ГАБИОН

ГАБИОН (итал. gabbione — катта катак) — тош тўлдириладиган сим тўр яшик; дарё қирғокларини ювилиб кетишдан асраш, сув оқимини ростлаш ва мустаҳкамлаш иншоотлари қуришда фойдаланилади. Одатда, уз. 3—5 м, эни ва бал. 1 м атрофида, тўр симининг йўғонлиги 1—6 мм бўлади. Сувда оқиб келадиган тошлар Габион симларини қирқиб юбормаслиги учун четларига йирик тошлар солинади. Габионнинг усти баъзан цемент б-н сувалади.