Koronavirus COVID-19 O‘zbekistonda

Koronavirus Info xabarlari 141 sahifa

17.06.2020 21:45:05
❓Ўзбекистонда коронавирус беморларининг сони бўрттириб кўрсатилаяптими? Рақамлар ҳақиқийми?

Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков жавоб қайтарди.

〰️〰️〰️〰️
БАТАФСИЛ 👉 бу ерда

📹 Видео



17.06.2020 20:31:43
❗️Коронавирус юқтирган бемор хуружи

Тасвирда бемор ётган ўрнида қандай қалтираётгани акс этган. Ёнидаги аёл эса унинг бошини тутиб турибди.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Приступ у инфицированного коронавирусом

На кадрах видно, как человек трясется на больничной койке, рядом стоит женщина в маске и держит его голову.



17.06.2020 19:22:07
✍️ «Сариқ» ҳудудларда ўқув марказлари фаолиятига рухсат берилиши мумкин — Батафсил

📗 Хориж дипломини Ўзбекистонда нострификация қилиш учун имтиҳонлар эртага бошланади. Қайси ҳудудларда? Нима фанлардан? — Батафсил

🚙 Автомактаблар фаолият олиб бориши учун қандай талаблар қўйилди? — Батафсил



ъ
17.06.2020 17:23:31
СЭО агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботир Қурбонов иштирокида АОКА штабида ўтказилган брифингдан муҳим маълумотлар:

❓Хитойдан Ўзбекистонга келган шахслар карантинга олинмайди, деган қарор чиқди. Ахир охирги кунларда Хитойда вазият яна оғирлашяптику!?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Нега ресторанларга рухсат берилди-ю, тўйхоналарга эса йўқ? Ахир ошхоналарга ҳам юзлаб одам кириши мумкинку?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓15 июндан чет давлатларига чиқишга рухсат берилди. Хорижга чиқиш учун коронавирусга тест топшириш керакми?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

❓Хостелларга қачондан рухсат берилади ва қанақа талаблар қўйилади?

👉 ЖАВОБ: бу ерда
➖➖➖➖

📹 Видео

🗝 Ҳар куни аҳолидан тушаётган саволлар асосида ўтказилаётган брифинглар АОКА расмий телеграм саҳифаси — @aoka_uz да онлайн ёритиб борилмоқда.



17.06.2020 17:00:36
❗️(+77) — Аҳоли ва карантиндагилар орасида яна вирус аниқланди

17 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5638 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 73 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 4 нафари — Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 3 нафари аҳоли орасида) қайд этилган.



17.06.2020 16:50:12
❗️Ўзбекистонда 1 миллионга яқин коронавирус тести ўтказилди

❗️Охирги 14 кунда аҳоли орасида 888 кишида коронавирус аниқланди

Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори биринчи ўринбосари Ботиржон Қурбонов маълум қилди.

〰️〰️〰️〰️
Батафсил 👉 бу ерда



17.06.2020 16:09:50
❗️Коронавирусга чалинган бемор қандай нафас олади...

📹 Кўринг ва хулоса қилинг. Карантин қоидаларига амал қилишни унутманг.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Как дышит больной зараженный коронавирусом...

📹 Смотрите и делайте выводы. Не забывайте следовать правилам карантина.

@newsxabarlar
17.06.2020 15:09:45
‼️ «Малика» бозоридаги сотувчи, Учтепадаги тикувчи, Самарқандда мактаб фарроши, Бухорода ҳайдовчи — коронавирус аниқланган жой ва шахслар ҳақида маълумот

16 июнь куни аҳоли орасида 20 кишида коронавирус аниқланди.

🦠 Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида (дам олиш ҳудудига ҳордиқ чиқариш учун оилавий боришган, бир кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилгач, таҳлил топширишган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, ишга жойлашиш учун намуна тоширган шахсда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли поликлиникага мурожаат қилган фуқарода касаллик қайд этилган.
Бундан ташқари, “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида (ишга чиқиш учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда (шифохонага ётиш учун намуна топширган), Сергели туманида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро (тана ҳарорати кўтарилгач, уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан даволанган) ва унинг 4 нафар оила аъзосида, республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун намуна топширган фуқарода инфекция аниқланган.

🦠 Шунингдек, Самарқанд туманида яшовчи нафақадаги беморда (онкология касаллиги сабабли шифохонага ётиш учун намуна топширган), Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб фарроши (кўкрак бези касаллиги бўйича намуна топширган), Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи ҳайдовчида ҳам касаллик тасдиқланган.

Манба: @ssvmatbuotkotibi
17.06.2020 14:53:55
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇩🇪 Германия ҳукумати Ўзбекистонни коронавирус тарқалиши хавфи юқори бўлган мамлакатлар рўйхатига киритди — Robert Koch Institute

🇷🇺 Россияда 500 000 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди, мамлакат зарарланиш бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринни эгаллаган — BBC

🇨🇳 Пекинда янги эпидемия сабабли аэропортлар юзлаб авиақатновларни бекор қилди. Пойтахтда ҳамма мактаблар ёпилди — Bloomberg

🇧🇷 Бразилияда рекорд: 24 соат ичида қарийб 35 000 киши коронавирусга чалинди — Al Jazeera

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа қизиқ янгиликлар 👉 бу ерда



17.06.2020 13:09:11
❗️ Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади

Батафсил 👉 бу ерда



17.06.2020 11:33:11
🔥 Италия: ҳарбийлар коронавирусдан вафот этганларнинг танасини куйдириш учун олиб чиқиб кетишмоқда

🦠 Коронавирус қурбонларини ерга кўмишга рухсат берилмайди, хавфсизлик нуқтаи назаридан фақат кремация (оловда ёқиш) белгиланган. Крематорий кечаю-кундуз ишлайди, лекин доим ҳам улгуролмаяпти. Бергамо шаҳрида марҳумларнинг жасадлари 15 кунгача куйдириш учун "навбатда" туради. Фақатгина куйдирилгандан кейин жасад кули солинган қути қариндошларга берилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

🔥 Коронавирус, Италия: Военные вывозят тела умерших, чтобы затем сжечь

🦠 Предавать земле умерших от коронавируса — не разрешается, из соображений безопасности предписана только кремация. Крематории работают круглосуточно, но не всегда справляются. Сообщается о том, что в Бергамо тела скончавшихся могут ожидать кремации до 15 дней. Только после кремирования урну с прахом отдают родственникам.



17.06.2020 10:27:23
🌎 МДҲ давлатлари орасида коронавирус билан боғлиқ вазият

⚡️Умумий зарарланганлар сони ➖ 702 533 (+11 512)
⚡️Соғайганлар ➖ 378 796 (+12 018)
⚡️Вафот этганлар ➖ 9 543 (+243)

❗️ Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 545 458 (+8 248)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 55 369 (+689)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 32 476 (+666)
4. 🇦🇲 Арманистон ➖ 17 489 (+425)
5. 🇰🇿 Қозоғистон ➖ 15 542 (+350)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 12 254 (+375)
7. 🇦🇿 Озарбайжон ➖ 10 662 (+338)
8. 🇺🇿 Ўзбекистон ➖ 5 561 (+268)
9. 🇹🇯 Тожикистон ➖ 5 160 (+63)
10. 🇰🇬 Қирғизистон ➖ 2 562 (+90)

📎 Манба: Worldometers

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🌎 Ситуация с коронавирусом в странах СНГ

⚡️Общее количество зараженных ➖ 702 533 (+11 512)
⚡️Выздоровевших ➖ 378 796 (+12 018)
⚡️Погибших ➖ 9 543 (+243)

❗️Число заболевших по странам:

1. 🇷🇺 Россия ➖ 545 458 (+8 248)
2. 🇧🇾 Беларусь ➖ 55 369 (+689)
3. 🇺🇦 Украина ➖ 32 476 (+666)
4. 🇦🇲 Армения ➖ 17 489 (+425)
5. 🇰🇿 Казахстан ➖ 15 542 (+350)
6. 🇲🇩 Молдова ➖ 12 254 (+375)
7. 🇦🇿 Азербайджан ➖ 10 662 (+338)
8. 🇺🇿 Узбекистан ➖ 5 561 (+268)
9. 🇹🇯 Таджикистан ➖ 5 160 (+63)
10. 🇰🇬 Кыргызстан ➖ 2 562 (+90)

📎 Источник: Worldometers



17.06.2020 10:01:56
❗️(+68) — Аҳоли ва карантиндагилар орасида коронавирус аниқланди

17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5561 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари — карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари бемор билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.



