Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 142 sahifa

16.06.2020 17:50:45
🧬 «The Lancet» журналида чоп этилган янги тадқиқотга кўра, тахминан 1,7 миллиард киши ҳеч бўлмаганда битта ёндош касалликка эга ва бу касаллик Covid-19 инфекциясининг оғир шакли хавфини оширади.

🦠 Бундай оғир асоратларга асосан ҳудудида кекса ёшлилар кўп бўлган ва диабет кенг тарқалган давлатлар аҳолиси дучор бўлмоқда — New York Times

〰️〰️〰️〰️〰️

🧬Согласно новому исследованию в журнале «The Lancet», около 1,7 миллиарда человек имеют, по крайней мере, одно сопутствующее заболевание, которое может повысить риск тяжелой формы инфекции Covid-19.

🦠 Доля населения, подверженного повышенному риску, наиболее высока в странах с более пожилым населением; с высоким уровнем распространения диабета — New York Times



16.06.2020 17:00:32
❗️Тошкент ва Самарқандда аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

⚡️(+35) — 16 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5328 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 24 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 9 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 5 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган, 4 нафари эса аҳоли орасида), 2 нафари — Самарқанд вилоятида аҳоли орасида қайд этилган.



16.06.2020 16:47:03
📊 Интерактив инфографика: Карантин даражасига кўра «ҚИЗИЛ», «САРИҚ», ва «ЯШИЛ» тоифаларга ажратилган шаҳар ва туманлар

Батафсил 👉 https://review.uz/oz/k37

〰️〰️〰️〰️〰️

📊 Интерактивная инфографика: города и районы, которые подразделяются на «КРАСНЫЕ», «ЖЕЛТЫЕ» И «ЗЕЛЕНЫЕ» зоны по уровню карантина

Подробнее 👉 https://review.uz/ru/a5j



16.06.2020 16:09:33
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Дунёда коронавирусдан касалланганлар 8 миллиондан ошди, 435 000 киши вафот этди ➖ DW

🇰🇷 Жанубий Кореяда инфекциянинг навбатдаги эпидемияси бошланмоқда, шу кетишда июль ойида бир кунда 800 киши вирусга чалинади ➖ New York Times

✈️ Кейинги ҳафтадан АҚШ ва Хитой ўртасида авиақатновлар тикланади ➖ Wall Street Journal

🇦🇪 23 июндан БАА аҳолисига саёҳат қилишга рухсат берилади ➖ NYT

🇨🇳 Пекинда спорт ва кўнгилочар объектлар ёпилди. Хавф гуруҳидаги фуқаролар шаҳарни тарк этишолмайди ➖ Guardian

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



16.06.2020 14:59:46
❗️«Чорсу» бозори ва «Пойтахт» савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчилари, «Хим-тех» институти талабаси, Тошкент ва Самарқанддаги банк ходимлари — коронавирус юқтирганлар ҳақида маълумот

Сўнгги кунларда юртимизда аҳоли орасида коронавирус инфекцияси қайд этилиш ҳолатларига эътибор қаратсак, қатор ҳудудлардаги кўплаб ташкилотларда фаолият юритувчи ходимларда касаллик қайд этилаётганининг гувоҳи бўлишимиз мумин.

Рақамларга мурожаат этадиган бўлсак, 14 июнь куни юртимизда коронавирус тасдиқланган 114 нафар бемордан 27 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 15 июнь санасида эса коронавирус қайд этилган 183 нафар бемордан 29 нафари аҳоли орасида тасдиқланган. Икки кунлик маълумот, ҳам умумий касалланишда, ҳам аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари динамикасида ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.

🔴15 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларини ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 25 нафар, Самарқанд вилоятидан 3 нафар, Хоразм вилоятидан 1 нафарни ташкил этган.

🔴Шу ўринда энг кўп касаллик қайд этилган Тошкент шаҳрига тўхталиб ўтсак. Жумладан, Олмазор туманида яшовчи “Чорсу” буюм бозори сотувчисида (ишхонадан сўралгани учун профилактика мақсадида таҳлил топширган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: “Смарт хаус” хусусий қурилиш фирмаси дастурловчисида (ишга бориш учун таҳлил топширган), республика ихтисослаштирилган Онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказига даволанишга ётиш учун таҳлил топширган беморда ҳамда тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли шифохонага бориб таҳлил топширган фуқарода, шунингдек, Сергели тумани Хонобод маҳалласида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг лойиҳа бошқарувчиси ҳамда шу тумандаги мактаб ўқувчиси (тана ҳарорати кўтарилган ва оилавий поликлиника участка шифокорига мурожаат қилган) ва унинг онасида коронавирус тасдиқланган.

