Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 151 sahifa

04.06.2020 15:50:36
❗️Қабул–2020. Энг муҳим маълумотлар

🔹Тест синовлари 3 сменада бўлади

🔹Ҳар бир сменада 25 минг абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади

🔹Кириш имтиҳонлари (тест) 25 июлдан 20 августгача ўтказилади

🔹Имтиҳон жараёни онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади

🔹Бу йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда

〰️〰️〰️〰️

🎓 Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?

◽️ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди

◽️ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади

◽️Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади

◽️Имтиҳонлар 1 соат бўлади

◽️Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади



04.06.2020 15:05:54
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯ ИЗОҲИ

🕌 Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» 🟢 ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ушбу масканларда 5-8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилади.

✔️ Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

❌ Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

🏠 15 июндан «яшил» 🟢 ва «сариқ» 🟡 ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.



04.06.2020 14:15:08
⚡️⚡️Комментарий по протоколу Специальной комиссии

С учетом стабилизации санитарно-эпидемиологической обстановки связанной с распространением коронавирусной инфекции, на основе изучения опыта и практики зарубежных стран, а также принимая во внимание запросы граждан нашей страны, Специальной комиссией ведется системная работа по постепенному смягчению ограничительных мер карантинного режима.

❗️В частности, для полноценной реализации протокольного решения Специальной комиссии от 4 июня 2020 года в период с 5 по 8 июня т.г. в религиозных учреждениях, расположенных в «зеленых» зонах, для обеспечения безопасного возобновления их деятельности будет проведен комплекс подготовительных мероприятий. Указанные мероприятия, направлены на приведение религиозных учреждений в строгое соответствии с требованиями санитарно-эпидемиологических норм и правил (СанПиН от 11 мая 2020 г.) и включают в себя проведение дезинфекционных работ, нанесение необходимой разметки для обеспечения соблюдения социальной дистанции (не менее 1,5-2 метра), оснащение необходимым оборудованием (пирометры, санитайзеры и средства дезобработки, санитарные коврики и др.), проведение обучающих семинаров с работниками данных религиозных учреждений и т.д.

✅ Таким образом, религиозные учреждения возобновят свою деятельность только с 8 июня 2020 года и исключительно в «зеленых» зонах при строгом соблюдении санитарно-эпидемиологических норм (с обязательным ношением защитных медицинских масок), а также мер социальной дистанции (расстояние между посетителями не менее 1,5-2 метра).

❌ Вместе с тем, из-за сохраняющейся тенденции заражения граждан от неизвестных источников и во избежание распространения инфекции коронавируса среди населения организация массовых религиозных мероприятий (джума намоз, воскресные молитвы и др.) запрещается.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

☑️ Касательно начала деятельности дошкольных образовательных учреждений в «зеленых» 🟩 и «желтых» 🟨 зонах – первоначально, с 15 июня т.г. будет разрешена деятельность исключительно частных дошкольных образовательных учреждений. Деятельность государственных дошкольных образовательных учреждений будет восстанавливаться постепенно — в период с 15 июня до 1 июля т.г, по графику определенному Министерством дошкольного образования по мере их готовности с соблюдением всех правил и норм санитарно-гигиенической безопасности. График открытия будет размещён на сайте Министерства дошкольного образования.



04.06.2020 13:27:10
⚡️Абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш

❗️Республика олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар амалдаги муддатда 15 июндан 15 июлгача — кечаю кундуз 24 соат қабул қилинади:

🔹ДТМ сайти орқали
🔹my.gov.uz портали орқали
🔹Давлат хизматлари марказлари орқали (борган ҳолда)

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📲 Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

📣 Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

Манба



04.06.2020 13:22:52
❗️Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади

Жорий йилда 3 та мажбурий фандан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.

⚡️Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок ➖ 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок ➖ 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

⏰ Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.



04.06.2020 12:11:34
🔘 Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

«Oura» компанияси COVID-19’ни — белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин аниқлай олувчи «Health» узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри текширади.

