Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 147 sahifa

09.06.2020 23:21:51
❗️Ҳайдовчилар ва аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

📈 9 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 4520 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 8 нафари — Карантин муассасаларида, 13 нафари — халқаро юк ташувчи автомашиналар ҳайдовчилари ва 17 нафари — аҳоли орасида қайд этилди.



09.06.2020 21:06:09
❓15 июндан умумий овқатланиш жойларига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид саволлар юзасидан жавоб қайтарди.



09.06.2020 20:42:47
⚡️Бугун 102 нафар бемор соғайди

Ҳозирга қадар Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида — 8 нафар, Навоий вилоятида — 28 (21+7) нафар коронавирусга чалинган бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

📈 Жами соғайганлар — 3459 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



09.06.2020 19:51:19
⚡️Дунё бўйлаб коронавируснинг 6 хил тури тарқалмоқда

🧬 Олимлар bioRxiv электрон илмий кутубхонаcида янги тадқиқотни чоп этишди. Тадқиқотда дунёнинг турли ҳудудларидан Covid-19 нинг 10 мингдан ортиқ намуналари тузилиши таҳлил қилинган. Таҳлил натижаларига кўра, дунёда коронавируснинг 6 хил кўриниши аниқланди. Бироқ мутациялар вируснинг юқумлилиги ва бошқа сифатларига қандай таъсир кўрсатишини олимлар ҳали аниқ билишмайди — TASS

〰️〰️〰️〰️〰️

⚡️По миру распространяется 6 разновидностей коронавируса

🧬 Ученые опубликовали новое исследование в электронной научной библиотеке bioRxiv, согласно которому были проанализированы структуры более 10 тысяч образцов Covid-19 из разных регионов мира. В результате выявлено, что сейчас по миру распространяется шесть разновидностей коронавируса. Однако как эти мутации влияют на заразность и другие свойства вируса, ученые пока достоверно не знают.



09.06.2020 17:31:26
📍«Қизил» ҳудудга айланган Урганч шаҳрида бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилди

Батафсил 👉 https://t.me/breaking_news_of_khorezm/1793
〰️〰️〰️〰️



09.06.2020 17:02:18
⚡️(+34) — 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4482 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси — Карантин марказидаги (шундан 24 нафари — хориждан келган, 10 нафари — беморлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.



09.06.2020 16:33:12
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇬🇷 Сайёҳлик мавсуми очилаётган Грецияда коронавирусга чалиниш яна кўпайди. Касалликдан зарарланганларнинг 3/2 қисми: мамлакатга келаётган одамлар ➖ Greek Times

🌐 Бир кунда 136 000 бемор коронавирус юқтирди — бу энг юқори кунлик кўрсаткич. Вазият дунё миқёсида ёмонлашиб бормоқда ➖ Guardian

🇬🇧 Европа давлатларида карантин тадбирлари 3 миллиондан ортиқ инсоннинг ҳаётини сақлаб қолди ➖ BBC

🇪🇸 Испания ҳукумати энг қашшоқ фуқароларга 462 евродан 1015 еврогача пул тарқатишни бошлайди ➖ El Pais

〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 https://t.me/aoka_uz/2151



09.06.2020 16:02:17
🌎 Сизнинг фикр ва таклифларингиз БМТ Бош котиби Антониу Гутериш ва кўплаб давлат раҳбарларига етказилади. Имкониятдан фойдаланинг.

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда иштирокчилардан ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифлар сўралмоқда.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда албатта иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг!

✅ Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb



09.06.2020 15:34:34
😷 Олимлар ниқоб тақиш касаллик аломати бўлмаган беморлардан Covid-19 юқтирмаслик учун ниҳоятда зарурлигини таъкидлашмоқда.

🦠 Коронавируснинг ҳаво томчилари орқали юқиши аҳоли орасида касаллик тез суръатларда кўпайиб кетишига олиб келади.

〰️〰️〰️〰️

😷 Ученые предупреждают, что ношение масок крайне необходимо для предотвращения возможного заражения Covid-19 от бессимптомных пациентов.

🦠 Передача коронавируса воздушно-капельным путем приводит к быстрому росту случаев среди населения.



09.06.2020 14:39:52
Испаниялик рассом Ҳуан Лусен бу суратни коронавирус туфайли вафот этган ва ўз неваралари билан хайрлаша олмай қолган барча қарияларга бағишлаб чизди.