🔴Бундан ташқари, Шайхонтоҳур туманида яшовчи, Тошкент кимё технологиялари институти талабасида (томоғида оғриқ бўлган, тез тиббий ёрдама хизмати орқали юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган), шу туманда яшовчи, “Орзу” фабрикаси боғбонида (тана ҳарорати кўтарилгани боис таҳлил топширган), Чилонзор туманида яшовчи фуқарода (ҳолсизлик, йўтал тўхтамаганидан кейин шифохонага бориб, таҳлил топширган), “Пойтахт” савдо мажмуаси кийим дўкони сотувчисида ҳамда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Учтепа туман филиали мутахассисида ҳам касаллик қайд этитлган.

🔴Шунингдек, Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани “Чароғбон” МФЙдаги автомашиналарни таъмирлаш устаси (тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли намуна олинган), “Ҳамкорбанк”нинг Ургут филиали ходимида (мазкур молия муассасасининг барча ходимларидан профилактик мақсадда намуна олинган), ушбу туманда қандли диабет касаллиги бўйича даволанишга йўлланма олиш учун намуна олинган беморда ҳам коронавирусга чалингани маълум бўлди.



16.06.2020 12:19:29
#cўраган_эдингиз

❓Уч ёшгача бўлган болаларда коронавируснинг қандай аломатлари намоён бўлади, уларда касаллик қандай кечади?

🔹Томоқда оғриқ, ринорея, эҳтимолли диарея ва қоринда оғриқ, субфебрил ҳарорат. Бу аломатларнинг ҳаммаси давомий намоён бўлмайди ва энг асосийси, 3 ёшгача бўлган болалар касаллика кам чалинишади ва у болаларда кичик клиник белгилар билан енгил кечади.

Агар тана ҳарорати 38,5–39 даражадан юқори бўлса ва йўтал пайдо бўлса, бу шифокорга мурожаат қилиш ва текширув ўтказишга асос бўлади.



16.06.2020 11:40:11
❗️Мутацияга учраган коронавирус инфекция юқишини сезиларли даражада кўпайтирмоқда

🔬 Генетик мутациялашган коронавируснинг Европа ва АҚШ бўйлаб "айланиб юрган" атипик пневмония тури — вируснинг ҳужайраларни зарарлаш қобилиятини кескин оширмоқда. Бу ҳақда «Scripps Research» илмий платформасида ўтказилган лаборатория тажрибаларидан аён бўлди.

🦠 Мутация — вирус юзасидаги функционал "тож"лар кўпайишига олиб келди. Бу "тож"лар вирусга ҳужайраларга ёпишиб олиб, зарарлашига имкон беради.

🧬 Covid-19 эпидемияси нега Италия ва Нью-Йоркда шиддат билан авж олиб, соғлиқни сақлаш тизимини оғир босим остида қолдиргани, Сан-Франциско ва Вашингтон каби шаҳарларда эса касаллик енгил шаклда ёки бошланғич босқичда кечгани тўғрисида илгари илмий баҳслар бўлган.

📌 «Биздаги маълумотлар вирус мутацияга учраган сайин янада барқарорлашишини аниқ тасдиқламоқда», — дейди олимлар.

Манба: Scripps Research



16.06.2020 10:32:15
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 691 021 (+11 247)
⚡️Соғайганлар ➖ 366 778 (+5 770)
⚡️Вафот этганлар ➖ 9 300 (+188)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 537 210 (+8 246)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 54 680 (+707)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 31 810 (+656)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 17 064 (+397)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 15 192 (+383)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 11 879 (+139)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖10 324 (+367)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 5 293 (+190)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5 097 (+62)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 472 (+100)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 691 021 (+11 247)
⚡️Выздоровевших ➖ 366 778 (+5 770)
⚡️Погибших ➖ 9 300 (+188)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 537 210 (+8 246)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 54 680 (+707)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 31 810 (+656)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 17 064 (+397)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖15 192 (+383)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 11 879 (+139)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 10 324 (+367)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 5 293 (+190)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5 097 (+62)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 472 (+100)

📎 Источник: Worldometers



16.06.2020 10:00:30
❗️(+30) — Тошкент шаҳрида аҳоли орасида яна коронавирус аниқланди

16 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5293 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 9 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 19 нафари — Тошкент шаҳрида (шундан 15 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 4 нафари аҳоли орасида), 2 нафари — Тошкент вилоятида хориждан кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчида аниқланган.



