
🌎 Сизнинг фикр ва таклифларингиз БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ва кўплаб давлат раҳбарларига етказилади. Имкониятдан фойдаланинг.

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда иштирокчилардан ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифлар сўралмоқда.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда албатта иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

✅ Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb



11.06.2020 16:41:59
❗️Тошкент шаҳрида яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+22) — 11 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4717 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 10 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида (3 нафари аҳоли орасида, 1 нафари хориждан келиб, карантинга олинган), 3 нафари Сирдарё вилоятида, яна 3 нафари Тошкент вилоятида ҳамда қолган 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида Россиядан чегара пост орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида қайд этилган.



11.06.2020 16:32:23
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3600 дан ошди — Қорақалпоғистон касалликдан холи ҳудуд бўлишга яқин

Бугун 79 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди: пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида — 50 нафар, Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида — 18 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида — 9 нафар, 3-сонли туғруқ мажмуаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида — 1 нафардан.

Ҳозирда Қорақалпоғистонда даволанаётган 2 нафар бемор қолди.

💉 Жами соғайганлар — 3611 нафарга етди.



11.06.2020 15:55:49
🔹Ҳарбий хизматга саралаб олинганлар коронавирусга таҳлил топширди, натижалари... 👉 батафсил

🔹Хизмат жойларига борганларидан кейин ҳам йигитлар 14 кунлик карантинга олинади... 👉 батафсил



11.06.2020 14:44:09
❗️Уч кунда аҳоли орасида 118 киши коронавирус юқтирган — беморлар ҳақида маълумот

🗺 Cўнгги уч кун давомида, жумладан, 8 июнь куни касаллик қайд этилган жами 109 та беморнинг — 66 нафари, 9 июнь куни коронавирус аниқланган 80 та беморнинг — 25 нафари, 10 июнь куни коронавирус инфекцияси тасдиқланган 103 беморнинг — 27 нафари аҳоли орасида аниқланган.

📍10 июндаги ҳолатлар ҳудудлар кесимида: 11 нафари — Тошкент вилоятидан, 7 нафари — Тошкент шаҳридан, 3 нафари — Сирдарё вилоятидан, Самарқанд ва Бухоро вилоятларидан 2 нафардан, 1 нафари эса Қашқадарёдан.

〰️〰️〰️〰️

🔹Мисол учун, Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилиб, уй шароитида даволанган фуқарода, Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2 нафар инспекторида, Шайхонтоҳур туманидаги «Медиапарк» савдо мажмуаси сотувчисининг онасида коронавирус аниқланган.

🔹Тошкент вилоятида яшовчи, Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланадиган фуқаронинг 2 нафар оила аъзосида, Бекобод ва Тошкент туманларида яшовчи 2 нафар фуқаро ҳамда Тошкент туманидаги «Американ госпитал» хусусий клиникаси кичик тиббиёт ходимида ҳам касаллик тасдиқланган.

🔹Коронавирус инфекцияси аниқланган Сирдарё вилояти Ички ишлар ходимининг қўшниси ва у билан мулоқотда бўлган 2 нафар тикувчилик цехи ходимларида, Самарқанд вилояти «Мароқанд» ДУКнинг 2 нафар ходими ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



11.06.2020 13:31:07
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇧🇪 Бельгия ҳар бир фуқарога поездга 10 та бепул чипта; ресторан, театр ва музейлардан фойдаланиш учун 300 евролик ваучер тақдим этади ➖ CNN

🇺🇸 АҚШда коронавирусга чалинганлар 2 миллиондан ошиб кетди ➖ JHU

✈️ Коронавирус пандемияси натижасида авиакомпаниялар 84 млрд доллар йўқотишади ➖ Guardian

🇩🇪 Германия ўз фуқароларига 160 та давлатга 31 августга қадар саёҳат қилмасликни тавсия этмоқда ➖ DW

🇫🇷 Францияда пандемия туфайли 800 минг иш ўрни йўқолади ➖ Economic Times

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



11.06.2020 12:58:25
🇬🇧🧬 Оксфорд университети олимлари пандемия даврида мамлакатларда карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш — иқтисодий ҳаётни тиклашда энг оптимал вариант эканини математик моделлаш ёрдамида исботлаб беришди.

Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, давлатларда чекловларни бирданига бекор қилиш — хавфли. Аҳолида параллел равишда тест текширувлари ўтказиш — чекловларни бекор қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Frontiers in Public Health

〰️〰️〰️〰️

🇬🇧🧬 Ученые Оксфордского университета с помощью математического моделирования обосновали, что постепенное снижение карантинных ограничений является наиболее оптимальным вариантом при возобновлении экономической жизни страны в период пандемии.

