ГААГА

ГААГА — Нидерландиядаги шаҳар, Шим. денгиз соҳилидаги порт (Схевенингин аванпорти). Қирол саройи ва ҳукумат кароргоҳи. Жан. Голландиянинг маъмурий маркази. Аҳолиси 444 мингдан зиёд киши (1990-й. лар Урталари, шаҳар атрофи билан 685 минг). Каналлар, автомобиль ва т. й. тармоқлари орқали Рейннинг қуйи окимидаги Роттердам порти б-н, расмий пойтахт Амстердам ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари билан боғланган. Гаага — асосан маъмурий ва сиёсий марказдир. Шаҳар дастлаб 11 – а. га оид тарихий манбаларда тилга олинган. Гаага 16-а. охиридан Генерал штатларнинг мажлис утказадиган жойи ва 17-а. бошидан ҳукумат қароргоҳи. Гаагада БМТнинг Халқаро суди, Халқаро ҳакам (бетараф вакил)лар судининг Доимий палатаси, Халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар бюроси ва б. жойлашган. Гаагада муҳим тарихий ҳужжатлар қабул қилган бир қанча халқаро конференциялар булиб ўтган (қ. Гаага конвенциялари). Транспорт йўллари тугуни. Гаагада радио ва телеаппаратура, электрон асбоблар ва телеграф аппаратураси ишлаб чиқариладиган йирик саноат корхоналари, шаҳар четида авиация з-длари, кемасозлик, чуян қуйиш корхоналари бор. Озиқ-овқат ва енгил саноат корхоналари кўп. Ёғоч, ойна каби материаллардан бадиий буюмлар тайёрланади.

Меъморий ёдгорликларидан готика услубида қурилган Риддерзал (13-а.), Трибунал (13-а.) ва б. сақланган. Гаагада Қироллик нафис санъат академияси, Маурицхейс (Қироллик расмлар галереяси) Муниципал музейи, почта, кийимлар, халқаро матбуот музейлари, статистика ин-ти бор.