Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 149 sahifa

07.06.2020 10:00:45
❗️Тошкентда бир кечада 87 кишида коронавирус аниқланди

⚡️7 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 4181 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган фуқаролар орасида қайд этилган.

🔎 Соғайганлар — 3268.

💉 Даволанмоқда — 896.

▪️Аҳволи оғир — 11 нафар. Ўта оғир — 3 нафар.



06.06.2020 23:15:52
⚡️(+30) — 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари — Самарқанд вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари — Андижон вилоятида (1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари — Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса — Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган.



06.06.2020 20:33:36
18+

📹 Коронавирусга чалинган беморларнинг аҳволига бир қаранг... Ўзингизни асрамасангиз, Сиз ҳам шу ҳолга тушишингиз мумкин.

Хулоса қилинг!

〰️〰️〰️〰️〰️

18+

📹 Посмотрите на состояние пациентов заражённых коронавирусом. Люди, не соблюдающие меры предосторожности, могут оказаться в таком же положении.

Делайте выводы!



06.06.2020 19:56:29
▪️Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди

Шу йилнинг 27 май куни пойтахтлик фуқаро автоҳалокатга учраб, тез тиббий ёрдам машинасида бош мия ёпиқ жароҳати дастлабки ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинади.

🦠 Ўша пайтда унда тана ҳарорати юқорилиги ва коронавирус аломатлари кўрингани сабабли таҳлил олинади. Текширув натижасида 70 ёшли (эркак) беморда «Covid-19» инфекцияси тасдиқланади.

Сўнг у Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасига ётқизилган.

💉 У аввалдан бош мия ўсмаси, юрак ишемик ва гипертония касаллиги, гепатит, пневмония, сурункали юрак, буйрак ва жигар етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор мия шиши, ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



06.06.2020 18:47:39
⚡️«Битта самолётда 200 та сайёҳ келса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб берамиз»

— Биз катта тайёргарлик кўряпмиз. Халқаро авиарейслар яқин орада очилади, — деди Бош вазир ўринбосари, туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов Кун.уз мухбири Илёс Сафаров билан суҳбатда:

«Мана, Япония, Европанинг айрим мамлакатлари халқаро рейсларни йўлга қўйди. Туркия ҳам очилиш арафасида.

8 июндан автобуслар ҳам йўловчи ташишни бошлайди. Бошқа турдаги жамоат транспортлари ҳам яқин орада йўлга тушади.

✈️ Биз Ўзбекистонга келадиган ҳар бир сайёҳга 15 АҚШ долларидан тўлаб берадиган бўлдик. Бу шундай бўладики, битта самолётда ўртача 200 нафар сайёҳ келадиган бўлса, уларнинг жами 3000 АҚШ доллари миқдоридаги харажатини тўлаб беряпмиз. Меҳмонхоналарда харажатларнинг 10 фоизини, йил охиригача эса транспорт харажатларининг 30 фоизини ҳам қоплаб берамиз, яъни давлат томонидан субсидия берилади».



06.06.2020 17:02:46
❗️Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида коронавирусга чалинганлар аниқланди

⚡️(+42) — 6 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4064 нафарни ташкил этмоқда.

📈 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 2 нафар — Тошкент вилоятида хориждан чегара пост орқали келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 6 нафари — Наманган вилояти, 3 нафари — Тошкент шаҳрида ва яна 3 нафари — Хоразм вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.



06.06.2020 16:53:56
⚡️⚡️«Ўрикзор», Юнусобод ва «Медиапарк» бозори ишчиларида, Наманганда ИИБ ходимида, Бухорода йўл қурувчисида коронавирус аниқланди

5 июнь куни қайд этилган касалланиш ҳолатлари 68 та бўлиб, улардан 17 нафари — аҳоли орасидан аниқланган.

❗️Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

🌀 Айнан «Ўрикзор» савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да ҳам ушбу касаллик аниқланди.

📍Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари — Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

🦠 Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

‼️ Бугун айни пайтгача Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна 3 нафар фуқарода коронавирус аниқланган бўлиб, жумладан, Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа Парк» савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида ҳам коронавирус қайд этилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



06.06.2020 15:46:37
🔹Бу йил юртимизда 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда

🗓Олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топшириши мумкин.

📆Кириш имтиҳонлари (тест) 25 июлдан 20 августгача ўтказилади.

🌏Бугун дунё масофадан таълим олиш воситаларга жуда муҳтож. Юртимиздаги кўнгиллилар ушбу муаммони ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшмоқдалар, барча фанлар бўйича турли даражадаги ўқув тестлар базаси яратилмоқда.