Эксперты предупреждают страны об опасности, моментального снятия ограничений. На ряду с этим, параллельное тестирование населения будет иметь решающее значение при снятии ограничений.

Frontiers in Public Health



11.06.2020 11:56:10
#cўраган_эдингиз

❓Коронавирус ташхиси учун қайси усул самаралироқ: ўпка компьютер томография текширувими ё лабораторияда тест топширишми?

🔹Лабораториявий ташхислашдан бошлаш керак: томоқ ва бурундан коронавирусга таҳлил олинади.

Ўпка патологиясига хос шикоятлар: кучли йўтал, нафас қисилиши мавжудлигида шифокор тавсиясидан сўнг компьютер томографияси ўтказилади. Текширувлар орасидаги вақт оралиғи муҳим эмас.

Компьютер томографияси вирусли пневмонияга хос бўлган ўзгаришларни кўрсатади, бироқ бошқа касалликда ҳам бу вирус учраши мумкин, масалан, сил касалликлари ёки саратон касалликларида.

Коронавирус бор-йўқлиги полимераз занжир реакцияси усулида лаборатория тестларида тасдиқланади.



11.06.2020 11:08:19
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти — инфографика

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

Источник: @reviewuz



11.06.2020 10:10:23
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 630 964 (+11 088)
⚡️Соғайганлар ➖ 323 549 (+13 608)
⚡️Вафот этганлар ➖ 8 339 (+274)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 493 657 (+8 404)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 51 066 (+801)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 28 381 (+525)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 14 103 (+428)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 13 319 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 321 (+296)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 8 530 (+339)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 763 (+73)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 4 695 (+148)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 129 (+74)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 630 964 (+11 088)
⚡️Выздоровевших ➖ 323 549 (+13 608)
⚡️Погибших ➖ 8 339 (+274)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 493 657 (+8 404)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖51 066 (+801)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 28 381 (+525)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 14 103 (+428)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 13 319 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 321 (+296)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 8 530 (+339)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 763 (+73)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 695 (+148)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 129 (+74)



11.06.2020 10:00:40
❗️Уч ҳудудда аҳоли орасида ва Қашқадарёдаги хорижий корхона ишчиларида коронавирус аниқланди

⚡️(+72) — 11 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4695 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 18 нафари — Навоий вилоятида, Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида 3 нафардан аҳоли орасида, шунингдек Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида фаолият кўрсатувчи хорижий корхонанинг 28 нафар ишчисида аниқланди.



11.06.2020 01:31:07
✈️ Нега АҚШга чартер рейс қўйилмаяпти? Ахир АҚШдан Ўзбекистонга келмоқчи бўлган фуқаролар кўпку? ➖ Жавоб

🚧 Жазони ижро этиш колонияларида қачондан қисқа ва узоқ муддатли учрашувларга рухсат берилади? ➖ Жавоб

💰Сентябр ойидан хусусий мактабларда дарслар онлайн бўлса, тўловни 100% олишадими? ➖ Жавоб

⚔️ Муддатли ҳарбий хизматга бориш «яшил» ҳудудларда рухсат этиладими? ➖ Жавоб

📑 Фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати ➖ Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.



10.06.2020 23:23:07
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🏦 Жорий йилда дунё иқтисодиёти кўрсаткичлари 5,2%га пасаяди. Бу Иккинчи жаҳон урушидан буён энг катта инқироз бўлади ➖ The World Bank

🌐 Дунё сўнгги 50 йилда озиқ-овқат танқислигининг энг оғир даражасини бошдан кечирмоқда ➖ Guardian

🇫🇷 Франция жаҳон аэрокосмик пойгасида Хитой ва АҚШдан ортда қолмаслик учун Airbus ва Air France компанияларига 17 млрд доллар ажратди ➖ FR24 News

🇨🇳 Хитойда Alibaba компанияси булутли технологиялар бўлимида 5000 иш ўрни яратади ➖ CNN

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



10.06.2020 23:08:22
📍Бугун мамлакатимизда коронавирусга чалинган 103 та бемор аниқланди: карантин муассасаларида — 64 нафар, аҳоли орасида (Тошкент вилоятида — 11, Тошкент шаҳрида — 7 , Сирдарё вилоятида — 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида — 2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида — 1 нафардан) жами 27 нафар ва 12 нафар халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилди.

📊 Бугун соғайганлар — 73 нафар. Даволанмоқда — 1072 нафар. 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



10.06.2020 23:02:56
⚡️ (+32) — 10 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4623 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари — Карантин муассасаларида, 9 нафари — аҳоли орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги