ГУПСАР

ГУПСАР — қад. ўзбек ҳарбий атамаларидан бири. Қўй ёки Қорамолни ёрмасдан саноч қилиб шилиб, жунини тозалаб, ичини ҳаво билан тўлдириб, устига миниб, сувдан, дарёдан кечиб ўтадиган мешга ўхшаган мослама. Дарёдан жуда кўп киши ёки отлар, кўплаб чорва молларни ўтказиш чоғида қўй ёки қорамолнинг бир нечтасини саноч шақлида шилиб, терини ҳаво билан тўлдириб, бир-бирига боғлаб, устига қамиш ташлаб сўнгра ўтилган.