📌 "iQuiz"— турли хил фанлардан Ўзбекистондаги барча сифатли тестларни ўзида жамлаган ягона платформа. Мазкур лойиҳа телеграм ижтимоий тармоғи томонидан ижобий баҳоланмоқда. Бугунги кунга келиб Ўзбекистонлик кўнгиллилар жамоаси яратган тестлар дунё рейтингида биринчи ўринда турибди.

📊Тестларни ечинг, уларга овоз беринг ва жамоани қўллаб-қувватланг.

https://t.me/joinchat/AAAAAE4zZxaCjmFbIhDFKg



06.06.2020 14:50:59
⚡️Тошкент шаҳрининг қайси туманларида аҳоли орасида коронавирус аниқланди?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков:

➖ Коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. 5 июнь куни қайд этилган 20 беморнинг 6 нафари Самарқанд вилоятида, 5 нафари Бухоро вилоятида ва яна 5 нафари Тошкент вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Уларнинг 7 нафари — аҳоли орасида қайд этилгани барчамизни сергак торттириши керак.

📍Минг афсуски, охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари — Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти.


@ssvmatbuotkotibi
06.06.2020 14:29:13
❓Карантин зоналарида битта хонада 4 киши сақланяпти. У ерда касаллик юқтириб олиш имкони қанчалик даражада?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Kun.uz мухбирига берган интервьюсида ушбу саволга жавоб қайтарди:

«Aлбатта, 4 киши битта хонада бўлгандан кейин касалликни юқтириб олиш эҳтимоли бўлади, буни ҳеч ким инкор қила олмайди. Кўпчилик карантинга жойлаштирилаётган шахсларимиз бегона юртларда, қурилишларда, ҳар хил ишларда ишлаган. Aксарияти 20-30 кишилик жойларда бирга яшаган. Лекин бундай шароитнинг қилиб берилиши, 4 та одам касаллик юқиш эҳтимолини сақлаб қолиш учун жуда катта миқдорда куч-имкониятлар, маблағ сарфланди.

Aгар биз уларни 50-100 киши қилиб битта жойга жойлаштирганимизда қандай бўларди. Карантинда турганлардан икки маротаба таҳлил олинади. Таҳлил олингандан кейин мабодо касаллик чиқадиган бўлса, бу гуруҳ яна бошқалардан алоҳида қилинади».


@ssvmatbuotkotibi
06.06.2020 00:18:53
🔘 13 нафар бемор оғир аҳволда
Коронавирус|Ўзбекистон

• Бугун вирус аниқланганлар — 68.
• Соғайганлар — 160.
• Даволанмоқда — 744.
• Аҳволи оғир — 12.
• Ўта оғир — 1.


@ssvmatbuotkotibi
05.06.2020 23:58:50
⚡️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунё пандемия оқибатида катта қийинчиликка учраяпти. Ҳеч ким ишонмаганди, шу шароитда мана шундай корхоналар ишга тушира оламиз деб. Бу — Фарғонадаги ўзгаришларнинг бошланиши, қалдирғочи. Худо хоҳласа, натижаларимиз бундан ҳам юқори бўлади».

Бугун Президент Марғилондаги Ҳунармандлар марказини бориб кўрди.

💰Марказда 2 мингга яқин хотин-қиз, ёшлар ишга жалб этилган. Ҳозир чеварларга 3,5 миллион сўмгача маош берилади. Марказ 600 ишчига мўлжалланган, хотин-қизларнинг қолгани касаначилик асосида уйда ўтириб меҳнат қилади.



05.06.2020 23:20:15
❗️Коронавирусга чалинганлар 4 мингдан ошди — тўрт ҳудудда, жумладан «Ўрикзор» бозори юк ташувчисида вирус аниқланди

⚡️(+20) — 5 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар — 4007 нафар.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — Самарқанд вилоятида беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари — Бухоро вилоятида (4 нафари беморлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган, 1 нафари — аҳоли орасида), 5 нафари — Тошкент вилоятида (3 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 2 нафари — аҳоли орасида), 4 нафари — Қашқадарё вилоятида (Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида юк ташувчи бўлиб ишлаган ходим ва у билан яқин мулоқотда бўлган 3 нафар оила аъзоси) аҳоли орасида аниқланди.



05.06.2020 21:36:45
🔰 Коронавирус — аломатлари ва эҳтиёт чоралари

Манба



05.06.2020 20:49:38
❗️@aqlvoy loyihasi maktabgacha yoshda bo‘lgan iqtidorli va kreativ bolajonlar uchun ijodiy tanlov o‘tkazmoqda.

