ГВАРДИЯ

ГВАРДИЯ (итал. — guardia) — ҳарбий қушиннинг сараланган имтиёзли қисми. Гвардия дастлаб, Италияда 12-а. да пайдо бўлиб, давлат байроғини қўриқловчи сара аскарий қисм (кароччио)ни англатган. Мунтазам қўшинлар (асосан ёлланма аскарлардан тузилган) вужудга келиши билан ички (ҳукмдорни қўриқловчи) ва ташқи (жанговар мақсадларда) ҳарбий қисмга бўлиниб, бошқа қисмларга нисбатан қурол-яроғи, кий-ими ва таълими яхши бўлган. Кейинчалик Франция (15-а. боши), Англия, Швеция, Россия, Пруссия (17-а.) ва б. мамлакатларда пайдо бўлган. Россияда Гвардия (лейб-Г.) 17-а. 90-й. ларида Пётр I томонидан тузилган (1918 й. бекор қилинган). 2-жаҳон уруши йиллари (1939—45) совет қуролли кучларининг жангларда ўрнак кўрсатган қисмлари, кемалари, қўшилма ва бирлашмаларига Гвардия унвони берилган. Гвардия мазмунидаги аскарий қисм Ўрта Осиё халқларида ҳам қадимдан мавжуд бўлган. Мас, Сомонийлар давралг турк ғуломларидан ибо-рат қисм, Чингизхон ва Амир Темур қўшинида баҳодирлар қисми. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1992 й. 23 янв. даги қарорига биноан республика Қуролли Кучларинингтаркибий қисми — миллий гвардия тузилган.