ГУВОҲ

ГУВОҲ (ҳуқукда) — муайян жиноий ёки фуқаролик иши учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисида маълумотга эга бўлган ва гувоҳлик бериш учун суд ёхуд тергов органларига чакирилган шахс. Г. қонунда белгиланган тартибда сўроқ қилинади. У ўз она тилида кўрсатувлар беришга, тергов ва судда банд бўлгани учун ишлаб турган жойидан ўртача иш ҳақи олишга, йўлкира ва б. чиқимларни ундириб олишга ҳақли. Гувоҳнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ЎзР ЖПКнинг тегишли моддасида белгиланган. У кўрганбилганларини яширмай, холисона сўзлаб бериши лозим, акс ҳолда ЎзР ЖК нинг моддаларига биноан жавобгарликка тортилади. Жисмоний ёки руҳий камчиликлари сабабли воқеаларни англай ва ифодалай олмайдиган шахслар, шунингдек, айбланувчи ва жабрланувчининг вакиллари ҳамда ҳимоячилари шу иш бўйича Гувоҳ тариқасида сўроқ қилиниши мумкин эмас.