ГАБИТУС

ГАБИТУС (лот. habitus — қиёфа, кўриниш) — 1) организмларнинг ташқи қиёфаси, қадди-қоматнинг умумий кўринишини ифода этувчи белгилар мажмуи;

2) кристалларнинг ташқи кўриниши, қиёфаси. Габитус узунчоқ призма, пирамида ва куб шаклида бўлади.