ГУРУЛЛАВУҚСОЙ

ГУРУЛЛАВУҚСОЙ (Гўрдибойсой) – Навоий вилояти Нурота туманидаги сой, Қоратоғнинг жан. ён бағридан (1200 м) бошланувчи 15 та ирмоқнинг қўшилишидан ҳосил бўлади. Гуруллавуқсой жан. йўналишда оқиб, Зарафшон дарёсига (ўнгдан) етмасдан Қизилравот қишлоғидан шимолрокда тугайди. Уз. 21 км, ҳавзасининг майд. 52 км2. Г. нинг юқори оқимида водийси тор. Қор ва ёмғир сувларидан тўйинади, кам сувли. Баҳорда тўлиб оқади.