17.06.2020 01:11:31
🚧 Сурхондарёдаги тўйда қоидаларга амал қилинмагани учун 250 дан ортиқ фуқаро карантинга олинди — Батафсил

💰Тошкент ва вилоятларда турар жой учун 1 кв. метрга қанча ижара тўлови белгиланган? — Батафсил

🚔 Нукусда йигит мажбурлаб хизмат машинасига чиқарилаётгани акс этган видеога ИИВ изоҳ берди — Батафсил

📝 Ўзбекистон Женева протоколига қўшиладими? — Батафсил

〰️〰️〰️〰️〰️

Республикамиз ҳудудларидан энг муҳим ва ишончли хабарлар, аҳоли муаммолари ва уларнинг ечимлари, расмий муносабатлар эълон қилинадиган ягона платформа — @hudud_inform ни кузатиб боринг.



17.06.2020 00:12:41
⚡️⚡️Бугун 230 кишида коронавирус аниқланди, 13 нафар бемор оғир аҳволда

🧷 Қаерда (ва нечта) касаллик қайд этилди?

🧷 Қаерда (ва қанча) бемор соғайди?

Батафсил: жадвалда👆

〰️〰️〰️〰️
Манба: @ssvmatbuotkotibi



16.06.2020 23:47:46
❗️(+165) — 16 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5493 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 27 нафари — карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 104 нафари Қашқадарё вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинганлар орасида, 13 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 7 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 6 нафари аҳоли орасида), 7 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Сирдарё вилоятида хориждан юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида, 5 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида), 4 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари аҳоли орасида) аниқланган.



16.06.2020 22:10:25
#cўраган_эдингиз

❓Кварц лампалар коронавирусга қарши курашда ёрдам берадими? Уларни уйга қўйиш қанчалик самарали?

🔹Очиқ ёки ёпиқ турдаги кварц лампалар бино ҳавосидаги коронавирус ва бошқа вирусларни йўқ қилади, очиқ лампалар эса — турли юзалардаги бактерияларни даф қилади.

Лампалардан хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш шароитида (кўзни ҳимоя қилиш) уй ва хонадонларда фойдаланиш мумкин. Уйда ҳаво томчилари инфекцияси профилактикаси учун хоналарни мунтазам шамоллатиш ва намлаб тозалаш, қўлни тез-тез ювиш, индивидуал идиш ва шахсий гигиена воситаларини ишлатиш керак.



16.06.2020 21:10:42
▪️Коронавирус ва ўлим. Ораси бир қадам!

☝️ Ушбу вирусни юқтирган беморларнинг аҳволига бир қаранг. Сиз ҳам шу ҳолга тушишни истамасангиз, ўзингизни ҳимоя қилинг! Беэътибор ва беписанд бўлманг!

〰️〰️〰️〰️〰️

▪️Коронавирус и смерть. Между ними только один шаг!

☝️ Смотрите в каком состоянии находятся пациенты инфицированные вирусом. Если вы не хотите оказаться в такой же ситуации, защитите себя. Будьте бдительны! Будьте внимательны!

@aoka_uz

16.06.2020 20:36:45
✈️📍 «Қизил» тоифадаги давлатлар рўйхати маълум қилинди

Манба: «Ўзбекистон 24» телеканали



16.06.2020 19:51:55
❗️Тошкент шаҳрида сўнгги икки ҳафтада касалланган 551 нафар фуқародан 482 таси айнан аҳоли орасидан аниқланган. 57 ҳолатда вирусни юқтириш манбаи номаълум

Бу ҳақда бугун Президент раислигида хизмат кўрсатиш ва ички туризм соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️

🇺🇿 Шавкат Мирзиёев:

❗️«Бугун пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда, десак тўғри бўлади. Қанчалик қийин бўлмасин, бу босқичда карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Ҳар бир ишимизни эҳтиёткорлик билан, оқибатини пухта ўйлаб, нафақат ўзимиз, балки оиламиз ва фарзандларимиз олдидаги масъулиятни чуқур ҳис этиб бажаришимиз керак. Акс ҳолда, барча саъй-ҳаракатларимиз йўққа чиқиши ҳеч гап эмас. Ишончим комил, анча билим ва тажриба орттирган, бағрикенг ва матонатли халқимиз бу босқичдан ҳам, албатта, муносиб ўтади».