ГУЛИА Дмитрий Иосифович

ГУЛИА Дмитрий Иосифович [1874.9(21).2, Сухуми тумани Уарча қишлоғи — 1960.7.4, Абхазия, Агудзер қишлоғи] — Абхазия халқ шоири (1937), янги абхаз адабиётининг асосчиси; Абхаз театри труппаси ташкилотчиларидан бири (1921). Гулиа кўплаб достон, драма, роман, баллада, масал, лирик шеърлар ёзган. Унинг асарларида Абхазиянинг гўзал табиати, халқининг меҳнатсеварлиги, турли миллатлар дўстлиги, абхазларнинг турмуш тарзи тасвирланган. «Она шаҳрим», «Абхазияда баҳор», «Чўпон ҳақида қўшиқ» сингари асарлари абхаз шеъриятининг энг яхши наму-наларидан ҳисобланади. Гулиа абхаз насри (ҳикоячилиги)нинг ҳам асосчиси («Бегона юртларда», 1919 ва б.). Халқ қисмати ҳақида ҳикоя қилувчи «Камачич» (1940) романи билан миллий романчиликни бошлаб берган. «Шарпалар» (1946) драмаси абхаз театрлари репертуаридан мустаҳкам ўрин олган. Гулиа халқоғзаки ижоди, тарих, тил, адабиёт, этн. га оид илмий асарлар, шунингдек, «Абхазия тарихи» ва б. қатор дарслик ва ўқув қўлланмалари муаллифи. К. Мачавариани билан ҳамкорлиқца абхаз алифбосини тузган (1892).