15.06.2020 23:50:21
💰Ўзбекистоннинг давлат қарзи миқдори ошкор қилинди ➖ Батафсил

🛠 Чирчиқ дарёси устидаги янги кўприк хавф остидами? Вазирлик изоҳ берди ➖ Батафсил

🚌 Бугундан маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатновига рухсат берилди. Бунда нималарга риоя қилиш керак? ➖ Батафсил

🎓 Беҳзод Мусаев: «Қийин саволлар камайтирилади», бу йил абитуриентларга қандай енгиллик берилади? ➖ Батафсил

〰️〰️〰️〰️

Агар Сиз хабарларни мунтазам равишда биринчи манбадан олишни истасангиз, «Расмий хабарлар/Официальные новости» канали (@Rasmiy_xabarlar_Official) ни кузатиб боринг.



15.06.2020 23:30:33
Бугун мамлакатимизда 183 та янги касалланиш ҳолати қайд этилди: 144 таси карантиндагилар, 29 таси аҳоли орасида (шундан 25 таси Тошкент шаҳрида, 3 таси Андижонда, 1 таси Хоразмда), қолган 10 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасида аниқланган.

Кун давомида 76 бемор соғайди: 33 нафари Навоийдаги, 24 нафари Тошкент шаҳридаги, 17 нафари Самарқанддаги, 2 нафари Андижондаги шифохоналарда тузалди.

📊 Даволанмоқда — 1225 нафар. Аҳволи оғир — 14 нафар. Ўта оғир — 2 нафар.

Манба: @ssvmatbuotkotibi



15.06.2020 23:16:52
❗️6 соатда 109 кишида коронавирус аниқланди

⚡️(+109) — 15 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5263 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 77 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 12 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида (шундан 6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган), 5 нафари Наманган вилоятида, яна 5 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб қарантинга олинган фуқаролар орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида аҳоли орасида аниқланган.



15.06.2020 20:14:16
❓Тадбиркорлик субъектларида коронавирус аниқланса, дaволaнишгa ким пул тўлaйди? Нега? ➖ Жавоб

❓Касаллик айнан шу ресторанда ёки айнан шу савдо мажмуасида юққани қандай аниқланади? ➖ Жавоб

❓Тадбиркорлик субъекти инфекция ўз муассасасида юқмаганини қандай исботлаши мумкин? ➖ Жавоб

〰️〰️〰️〰️〰️

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида бўлиб ўтган брифингда шу каби муҳим саволарга жавоб қайтарилди.

📹 БАТАФСИЛ 👉 видео



15.06.2020 19:22:10
❗️Коронавирусдан тузалганлар нега реабилитацияга эмас, уйларига кузатилмоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Фурқат Санаев ушбу савол юзасидан муносабат билдирди:

«Ўзи тўлиқ даволанишдан кейин, вирус организмдан батамом чиқиб кетганидан сўнг 14 кунлик реабилитация амалиёти фақат Ўзбекистонда эҳтиёт чораси сифатида қўлланди, холос. Ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам нафақат бу амалиёт, балки коронавирусга чалинганлар ҳам фақат оғир ҳолатлардагина шифохонага ётқизилади, қолган пайт керакли дори-дармонлар тавсия қилиниб, уйда даволаниш буюрилади.

💉 Ўзбекистонда вирусга чалинган ҳар қандай бемор белгиланган муддатда жиддий кузатув остида тўлиқ бепул даволанади. Даволаниш сўнгида вирус бўйича текширувлар «манфий» натижа берганидан кейин ҳам бу намуналар пойтахтимиздаги СЭОМнинг махсус вирусология лабораторияларида қайта таҳлилдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади. Ана шундай такрорий чуқурлаштирилган текширувдан кейингина бемор тузалган ҳамда хавфсиз ҳисобланади.

📌 Ўз навбатида, ушбу беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ҳам ана шундай такрорий текширув таҳлилларидан ўтишади.

🔹Энди реабилитация амалиёти тўхтатилганига келсак, тажриба бу амалиётга зарурат йўқлигини кўрсатди. Чунки реабилитацияга вирусдан батамом халос бўлганлар жўнатиларди ва улар орасида касаллик қайталаниш ҳолати ҳам кузатилмади. Шундан кейин бу тажрибадан воз кечилди».



15.06.2020 17:36:16
❗️Тошкент ва Хоразмда аҳоли орасида вирус юқтирган янги беморлар аниқланди

⚡️(+51) — 15 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5154 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 6 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 28 нафари — пойтахтимизда (шундан 12 нафари аҳоли орасидан ва 16 нафари бемор билан мулоқотдагилар), 7 нафари — Бухоро вилоятида (барчаси мулоқот орқали юқтирган), 10 нафари — Хорозм вилоятида (шундан 1 нафари аҳоли орасидан, қолган 9 нафари бемор билан мулоқотдаги фуқаролар орасида) қайд этилган.



15.06.2020 17:11:06
ДИҚҚАТ!

❓Бакалавриат таълим йўналишларига қабул: нечта ўрин ажратилган (кундузги, сиртқи, кечки)? ➖ бу ерда

❓Олий таълим муассасаларига киришда кимларга имтиёз берилган? ➖ бу ерда

❓Тест синовлари фанлари нечта? Ҳар бир жавобга неча баллдан берилади? ➖ бу ерда

❓Магистратурага қабул қачонгача? Грант ва контракт учун нечта ўрин ажратилган? ➖ бу ерда

❓Олий ҳарбий таълим муассаларига қабул жараёнларида қандай ўзгаришлар бўлади? ➖ бу ерда

❓Мактаб, коллеж, академик лицей битирувчилари нечта? Қанчаси олий таълим билан қамраб олинади? ➖ бу ерда

〰️〰️〰️〰️

Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ўтказилган брифингдан.



15.06.2020 15:57:19
❗️Коронавирус туфайли қон ивиши ортиб, томирларда тромблар ҳосил бўлиши мумкин

Инфекция аломатлари намоён бўла бошлаганда, кўплаб органлар фаолияти бузилади, биридаги носозлик бошқаларининг ишламай қолишига олиб келади.

Уҳан касалхоналарида кўрикдан ўтган 416 беморнинг деярли 20 фоизида юрак мушаги шикастланган. Худди шу жойдаги реанимация бўлимларида 36 беморнинг 44 фоизида аритмия қайд этилган.

Юрак мушакларининг яллиғланиши (миокардит) юзага келиб, бу электр импульсларига халақит беради, аритмияга олиб келади ва қон айланишини бузиб, нафас қисилишини чақиради.

🦠 Аксарият беморлар тузалиб кетса ҳам, айрим ҳоллардаги юрак мушаги шикастланиши тикланмайди.

🩸Covid-19 қоннинг ўзига салбий таъсир кўрсатади. Нидерландияда интенсив терапияга тушиб қолган 184 беморнинг 38 фоизида қон ивиши ортиши аниқланди ва уларнинг деярли учдан бир қисмида тромблар юзага келди.



15.06.2020 13:21:51
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Нега автобусларга рухсат берилди-ю, метрога эса йўқ?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Умумий овқатланиш жойларида ҳар бир хўранда рўйхатга олинадими?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Карантинда ёзги болалар оромгоҳлари фаолияти қандай ташкил этилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Санаторийга боришдан аввал коронавирусга тестни хусусий поликлиникада топшириш мумкинми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



15.06.2020 13:08:37
❗️Янги ўқув йили қабул жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ масалаларга бағишланган брифинг

Бугун, 15 июнь куни соат 16:00 да Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Беҳзод Мусаев раҳбарлигида АОКА анжуманлар залида брифинг бўлиб ўтади.

🔹Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов, Давлат тест маркази директори Мажид Каримов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов иштирок этади.

📢 Брифинг мавзуси: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 июндаги ПҚ–4749-сон қарори билан киритилаётган янгиликлар.



15.06.2020 12:06:56
⚡️ Ҳудудлар тоифалари янгиланди.

🟥🟨🟩 Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифаларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди (13.06.2020 йил ҳолатига).

2 ҳафтада ҳудудлар тоифасида бўлган ўзгаришларни солиштиринг.

•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•

⚡️ Пересмотрены уровни карантина в районах и городах.

🟥🟨🟩 Агентство санитарно-эпидемиологического благополучия обновило список «красных», «желтых» и «зеленых» зон в разрезе районов и городов (по состоянию на 13.06.2020 год).

Сравните изменения, произошедшие в категории районов и городов за последние 2 недели.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official