🔹Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. «Ақлли» узук инсоннинг биологик кўрсаткичлари — тана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

🔎 «Интеграцияланган, яхлит нейробиологик платформа тиббиёт ходимлари учун ҳимоя жараёнида муҳим кўмакчи бўлади», — дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.



04.06.2020 11:21:06
Билдирги

👉 Эълонда кичик ўзгариш: янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг соат 13:00 га кўчирилди ва ТВ орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилмайди.

Етказилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.



04.06.2020 10:43:29
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар Сизни қизиқтирадими?

Унда бугун, 4 июнь куни Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида бўлиб ўтадиган онлайн брифингни кузатиб боринг.

⏰ Соат 12:00 да

📺 «Ўзбекистон 24» телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади



04.06.2020 10:09:33
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 549 826 (+11 488)
⚡️Соғайганлар ➖ 251 443 (+11 171)
⚡️Вафот этганлар ➖ 6 886 (+220)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 432 277 (+8 536)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 45 116 (+861)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 24 823 (+483)
4. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 12 067 (+271)
5. 🇦🇲 Арманистон ➖ 10 524 (+515)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 795 (+247)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 6 260 (+325)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 191 (+91)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 3 874 (+105)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖1 899 (+55)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 549 826 (+11 488)
⚡️Выздоровевших ➖ 251 443 (+11 171)
⚡️Погибших ➖ 6 886 (+220)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 432 277 (+8 536)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 45 116 (+861)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 24 823 (+483)
4. 🇰🇿 Казахстан ➖ 12 067 (+271)
5. 🇦🇲 Армения ➖ 10 524 (+515)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 8 795 (+247)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 6 260 (+325)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 191(+91)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 3 874 (+105)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 1 899 (+55)

📎 Источник: Worldometers



04.06.2020 10:00:37
❗️Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+31) — 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари — Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса — Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар — аҳоли орасида, яна 3 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари — хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

💉 Даволанмоқда — 844.

▪️Аҳволи оғир — 9 нафар. Ўта оғир — 2 нафар.



04.06.2020 01:57:39
Юқоридагилар билан бир қаторда, БАРЧА ҲУДУДЛАРДА уларнинг тоифасидан қатъи назар қуйидаги карантин талаблари сақлаб қолинмоқда:

📌 жамоат жойлари ва тадбиркорлик фаолияти объектларида ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш, уч кишидан ортиқ йиғилмаслик, фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситаларидан фойдаланиши;

📌 таълим ташкилотлари (мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) фаолиятини йўлга қўймаслик;

📌 кўнгилочар объектлар — тунги клублар, дискотека, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига йўл қўймаслик;

📌 концерт, кинотеатр ва спорт тадбирларини (профессионал футбол клублари ўқув машғулотлари ва Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари бундан мустасно) ўтказмаслик;

📌 жамоат транспорти ҳаракатига рухсат бермаслик;

📌 деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

📌 барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

📌 қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олиниши ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилиши. Бунда, ушбу ташкилотларнинг фаолият олиб бориш даврида санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя қилиш, ўз фаолиятини фақатгина тегишли объект ҳудуди доирасида ташкил этиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔴 “Қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

〰️〰️〰️〰️〰️

☑️ Шунингдек, Карантин шароитида умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил қилиш бўйича вақтинчалик тартиб ҳамда Карантин шароитида рухсат берилган фаолият тури билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларида санитария-эпидемиологик назоратни амалга ошириш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

🔎 Шу билан бирга, Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига фаолияти тикланаётган соҳаларда ва тадбиркорлик субъектларида карантин талаблари, санитария-эпидемиологик қоидаларга риоя этилиши устидан НАЗОРАТНИ амалга ошириш топширилди.



04.06.2020 01:51:16
2020 йил 15 июндан бошлаб “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ташкилотлари фаолиятига. Бунда:

✔️ мактабгача таълим ташкилотларида машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш;

✔️ мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;

✔️ ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши
ва ижтимоий масофани сақлаши;

✔️ тана ҳарорати 37*С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️БУЮМ БОЗОРЛАРИ фаолиятига.