Shartlar:
1️⃣ Aqlvoy personaji qanday ko‘rinishga ega ekanligini o‘ylab topish va uni chizish.
2️⃣ Rasmni Telegram orqali t.me/aqlvoy_manager ga yuborish, muallifning ismi, yoshi va manzilini ko‘rsatish.
3️⃣ Tartib raqamini olish va natijalarni kutish.

Ishlar 7-iyun soat 22:00 gacha qabul qilinadi. 8-iyun kuni g‘oliblar e’lon qilinadi va sovg‘alar topshiriladi.

〰️〰️〰️〰️

❗️Проект @aqlvoy проводит новый творческий конкурс для всех талантливых и креативных дошкольников.

Условия:
1️⃣ Нужно придумать и нарисовать, как выглядит персонаж Aqlvoy.
2️⃣ Отправить рисунок в Telegram: t.me/aqlvoy_manager и указать имя автора рисунка, его возраст и город проживания.
3️⃣ Получить уникальный номерок и ожидать результатов.

Работы принимаются до 7 июня 22:00 часов. А уже 8 июня будут названы победители, которые получат в подарок наборы для творчества от Aqlvoy.

05.06.2020 19:10:32
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг масъул ходимлари ушбу талабларга риоя этилишини назорат қилади.

Йўловчилардан эса карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш сўраб қолинади. Жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.



05.06.2020 18:39:59
‼️ Почему государственные детские сады откроются позже?

На данный момент Министерством дошкольного образования ведется работа по решению организационных вопросов, связанных с обеспечением мер для безопасного возобновления деятельности государственных ДОУ и созданием условий для их функционирования, в том числе закупка продуктов для организации питания детей в ДОУ, приобретение и установка необходимых средств защиты и дезинфекции, а также оформление всей необходимой документации для отзыва работников ДОУ из трудового отпуска.

✔️ Частные детские сады, которые обеспечат необходимые меры безопасности, могут начать свою деятельность с 15 июня в регионах, вошедших в категорию «зеленых» и «желтых» зон.

⚠️ Министерство дошкольного образования с учетом всех обстоятельств обеспечит безопасную и качественную организацию деятельности государственных ДОУ с 15 июня по 1 июля на основе разработанных программ.

〰️〰️〰️〰️
ПОДРОБНО 👉 https://t.me/Rasmiy_xabarlar_Official/5793



05.06.2020 18:02:09
❗️@aqlvoy loyihasi maktabgacha yoshda bo‘lgan iqtidorli va kreativ bolajonlar uchun ijodiy tanlov o‘tkazmoqda.

Shartlar:
1. Aqlvoy personaji qanday ko‘rinishga ega ekanligini o‘ylab topish va uni chizish.
2. Rasmni Telegram orqali t.me/aqlvoy_manager ga yuborish, muallifning ismi, yoshi va manzilini ko‘rsatish.
3. Tartib raqamini olish va natijalarni kutish.

Ishlar 7-iyun soat 22:00 gacha qabul qilinadi. 8-iyun kuni esa g‘oliblar e’lon qilinadi va ular sovg‘alarni qabul qilib olishadi.

〰️〰️〰️〰️

❗️Проект @aqlvoy проводит новый творческий конкурс для всех талантливых и креативных дошкольников

Условия:
1. Нужно придумать и нарисовать, как выглядит персонаж Aqlvoy.
2. Отправить рисунок в Telegram: t.me/aqlvoy_manager и указать имя автора рисунка, его возраст и город проживания.
3. Получить уникальный номерок и ожидать результатов.

Работы принимаются до 7 июня 22:00 часов. А уже 8 июня будут названы победители, которые получат в подарок наборы для творчества от Aqlvoy.
05.06.2020 17:16:39
⚡️(+22) — 5 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3987 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафар — Тошкент шаҳридан (8 нафари аҳоли орасида, 4 нафари эса бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари хориждан келган), 2 нафар — Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари — Наманган вилоятида аҳоли орасида, 2 нафари — Тошкент вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлган), қолган 2 нафари — Карантин марказидаги (хориждан келган) фуқаролар орасида қайд этилган.



05.06.2020 17:06:10
⚡️Тошкентда рекорд натижа — 140 нафар бемор, жумладан 84 ёшли онахон соғайди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида 83 нафар, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 34 нафар, Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида 22 нафар ҳамда 3-сонли туғруқ мажмуасида 1 нафар, жами 140 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди.

📈 Жами соғайганлар — 3227 нафар.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги