Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 144 sahifa

13.06.2020 10:56:25
❗️Янги хавф: коронавирус — инсоннинг бутун асаб тизимини ишдан чиқаришга қодир

Бу ҳақда АҚШ олимларининг «Annals of Neurology» журналида чоп этилган тадқиқотида маълум қилинди.

Мутахассислар тадқиқот давомида неврологик асоратларни даволаш учун шифохонага ётқизилган барча беморларда ретроспектив таҳлил ўтказишган.

📌 Хулоса: COVID-19 неврологик дисфункцияга олиб келиши мумкин. Масалан, бошқа органларга зарар етказиш натижасида — мия кислород этишмаслиги ёки қон ивишининг бузилиши билан касалланиши эҳтимоли бор.

📌 Бу эса кейинчалик ишемик ёки геморрагик инсультга олиб келиши мумкин.

📌 Коронавирус тўғридан-тўғри мия ёки унинг мембранасини инфекцияга чалинтириши мумкин. Бундан ташқари, иммун тизимининг коронавирус инфекциясига реакцияси натижасида асаб ва мияда яллиғланиш пайдо бўлади.



13.06.2020 10:43:25
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 655 536 (+12 245)
⚡️Соғайганлар ➖ 345 148 (+10 786)
⚡️Вафот этганлар ➖ 8 804 (+236)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 511 423 (+8 987)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 52 520 (+704)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 29 753 (+683)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 15 281 (+612)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 14 238 (+366)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 11 093 (+366)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 9 218(+336)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 902 (+68)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 4 901 (+82)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 207 (+41)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 655 536 (+12 245)
⚡️Выздоровевших ➖ 345 148 (+10 786)
⚡️Погибших ➖ 8 804 (+236)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 511 423 (+8 987)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 52 520 (+704)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 29 753 (+683)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 15 281 (+612)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 14 238 (+366)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 11 093 (+366)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 9 218(+336)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 902 (+68)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 901 (+82)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 207 (+41)

📎 Источник: Worldometers



13.06.2020 10:00:39
❗️(+32) — Карантиндагилар орасида вирус аниқланди, 16 та бемор оғир аҳволда

13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4901 нафарга етди.

🦠 Янги касалланишларнинг барчаси — Карантин марказидаги (шундан 22 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 10 нафари — хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.

▪️Ҳозирда даволанаётган 1124 нафар беморнинг 14 нафари — оғир, 2 нафари — ўта оғир аҳволда.



12.06.2020 23:47:50
💰Мансабдор шахслар ва уларнинг оила аъзолари хорижий давлат банкида ҳисоб рақами очиши мумкинми? ➖ Батафсил

📢 Жамшид Қўчқоров, Мамаризо Нурмуратов, Тимур Ишметов эртага нима ҳақида мунозара қилишади? ➖ Батафсил

🔎 Ўзбекистонда камбағаллик қандай мезонларга кўра аниқланади? ➖ Батафсил

📗 Нотариуслар 15 миллион сўмгача даромад олаётгани ростми? ➖ Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.



12.06.2020 23:24:17
⚡️Бугун Ўзбекистонда 128 киши коронавирусга чалинди, 15 нафар беморнинг аҳволи оғир

Кун давомида 121 бемор соғайди: 120 нафари — Тошкент шаҳридаги, 1 нафари эса Андижон вилоятидаги тиббиёт муассасаларида шифо топди.

💉 Беморларнинг 844 нафари пойтахтимиздаги даволаш муассасаларида, 248 нафари эса юртимизнинг 8 ҳудудидаги шифо масканларида даволанмоқда.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



12.06.2020 23:12:29
⚡️(+32) — 12 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4869 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 22 нафари — Карантин муассасаларидаги фуқаролар орасида, 5 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида ва яна 5 нафари — Россиядан ушбу вилоятдаги «Зангиота» чегара пости орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.



12.06.2020 21:17:17
⚡️⚡️Тошкентда 7 июнь куни коронавирус юқтирган 195 беморнинг 183 таси — битта муассасада ишлаётган қурувчилар бўлган

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди. Ҳолат бўйича 300 дан ортиқ одам карантинга олинган, фақат оила аъзолари эмас...

🔹Ўша 183 қурувчи қайси қурилиш компаниясининг ишчилари эди?

🔹Нега оила аъзолари карантинга олинмади?

🔹Қурилишга масъул ташкилотларга қандай чора кўрилди?

〰️〰️〰️〰️

📹 Батафсил: видеода.

@aoka_uz

12.06.2020 18:54:50
❓Нега интернет тезлиги ҳамма жойда бир хил эмас, нархлар ҳам қиммат?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓«Ўзбекистон почтаси» жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга посилка етказиб бериш хизматини тикладими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Халқаро почта жўнатмаларини ҳаво транспортида юбориш ва қабул қилиш йўлга қўйилдими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Сўхда Бош вазир АКТ соҳасини яхшилаш бўйича топшириқ берганди. Шу бўйича нима иш қилинди?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



12.06.2020 18:00:59
📍Чирчиқ шаҳри «қизил» ҳудудга киритилди

11 июндан бошлаб, Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри «юқори хавфли ҳудуд» сифатида тоифаланди.

🚧 Барча блок-постлардаги назорат кучайтирилган ҳолда иш олиб бормоқда. Автотранспорт воситалари қатнови эрталаб 7:00 дан 10:00 га қадар ҳамда 17:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.



12.06.2020 17:34:05
❗️Сергелида такси ҳайдовчиси, Бухорода дорихона сотувчиси — коронавирус аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот

11 июнь куни коронавирус қайд этилган 118 нафар бемордан 39 нафари — аҳоли орасида тасдиқланди.

🦠 Мисол учун, Тошкент шаҳри Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ишга кириш мақсадида таҳлилдан ўтган), Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа парк» савдо мажмуаси яна бир сотувчисида, Юнусобод деҳқон бозорининг яна 6 нафар сотувчисида, Сергели туманида касаллиги тасдиқланган такси ҳайдовчисининг отаси ва укасида коронавирус аниқланган.

🦠 Бугун соат 10:00 га қадар касаллик аниқланган 78 нафар бемордан — 7 нафари аҳоли орасида қайд этилган. Жумладан, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи фуқаро (тана ҳарорати кўтарилиб, шифохонага мурожаат қилган), Жондор туманида яшовчи фуқарода (шу тумандаги «ВЕТ-ФАРМ» МЧЖ сотувчиси) ҳамда Вобкент туманида яшовчи фуқарода (тана ҳарорати кўтарилгани сабабли таҳлил топширган), шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи 2 нафар фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги



12.06.2020 16:33:19
📍Тошкентда аҳоли ва карантиндагилар орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+18) — 12 июнь соат 16:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4837 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 16 нафари — пойтахтимизда (шундан 14 ҳолатда аҳоли, 2 ҳолатда эса карантинда тиббий кузатувда бўлган фуқаро орасида) қайд этилган бўлса, 2 нафари — Литвадан Чиноз туманидаги чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.



12.06.2020 16:24:52
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇬🇧 Пандемия туфайли ер юзида қашшоқлар сони 1 миллиард кишидан ошиши мумкин ➖ The Telegraph

🇰🇷 Жанубий Корея ҳукумати мамлакатда Covid-19 ҳолатлари кўпайиши давом этса, қайтадан карантин жорий қилиниши ҳақида маълум қилди ➖ Reuters

🌐 Коронавирус Африкада ҳаддан ташқари тез тарқалмоқда ➖ Washington Post

🇩🇪✈️ «Deutsche Lufthansa» авиакомпанияси авиақатновлар кескин камайиши сабаб 26 минг иш ўрнини қисқартиради ➖ Интерфакс

🧬 Июль ойидан коронавирусга қарши вакцина клиник синовининг охирги босқичи бошланади (Moderna Inc. компанияси) ➖ Bloomberg

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



12.06.2020 15:13:42
❓15 июндан буюм бозорлари фаолиятига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак?

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️〰️

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов коронавирус билан боғлиқ вазиятга оид саволлар юзасидан жавоб қайтарди.



12.06.2020 14:43:24
+18. Коронавирусдан зарарланган ўпка

Коронавирусга чалинган беморнинг ўпкаси умуман тикланмайдиган ҳолга келиб қолган. Кўрган энг ёмон аҳволдаги ўпкалардан бири, дейди шифокор.

Шифокорлар ёш беморнинг ўпкасини трансплантация қилишибди.
12.06.2020 14:03:59
⚽️ Бугун футбол бўйича Суперлига ўйинлари бошланади. Ушбу мусобақаларни ўтказиш учун қандай санитар талаблар қўйилган?

Батафсил 👉 бу ерда



12.06.2020 13:34:15
⚡️Ўзбекистонда 865 мингдан ортиқ коронавирус тести ўтказилди

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди:

🔬 Вирусологик лабораторияларда охирги бир кунда — 17 086 та, эпид мавсум давомида — 865 072 та тест синовлари ўтказилди.



12.06.2020 13:19:14
⚡️Ўзбекистонда коронавирусга чалинган бемор ким билан мулоқот қилганини кўрсатувчи мобил илова жорий этилади

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ҳамда Корея Республикаси Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот вазири Пак Нинг Ху ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Унда тиббиёт соҳасида, жумладан «COVID-19»га қарши кураш борасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

📍Икки давлат вазирлари юртимизда коронавирусга қарши мобил иловаларни яратиб, трекинг усулини жорий этиш борасида келишувга эришди. Бу эса бизга худди Кореядагидек коронавирусга чалинган беморни ким билан мулоқот қилган ва кайси худудларда бўлганини инновацион тарзда аниқ кўрсатиб бериш имкониятини яратади.

🧪Шунингдек, ҳамкорликда коронавирус инфекциясига қарши курашда тестлар ва дорилар ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилди. Жумладан, «COVID-19»га қарши вакцинани биргаликда клиник синовларини ўтказиш тўғрисида ҳам келишувга эришилди.



12.06.2020 12:46:06
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 643 291 (+12 327)
⚡️Соғайганлар ➖ 334 362 (+10 813)
⚡️Вафот этганлар ➖ 8 568 (+229)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 502 436 (+8 779)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 51 816 (+750)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 29 070 (+689)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 14 669 (+566)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 13 872 (+553)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 727 (+406)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 8 882 (+352)
8. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 4 834 (+71)
9. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 4 819 (+124)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 166 (+37)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 643 291 (+12 327)
⚡️Выздоровевших ➖ 334 362 (+10 813)
⚡️Погибших ➖ 8 568 (+229)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 502 436 (+8 779)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 51 816 (+750)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 29 070 (+689)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 14 669 (+566)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 13 872 (+553)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 10 727 (+406)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 8 882 (+352)
8. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 4 834 (+71)
9. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 4 819 (+124)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 166 (+37)



12.06.2020 10:56:17
#cўраган_эдингиз

❓Ҳид билишнинг йўқолиши, йўтал, тана ҳарорати каби аломатлар мавжуд бўлса-да, тест натижаси «манфий» бўлиши мумкинми? Коронавирусга тест текшируви «мусбат» бўлганда умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкинми?

🔹Ҳа, ҳатто коронавирус инфекциясига хос белгилар мавжуд бўлганда ҳам, баъзи ҳолларда тест натижаси «манфий» бўлиши, яъни худди касаллик йўқдек кўриниши мумкин.

Бу биологик материал олиш сифати, фойдаланиладиган тест тизимининг сезувчанлиги, таҳлил ўтказиш муддати билан боғлиқ (вирус — касалликнинг бошланишида аниқланади, кечки босқичларида аниқланмаслиги мумкин).

Вирус борлиги тасдиқланган тақдирда ҳам, касалликнинг енгил ҳолатида умумий қон таҳлили меъёрда бўлиши мумкин.



12.06.2020 10:01:27
⚡️(+78) — 12 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4819 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 66 нафари — Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 5 нафари — Сирдарё вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 1 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 5 нафари — Бухоро вилоятида ҳамда 2 нафари — Самарқанд вилояти Ургут туманида аҳоли орасида аниқланган.