ГВОЗДИКОВ Александр Васильевич (1903, ҳоз. РФ Волгоград вилояти — 1973, Тошкент) — ўрмоншунос, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1970), проф. (1969). Саратов қ. х. ин-тини тамомлаган (1929). Сурхондарё округида ўрмон мелиорация партияси бошлиғи ва округ ўрмон мелиоратори (1929—36), Ўзбекистан ўрмон хўжалиги ва агроўрмон мелиорацияси и. т. ин-тида сектор мудири (1936—41). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1941—46). 1946 й. дан Тошкент қишлоқ хўжалиги ин-ти ўрмончилик ва ўрмон мелиорацияси кафедраси мудири. Илмий ишлари Ўрта Осиё шароитларида ўрмончилик, агроўрмон мелиорацияси, қумларни мустаҳкамлаш ва б. масалаларга бағишланган.