〰️〰️〰️〰️

Испанский художник Хуан Лучен посвятил эту картину всем пожилым людям, которые скончались от коронавируса и не смогли попрощаться со своими внуками.



09.06.2020 12:58:29
⚡️Тошкентда битта шифохонада 66 нафар бемор, жумладан 80 ёшли отахон соғайди

Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 66 нафар (40 нафари эркак, 26 нафари аёл) бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди.

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



09.06.2020 12:39:50
⚡️Абитуриентлар учун йўриқнома

Қабул-2020

Давлат тест маркази



09.06.2020 11:59:13
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Коронавирус агрессивлиги камайдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Аҳоли орасида «симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олишга чиқиш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Хорижда коронавирусдан даволаниб чиққан фуқаро Ўзбекистонга қайтса, яна карантинга олинадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



09.06.2020 11:27:15
Карантин сабаб, давлат мулкини ижарага олган 11 266 нафар тадбиркор ижара тўламаяпти

💰Бу давлатга тўланиши мумкин бўлган 92,6 млрд сўм пул уларнинг қўлларида қолмоқда дегани...

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда



09.06.2020 11:01:48
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz



09.06.2020 10:36:23
🌐 Коронавирус бўйича хавфсизлик рейтингида Ўзбекистон 121-ўринни эгаллади

Рейтингга 200 та давлат киритилган. Ушбу рейтинг 130 та сифат ва миқдор кўрсаткичлари ҳамда 11400 дан кўпроқ банд бўйича тузилган. Унда давлатлар киритган карантин чоралари самарадорлиги, улар олиб бораётган мониторинг, ташхислаш, соғлиқни сақлаш тизими тайёрлиги ва бошқа омиллар ҳисобга олинган.

📑 Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 10-ўринни, умумий рейтингда эса 121-ўринни эгаллаган. Қўшни давлатлардан Қозоғистон 71-ўринни, Қирғизистон 108-ўринни, Тожикистон 124-ўринни ва Туркманистон 131-ўринни эгаллаган.



09.06.2020 10:20:40
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 608 552 (+11 120)
⚡️Соғайганлар ➖ 295 956 (+4 895)
⚡️Вафот этганлар ➖ 7 847 (+159)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 476 658 (+8 985)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 49 453 (+823)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 27 462 (+463)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 13 325 (+195)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 12 859 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 9 807 (+107)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 7 876 (+323)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 609 (+80)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 4 448 (+96)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 055 (+48)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 608 552 (+11 120)
⚡️Выздоровевших ➖ 295 956 (+4 895)
⚡️Погибших ➖ 7 847 (+159)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 476 658 (+8 985)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 49 453 (+823)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 27 462 (+463)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 13 325 (+195)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 12 859 (+0)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 9 807 (+107)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 7 876 (+323)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 609 (+80)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 448 (+96)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 055 (+48)



09.06.2020 10:00:36
❗️Тошкентда аҳоли орасида яна 8 кишида коронавирус аниқланди

⚡️9 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4448 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик суриштирув ишлари давом этмоқда.



08.06.2020 23:33:17
❓7 июнь куни Ўзбекистонда коронавирусдан касалланиш бўйича рекорд қайд этилди. Бунинг асосий сабаби нимада?

❓Тошкент шаҳрида вирус юқтирган 195 киши айнан қайси ҳудудларда аниқланди? Беморларнинг шахси ҳақида маълумот борми?

❓Кечаги ҳолат Тошкент шаҳрида карантин қоидаларин кучайтиришга туртки бўладими?

〰️〰️〰️〰️〰️

📹 Шу каби муҳим саволларга ушбу видеолавҳа орқали жавоб топшингиз мумкин.



08.06.2020 23:21:40
🔎 Бугун 109 киши коронавирусга чалинди, 3 киши соғайди

Беморларнинг 66 таси — аҳоли орасида (Тошкент шаҳрида — 54 , Навоий вилоятида — 5, Тошкент вилоятида — 4, Наманган вилоятида — 3) аниқланди.

39 таси — Карантин муассасаларида, 4 таси — халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида қайд этилди.

💉 Даволанмоқда — 1065 нафар. 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба: @ssvmatbuotkotibi