ГАБЕН

ГАБЕН (Gabin) — Жан (ҳақиқий исми Жан Алекси Монкорже) (1904.17.5, Мериель — 1976.15.11, Париж) — француз киноактёри. Кинода 1930 й. дан фаолият кўрсатган. Экранга демократизм руҳини, эркинлик, инсон шахеига ҳурмат, эҳтиром туйғуларини олиб кирди. «Кун бошланмоқда», «Малапага деворлари остида», «Давримиз зўравонлари», «Тун — менинг подшолигим», «Ўлжага тегманг», «Архимед, дайди», «Мушук», «Париж орқали» каби фильмларда бош ролларни ижро этган.