Бунда буюм бозорлари доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва харидорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда буюм бозорлари ҳудудига киритмаслик чораларини кўриш талаб этилади;

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️ҲУДУДЛАР ЎРТАСИДА АВТОБУС ҚАТНОВЛАРИГА.

Бунда ташувчилар фаолияти қуйидаги талаблардан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади:

📎 транспорт воситасини якуний йўналиш нуқтасида дезинфекция қилиш;

📎 автобус салонига фақатгина тиббий ниқоблардаги йўловчиларни киритиш;

📎 ҳайдовчиларни тиббий қўлқоп ва тиббий ниқоблар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб борилиши чораларини кўриш.

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 Карантин даврида муддати тугайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига тегишли малака тоифаси берилганлиги тўғрисидаги сертификатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 октябрга қадар узайтирилди.



04.06.2020 01:45:28
Шунингдек, 2020 йил 15 июндан бошлаб 🟢 “яшил” ва 🟡 “сариқ” ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилмоқда:

❗️умумий овқатланиш объектлари фаолиятига.

Шу билан бир қаторда умумий овқатланиш объектлари фаолиятини ташкил этишга қўйиладиган асосий талаблар сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилди:

🚫 банкетлар ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга йўл қўймаслик;

⏳ фаолиятини 8:00 дан 23:00 га қадар ташкил этиш;

🚧 столлар оралиғидаги 2 метрдан кам бўлмаган ижтимоий масофани таъминлаш;

👨‍👩‍👧‍👦 бир стол атрофида 4 кишидан кўп бўлмаган (10 кишидан кўп бўлмаган бир оила аъзолари бундан мустасно) мижозларни жойлаштириш;

😷 ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқопда бўлиши;

🚿 ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;

Давоми 👇👇👇



04.06.2020 01:38:22
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлар четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 диний ташкилотлар фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.



04.06.2020 00:34:25
Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп, бироқ аҳолига ишончли ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали барча давлат ташкилотларининг расмий маълумотлари эълон қилинадиган ягона ахборот платформасидир.

🗝 Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.
03.06.2020 23:48:46
❗️Сўнгги икки ҳафта ичида илк бор соғайганлар сони касалланганлар сонидан ошди

🔹Бугун 83та янги ҳолат қайд этилиб, 106 бемор тузалди

Манба: @ssvmatbuotkotibi



03.06.2020 23:18:36
⚡️(+28) — 3 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 3843 нафарга етди.

📍Янги касалланиш ҳолатларининг 15 нафари Навоий вилоятида, 2 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафар Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари эса Карантин марказидаги (шундан 9 нафари Москвадан чартер рейс билан келган, 1 нафари эса коронавирусга чалинган бемор билан мулоқотда бўлган) фуқаролар орасида аниқланган.



03.06.2020 22:35:21
⚡️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

🟥🟨 “Қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

✍🏻 Хабарда айтилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

😷 🧤 судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🦠 барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

🌡 суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

⛔️ Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
03.06.2020 22:13:53
⚡️235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилади

Бу ҳақда бугун Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

❗️Пандемия даврида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган қарорлар доирасида йил якунига қадар қўшимча 235 мингдан зиёд оилага моддий ёрдам ажратилиши қайд этилди.



03.06.2020 22:02:05
⚡️Пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин

Бугун ўтказилган йиғилишда пандемия шароитида мамлакатимизда ишсизлар сони кўпайгани айтилди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, пандемия 450 мингга яқин оилалар даромадига жиддий таъсир қилиши мумкин.

🔰 Давлатимиз раҳбари асосий мақсад камбағал оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини иш билан таъминлаб, уларни муҳтожликдан чиқариш экани, шунинг учун ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг муаммоси билан алоҳида шуғулланиш зарурлигини таъкидлади.