ГУЛНОЗ

ГУЛНОЗ — эртаги ва ўртаги бодринг нави. Ўзбекистан сабзавот-полиз экинлари ва картошкачилик и. т. ин-тида Ўзбекистан 740 ва Парад навларини чатиштириб, кейинчалик танлаш йўли билан яратилган (А. Аббосов, 1991). Ўсимлиги 4—5 палақли, барглари бешқирралидумалоқ, яшил, ўртача кертикли, силлиқ. Барг япроғининг узунаси 15 см, эни 13 см. Туганаги цилиндрсимон, уз. 2,5—3,0 см, юзаси силлиқ. Меваси цилиндрсимон, юзаси силлиқ. Ранги яшил, бир дона бодринг оғирлиги 112 г га боради. Мазаси яхши (4,4 балл). Ниҳоллари униб чиққандан сўнг 46 — 48 кунда барралари етилади. Ҳосилдорлиги 35—40 ц/га. 1994 й. да Қорақалпоғистон Республикасида р-нлаштирилган.