ГАБАРДИН

ГАБАРДИН (франц. gabardine, асл маъноси — узун камзул) — жун газлама. Майин қўй жунидан тўқилади. Аркок ва танда ипларининг ўзига хос (саржа усулида) ўрилиши туфайли Габардин сиртида 60—70° кия йўналган бўртма йўл (чивик ҳосил бўлади. Габардиндан баҳор ва кузда кийиладиган мавсумбоп енгил пальтолар, аёллар костюми ва ҳарбий (зобит)лар кийим-боши тикилади.