Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 146 sahifa

10.06.2020 22:58:04
📣 ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ВА ИШБИЛАРМОНЛАР!
❗️Коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони ва қарорлари асосида тадбиркорлик субъектларига солиқ, божхона, ижара ва мажбурий тўловлар, банк кредити тўловлари муддатларини узайтириш, кечиктирилган тўловлар бўйича пеня ва жарима тўловларини ҳисобламаслик ҳамда тадбиркорлар фаолиятида солиқ аудити текширишларига мораторий эълон қилиш каби қатор имтиёзлар тақдим этилди.
📍Мазкур қарор ва фармонларни ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонаси томонидан 82% ортиқ тадбиркорларнинг фаолиятларини тиклаб олишларига ёрдам берилди, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари қўллаб-қувватланди ва уларни банкротлик ҳолатига тушиб қолмаслик бўйича чоралар кўрилди.
❗️Агар Сиз ҳам коронавирус пандемияси натижасида тадбиркорлик фаолиятингизда берилган имтиёзлардан фойдаланолмаётган бўлсангиз ёки давлат идоралари, банк муассасаларида бюрократик тўсиқларга учраётган бўлсангиз: ☎️ Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонасининг 71 210-02-74 ёки 11-00 ишонч телефонига, business.gov.uz ягона интерактив порталига мурожаат қилишингиз мумкин.
❗️Тошкент шаҳридаги Бош вазир қабулхонаси томонидан тадбиркорларнинг ҳар бир мурожаатига ва қонуний талабларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда қисқа муддатларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири даражасида сифатли кўриб чиқилиши таъминланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

📣 УВАЖАЕМЫЕ ПРЕДПРИНИМАТЕЛИ И БИЗНЕСМЕНЫ!
❗️В условиях пандемии коронавируса, на основании Указов и Постановлений Президента Республики Узбекистан, предпринимателям были предоставлены ряд льгот, таких как по налоговым платежам, таможенной пошлине, арендной и обязательным платежам, продлению платежей банковским кредитам, неисчеслению штрафов и пени за просроченные платежи, также мораторий на налоговые проверки.
📍Для обеспечения выполнения данных Указов и Постановлений Приемная Премьер-министра в городе Ташкенте поддерживала и защищала права и законные интересы более 82 % предпринимателей и были приняты меры по предотвращению их банкротство.
❗️Если Вы также не можете воспользоваться льготами, предоставленными Вашему деятельностью в результате пандемии коронавируса или сталкиваетесь с бюрократическими барьерами в государственных органах и банковских учреждениях: ☎️ можете обратиться по телефону доверия 11-00, 71 210-02-74 в Приёмную Премьер-министра в городе Ташкенте или в единый интерактивный портал business.gov.uz.
❗️Приемная Премьер-министра в городе Ташкенте рассмотрит каждое обращение предпринимателей в кратчайшие сроки на уровне Премьер-министра Республики Узбекистан, уделив им особое внимание.



10.06.2020 22:13:03
⚡️19-ўлим: хориждан чартер рейсда келган самарқандлик эркак коронавирусдан вафот этди

27 май куни Санкт-Петербургдан чартер рейс орқали юртимизга келган ва Карантин марказига тиббий кузатувга олинган шахсда 1 июнь куни «Covid-19» инфекцияси тасдиқланиб, пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган.

🔎 Бемор узоқ йиллар давомида ўткир лейкоз, сурункали анемия оғир даражаси ва нафас етишмовчилиги каби касалликлар билан даволаниб келган.

▪️1-июнь куни беморнинг аҳволи оғирлашиб, реанимация бўлимига ўтказилган. Реанимацион муолажаларга қарамасдан, бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



10.06.2020 21:44:13
⚡️1200 ўринли янги карантин ҳудуди қуриб битказилди

Наманган вилоятининг Поп туманида 2,2 гектар майдонда1200 ўринли карантин ҳудуди барпо этилди. Бу ердаги махсус контейнерларнинг ҳар бири 26 квадрат метрдан иборат. Хоналар 4 кишига мўлжалланган, кондиционер, телевизор ва душ билан таъминланган.

🏥 Эндиги асосий эътибор карантин ҳудуди билан ёнма-ён жойлашган 150 ўринли шифохона қурилишига қаратилган.



10.06.2020 21:33:23
⚡️Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 3532 тага етди

Бугун Тошкент шаҳрида жами 49 нафар бемор тузалди, ҳозирда пойтахтда 847 та бемор даволанмоқда.

Навоий вилоятида 8 нафар бемор соғайди, ҳудудда 92 та бемор даволанмоқда.



10.06.2020 20:07:05
📍Тошкент шаҳри бўйича «қизил» тоифага киритилган ҳудудлар (маҳалла) — туманлар кесимида

2020 йил 6 июнь ҳолатига кўра



10.06.2020 17:29:52
❓Талабалардан карантин пайтида шартнома пулини тўлашни талаб қилиш, акс ҳолда имтиҳонларга киритмаслик тўғрими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Жорий йилда жисмоний тарбия йўналишида касбий (ижодий) имтиҳонлар қандай ўтказилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Тест имтиҳонларига шахсий автомашинада бориш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Академик лицейларга ҳужжат топшириш қандай амалга оширилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Пандемия даврида ўқиши кўчира олмаганлар учун қандай имконият яратилган?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖



10.06.2020 17:02:18
⚡️(+44) — Тўрт ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

10 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4591 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, Тошкент вилоятида — 2 нафар, Сирдарё вилоятидан — 8 нафар ва Хоразм вилоятида 2 нафар, жами 12 нафар — халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси ҳамда 6 нафар — Тошкент шаҳрида, 3 нафар Сирдарё вилоятида, 1 нафар Хоразм вилоятида, 2 нафар Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



10.06.2020 16:25:29
❗️Инсонни коронавирус эмас, ўз организми ўлдиради. Касалланган ҳужайралар ўзини оммавий равишда қурбон қила бошлайди. Бу худди агар уйингизга ўғри бостириб кирса, сиз ҳимояланиш учун уйни портлатиб юборишингизга ўхшайди.

📹 Коронавирус ва унинг таъсирини содда, ҳаётий, оддий мисоллар асосида тушунишни истайсизми? Ушбу лавҳани кўринг.

〰️〰️〰️〰️

Тўлиқ видео 👉 бу ерда



10.06.2020 15:40:15
⚡️Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг янги ҳисоботида маълум қилинишича, жаҳон иқтисодиёти тикланишига камида икки йил керак.

📌 Тадқиқотда дунё иқтисодиётини ривожлантириш учун 2 та сценарий келтирилган:

1) Коронавируснинг такрор авж олиши, карантин чекловлари қайта тикланиши жорий йилнинг охирига қадар давом этади. Жаҳон иқтисодиёти ишлаб чиқариши 7,6%га пасаяди, кейин эса 2021 йилда 2,8%га ўсади.

2) Қайта авж олиш ҳолати қайд этилмаганда 2020 йилда иқтисодий фаоллик фақат 6%га пасаяди.



10.06.2020 15:10:09
❓«Яшил» ҳудудда тиббий ниқоб тақмаса бўладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Нега Тошкент шаҳри беморлар сони кўплигига қарамай, «сариқ» ҳудуд бўлиб қолмоқда?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Автобусда касаллик юқтириб олиш хавфи каттами?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео



10.06.2020 14:53:33
#cўраган_эдингиз

❓Итлар коронавирус юқтириши мумкинми?

🔹Афсуски, жониворларнинг ҳам коронавирус инфекциясини юқтириш ҳолатлари қайд этилган.

Ҳозирда дунёда Covid-19 вируси аниқланган 4 та ит тўғрисида маълумот бор. Барча ҳолатда жониворлар инфекция билан касалланган эгаларидан юқтиришган.

Итларнинг бошқа ҳайвонлардан коронавирус юқтириши ёки инфекциянинг жониворлардан одамга юқиши қайд этилмаган.

✔️ Ҳайвонлар саломатлигини муҳофаза қилиш жаҳон ташкилоти уй ҳайвонларининг эгаси касал бўлганда улар билан алоқа қилмасликни, бу билан оиланинг бошқа аъзоси шуғулланиши лозимлигини тавсия қилади. Шунингдек, гигиенага қатъий риоя қилиш: қўлларни ювиш, ҳайвонларга юзини ялашга қўймаслик, қўл билан овқатлантирмаслик, ниқоб тақиш бўйича кўрсатма берилган.



10.06.2020 13:49:43
❗️Тошкент шаҳридаги 42 та маҳалла «қизил» ҳудудга киритилган

Батафсил 👉 бу ерда



10.06.2020 13:26:06
⚡️Бухоро — коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга яқин

Бугун Бухоро вилоятида 7 нафар, Самарқанд вилоятида 6 нафар ва Наманган вилоятида 3 нафар, жами 16 нафар коронавирусга чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Ҳозирда Бухорода даволанаётган 5 нафар бемор қолди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



10.06.2020 13:11:50
⚡️Ўзбекистонда 832 мингга яқин коронавирус тести ўтказилди

Бу ҳақда бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов иштирокида бўлиб ўтган брифингда маълум қилинди:

🛩 Эпидемиологик вазият нохуш бўлган давлатдан келган беморлар — 46 812 нафар. Улардан:

🏠 уй шароитида карантинда — 23 153 нафар;

🏥 стационар шароитда — 23 659 нафар бемор устидан тиббий назорат ўрнатилган.

🔬 Вирусологик лабораторияда охирги бир кунда — 17 798 та, эпид мавсум давомида — 831 642 та тест синовлари ўтказилган.

Ҳозирга қадар мамлакатимизда коронавирусга чалинганлар — 4547 нафар. Соғайганлар — 3459 нафар (76%). Даволанмоқда — 1070 нафар.



10.06.2020 12:48:50
Сўнгги кунлардаги эътиборли 2та жиҳат:

1. Шавкат Мирзиёев ғалла даласига олдиндан тайёрлаб қўйилган тахта йўлакдан эмас, даланинг ўртасидан кириб борди. Чиройли бўлиб ўсиб турган ғаллани ўриб, тахтадан поёндоз ёзиш кимни ғояси бўлганини билмадиму, лекин Президент шуни кўра туриб, атайин бошқа жойдан далага кириб борганидан қолганлар тўғри хулоса чиқарса ёмон бўлмасди.

2. Ўтган ҳафтада бўлган мажлисда Шавкат Мирзиёев қуйидаги фикрни билдирган: «Сизларга бир гап айтишга ҳам қўрқиб қолганман, дарров президентни мақташни бошлайсизлар. Бугунги ислоҳотларни президент эмас, қонун амалга оширяпти, деб бир неча мароталаб айтганман».

Бундан ҳам айримлар хулоса қилса яхши бўларди.


👉 @xushnudbek 👈
10.06.2020 11:16:29
Автобуслар қатнови тикланди — карантинга тўлиқ амал қилинмаяпти

Юртдошлар! Коронавирус аҳоли орасида ҳам тарқалмоқда. Санитария ва гигиена қоидаларига бефарқ бўлманг!

Манба



10.06.2020 10:51:58
🇺🇸🏠😷 Калифорния университетининг 6 та мамлакат тажрибаси асосида ўтказган тадқиқотларига кўра, карантин чекловлари, хусусан, фуқароларнинг ўзини изоляциялаши ва ижтимоий масофа сақлаши COVID-19 юқишини 81%га камайтиришга ёрдам берди. Бу эса 500 миллионга яқин коронавирус ҳолатларининг олдини олди — Nature

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🇺🇸🏠😷 Исследование ученых Калифорнийского университета, на основе опыта 6 стран, показало, что карантинные ограничения, в частности самоизоляция граждан и социальное дистанцирование способствовали снижению уровня передачи COVID-19 на 81%, что предотвратило около 500 миллионов случаев коронавируса — Nature



10.06.2020 10:10:21
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 619 876 (+11 324)
⚡️Соғайганлар ➖ 309 941 (+13 985)
⚡️Вафот этганлар ➖ 8 065 (+218)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 485 253 (+8 595)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 50 265 (+812)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 27 856 (+394)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 13 675 (+350)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 13 319 (+460)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 025 (+218)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 8 191 (+315)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 690 (+81)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 4 547 (+99)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 055 (+0)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 619 876 (+11 324)
⚡️Выздоровевших ➖ 309 941 (+13 985)
⚡️Погибших ➖ 8 065 (+218)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 485 253 (+8 595)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 50 265 (+812)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 27 856 (+394)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 13 675 (+350)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 13 319 (+460)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 025 (+218)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 8 191 (+315)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 690 (+81)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 547 (+99)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 055 (+0)



10.06.2020 10:00:38
❗️Тошкент шаҳри, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида аҳоли орасида вирус аниқланди

⚡️(+27) — 10 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4547 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 21 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 ҳолатда эса (Тошкент шаҳри 1, Қашқадарё вилояти 1, Тошкент вилояти 4) аҳоли орасида аниқланди.


@ssvmatbuotkotibi
09.06.2020 23:35:23
⚡️Бугун Тошкент шаҳри ва яна икки ҳудудда 25 киши аҳоли орасида коронавирус юқтирди

Карантин муассасаларида — 42 та, аҳоли орасидан (Тошкент шаҳрида — 11, Навоий вилоятида — 13, Тошкент вилоятида — 1) жами 25 та ва хориждан мамлакатимиз худудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан 13 та аниқланди.

💉 9 худудда 1043 нафар бемор даволаняпти. 8 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.


@ssvmatbuotkotibi