Г

Г — ўзбек Кирилл алифбосининг тўртинчи ҳарфи. Яқин тил орқа, портловчи, жарангли ундош. Сўз боши (гул, гўзал), ўртаси (югур, эгар), охири (барг, тонг)да келади. Сўз охирида туб ўзбек сўзларида деярли учрамайди, бошқа тиллардан ўзлашган сўзларда жарангсизлашади (педагог — педагок, бульдог — бульдок ва ҳ. к.). 1995 й. да қабул қилинган ўзбек лотин алифбосида олтинчи ҳарф. Туркий халқлар, жумладан ўзбек халқи учун умумий булган ёзувларда бу ҳарф ўзига хос шаклга эгадир.